Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 13:04, дипломная работа

Краткое описание

Тадқиқот вазифалари:
– тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш ва уларнинг ҳозирги замон банк амалиётида таҳлил қилиш усулларига баҳо бериш;
– тараққий этган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тажрибасини ўрганиш ва ундан Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида фойдаланиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– республикамиз тижорат банклари фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд тенденцияларни аниқлаш;

Содержание

Кириш...................................................................................................................4
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти..............................................................................................7
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти................................................................................................7
1.2. Банк даромадларини шакллантиришни ўзига хос бўлган хусусиятлари..20
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари........................................................................................................25
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили.................................................................................................................39
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили..........39
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили..........................................48
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили...................................................................................................................51
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари.......................................................................................................54
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари..........................54
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили................64
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар.....................................................................64
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши.......................................................................................................68
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати.....................................................................................................................70
Хулоса.....................................................................................................................71
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................73
РЕЖА:
Кириш.
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти
1.2. Банк даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари.doc

— 403.00 Кб (Скачать файл)

Ҳатти – ҳаракатлар дастури.

Ўрнатилган мақсад ва вазифаларга муваффақиятли эришиш учун банк фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар режасини амалга оширишни мўлжаллаган.

Мижозлар сиёсати.

2011 йилда банк мавжуд  хизматлар пакетини таҳлилдан  ўтказиш ишларини давом эттиради, унинг натижасида мижозлар фаолияти хусусиятлари инобатга олинган ҳолда хизматлар қиймати ўзгартирилади. Бунда бош мўлжал сифатида умумий молиявий натижани яхшилаш ва сотиладиган махсулотлар ҳажмини максималлаштириш олинади.

Айланмадаги нақд пул  массасини камайтиришга қаратилган қатъий пул – кредит сиёсатининг олиб борилиши ҳисобга олинган ҳолда, банк ўз олдига ташклотларнинг иш ҳақисини максимал даражада пластик карталарга ўтказиш вазифасини қўйган. Ҳозирги пайтда иш ҳақининг пластик карталарга ўзказилган қисми  % ни ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич 60% га етказилиши режалаштирилади.

Шу пайтнинг ўзида  мижозларнинг мавжуд нақд пул оқимларига хизмат кўрсатиш заруратини ҳисобга  олган ҳолда банк инкассация ҳажмини  ошириш ва жисмоний шахслардан нақд пул  маблағларини жалб қилиш ишларини доимий равишда олиб боради. Банк кассасига нақд пул маблағларининг келиб тушиши миқдори ошириш учун коммунал тўловлар, омонатларни қабул қилиш ва кредит махсулотлари жамланмаси  юзасидан ишлар фаолллаштирилади.

Режа даври давомида банк мижозлар базасини 10 % га оширишни, абсолют кўрсаткиларда 22 млрд. сўмга етказишни мўлжаллаган. Банк мажбуриятлари ҳажмида талаб қилгунга қадар депозитлар салмоғи 40% етказилади.

Кредит фаолияти.

Кредит рискларини бошқаришда банк прогнозлаш ва мижозлар бизнесининг ривожлантирилиши режаларига консерватив ёрдашувга риоя қилади. Муаммоли ҳолатлар юзага келиши пайтида банк мижоз билан биргаликда (энг кам йўқотишларга йўл қўйилиши билан) уларни бартараф қилишга ҳаракат қилади.   Шу пайтнинг ўзида 2010 йилда кузатилган кредит портфелининг мўътадил даражада ўсиши банкга фоизли даромадларнинг ҳажми бўйича юқори натижалар олинишини таъминламайди.

Банкнинг прогнозига кўра потенциал қарздорлар учун миллий валютадаги тижорат ссудалари бўйича ўртача фоиз ставкаларини  20% даражада, хорижий валютадаги тижорат ссудалари бўйича – 12% миқдорида ўрнатилиши жозибали бўлади. Кредитга бўлган прогнозли талабдан келиб чиққан ҳолда режалаштириш даврида кредит портфели ҳажми 15% га ошиши, ёки 216,9 млрд. сўмга етказилиши мўлжалланган. Банк прогнозларига кўра берилган кредитлар олинадиган даромад миқдори 40,8 млрд. сўмни ташкил қилади.

Микрокредитлаш.

