Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Февраля 2013 в 13:04, дипломная работа

Краткое описание

Тадқиқот вазифалари:
– тижорат банклари фаолияти самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини тадқиқ қилиш ва уларнинг ҳозирги замон банк амалиётида таҳлил қилиш усулларига баҳо бериш;
– тараққий этган мамлакатлар тижорат банкларининг фаолияти самарадорлигини ошириш тажрибасини ўрганиш ва ундан Ўзбекистон Республикаси банк амалиётида фойдаланиш юзасидан илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
– республикамиз тижорат банклари фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш ва мавжуд тенденцияларни аниқлаш;

Содержание

Кириш...................................................................................................................4
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти..............................................................................................7
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти................................................................................................7
1.2. Банк даромадларини шакллантиришни ўзига хос бўлган хусусиятлари..20
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари........................................................................................................25
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили.................................................................................................................39
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили..........39
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили..........................................48
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили...................................................................................................................51
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари.......................................................................................................54
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари..........................54
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили................64
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар.....................................................................64
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши.......................................................................................................68
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати.....................................................................................................................70
Хулоса.....................................................................................................................71
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати....................................................................73
РЕЖА:
Кириш.
1 – боб. Банк фаолиятининг самадорлиги кўрсаткичлари ва уларнинг иқтисодий моҳияти
1.1 Банк фаолияти самарадорлигини таснифловчи кўрсаткичларнинг иқтисодий моҳияти
1.2. Банк даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос бўлган хусусиятлари
1.3. Банк фаолияти самарадорлигини таҳлил ва назорат қилишнинг хориж тажрибаси ва унинг мамлакатимиз банклари фаолиятида қўллаш имкониятлари
2 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигининг амалдаги ҳолати таҳлили
2.1. Тижорат банкининг ликвидлилиги ва тўловга қобиллиги таҳлили
2.2. Тижорат банки фаолияти натижалари таҳлили
2.3. Тижорат банки банк хизматлари бозоридаги рақобат позицияси таҳлили
3 – боб. Тижорат банки фаолияти самарадорлигини ошириш истиқболлари
3.1. Банк фаолияти самарадорлигини ошириш йўналишлари
4 – боб. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазаси ва хаёт хавфсизлигини таъминланишининг амалдаги ҳолати таҳлили
4.1. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида меҳнат мухофазасини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар
4.2. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ёнғин хавфсизлигининг таъминланиши
4.3. ОАИТБ «Ипак йўли» тизимида ходимларга тиббий хизмат кўрсатилиши ҳолати
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари.doc

— 403.00 Кб (Скачать файл)

Банкнинг ички барқарорлиги - бу тижорат банки фаолиятининг барқарор, юқори натижаларни таъминловчи пассивлар ва активлар таркибининг ҳолати ва молиявий натижалар динамикасидир. Ички барқарорликка эришиш асосида ички ва ташқи омиллар ўзгаришига фаол жавоб бериш тамойили ётади. Тижорат банкига нисбатан ташқи барқарорлик, ушбу банк фаолият кўрсатаётган иқтисодий муҳит барқарорлиги билан белгиланади. Ташқи барқарорликка бутун мамлакат миқёсидаги бозор иқтисодиётига хос бўлган бошқариш тизими орқали эришилади. Банкнинг молиявий мустаҳкамлилиги таҳлили асосида банк молиявий мустаҳкамлиги белгилари, ҳолати ўзгаришининг изчиллигини ўз ичига олган трендни тадқиқ қилиш, унинг турли белгилари ўзгаришлари ўртасидаги алоқаларнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш ётади. Бу молиявий мустаҳкамлик трендини тадқиқ қилиш учун банк молиявий ҳолатининг бир неча йиллик кўрсаткичларини таққослаш лозимлигини билдиради.

