Автор работы: Пользователь скрыл имя, 05 Июня 2013 в 13:37, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорни ҳам ўз товарлар билан таъминлаш, халқаро даражадар рақобат бардош товарлар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг кенг даражадаги истемолчиларини топиш орқали мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2013 йилнинг энг устувор вазифаларидан бири “иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш1” бўлиб, ушбу масала хар доим иқтисодчи олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Бу бозор бевосита товарлар ва хизматлар бозорида амалга оширилади.
I-
БОБ
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилишнинг назарий
услубий асослари
1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида реклама фаолиятининг роли, моҳияти ва вазифалари
1.2. Мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламанинг аҳамияти
1.3. Реклама воситалардан фойдаланишни режалаштириш ва ташкил этиш
II -
БОБ
“Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти ҳолати
2.1. “Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти таҳлили
2.2. “Color IT Design Inc.” реклама агентлигини хизмат турлари ва уларнинг нархларининг
қиёсий таҳлили
2.3. Бозор шароитида реклама коммуникациясининг аҳамияти ва муаммолари.
III-
БОБ
“Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти смарадорлигини оширишнинг асосий
йўллари
3.1. “Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолиятини самарадорлигини оширишнинг
асосий йўналишлари
3.2. Ўзбекистоннинг реклама орқали ташқи иқтисодий фаолиятини
ривожлантириш йўналишлари
3.3 Реклама стратегиясини ишлаб чиқиш.
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабийтлар
РЕЖА
Кириш |
||
I-БОБ |
Ташқи иқтисодий
фаолиятни ривожлантиришда |
|
1.1. |
Бозор иқтисодиёти шароитида реклама фаолиятининг роли, моҳияти ва вазифалари |
|
1.2. |
Мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламанинг аҳамияти |
|
1.3. |
Реклама воситалардан фойдаланишни режалаштириш ва ташкил этиш |
|
II -БОБ |
“Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти ҳолати |
|
2.1. |
“Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти таҳлили |
|
2.2. |
“Color IT Design Inc.” реклама агентлигини хизмат турлари ва уларнинг нархларининг қиёсий таҳлили |
|
2.3. |
Бозор шароитида реклама коммуникациясининг аҳамияти ва муаммолари. |
|
III-БОБ |
“Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти смарадорлигини оширишнинг асосий йўллари |
|
3.1. |
“Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолиятини самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари |
|
3.2. |
Ўзбекистоннинг реклама орқали ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш йўналишлари |
|
3.3 |
Реклама стратегиясини ишлаб чиқиш. |
|
Хулоса ва таклифлар |
||
Фойдаланилган адабийтлар |
||
Иловалар |
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорни ҳам ўз товарлар билан таъминлаш, халқаро даражадар рақобат бардош товарлар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг кенг даражадаги истемолчиларини топиш орқали мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2013 йилнинг энг устувор вазифаларидан бири “иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш1” бўлиб, ушбу масала хар доим иқтисодчи олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Бу бозор бевосита товарлар ва хизматлар бозорида амалга оширилади. Натижада аҳолининг турмуш тарзининг яхшиланишига эришилади ва унинг моддий фаровонлиги таъминланади. Мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Шунингдек Президентимиз
И.А.Каримов қуйидагича таъкидлаган
эди:«...айни вақтда бозорни маркетинг
бўйича ўрганиш, харидоргир товарлар ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш, замонавий
маркетинг-менежментни ишлаб
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Хорижий мамлакатларда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, рекламани ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари, шунингдек, товарлар ва хизматлар маркетинггидаги рекламани такомиллаштириш юзасидан Васильев Г.А.3, Донцев А.И., Овчаренко А.Н4., Мудров А. Н.5, Карпова С.В.6, Смитиенко Б.М., Поспелов В. К., Карпова С. В.7, Воронкова О. Н., Пузакова Е. П.8, Дегтярева О.И.9, Дихтль Е., Котлер. Ф.,Келлер К.П.10, Романов А. П., Беляевский И.К., Ансофф И., Абрамишвили. Г. Г., Климов В. А., Голубков Е.П., Маслова Т.Д., Бартанова В.О., Жаворонков С. А., Патоша О.И., Абрамов С.Н., Голубков Е.Н., И.Я.Петронко, А.Н.Семина каби иқтисодчи олимлар илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар.
Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожлантириш, реклама масалалари ва унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги тутган ўрни бўйича Алимов А., Ҳамедов И.11, Жалолов Ж.Ж., АхмедовИ.А.12, Қориева Ё.К.13, Абдуллаев О., Отақулов М., С.С.Ғуломов14, Б.Ю.Ходиев15, А.Ш.Бекмуродов16, М.Р.Болтабоев17, Б.К.Ғойибназаров18, А.Ф.Расулов, Б.Б.Беркинов19, М.А.Маҳкамова, М.С.Қосимова, Д.А.Шодибекова ва М.А.Юсуповлар20, Ш.Зайнутдинов, Д.Раҳимова, О.Парпиевлар21, Д.С.Қосимова, Д.Сагдуллаев, М.Л.Турсунходжаев22 ва бошқалар илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатлари тадқиқ этишган.
