Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 07 Ноября 2014 в 09:18, контрольная работа

Краткое описание

Кириш. Ўзбекистон демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан дадил қадамлар босиб бормоқда. Шу мақсадлар йўлида ўзлигимизни англаш, юрт равнақи, инсон манфаати, эркинлиги ва фаровонлигини таъминлаш талаби аниқ ва равшан белгилаб олинган. Ушбу вазифаларни бажариш аввало ислоҳотлар жараёнини изчил ва босқичма-босқич амалга оширилишига боғлиқ. Президентимизнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида таъкидлангани каби: «Жамият ҳаётида шундай даврлар бўладики, ... барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш зарурати энг муҳим эҳтиёж, керак бўлса, ҳаёт-мамот масаласи сифатида кун тартибига чиқади»1 дейилган

Содержание

Кириш
Давлат даромадлари тушунчаси.
Давлат бюджети даромадларининг таркиби.
Давлат даромадларида соликларнинг роли.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

Вложенные файлы: 1 файл

Гурух иши Метадалогия.doc

— 534.50 Кб (Скачать файл)

Шунинг учун ҳам тадбиркорлар ўз бизнесига бехавотир инвестиция киритиши, ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириши, маҳсулот ҳажми ва олаётган даромадини кўпайтириши, ўз мулкига ўзи эгалик қилиши, фойдаланиши, тасарруф этиши лозим.

Айни шу мақсадни рўёбга чиқаришни назарда тутиб, Ўзбекистон парламенти бозор иқтисодиётининг ¬негизи ҳисобланган хусусий мулкка нисбатан давлат томонидан берилаётган асосий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунни  қабул қилди.

Шунингдек, бошқарув тизимини такомиллаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида «Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-қоидалари тўғрисида»ги Қонунни8  ишлаб чиқиш ва қабул қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида» 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон ва «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастури тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларидаги иштирокини рағбатлантириш йўли билан уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 июндаги ВМ-175-сон қарори билан Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузурида Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш Фонди ташкил этилган. 

Фонднинг асосий вазифалари: 

  • иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида лойиҳа ғояларини танлов бўйича танлаш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш;  
  • республика тижорат банклари томонидан инвестиция лойиҳалари молиялаштирилишини ташкил этишга кўмаклашиш.

Фонд томонидан иқтисодиётнинг устувор йўналишларидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг энг истиқболли лойиҳа ғоялари танлов асосида танланади.

Танловга белгиланган тартибда буюртманома берган ва танлов шартларига мувофиқ бўлган лойиҳа ташаббускорлари қатнашиши мумкин.

Танловга техник жиҳатдан янгиликка эга бўлган лойиҳа ғоялари, шунингдек инвестиция жиҳатидан жалб этувчан ва жорий этишнинг имкониятига эга бўлган лойиҳа ғоялар танловга қўйилиб, иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технология жиҳатидан янгилаш лойиҳа ғояларини танлашда устувор йўналишлар ҳисобланади.

Бугунги кунда кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий бизнес қонуний белгилаб қўйилди. Мамлакатимизда бизнесни ташкил қилишнинг ушбу шакли бизнесни юритишда юзага келган миллий анъаналаримизга, хўжалик юритиш фаолиятининг мавжуд ҳолатига тўла мос келади.

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуннинг9 қабул қилингани туфайли, ҳеч шубҳасиз, юртимизда оилавий бизнеснинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида унинг жадал ва кенг ривожланиши ва янги иш ўринларининг очилишига қулай имкониятлар яратиб берилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Маълумки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида мамлакатимиз молия-банк тизими ўзининг барқарор ва ишончли эканини исботлади. Шу билан бирга, бу тизимнинг янада мустаҳкамланиши хусусий банклар ва хусусий мулкка асосланган лизинг, суғурта компаниялари, кредит уюшмалари, микромолиявий ташкилотлар каби молиявий институтларни ташкил этишнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳисобидан банк-молия соҳасига хусусий капитални жалб қилиш билан ҳам боғлиқ. 

Бу эса банк ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатнинг кенгайиши ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг ошишига имкон беради ва энг юксак халқаро стандартлар талабига мос замонавий бозор инфратузилмасининг ривожланиши учун шароит яратади.

Юртимизда ўтган йиллар давомида бозор иқтисодиёти соҳасидаги ўзгаришларнинг ишончли қонунчилик базасини шакллантириш борасида амалга оширилган улкан ишлар ҳеч кимга сир эмас, албатта.

Шу маънода, кейинги даврда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунни танқидий қайта кўриб, янги таҳрирда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳамда унда корпоратив бошқарув ва назорат органларининг ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини янада аниқ белгилаш, «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонунларнинг янги таҳрирларини тайёрлаш, «Рақобат тўғрисида»ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасида катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

Юқорида таъкидлаб ўтилган ғоят муҳим аҳамиятга молик қонунларни такомиллаштириш билан бирга, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда, эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган бир қатор қонунлар қабул қилишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

«Кредит бюролари фаолияти ва кредит ахбороти алмашуви тўғрисида», «Гаров реестри тўғрисида», «Риэлторлик фаолияти тўғрисида», «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида», «Инновациялар ва иқтисодиётни модернизация қилиш тўғрисида»ги ва бошқа янги қонунлар шулар жумласидандир.