Бу ретроспектив таҳлил билан биргаликда перспектив таҳлилни амалга ошириш мумкинлиги ва зарурлигини, жумладан, молиявий ҳолатнинг кейинги  даврдаги прогноз қилишни ва молиявий мустаҳкамлик ривожининг умумий трендини аниқлаш лозимлигини юзага келтирди. Банкларнинг молиявий мустаҳкамлигини ўрганишдаги бошланёич жиҳат Марказий банкнинг тижорат банклари фаолиятига қўядиган тартибга солувчи талабларидир. Банкларнинг молиявий мустаҳкамлигини оширишга йўналтирилган ушбу талабларнинг самарадорлиги мазкур мамлакат иқтисодиёти, ишлаб чиқариш ва хизмат соҳасининг, жумладан, банк инфратузилмасининг ривожланган мамлакатларда шаклланган тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тартибларини ўрганиш, Ўзбекистонда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш тартибини такомиллаштиришда жуда муҳим аҳамиятга эга. Банкнинг молиявий барқарорлигини таҳлил қилиш қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилади:

Ретроспектив таҳлил. Таҳлилнинг ушбу йўналишида Марказий банк томонидан банклар учун ўрнатилган иқтисодий нормативларга тижорат банклари томонидан риоя қилинишини назорат қилишга асосланган молиявий барқарорликнинг асосий кўрсаткичлари ва белгиларини таҳлил қилишни ўз ичига олади. Молиявий барқарорликни таҳлил қилишнинг ушбу йўналиши қуйидаги соҳалар: ликвидлилик, фойдалилик, активлар сифати, капиталнинг етарлилиги ва бошқаришнинг сифати таҳлилларидан иборат.

Перспектив таҳлил. Молиявий барқарорликни перспектив таҳлил қилишнинг мақсади тижорат банки фаолияти самарадорлигини прогноз қилиш ҳисобланади. Тижорат банки молиявий барқарорлигини баҳолаш молиявий ресурсларнинг шаклланиши, тақсимланиши ва улардан фойдаланиш жараёнида намоён бўлувчи молиявий ҳолатни таҳлил қилишдан бошланади. Шунга мувофиқ, молиявий таҳлилнинг кетма - кетлиги, барча жараёнларни босқичма-босқич кўриб чиқишни, жумладан, молиявий ресурсларнинг мавжудлиги, уларнинг шаклланиши, тақсимланиши ва улардан фойдаланишни таҳлил қилишни ўз ичига олади.

Тўловга қобилиятликни нафақат ташқи кўриниш, балки маълум бир вақтда ва молиявий мустаҳкамликнинг барча омиллари таъсирида ҳосил бўлган маълум молиявий ҳолатнинг натижаси деб қараш лозим.

Ликвидлик кенг маънода  қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятларини  ўз вақтида бажара олиши ҳисобланади. Ликвидлик иқтисодиётнинг барча соҳалари учун характерли бўлиб, шу билан бирга ўзига хос банк муаммоси ҳисобланади. Чунки, пул бир вақтнинг ўзида банкнинг ҳам айланма капитали, ҳам фаолияти маҳсули бўлиб, корхоналар активи эса асосан натурал буюм шаклида мавжуд бўлади.

Банк ликвидлиги бу банкнинг ўз олдида турган мажбуриятларини бажара олиши, мижозларнинг кредитга бўлган эҳтиёжларини қондириши ва омонатчиларнинг депозитларни қайтариб олиш бўйича талабларини қондира  олиш қобилиятидир. Бундан ташқари ликвидлик банкнинг бозорда хавфсизлиги ва қарзларини ўз вақтида қайтара олишга қодирлигини ошкор қилади, банкка активларни фойдасиз сотиш ёки банклараро бозорда маблаёларни жалб қилиш билан боёлиқ бўлган фойдани йўқотиш хавфидан қутулиш имконини беради.

Банк ликвидлигининг асосий шароитларидан бири, унинг  активлари ликвидлигидир. Ликвид активлар - уларнинг яхши маълум бўлган бозор  нархининг шаклланишини таъминлайдиган доимий равишда сотилувчи ва сотиб  олинувчи активларнинг алоҳида тури бўлиб, банклар уларни қисқа муддат ичида сотиб олишга тайёр бўлган харидорни топиши мумкин. Бундай активлар қаторига нақд пуллар, давлат қисқа муддатли облигациялари, қисқа муддатли (етти кунгача) банклараро кредитлар киради. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ОЭСР) давлатлари ҳукуматлари ҳамда фонд бозори ривожланган давлатларининг машҳур трансмиллий компанияларининг қимматли қоғозлари ҳам юқори ликвидликка эгадир.

Ноликвид активлар деб, бозор нархини котировка бўйича аниқлаш мумкин бўлмаган ва бу турдаги активларнинг харид нархи сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув натижасида хусусий тарзда аниқланадиган активларга айтилади. Бундай активларнинг қиймати катта миқдордаги ўзгаришларга учраб туриши таққослашни қийинлаштиради. Бу турдаги активларга, масалан, кредитлар, қимматли қоғозлар бозорида котировкага эга бўлмаган ёки котировкаси қийин бўлган қимматли қоғозлар, асосий воситалар ва бошқалар киради. Тезда нақд пул миқдорини ошириш учун ноликвид активларни сотиш зарур бўлганда банк уларни зарар кўргани ҳолда сотиши мумкин. Банк ликвидлигининг яна бир жиҳати банкнинг тўловга қобилиятлилиги бўлиб, унинг асосий белгиси банкнинг ўз олдида турган мажбуриятларини ўз вақтида қондира олиш қобилиятидир.

"Ликвидлик" ва "тўловга  қобилиятлилик" мазмуни, омиллари  ва уни таъминловчи сабабларга кўра бир-бирига яқин тушунчалардир. Ликвидлик муаммоси ташқи жиҳатдан тўлов мажбуриятларини бажариш жараёнида вужудга келади ва ликвид маблаёлар йўқлиги билан боёлиқ қийинчиликлар туёилганда намоён бўлади.

Ликвидлик нафақат тўловларни ўз вақтида амалга оширишни назарда тутади, балки ўзининг тижорат манфаатлари билан бирга омонатчилар томонидан ишонч билдирилган маблаёларнинг сақланишини таъминлайди.

Банкнинг тўловга қобилиятлилиги банкка қўйилган тўловлар бўйича талаблар айни вақтда қондира олиш қобилиятини билдиради. Тўловга қобилиятлиликни маълум молиявий ҳолатнинг натижаси сифатида қаралиши мумкин. Шу билан бирга, тўловга қобилиятлилик ликвидликка нисбатан иккиламчидир. Чунки, банкда тўловга қобилиятлилик муаммоси содир бўлиши мумкин, аммо унинг ликвид баланси, банкнинг мажбуриятларини ўз вақтида бажара олишини таъминловчи қобилиятини тиклаш имкониятини беради. Банк ликвидлиги кўпроқ банк балансининг ликвидлиги билан белгиланади ва унинг мазмуни, моҳияти актив ва пассив операцияларнинг муддати бўйича мос келишидан иборат. Банк балансининг ликвидлиги ссуда ва фонд операцияларига йўналтирилган маблаёларнинг хатарлилик даражаси, пул бозорининг ривожланиш даражаси ва бошқа омилларга боёлиқ бўлади.

Бундан ташқари, пассивларнинг  қисқа муддатлилиги узоқ муддатли қўйилмаларга ҳам сарфланиши имкониятларини чеклаб қўймайди. Банкнинг ҳар доим ўз тасарруфида маълум миқдорда "бегона" пуллари бўлади. Омонатларнинг банкка доимий оқиб келиши билан бирга уларнинг қайтарилиб олиниши ҳам доимо содир бўлиб туради ва бунда банк ҳисобварақаларида доимий туриб қоладиган қарз маблаёлари миқдори барқарор ҳисобланади. Тижорат банки ликвидлигини сақлаб туриш муаммосини ҳал қилиш учун пассивлар оқими ҳаракатчанлиги ва муддатига кўра активлар оқимига мос келиши лозим. Шундай қилиб, тижорат банки ликвидлиги банкнинг маълум вақтдаги тўловга қобилиятлилигини таъминловчи ва банк ликвидлигининг асосий омили бўлган банк активлари ва пассивларининг нисбати билан белгиланади. Банк ликвидлигини таъминловчи омиллардан бири банк пассивларининг сифатидир. Ўзлик ва жалб қилинган маблаёлар нисбати банкнинг ишончлилиги ва фаолияти ривожланишининг истиқболини характерлаб беради. Жалб қилинган маблаёлар оқимининг барқарорлиги ликвидлик муаммосини ҳосил қилмасдан туриб, қисқа муддатли ресурсларни узоқ муддатли қўйилмаларга йўналтириш имкониятини беради. Депозитлар бўйича ижро муддатининг аниқлиги баланснинг ликвидлигини бошқариш ва ликвид воситаларга бўлган эҳтиёжни прогноз қилиш имкониятини беради. Бу эса банк барқарорлигини таъминлаш имкониятини беради. Банк ликвидлигини таъминловчи омиллардан бири банк томонидан қарз олиш, ўз активларини сотиш йўли билан ёки ўз мажбуриятларини бажариш учун маблаё топа олиш имконини берадиган пул бозорининг мавжудлигидир. Асримизнинг 60-йилларида бу омилнинг роли ниҳоятда ортди. Бунга сабаб, эркин муомалада бўлган федерал депозит сертификатлари, федерал фондларнинг қисқа ва узоқ муддатли қимматбаҳо қоёозлари, РЕПО битимларининг кенг қўлланилиши ва бунинг натижасида балансда фойда келтирмайдиган ва кам даромадли активларнинг тўпланиши билан боёлиқ бўлган фойда йўқотилишини минималлаштириш имкониятига эга бўлинганлигидир. Тижорат банки молиявий барқарорлигининг яна бир компоненти банк фаолиятининг фойдалигидир. Банк фойдасининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, агар ишлаб чиқариш соҳасида харажатлар ўзгарувчан капитал ва қисман қўшимча қиймат ҳисобидан қопланса, банкларда эса муомала харажатлари тўла, фақатгина қўшимча қиймат қисмидан қопланади.

Фойда олиш - банк фаолияти кўламини кенгайтириш манбаларидан биридир. Агар, банк ишида капиталга даромад бошқа тижорат ташкилотларига нисбатан паст бўлса, капитал қўллаш фойдалироқ бўлган бошқа соҳаларга йўналтирилади. Бундан ташқари, фойда раҳбарият фаолиятини раёбатлантиради, чунки улар операциялар ҳажмини ошириш ва такомиллаштириш, харажатларни камайтириш ва хизматлар сифатини оширганликлари учун фойданинг бир қисмини мукофот шаклида олишлари мумкин. Банк фойдасининг энг муҳим функцияларидан бири кўзда тутилмаган йўқотишлар ҳолати учун заҳиралар шакллантиришдир.

Тижорат банкининг зарарсиз фаолияти унинг молиявий асосини  мустаҳкамлайди ва аксинча узоқ муддат мобайнида зарар билан фаолият  кўрсатиш банкни банкротликка олиб бориши мумкин. Банклар муомала соҳаси корхонаси  сифатида ўз фойдасини банк операцияларининг натижаси бўлган банк маҳсулотини сотиш асосида шакллантиради. Банк фаолиятининг фойдалилик даражаси банк фаолияти характери, ихтисослашуви, унинг капиталининг катталиги, структураси ва филиалларининг мавжудлиги ҳамда мустақиллик даражасига боёлиқ. Банк фаолиятининг фойдалилиги рентабелликнинг муҳим кўрсаткичлари мажмуи билан аниқланади. Бу кўрсаткичларга: капиталга фойда меъёри, ялпи активларнинг даромадлилиги ва фойдалилиги, соф фоиз маржа, фоизсиз юк, активлар тизими ва "ишловчи" активлар салмоёи, пассивлар тизими ва тўпланадиган пассивлар салмоёи, ишловчи активларнинг даромадлилиги, фоизли ташланма киради. Ички таҳлил нуқтаи-назаридан фаолиятнинг молиявий ишончлилиги ва рентабеллик таҳлили жуда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон иқтисодиётида мавжуд бўлиб турган маълум даражадаги инфляция шароитида фойдалилик таҳлилининг долзарблиги янада ошади. Фойдани камайтиришга сабаб бўлувчи омилларга қуйидагилар: баланснинг ноликвидлиги, бунда ликвидлик камомадини тўлдириш учун қўшимча кредит ресурсларини жалб қилиш зарурати туёилади; депозитларнинг барқарор эмаслиги; инфляциянинг ўсиши ва бу орқали тартибга солувчи талаблар, жумладан, юқори мажбурий захиралар талаби таъсири остида бўлган фоиз маржасининг пастлиги; даромад келтирувчи активларнинг ноқулай структураси, жумладан, кам даромад келтирувчи кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, фоизсиз ссудалар салмоёининг юқорилиги ва тўловли пассивлар. Масалан, ресурслар таркибида баҳоси юқорироқ бўлган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар салмоёининг юқорилиги; фоизсиз даромадлар ва фоизсиз харажатларнинг салбий нисбати; маъмурий-хўжалик харажатларининг мақсадга мувофиқ бўлмаган юқори даражаси; кредит портфелида муддати ўтган кредитлар салмоёининг юқорилиги ва берилган кредитларнинг фойдаланиш ҳамда қайтарилиш муддатларини узайтириш билан боёлиқ йўқотишлар; қимматбаҳо қоёозлар қийматининг тушиши; солиқлар даражасининг юқорилиги; мувозанатлаштирилмаган фоиз сиёсати; ҳажми ва миқдори жиҳатидан ўз капитали миқдорини чегараловчи асосланмаган юқори даражада хатарли бўлган банк фаолиятини юритиш киради.

 

2.2. Тижорат  банки фаолияти натижалари таҳлили.

 

Тижорат банклари фойдасини  тахлил килганда, даромадлари харажатлари  турларининг таркибини тахлил киламиз. Энг аввало хисобот давридаги  олинган хакикий фойда суммаси  режа билан таккосланиб, ундан кўп ёки кам эканлиги аникланади ва фарклар сабаблари ўрганилади. Банк фойдасини шакллантирувчи даромад, харажатлар таркиби ўтган йиллар билан таккосланади.

Очик турдаги акциядорлик  инновацион тижорат банки «Ипак  йули» фаолият натижалари 2010 йилда 10010,9млн. сўм соф фойда билан якунланган. Республика худудида кўпгина бўлимлари бўлган бу банкнинг фаолиятидан олган бундай суммадаги фойдасига бахо бериш учун (умуман олганда фойдали ишлаганлиги яхши кўрсаткич) ўтган йилги маълумотлар билан таккослаш лозим. «Ипак йули» хисоботига кўра 2007 йилда - 3070,3 млн сўм соф фойда олган. Демак, банк 2010 йилда 2007 йилга нисбатан фаолиятини 3,3 баравардан кўпроқ фойда олиш билан якунлаган. Буларнинг сабабини чукур ўрганишщ учун, даромадлар, харажатлар таркибини ўрганиш ва тахлил килиш зарур. Бунинг учун куйидагича жадвал тузамиз.

8-жадвал маълумотларидан,  «Ипак йули» фойда суммасини  кайси манбалардан кўпайтирилганлиги,  нималардан харажатлар кўпайганлиги  кўриниб турибди. Банкнинг фоизли  даромадлари 2010 йилда ўтган йилга нисбатан 112,2 % кўпайган бўлса, фоизли харажатлари – ушбу даврда 144,9 % га кўпайган. Демак фоизли харажатларнинг ўсиш (кўпайиш) сурати жуда юкори, бундай йўл тутиб борилаверса бўлмайди. Натижада фоизли даромадлар бўйича кўрилган натижа 2010 йилда ўтган йилга нисбатан 6,3% га камайган (даромадлар-12,2% ўсганлигига карамасдан).

Банк 2010 йилда кредитлар  бўйича кўрилиши мумкин бўлган эхтимоли зарарларга карши шакллантирилган  захираларга 2010 йилда 2009 йилга нисбатан 55,2% кўпрок сумма ажратган. Шундай килиб, фоизли даромадлар суммасини анча камайтирган. Банкнинг фоизсиз даромадлари 2010 йилда 2009 йилга нисбатан кескин кўпайиб борган (11 млрд. сўмдан кўпроқ). Натижада банк фойдаси ўтган йилга нисбатан кўпайган. Тижорат банки операцион харажатлар суммасини кўпайтирмаслик чораларини кўрган. Аммо шунга қарамасдан бу харажатлар 2010 йилда ўтган йилга нисбатан 125,3%  га ўсган. Тижорат банк бўлимларида фоизли ва фоизсиз даромад турларини кўпайтиришнинг ички имкониятларини топиш лозим.

 

 

 

 

                                                                                                          8-жадвал

ОАТ «Ипак йули»  молиявий

натижалар тахлили

Моддалар

2009 йил

2010 йил

2010 йил 2009 йилга  нисбатан ўзгариши

20

Фоизли даромадлар - жами

29572743

33189620

+3616877

112,2

50

Фоизли харажатлар - жами

10699200

15503698

+4804498

144,9

60

Соф фоизли даромадлар

18873543

17685922

- 1187621

93,7

70

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган эхтимолий зарарларга карши шакллантирилган захирани бахолаш

1666062

2585983

+919921

155,2

80

Захирани бахолашни  чикариб ташлагандан сўнг колган соф фоизли даромад

17207481

15100029

- 2107452

87,7

100

Фоизсиз даромадлар  - жами

16279058

27313979

+11034921

167,8

120

Операция харажатлари  – жами

26891490

33693084

+ 6801594

125,3

130

Даромад (фойда) солиги тўлангунгача бўлган соф фойда (зарар)

6595049

8720924

+2125875

132,2

140

Даромад (фойда) солиги

302715

583911

+281196

192,8

150

Соф даромад (зарар)

6292334

8137013

+1844679

129,3

Информация о работе Банк фаолияти самарадорлигини оширишнинг муаммолари ва ечимлари