Амалга оширилган ушбу тадқиқотлар муҳим илмий ва услубий манба бўлсада, бугунги кунда корхоналарнинг мавжуд салоҳияти ва ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда унинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламани самарали жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар деярли амалга оширилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мазкур илмий иш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг инновацион лойиҳалари дастурлари ҳамда Тошкент молия инститцтида олиб борилган илмий тадқиқотлар режаси билан узвий боғлиқ.
Тадқиқот мақсади – Ушбу магистрлик диссертация ёзишдан мақсад иқтисодиётни модернизациялаш шароитида мамлакатнинг ташқи иқтисодиётини ривожлантиришда рекламалардан фойдаланиш жараёнларининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва келажакда унинг такомиллаштиришни, илғор чет эл тажрибаларидан фойдаланишнинг асосий йўллари ҳамда имкониятларини ўрганиб чиқиш асосида илмий-услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари. Юқорида таъкидланганлардан келиб чиққан ҳолда ушбу диссертацияга қуйидаги асосий вазифалар қўйилган:
Тадқиқот объекти сифатида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари танланган.
Тадқиқот предмети мамлакатимизда фаолият юритаётган корхоналарнинг ташкилий – иқтисодий, ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламадан самарали фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларини ўрганишнинг назарий-амалий масалалари мажмуасидан иборат.
Тадқиқот методлари. Тадқиқот жараёнида тизимли ва омилли таҳлил, иқтисодий-математик, статистик гуруҳлаш, эксперт баҳолаш, монографик кузатиш каби усуллардан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг назарий ва услубий асосини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарларида ёритилган мамлакатда туб иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш масалаларига оид назарий қарашлар ва иқтисодий концепциялар, республика ҳукумати томонидан кичик бизнес экспорт фаолиятини ривожлантиришга оид ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар ва кичик бизнес фаолиятига маркетинг тизимини тадбиқ қилиш муаммолари билан шуғулланувчи иқтисодчи-олимларнинг асарлари ташкил этади.
Диссертацияда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг маълумотларидан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-инновацион маркетинг технологияларини жорий этиш асосида кичик бизнес экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг назарий-услубий жиҳатлари;
-вилоят кичик бизнес
субъектлари маҳсулотларининг
-вилоятларда кичик бизнес
субъектларининг экспорт
-кичик бизнес инновацион
фаолиятини ривожлантириш
-Ўзбекистонда кичик бизнес
субъектлари экспорт
Тадқиқот гипотезаси. Кичик бизнес субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда инновацион маркетинг технологияларидан самарали фойдаланиш кичик бизнес маҳсулотларининг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш ҳамда маҳсулот сотишнинг истиқболли бозорларини ўзлаштириш имконини беради.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Минтақада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига инновацион маркетинг технологияларини жорий этиш ҳисобига унинг экспорт салоҳиятини оширишнинг назарий-услубий ишланмалари яратилиб, унинг асосида минтақадаги ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга молик илмий муаммоларни ҳал қилиш юзасидан хулоса ва илмий тавсиялар ишлаб чиқилди. Хусусан:
-кичик бизнес фаолиятида инновацион маркетингни экспорт амалиётида жорий этишнинг назарий-услубий асослари тизимлаштирилди;
-минтақада кичик бизнес
субъектларининг экспорт
-минтақа кичик бизнес
субъектлари маҳсулотларининг
-минтақада кичик бизнес
субъектларининг экспорт
-минтақада кичик бизнес
субъектларининг ташқи
-Ўзбекистонда кичик бизнес
субъектлари экспорт
-кичик бизнес инновацион
фаолиятини ривожлантириш
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Илмий ишда ишлаб чиқилган илмий-амалий таклифлар минтақаларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг экспорт имкониятларини ошириш, уни самарали ривожланишини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга, унга кўмаклашувчи инфратузилмаларни ривожлантиришга, соҳани барқарор ривожлантиришга ёрдам беради. Шунингдек, асосий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, ташқи савдо ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи кичик бизнес субъектлари ва компаниялар ўз фаолиятларини такомиллаштиришга доир амалий тадбирлар ишлаб чиқиш, молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган иқтисодий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда ҳамда олий ўқув юртларида “Маркетинг”, “Менежмент”, “Инновацион менежмент”, “Корхона иқтисодиёти”, “Кичик бизнес ва тадбиркорлик”, “Микроиқтисодиёт”, “Бизнес асослари” каби фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (№ 16-2 – 09.08.2011) амалиётига ҳамда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтида (№ 01/289 - 07.03.2011) ўқув жараёнига татбиқ этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши. Диссертациянинг асосий хулоса ва натижалари “Иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш шароитида иқтисодиёт тармоқларини барқарор ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” (Тошкент, ТДИУ, 2009), “Иқтисодий, демографик, экологик барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашнинг устувор вазифалари” (Урганч, УрДУ, 2010), “Инқироз сабоқлари ва глобал таҳдидлар шароитида иқтисодий ривожланишнинг инновацион модели” (Тошкент, ТДИУ, 2010), “Илғор илм-фан ютуқлари ва инновацион технологияларга асосланган кичик бизнесни ривожлантириш муаммолари” (Тошкент, ЎзР ФА, 2011) каби халқаро ва республика илмий-амалий конференцияларида маъруза қилинган ва маъқулланган.
Информация о работе Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилиш