Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Мая 2013 в 07:56, дипломная работа
Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, унда Ўзбекистон иқтисодининг реал секторида тезкор бошқаруни ташкил этишда маркетинг концепциялари, молиявий тахлил асосида корхонанинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича тавсия ва таклифлар берилган. Хулосаларни қўллаш бўйича тавсиялари.Тадқиқот натижалари, ишлаб чиқариш корхоналарида тезкор бошқарувни ташкил этишни ва корхона рақобат қобилиятини ошириш бўйича берилган таклифлар корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга битирув малакавий ишининг назарий ва услубий ғоялари “Ишлаб чиқариш менежменти”, “Стратегик менежмент”, “Сифат менежменти” фанларидан маърузалар ўқишда, амалий машғулотлар ўтишда кенг қўлланилиши мумкин.
Кириш..........................................................................................................
I-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШДА ТЕЗКОР БОШҚАРУВНИ ЎРНИ........................................
1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув мақсади ва функциялари................................................................................................
1.2. Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда тезкор бошқарувни ўрни........................................................................................
1.3. Стратегик бошқарувни танлаш ва уни амалга оширишни режалаштириш............................................................................................
II-БОБ. “ТЕХНОЛОГ“ ОАЖ ДА ФАОЛИЯТНИ БОШҚАРИШ ЖАРАЙОНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ......................................................
2.1. Корхонанинг бошқарув структураси ва ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи.................................................................................
2.2 “Технолог” очиқ акциядорлик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили............................................................
2.3 Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш тезкор бошқарувни ташкил этиш................................................................................................
III- БОБ. КОРХОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТЕЗКОР БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКАМИЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ.....................................................................................
3.1. Саноат корхоналарида инқирозга карши бошқарув стратегиясини ишлаб чиқиш.....................................................................
3.2. Ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарувни такомиллаштиришда маркетингни аҳамяти.............................................
3.3. Корхона бошқарувида тезкор автоматик дастурлариниг аҳамияти.......................................................................................................
ХУЛОСА.....................................................................................................
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...................................
Бу шартларга риоя қилиш бошқарувчанликни, яъни бошқарув тизимининг ишчанлигини таъминлайди. Бошқарувнинг объекти қанчалик мураккаб бўлса, бошқарув идорасининг ишчанлик қобилияти ҳам шунчалик юқори бўлиши даркор.
Ҳар қандай бошқарув ўз мақсади ва вазифаларига эга.
Мақсад — бу, инсон фаолиятининг аввалдан фикран ўйланган натижасидир. Шунга биноан, бошқарувнинг мақсади деганда, бошқарув субъектининг олдиндан ўйланган, мўлжалланган, эришиш зарур бўлган натижаси тушунилади. Саноатда эса, мақсад — кўп ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ўз вақтида сотига ҳамда мўлжалланган фойдани олишдир.
Ҳар қандай мақсадга маълум талаблар қўйилади. Даставвал, мақсад илмий ва амалий жиҳатдан асосланган бўлиши керак. Иккинчидан, у аниқ, яхши ифодаланган ва адресли бўлиши зарур. Учинчидан, қўйилган мақсад эришимли бўлиши, яъни унга етишишнинг имкониятлари, шарт ва шароитлари ҳисобга олинган бўлиши керак.
Қўйилган мақсадга эришиш учун маълум вазифаларни бажариш зарур. Маълумки, вазифа — бу, аввалдан белгиланган, аниқланган, кўрсатилган, бажарилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган иш, нарсадир.
Саноат ишлаб чиқаришида бошқарувнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
келажакни аниқ кўрмоқ (истиқболни тўғри башорат қилиш ва унга монанд бўлган фаолият дастурини тузиш);
Бошқариш жараёнида олдиндан кўра билиш ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Барча жараёнларни кузатиб, уларнинг ўзгаришига қараб ишлаб чиқариш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш бошқарилиб турилади. Масалан, маҳсулотга бўлган эҳтиёж, нарх-наво, техника ва технологиялар ўзгариши, иш ҳақи ва ижтимоий муҳофазанинг ҳолати ишлаб чиқаришга катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун вазиятга қараб керакли ўзга-ришларни зудлик билан амалга ошириш керак бўлади.
Бошқариш жараёнида режалаштириш ҳам муҳим ахамият касб этади. Ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз бўлади, чунки у, энг аввал, юзага келади, шаклланади, ривожланади ва такомиллашади. Ана шу ўзгаришларни ташкилотчилик таъминлайди. Ташкилотчилик — моддий-техника таъминоти, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни сотиш жараёнларидан иборат. Ташкилотчиликка кунда юз берадиган муаммоларни тез хал этиш билан боғлиқ бўлган фаолият ҳам киради.
Мувофиқлаштириш ва назорат ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади. Тармоқлар, корхоналар, цехлар ва участкачар, бўлимлар ҳамда унда ишлайдиган ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириб турилгандагина юқори натижаларга эришиш мумкин. Барча топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун назорат керак.
Бошқарув жараёни, одатда, қуйидагича амалга оширилади:
• бошқариладиган объектнинг ҳолати ва ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатадиган омиллар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;
Ушбу тартиб доимо, узлуксиз қайтарилиб туради.
Бошқарув жараёни амалга ошиши учун бошқарув идораси ташкил этилади. Бу идора энг камида ўзининг раҳбарига, бухгалтери ва таъминотчисига эга бўлиши керак. Иш кулами ортиб бориши билан бошқарув аппаратида бошқарувчилар ва ходимлар сони ҳам ортиб бориши мумкин. Лекин, оддий ва жуда содда бошқарув идоралари билан мураккаб объектларни бошқариш мумкин эмас. Шу сабабли ишлаб чиқаришни бошқаришнинг мақбул звено ва пиллапоялари ташкил этилади.
Ушбу тамойиллар Ўзбекистоннинг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда изчиллик шароитларини шакллантириб ва ривожлантириб боришни, унга аста-секин, босқичма-босқич, аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қила бориб, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий барқарорликни таъминлаш орқали бозор муносабатларига ўтишни билдиради. Айни вақтда улар кенгаш, ҳамжиҳатлик, маслаҳат билан иш юритишни, шижоат ва тавакаллчилик билан ҳаракат қилишни талаб этади. Бу орада соҳибқирон Амир Темурнинг қуйидаги сўзларини келтириш ўринлидир. «Тажрибамдан кўрилганки, ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъи тадбиркор ва ҳушёр бир киши минг-минглаб тадбирсиз, лоқайд кишилардан яхшидир. Чунки тажрибали бир киши минг кишига иш буюради».4
Саноат ишлаб чиқаришининг тармоқлари, корхоналари ва бошқа соҳаларини бошқаришда бир қатор бошқа тамойиллардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин, улар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- яккабошчилик ва бошқарувда ҳамжиҳатлик;
- бошқариш жараёнида режалиликни бозор талаблари билан боғлаб олиб бориш;
- кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тамойили.
1.2. Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда тезкор бошқарувни ўрни
Тезкор-календар режалаштирилишининг
Асослари (окп)
Халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мулк шаклига, ташкилот ҳажмига, ишлаб чиқариш тоифасига, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (бажарилган иш ёки хизматлар) характерига ва бошқаларга боғлиқ ҳолда ўз хусусиятларига эга. Бундан ташқари ҳар бир ташкилот юридик шахс сифатида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш масалаларини ҳал қилишда қуйилаги саволларга жавоб бериши лозим: нимани ишлаб чиқариш керак (маҳсулотнинг номи, йиғилган бирликлари, деталлари, ишлар, хизматлар ва бошқалар), қаерда, кимга, қандай муддатда, сифатнинг қандай кўрсаткичлари билан, ресурслар аниқ кўринишларининг қандай харажатлари билан, қандай ускуналар билан ва қандай воситалар, мосламаларни қўллаган ҳолда; тайёр маҳсулотни кимга бериш керак, маҳсулотни сотишда даромад қандай бўлади?
Миқдор, сифат, муддат ва харажатлар критериялари бўйича ишлаб чиқариш дастурларини бажариш
1.2. 2.Тезкор-календар режалаштирилиши босқичлари
Манба: Фархутдинов Р.А. Производственный менеджмент: Учебник. 6- е изд.- СПб.: Питер, 2008.
