Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Апреля 2013 в 09:50, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида, республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Ноанъанавий таълим технологияси ўз навбатида учга бўлинади:
Ҳамкорликда ўрганиш - талабаларнинг билимларни ўзлаштириш, сингдириш, мустаҳкамлаш бўйича репродуктив фаолиятини таъминловчи, маҳорат ва малакани кетма-кетлик бўйича талабанинг бевосита бошчилигида ишга солишни ташкил этишга асосланган ўқитиш ва билим олишдир. У талабаларнинг мустақил гуруҳларда ишлаши эвазига таълим олишини кўзда тўтадиган методлардан иборат. Буларга «Китоб билан ишлаш», «Ўқув суҳбати», «Давра суҳбати», «Ақлий ҳужум», «Кичик гуруҳларда ишлаш», «Баҳс-мунозара» каби методларни киритиш мумкин.
Моделлаштириш - реал ҳаётда ва жамиятда юз берадиган ҳодиса ва жараёнларнинг ихчамлаштирилган ва соддалаштирилган кўринишини аудиторияда яратиш ва уларда талабаларнинг шахсан қатнашиши ва фаолият эвазига таълим олишини кўзда тўтади. Унинг асосий мақсади талабаларнинг фақат тинглаши эмас, балки билимларни ўзлаштиришда бевосита иштирокини таъминлаш орқали таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга қара-тилган. Буларга ишбоп ўйинлар ва ролли ўйинлар каби методларни киритиш мумкин.
Тадқиқот - талабалар томонидан муаммони тушуниш
ва ечиш, мустақил билим олишни кучайтирадиган
ва шунга ундай-диган усуллар йиғиндисидан
иборатдир. Тадқиқотнинг мақсади дарс
жараёнида талабаларда савол қўйиш ва
уларга жавоб излашида қизиқишини уйғотишга
қаратилгандир. Унда ўқитиш талабаларни
амалий изланиш жараёнида бевосита қатнашишини
таъминлайди. Буларга муаммоли вазият,
лойиҳалаш методи, мус-тақил изланиш, йўналтирувчи
матн каби методлар киради.
АНЪАНАВИЙ ВА НОАНЪАНАВИЙ ЎҚИТИШНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Мезонлар |
Анъанавий ўқитиш |
Ноанъанавий технологик ўқитиш
|
Мақсад |
Билим бериш, кўникма шакллантириш |
Ҳамкорликдаги фаолият орқали билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш |
Ўрганувчининг роли |
Кўрсатмаларга бўйсинади; Ахборотни пассив қабул қилади; ахборотни ўзлаштиради; ўрганиш жараёни учун қисман масъул |
Ўз ғояларини таклиф қилади; ўзаро боғланган; фаол иштирок этади; таълим жараёнига тўлиқ масъул |
Ўқишга Қизиқтириш (мотивация) |
Ташқи жамият томонидан тазйиқ кўрсатилади (оила, дин, урф-одатлар ва ш.к.); Талаба ўқишнинг шу заҳотлик фойдасини кўрмайди |
Ички қизиқтирувчи омиллар. Талаба шу заҳотлик фойдани англайди |
Мазмун танлови |
Ўқитувчи назорат қилади. Талаба қисман танлайди ёки умуман бундай ҳуқуққа эга эмас |
Таълим мазмуни талабалар танлаган муаммоларини ечишга йўналтирилган |
Жараён |
-директив (кўрсатмали) ёндашув - талқин қилади ва баҳолайди - мавзу бўйича кўпроқ ва яхшироқ билади - мутахассислик тилида сўзлайди |
- демократик ёндашув - тинглайди, қўллаб қувватлайди, ҳар бир кишининг фикри ва ғояларини қабул қилишга тайёр - талабалар тилида сўзлайди |
Усуллар (методлар) |
Талаба далиллар, ахборот олади |
Ўқитиш талабаларнинг билим ва кўникмасига асосланади |
Қарор қабул қилиш |
Қарорни ўқитувчи қабул қилади |
Қарор биргаликдаги фаолият давомида қабул қилинади ҳамда у гуруҳ ва ўқитувчининг муваффақиятли ҳамкорлиги |
1.2. Касб-ҳунар коллежларида қўлланиладиган ноанъанавий таълимнинг назарий ғоялари
Айни вақтда Республикамиз ижтимоий ҳаётида шиддатли тарзда ахборотлар оқими кенг кўламни қамраб олмоқда. Ушбу ахборотларни тезкор суръатларда қабул қилиб олиш, уларни таҳлил этиш, қайта ишлаш, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулоса чиқариш ва ўқувчиларга етказиб беришнинг аниқ бир тизимини йўлга қўйиш таълим тизимини олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Таълим тизимида янги педагогик технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалда жорий этиш юқоридаги муаммоларни ижобий ҳал этишда ҳизмат қилади.