Микрокредитлаш фаолиятининг ривожланиши бир қатор муаммоларга, хусусан, ҳудудларда микрокредит махсулотларга  бўлган тўловга қобил талабнинг пасайиши, мижозларнинг иккаламчи буюртмаларининг  камайиши, гаров таъминоти қийматининг камайиши, шунингдек банк учун энг рентабелли бўлган йиллик 48% махсулотни бериш учун зарур бўлган нақд пул маблағлари дефицитига дуч келди. Шунингдек рақобатчилар, яъни банк – хамкорлар ва миллий валютада нақд пул кредит бериш орқали микрокредит сегментининг аҳамиятли қисмини эгаллаб олган кредит уюшмаларининг таъсири давом этмоқда.

Банкнинг микрокредит  махсулотлари инқирознинг таъсири  энг юқори бўлган йўналишлардан бири ҳисобланади, бунда киритилаётган товарларга бўлган талабнинг қуйи даражада бўлиши ҳисобига дефолт рискнинг ошиб кетиши натижасида мижозлар кредит олишдан хафсираши ҳолатлари кўплаб кузатилмоқда. Шунингдек мижозлар бизнесига ҳудуди товарлар транзити тариқасида фойдаладиган қўшни республикадаги беқарор вазият ҳам салбий таъсир ўтказмоқда. Ҳудудий порфелнинг ривожланиш суръатларига салбий таъсир ўтказувчи яна бир омил республиканинг бир қатор шаҳарларида ўтказилаётган реконструкция ишларининг олиб борилишидир.

Микрокредитлаш дастурини  ривожлантириш ҳамда кредит портфели сифатини таъминлаш мақсадида қўйидаги тадбирлар амалга оширилган.

- янги мижозларни жалб  қилиш учун – пул кўчириш  йўли билан миллий валютада  бериладиган кредитлар бўйича  фоиз ставкаларини пасайтириш (24% гача) юзасидан қарор қабул қилинган;

- микрокредитлаш бўлимлари  ходимлари ўртасида соғлом ишчанлик  муҳитини яратиш мақсадида кредит  экспертлари учун лимитлар миқдори  қайта кўриб чиқилган;

- вилоят филиалларида  пластик карталарга бериладиган кредит шакли жорий қилинган. Бунда берилган кредитлар нақд пулда сўндирилади, бу эса банк кассаларига нақд пул тушумини кўпайтиради.

- янги мижозлар учун  бериладиган кредитлар суммаси  камайтирилган, бу кредитларнинг  қайтарилмаслик рискини пасайтиради.

2010 йилнинг май ойида  Осиё тараққиёт банки билан  10 млн. АҚШ долларилик  «кичик  ва микромолиялаштиришни ривожлантириш. 2 фаза» лойиҳаси бўйича лойиҳавий  келишув имзоланган. Шунингдек ОТБ  маблағларини ишлатиш юзасидан  Ўз.Р. Вазирлар Маҳкамасининг  2010 йилнинг 14 июлидаги № ___ қарори қабул қилинган.

Мавжуд қийинчиликларга  қарамасдан, ушбу махсулотнинг юқори  рентабеллиги, риск даражасининг пастлиги ва кредитнинг бир қисмини пластик  карталарга ўтказиш имкониятининг  мавжудлиги банк кредит портфелида микрокредитларнинг салмоғини 25% га етказилиши зарурлигини асослаб беради.

Ушбу йўналишда 2011 йилга  мўлжалланган асосий мақсад, микрокредитлар бўйича кредит портфелини соғломлантириш ҳисобланади. Мақсадга эриши учун қуйидагиларни  амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

- кредитлар ва таъминот  сифатини мониторингдан ўтказиш  ишларини яхшилаш;

- қарздор томонидан  пул маблағларини мақсадга мувофиқ  ишлатилишини доимий тарзда кузатиб  бориш;

- пул оқимлари, ишлаб  чиқариш ва товар айланмасини  таҳлил қилиш ва прогнозлаш.

Банк карталари бизнесини ривожлантириш.

2011 йилнинг бошига  келиб халқаро платик карточкаларининг  умумий миқдори 6330  ни ташкил  қилди. Банк карталари бўйича 2010 давомида ўтказилган транзакцияларнинг  умумий суммаси 39,05 млн. АҚШ  долларини ташкил қилди. 2011 йилнинг якунига келиб, халқаро пластик карточкалар миқодрини 30000 донага ва улар бўйича айланмаларни 80 млн. АҚШ долларига етказиш режалаштирилган.

2010 йилда Visa халқаро карталари бўйича нақд пул маблағларини бериш учун 10 дона банкомат ўрнатилган. Ушбу даврда чет банклар томонидан чиқарилган   Visa карталари бўйича 1,42 молн. АҚШ доллари миқдорига нақд маблағлар берилган.