 “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги давлат дастури бўйича умумий миқдори салкам 50 миллиард долларни ташкил этадиган 500 дан зиёд инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Президентимиз таъкидлаганидек, бугун Ўзбекистонимиз босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини холисона баҳолар эканмиз, ўтган давр мобайнида биз эришган, дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марралар, авваламбор, изчил ривожланаётган иқтисодиётимиз ва унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлигининг йилдан-йилга ошиб, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани – буларнинг барчаси Конституциямизнинг асосига қўйилган, чуқур ва пухта ўйланган мақсад, принцип ва нормаларнинг ҳаётбахш самараси, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди.

 

Хулоса. Бугунги кунда халқимиз томонидан истиқлол йилларида босиб ўтилган тарихий йўл, эришилган улкан ютуқ ва марралар, уларнинг моҳияти ва аҳамияти беқиёс. Хусусан, истиқлол йилларида Ўзбекистонда амалга оширилган ўзгаришлар, уларнинг замини ва омилларини кўрсатишда дадилроқ ва қатьийроқ бўлишимиз даркор. Истиқлол ўзбек халқига туҳфа тариқасида берилмаганини ҳар тарафлама чуқур ёритиб ва исботлаб беришга қаратилган илмий изланиш ва тахлиллар бугунги кунда ўта долзарбдир.

Тараққиётнинг ўзбек модели ривожланиш тамойилларини тўғри танлаб олишда асос бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистонда демократик тараққиёт йўлини танлашда республиканинг ўзига хос хусусиятлари, халқ анъаналари ва миллий урф-одатлари, турмуш тарзининг ҳисобга олингани ўз йўлимизни топа олишимизга асос бўлди.

Президент Ислом Каримов томонидан адолатли, демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг беш асосий тамойилининг илгари сурилиши ҳам шундан. Бу эса республикада янги ижтимоий тузумга ўтишнинг пухта ўйланган стратегиясини ишлаб чиқиш имконини берди. Албатта, бунда давлатимиз раҳбари томонидан демократик давлат қуришда ўзини оқлаган жаҳон тажрибаси чуқур ўрганилди. Шарқона босиқлик асосида олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистонда демократик давлат қуриш стратегиясининг миллий давлатчилик, иқтисодиёт ва маънавиятни юксалтиришга қаратилишига эришилди. Мамлакатимизнинг мавжуд табиий-иқтисодий, минерал хом-ашё ва инсоний салоҳиятини холисона баҳолаган ҳолда жаҳон хўжалик алоқалари тизимида муносиб ўрин эгаллашга муваффақ бўлинмоқда.

Демократик давлат қуриш тамойиллари, яъни иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги, давлатнинг бош ислоҳотчилик фаолияти, қонун устуворлигига эришиш, кучли ижтимоий ҳимояни амалга ошириш, бозор иқтисодиётига эволюцион йўл билан, босқичма-босқич ўтиш Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиши учун асос бўлди. Шу тариқа жамият ҳаётининг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида тараққиётнинг ўзбек модели намоён бўлмоқда, демократик давлат қуриш жараёнларида инсон эркинлиги, ҳуқуқлари ва манфаатлари таъминланмоқда.

Пухта ўйланган изчил ташқи сиёсат туфайли давлатимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, халқаро майдонда обрў-эътиборининг ортиб бориши аста-секин, аммо муттасил давом этиб келмоқда. Лекин бунинг ўзи етарли эмас. Мамлакатимиз халқаро ҳамжамият олдида турган долзарб муаммоларни ҳал этиш ишига қўшган салмоқли ҳиссаси, ташаббуслари эвазига, халқаро ташкилотлар ва тузилмалар фаолиятидаги самарали иштироки орқали ҳам ўзига обрў орттирмоқда.

Хуллас, эришилган ютуқлардан фахрланиш бугунги кунда фуқароларимизда келажак учун масъулият билан бирга Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғусини ҳам шакллантирмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

  1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, – Т.: “Ўзбекистон”, 2003 й.
  2. “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 21 декабрь, 1995 й.
  3. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 25 апрель, 1996 й.
  4. “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 24 декабрь, 1998 й.
  5. “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30 апрель, 1998 й.
  6. “Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 2 сентябрь, 1993 й.
  7. “Қимматли қоғозлар бозорида инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисила”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 30 август, 2001 й.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сонли “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарини молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони.
  9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги Фармони.
  10. Каримов И.А. “Юксак маънавият енгилмас куч” – T. : Ўзбекистон, 1999 йил.
  11. Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995 йил.
  12. Каримов И.А. Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. — Т.: Ўзбекистон, 1997 йил
  13. Каримов И.А. Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2010 йил. – 47-48 бетлар.
  14. Барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили // Халқ сўзи, 2012, 15 сентябрь.
  15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012, 9/2-сон, 245-модда ва 2012, 4-сон, 111-модда.

 

1 Каримов И.А. “Юксак маънавият енгилмас куч” – T. : Ўзбекистон, 1999 йил.

2 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1995.-269 б

3 Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. - Т.: Ўзбекистон, 1995. - Б. 18.

4 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2012. – 11-12-бетлар.

5 Барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили // Халқ сўзи, 2012, 15 сентябрь.

6 Барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили // Халқ сўзи, 2012, 15 сентябрь.

7 Каримов И.А. Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси. – Т.: “Ўзбекистон”, 2010. – 47-48-бетлар.

8 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012, 9/2-сон, 245-модда.

9 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012, 4-сон, 111-модда.


Информация о работе Давлат даромадлари таркибига кура тизими ва манбалари