Президент И.А.Каримов «Биз ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган замонавий давлат қуриш йўлига қадам қўйиб, кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари изчиллик билан ўтишни таъминлар эканмиз, фақат миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги заруратини теран англайдиган, замонавий билимларни, интеллектуал салоҳият ва илғор технологияларни эгаллаган инсонларгина ўз олдимизга қўйган стратегик тараққиёт мақсадларига эришиши мумкин»8 деб таъкидлайди
Бизга маълумки касб-ҳунар коллежларида ўқитиш жараёни мустақил ва ўзаро боғланган назарий ва амалий қисмларга бўлинади. Амалий машғулотни юқори методик савияда ўтиш учун иқтисодий фанларнинг назарий қисми талаб даражасида ўқитилиши лозим. Маълум соҳада кичик мутахассис тайёрлашда ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш меҳнатига оид назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш муҳим масалалардан биридир. Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади.
Ноанъанавий дарслар ўз моҳиятига кўра субъектив хусусиятга эга, яъни ҳар бир педагог таълим ва тарбия жараёнини ўз имконияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда ижодий ташкил этиши лозим. Қандай шакл, метод ва воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатъий назар ноанъанавий технологиялар:
- педагогик фаолият (таълим-
- ўқитувчи ва ўқувчилар
- ўқувчилар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалланишини таъминлаши;
-ўқувчиларда мустақил,
эркин ва ижодий фикрлаш
Ўқувчиларнинг ўз имкониятларини руёбга чиқара олишлари учун зарур шарт-шароитларини яратиши;
Айрим ёш педагоглар ноанъанавий дарсни ташкил қилиш мақсадида педагогик технологияларни мақсадга мувофиқ тарзда жорий этмайди. Менинг назаримда, педагогик технологиялардан мажбуран фойдаланиш мумкин эмас. Аксинча, тажрибали педагоглар томонидан асосланган ёки улар томонидан қўлланилаётган илғор педагогик технологиялардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш билан бирга, уларни ижодий ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Демак, касб-ҳунар коллежларининг бўлажак ўқитувчилари ўтаётган фани бўйича чуқур билимга эга бўлиши ва дарсларни ноанъанавий тарзда ўтказиши керак бўлади. Бунинг учун бўлажак иқтисодчи-педагог замонавий таълимда ноанъанавий ёндашувлар назариясини чуқур ўрганиши лозим.
Педагогика фани ва амалиётида турли ноанъанавий ёндашувлар қўлланилади9: ноанъанавий тизимли ёндашув
ноанъанавий технологик ёндашув
ноанъанавий фаолиятли ёндашувлар шулар жумласидандир.
Ноанъанавий тизимли ёндашув. Тизим сўзи- тузилма, қисмлардан тузилган, бириккан яхлит нарса ёки ҳодиса маъносини англатади. Тизимли ёндашув илмий билиш методологияси ва педагогик амалиётнинг бир йўналиши сифатида универсал тавсивга эга. “Тизимли ёндашув” тушунчаси кўпинча “тизимли метод”, “тизимли таҳлил усули” тушунчалари билан узвий боғлиқ ҳолда қўлланилади. Чунки тизимли тахлил усуллари ҳам объектни яхлит тизим сифатида ўрганишни назарда тутади. Тизимли ёндашув, айниқса тузилиш- вазифасига кўра бажариладиган таҳлилга жуда яқин. Тизимли таҳлилнинг объекти яхлит нарса ёки ҳодиса (тизим) ҳисобланади, у, биринчидан, объектнинг турли қисмларини; иккинчидан, қисмларнинг ўзаро боғлиқлигини; учинчидан, тизимнинг чегараларини ва тўртинчидан, тизимнинг атроф-муҳит билан боғлиқлиги, алоқадорлигини назарда тутади.
Тизимли ёндашув бир қанча қоида-принциплар мажмуидан фойдаланадики, улар тадқиқотчилик ва амалий фаолиятда юқори натижаларга эришиш имконини яратади. Бундай қоида-принциплар қаторига, жумладан, қуйидагилар киради: мавхумликдан яққолликка қараб бориш: анализ билан синтезнинг, мантиқийлик билан тарихийликнинг бирлиги; объектив боғланишлар ва ўзаро таъсирларнинг турличалиги; объектнинг тузилиши вазифалари ва келиб чиқиши ҳақидаги тасаввурларнинг бирлиги ва бошқалар.
Ноанъанавий технологик
ёндашув. Технология юнонча сўз бўлиб, техне-маҳорат,
санъат, логос-тушунча, таълимот маъноларини
англатади. Технология тушунчаси-тайёр
маҳсулот олиш учун ишлаб чиқариш жараёнларида
қўлланиладиган усул ва методлар мажмуи;
шундай усул ва методларни ишлаб чиқарувчи
ва такомиллантирувчи фан сифатида таърифланади.
Ишлаб чиқариш жараёнларининг таркибий
қисми бўлган амаллар- материалларни қазиб
олиш, ташиши,
Таълим ишига технологик ёндошув:
-ўқиш-ўқитиш жараёнини ўзаро узвий боғлиқ этаплар, фазалар, амалларга ажратиш, бўлишни;
-таълимда мўлжалланган натижага эришиш учун бажариладиган харакатларни мувофиқлаштириш, кетма-кет, босқичма-босқич амалга оширишни;
-лойиҳалаштирилган ишлар, амалларни барчасини бирдек бажаришни назарда тутади.
Бу ёндашув асосан репродуктив таълимга хосдир. Репродуктив таълим типик вазиятларда бирор иш –ҳаракатни олдин билиб олинган қоидалар асосида бажаришдир. (2 жадвалда кўрсатилган) Репродуктив методлар биринчи навбатда талабаларнинг ўқув материалини тезроқ ва мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш билимдаги типик камчиликларни тез аниқлаш учун қулай. Репродуктив методлар айниқса ўқув материалининг мазмуни асосан ахборот характерида бўлса, мураккаб ва бутунлай янги билимлар ўрганилиши лозим бўлган ҳолатда самарали натижа беради. Тафаккурнинг репродуктивлик характери педагог ёки бошқа манба орқали хабар қилинадиган ўқув ахборотларини активроқ қилишини ва эслаб қолинишини назарда тутади. Хикоя, маъруза, кўргазмалилик ва амалий ишлар ҳам репродуктив асосга қурилиш мумкин. Репродуктив характердаги амалий ишлар шуниси билан фарқ қиладики, бу ишларнинг давомида талабалар намунага кўра илгари ёки яқиндагина ўзлаштирган фаоллигини ошириш мақсадида у кўпинча эвристик яъни қисман изланувчан метод билан қўйиб олиб борилиши мумкин. Янги мавзуни баёни давомида ўрганилаётган материалнинг баъзи элементлари устида талабаларга фикр юритиш имкони берилади. Педагог томонидан енгил қисқа саволлар тузилиб, талабаларнинг иштирокида уларга жавоб топишга ҳаракат қилинади. Эвристик метод талабаларнинг билиш даражасини аниқлашга ҳам ёрдам беради. Демак, эвристик метод янги мавзуни идрок қилишда талабаларнинг ҳам қисман иштирок этишини таъминлайди.
НОАНЪАНАВИЙ ТЕХНОЛОГИК ЁНДАШУВНИНГ АНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМДАН ФАРҚИ
( 2 жадвал.)
Ноанъанавий технологик ёндашувга асосланган таълим бериш |
Анъанавий таълим бериш |
1. Концептуал асослар | |
Шахсга йўналтирилган таълим ва таълимга тизимли – ҳаракатли ёндашишга асосланади. Таълим олувчи шахси – таълим жараёнининг марказий эгаси. Муносабатларнинг инсон-парварлиги ва эркинлиги, ўқишга мажбурлашдан воз кечиш. Табақалаштириш ва индивидуаллаштириш; умумий таълим олувчининг ақлий ривожланиш даражаси ва ушбу фанни улар томонидан ўзлаштирилишини ҳисобга олиш. Ўрганиш–ақлий ривожланиш, мустақил
эгаллаш жараёни ва асосийси таълим
олувчиларнинг эгаллаган Таълимнинг янги парадигмаси, яъни: таълим олувчи – китоб – таълим берувчи |
Таълим олувчига ёндашиш бўйича назоратли-насиҳатгўй, эгаллаб бўлинган усул бўйича қайта тиклашли, таълим олувчиларнинг ташаббускорлиги ва мустақиллигини бостирувчи, қатъий ташкил этилган бўйсиниш асосидаги (авторитар) таълим. Ўрта таълим олувчи имкониятлари, уларни ўзлаштириш ва билимларни қайта тиклашларига йўналтирилган таълим. Ўрганиш – эслаб қолиш вазифаси, дарс бериш эса – асосий фаолият.
Таълим парадигмаси: таълим берувчи – китоб – таълим олувчи
|
2. Таълим олувчининг тутган ўрни ва вазифаси | |
Мустақил билиш фаолиятини олиб борувчи, таълим жараёнининг тенг ҳуқуқли субъекти. Билим – шахсий муаммоларни ҳал этиш воситаси. Хато қилишга ҳаққи бор – хатоларда ўрганади |
Таълим берувчи таъсиридаги бўйсунувчи объект. Билим –бирдан-бир мақсад.
Хато – жазоланади. |
3. Таълим берувчининг тутган ўрни ва вазифаси | |
Таълим олувчиларнинг мустақил
билиш фаолиятлари |
Китоб билан бирга, ягона ташаббускор
шахс – билиш субъектини назорат
қилувчи, асосий билим манбаи: бошқарув
органларининг раҳбарлик |
4. Таълим бериш ва ўрганиш усуллари | |
Муаммоларни излаш, билимларни амалиётда қўллашга йўналтирилган, муаммоли вазиятларни яратиш, фаол билишнинг ижодий тадқиқотчилик фаолиятига асосланган фаол таълим бериш усуллари |
Тайёр билимларни оғзаки баён қилиш орқали билдириш. Оддийдан умумийликка индуктив мантиққа, механик эслаб қолишга, қайта тиклаш (ўзгаришсиз қайтариш) баёнига асосланган, намуна бўйича таълим бериш. Натижада таълим олувчиларни сусткашликка, нутқ фаолияти бўшашишигача олиб келади |
5. Таълим бериш воситалари | |
Анъанавий воситалар билан бир
қаторда – ахборотли |
Таълим берувчи сўзлари, кўргазмали ва техник воситалар. Мураккаб (техник) тилда ёзилган ўқув адабиётлар, шу боис қабул қилишга мураккаб; асосан уй вазифаси учун қўлланилади. |
6. Таълим беришни ташкиллаштириш шакллари | |
Мақсадни белгилаш: якуний ўқув натижаларининг мезонли чекланувчидек, ташҳисий белгиланган мақсадларни кафолатли эришишга йўналтириш; олинган натижалар сифатини ўлчашнинг мезон ва кўрсатмалари мавжуд. Нафақат башорат қилади, балки педагогик фаолиятни лойиҳалайди ва режалаштиради, шу билан бирга ўқув фаолиятининг мазмуни ва тузилишини ишлаб чиқади, таълим олув-чиларни мустақил ўқув-билиш фаолиятларини башорат қилаётганларида, режалаштираёт-ганларида ва ташкиллаштираётганларида уларнинг ташаббусларини оширади ва қўллаб-қувватлайди. Таълим берувчи таълим олувчи билан таълим жараёнини ўқув диологидек тузади; уларда мустақилликка интилишни ривожлантириш учун, ўзи мустақил таълим олишга тайёргарлик, ўз-ўзини билиши, ўз-ўзини амалга ошириш ва ўз-ўзини тақдим эта олиш қобилиятлари учун шароит яратади. Нафақат БМК назорати, балки таълим берилганлик, ривожланиш, тарбияланган-ликнинг мониторинги. Таълим берувчи умумий натижани баҳолайди ва таълим олувчи билан ҳамкорликдаги меҳнатларини таҳлил қилади: кўзланаётган натижаларга нима учун эришилмади ёки қисман эришилди |
Оммавий таълим бериш: таълим олувчилар бир-бирлари билан ажралган муносабатда; мустақилликнинг етиш-аслиги.
Таълим берувчи фақат педагогик фаолиятни режалаштиради.
Ўзлаштирилган БМК назорати.
Миқдорий баҳо - баҳолаш-мажбу-рийлик воситаси ҳисобланади, таълим берувчининг таълим олувчи устидан хукмронлик қуроли бўлиб хизмат қилади: таълим олувчи фаолиятининг якуний таҳлили ва баҳоланиши |