Белгиланган кўрсаткичларга эришилини таъминлаш мақсадида  бир қатор янги махсулотлар ва қўшимча хизматларни жорий қилиш  ҳамда халқаро карталар бўйича реклама тадбирларини ўтказиш зарур. Хусусан қуйидагилар амалга оширилади:

  1. VisaGoldваVisaPlatinum халқаро карталарини муомалага чиқариш;
  2. VisaGoldваVisaPlatinum халқаро карталари эгалари учун қўшимча хизмат тариқасида халқаро клуб карталари PriorityPassваIAPA нинг жорий қилиш;
  3. Кредит карталарининг берилиши. А) жисмоний шахсларга – валютавий  тушумга эга бўлган юридик шахслар кафиллиги остида; б) жисмоний шахсларга қимматбаҳо буюмлар гарови остида – ломбард кредити;
  4. «SMS– хабарнома» хизматини жорий қилиш;
  5. «Карточка ҳисобварағини интернет орқали бошқариш»  хизматини жорий қилиш. Ушбу хизмат келгусиларни назарда тутади: а) ўзининг актив балансини кузатиш; б) сўнгги операцияларни кўриб чиқиш; в) йўқотиш/ўғирлатиш ҳолларида картани блокировкалаш.
  6. Халқаро карталар бўйича банкоматлар сонини  купайтириш. Ушбу хизмат бўйича даромадлилик даражасининг юқорилиги (тўлов суммасидан 2%) ва лойиҳанинг стратегик аҳамиятини (бозорни ва банкоматларни ўрнатиш учун энг қулай жойларни – меҳмонхоналар, йирик савдо марказлари ва х.к. ларни эгаллаш) ҳисобга олган ҳолда банкоматлар сонини 30 донага етказиш.
  7. ChinaUnionpayхалқаро карталари эквайринги бўйича хизматларни жорий қилиш. Бугунги кунда банк ChinaUnionpay карталарининг ягона эмитенти ҳисобланади. Банк эквайринг (яъни терминал ва банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш) бўйича ҳам шундай позицияга эга бўлиши зарур.

2011 йилнинг 1 январи  ҳолатига банк томонидан диярли 146000 та сўмдаги пластик карталар  муомалага чиқарилган, 2413 терминал  ўрнатилган, шунингдек банк ихтиёрида  ___ банкомат ва 15 инфокиосклар мавжуд.

Сўмдаги пластик карталар асосан иш ҳақи лойиҳалари доирасида (умумий миқдорнинг 94%) чиқарилган. 2010 йил давомида карточка ҳисобварақларига ўтказилган иш ҳақининг умумий суммаси 133,1 млрд. сўмни  ташкил қилган.

2011 йилда иш ҳақи фондининг 50% дан кам бўлмаган қисмини карточка ҳисобварақларига ўтказиш мақсадида иш ҳақи пластик карточкалари миқдорини ошириш юзасидан ишлар давом эттирилади. 2011 йил якунигача сўмдаги пластик карточкалар миқдори 204 минг донага етказилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда Марказий банк томонидан сўмдаги пластик  карточкалар бўйича олинадиган комиссия миқдорига қўйилган чекловлар мавжудлиги туфайли, карточкалар бизнесининг  даромадлилик даражасини ошириш муаммоси долзарб аҳамият касб қилади.  Даромадлилик даражасини ошириш мақсадида Марказий банкнинг ягона тарифларига зид бўлмаган қўшимча хизматларни жорий қилиш ва тарифларни қайта кўриб чиқиш зарур. Улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

- SMSхабарнома орқали маълумотларни автомаллаштирилган тарзда етказиш тизимини жорий қилиш;

- сўм карталари DUET– «ҳисовараққа хизмат кўрсатиш» - бўйича  янги комиссияни (1 ойига 200 сўм) жорий қилиш. Бу йилига диярли 300 млн. сўм миқдорда қўшимча даромад олиш имкониятини беради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4 – боб.  ОИАТБ Ипак йўли банк тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили.

 

4.1. ОИАТБ Ипак  йўли банк тизимида меҳнат  мухофазасини таъминлаш борасида  амалга оширилган ишлар.

Узбекистонда мехнат мухофазаси – бу тегишли конун ва бошка меъерий хужжатлар асосида амал килувчи, инсоннинг мехнат жараёнидаги хавфсизлиги, сихат-саломатлиги ва иш кобилияти сакланишини таъминлашга каратилган ижтимоий, иктисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш олдини олиш тадбирлари хамда воситалари тизимидан иборат.

Мехнатни мухофаза килиш  буйича белгиланган барча тадбирлар  Узбекистон Республикаси Конститутцияси (8 декабр, 1992 йил), Узбекистон Республикасининг Мехнат кодекси (21 декабр; 1995 й.), «Мехнатни  мухофаза килиш тугрисидаги конун » (6 май. 1993 й.), Давлат стандартлари, низомлар ва норматив хужжатлар, хавфсизлик техникаси буйича коидалар асосида олиб борилади.