Тезкор-календар режалаштирилиши (кейинда - ОКП) нинг мақсад ва вазифалари ва босқичлари мулк шаклига, ишлаб чиқариш тоифаси ва бошқа омилларга боғлиқ бўлмаган ҳолда халқ хўжалигининг барча тармоқларини ташкил қилиш учун умумий ҳисобланади. ОКП бўйича ишларнинг ҳажми режа кўрсаткичларини таҳлил қилиш даражаси билангина аниқланади. Режа кўрсаткичлари миқдорининг вариантлилиги ва ташкил қилишнинг турли даражалари бўйича уларнинг таҳлили чуқурлиги, асосланиши, ҳисоб-китоби ва назорати 1.2.1.-жадвалда келтирилган.
Жадвалга жойлаштирилган ахборотлардан фойдаланиш қуйидаги тарзда амалга оширилиши лозим. Масалан, фарқли жиҳатлари жадвалда жуда катта аҳамиятга эга бўлган ташкилотлар учун режа кўрсаткичлари миқдори уларнинг таҳлили чуқурлиги, асосланиши, ҳисоб-китоби ва назорати аҳамиятсиз бўлади. Бундай ташкилот сифатида унчалик юқори мураккабликка эга бўлмаган бирлик буюртмаларни бажарадиган катта
1.2.1.-жадвал
Режа кўрсаткичлари миқдорининг вариантлилиги ва ташкил қилишнинг турли даражалари бўйича уларнинг таҳлили чуқурлиги, асосланиши, ҳисоб-китоби ва назорати
Ташкилотнинг фарқли белгилари |
Режа кўрсаткичларининг |
- хусусий; - давлат ва муниципал - аралаш |
Аҳамиятсиз Аҳамиятли Аҳамиятли |
|
Аҳамиятсиз; Аҳамиятли; Жуда аҳамиятли |
|
Аҳамиятсиз; Аҳамиятли; Жуда аҳамиятли |
|
|
|
Аҳамиятсиз; Аҳамиятли; Жуда аҳамиятли |
Манба: Глухов В.В. Менеджмент: Учебник. 3- изд.- СПб Питер, 2009.- 608.
бўлмаган хусусий фирмани келтириш мумкин. Ишлаб чиқаришнинг оммавий оқим тоифасига эга бўлган йирик ташкилотлар учун режа кўрсаткичлари миқдори ва улар таҳлилининг чуқурлиги жуда аҳамиятли бўлади. “жуда аҳамиятли” иборасини тармоқ хусусиятларини ва ташкилот менежменти тизимини услубий таъминлашнинг сифатини яхши билгандагина аниқлаштириш мумкин.
Ягона ишлаб чиқаришида ОКП асослари. Ягона ишлаб чиқариши турли маҳсулотларни бир ёки унчаликкатта бўлмаган серияда ишлаб чиқаришни, бирликдаги буюртмани турли тармоқларда ва фаолият соҳаларида бажарилишини билдиради. Энг мураккаб тармоқ машинасозлик ҳисобланади. Мураккаб тармоқ мисолида ёндашув ва услубларни ўрганган ҳолда олинган билимларни оддий тармоқ тузилмасига қўллаш қийин бўлмайди, масалан, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғида. Бунда қуйидагиларни ёдда тутиш лозим: тармоқ тузилмаси қанчалик оддий бўлса, календар-режа ҳисоб-китоблари шунчалик кам бўлади.
Ягона ишлаб чиқаришида маҳсулот чиқариш такрорийлиги ёки йўқ бўлади, ёки доимий бўлмайди ва ишлаб чиқариш жараёнининг жиддий хусусиятларига таъсир кўрсатмайди. Бундай шароитда ОКПнинг асосий вазифаси буюртма бажарилишининг энг қисқа ишлаб чиқариш цикли ва ишлаб чиқаришнинг барча звенолари учун ишнинг тенглигида ишлаб чиқариш дастурларига мувофиқ, турли-туман буюртмаларни ўз вақтида бажаришни таъминлашдан иборат. ОКПнинг характерли жиҳати ишлаб чиқаришнинг календар-режа ҳисоб-китобларининг ҳар бир буюртма бажарилишининг техник тайёргарлигини режалаштириш билан чамбарчас боғлиқлиги ҳисобланади. Ягона ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг унификация қилинган ва стандарт таркибий қисмлари солиштирма оғирлигини ошириш лозим. Бу унификация қилинган деталлар ва узелларни қайта ишлаш бўйича кўп предметли оммавий чизиқлар ва ихтисослаштирилган участкалар, гуруҳли технологияларни қўллаш, уларнинг ишлаб чиқаришини омбордаги партиялар билан режалаштириш имконини беради.
Буюртмани бажариш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
1) буюртмани расмийлаштириш;
2) буюртмани бажаришга тайёрлаш;
3) буюртмани бажариш..
Ягона ишлаб чиқаришда календар-режа ҳисоб-китоблари қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) маҳсулотни тайёрлашнингишлаб чиқариш цикли узунлиги (буюртмалар бажарилиши) ва алоҳида буюртмалар бўйича циклли графикларни қуриш ҳисоб-китоби;
б) цехлар ишида календар илгарилаб кетишларни аниқлаш;
в) ишлаб чиқариш учун қабул қилинган буюртмаларни бажаришнинг жами календар графигини тузиш ва цех ишининг календар илгарилаб кетишларни кейинги аниқлаштирилиши.
г) ишлаб чиқариш майдонлари ва ускуналарнинг иши ортишини текширув ҳисоб-китоби (ҳажли-календар ҳисоб-китоблар) ва алоҳида режали даврлар бўйича ишларни тенглаштириш мақсадида йиғма графикни тузатиш.
Ҳар бир буюртма бўйича ускуна ва ишчиларнинг ҳар бир кўриниши ишини аниқлаш учун иш кўринишлари (қайта ишлаш) бўйича операцияларнниг меҳнат сиғими жамланади5.
Серияли ишлаб чиқаришда ОКП асослари. Серияли ишлаб чиқаришда тайёрланган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар номенклатураси кам ёки кўп миқдорда барқарор ва чиқариш дастурида доимий такрорланади. Цехларда бажариладиган детал операциялари миқдори берилган маҳсулотни тайёрлаш учун талаб қилинадиган иш жойлари миқдорини анча оширади, бу иш жойларида худди шу иш жойларида тайёрланадиган бошқа деталлар билан бирга алмаштириш тартибидаги партияли деталлар тайёрлаш заруратини олдиндан аниқлаб беради.
Ишлаб чқариш участкалари ишининг режа-гарфигини қуриш асосида қуйидаги маълумотлар ётиши лозим:
ОКПнинг асосий масалаларидан бири ярим маҳсулотлар ҳисоб-китоби ҳисобланади. Серияли ишлаб чиқаришда ярим маҳсулотлар ташкил этилиши жойи бўйича фарқланади. Уларнинг икки ўзаро боғланган турли кўринишдаги турларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Узлуксиз – оқимли ишлаб чиқаришҳисоб-китобининг дастлабки элементи қуйидаги формула билан аниқланадиган оқимли чизиқ (r) такти ҳисоб-китоби билан аниқланади (мин.):
Бу ерда Фn – режа даврида оқимли чизиқлар иши вақтининг фойдали жамғармаси, с; Nn – маҳсулот чиқариш ҳажми (деталлар, йиғма бирликлар, ва бошқалар), дона.
Қуйида ярим маҳсулотлар ҳисоб-китоб қилинади. Технологик ярим маҳсулотлар (ёки иш жойларидаги ярим маҳсулотлар) – бу оқимли чизиқнинг барча операцияларидаги маҳсулотларнинг умумий миқдоридир. У қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Z тех = Sn’x C,
Бу ерда Z тех – маҳсулотнинг технологик ярим маҳсулоти; m – мазкур оқимли чизиқ бўйича технологик жараёнлар операцияларининг миқдори; n’ – ҳар бир иш жойида бир вақтда қайта ишланадиган деталлар миқдори; С – мазкур операциялар бўйича иш жойларининг миқдори.
Операциялараро транспорт
ярим маҳсулотлар узлуксиз-чизиқли
оқимларда транспорт
Z
Информация о работе Тадқиқот натижаларининг амалий ва илмий янгилиги