Республикада демократик хукукий давлат ва очик фукаролик  жамиятининг курилиши инсон хукуклари  ва эркинликларига тулик риоя этилишини таккоза килади. Узбекистон Республикасининг Конститутциясида Республикамиз фукароларининг шахсий хукукий ва эркинликлари, сиёсий, иктисодий ва ижтимоий хукуклари яккол уз ифодасини топган. Конституцияда курсатилганидек, «Давлат халк иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат килади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фукоролар олдида маъсулдирлар». ( 2-модда); «Яшаш хукуки хар бир инсоннинг узвий хукукидир…» (24 модда); «Хар бир шахс мехнат килиш, эркин касб танлаш, кулай мехнат шароитларида ишлаш ва конунда курсатилган тартибда ишсизликдан химояланиш хукукига эгадир» (37 модда). Юкоридагиларга асосланган холда ифодалаш мумкинки, инсоннинг хаёти хам, мехнат фаолияти хам, соглиги хам давлат конунлари асосида химояланади, мухофаза килинади.

Узбекистон Республикасининг мехнатни мухофаза килиш тугрисидаги  Конунида мехнатни мухофаза килиш сохасидаги давлат сиёсати аник уз аксини топган. Унда «Корхонанинг ишлаб чикариш  фаолияти натижаларига нисбатан ходимнинг  хаёти ва соглиги устиворлиги» (4 модда) таъкидланган. Ушбу конун 5 булим ва 29 моддадан иборат булиб, унда мехнат мухофазаси буйича умумий коидалар (1-булим, 7 моддадан иборат); мехнатнинг мухофаза килинишини таъминлаш (2-булим, 8 моддадан иборат); ишловчиларнинг мехнатни мухофаза килишга доир хукукларини руёбга чикаришдаги кафолатлар (3-булим, 6 моддадан иборат); мехнатни мухофаза килишга доир конунлар ва бошка меъёрий хужжатларга риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назорати (4-булим, 3 моддадан иборат); мехнатни мухофаза килиш тугрисида»ги конунлар ва бошка меъёрий хужжатларни бузганлик учун жавобгарлик (5-булим, 5 моддадан иборат) масалалари ёритилган.

1995 йил 21 декабрда Узбекистон  Республикасининг Мехнат кодекси  кабул килинди ва у 1996 йил  апрель ойидан бошлаб амалда кучга кирди. Ушбу конунларда курсатилишича хавфсизлик техникасига, ишлаб чикариш санитариясига ёнгин чикишидан сакланишга ва мехнат мухофазасиининг бошка коидаларига риоя этиш юзасидан ишчи ва хизматчиларга йул-йуриклар бериш, шунингдек, ходимларнинг мехнат мухофазасига доир кулланмаларда курсатилган хамма талабларга амал килиши устидан доимий назорат урнатиш маъмурият зиммасига юкланади. Мехнат шароити зарарли булган ишларда, шунингдек, алохида харорат шароитида бажариладаиган ёки хавони ифлослантирувчи ишларда мехнат килувчи ва хизматчиларга белгиланган совун, махсус кийим-бош, пойафзал ва бошка шахсий химоя воситалари текинга берилади. Мехнат шароити ифлосланиш билан боглик ва зарарли булган ишларда ишловчи ишчилар белгиланган нормаларда совун, сут ёки бошка хил профилактик озик-овкатлар, иссик цехларда ишловчиларга эса газ-сув билан текин таъминланади.

Мехнат конунлари кодексида  бологатга етмаган ёшларнинг  мехнатига алохитда эътибор берилган. Ун саккиз ёшга тулмаган йигитларнинг 16 кг дан. Кизларни 10 кг дан ортик юк кутаришига, уларнинг иш вактини хафтасига 36 соатдан ортиб кетишига, йул куймаслик керак. Шунингдек, уларни тунги ва иш вактидан ташкари ишларга хамда дам олиш кунлари ишлашга жалб этиш такикланади. Ишчи ходимлар учун иш вактининг нормал муддати 40 соатдан ошиб кетмаслиги, ун саккизга кирмаган ёшлар хамда мехнат шароити зарарли булган ишларда мехнат килувчилар учун иш вакти микдори хафтасига купи билан 36 соат булиши керак. Иш вактидан ортик ишлаш хар бир ишчи ва хизматчи учун сурункасига икки кун давомида 4 соатдан ва йилига 120 соатдан куп булмаслиги лозим.

Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари