Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Апреля 2013 в 09:50, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида, республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Вложенные файлы: 1 файл

Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш.doc

— 656.50 Кб (Скачать файл)

        Гуруҳларни кичик гуруҳларга  бўлишни қандай қоидалар ёки  тамойиллар асосида амалга ошириш лозим, гуруҳлар қандай тузилганда юқори самара беради деган саволга аниқ жавоб, универсал қоида йўқ. Гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлишда:

    1. қўйилган  таълим мақсадлари, шакли, натижаси;

б)  бериладиган топшириқ, технологик харита бўйича

қўллашни мўлжаллаган  таълим методи ва усулларини            ҳисобга олишимиз керак. 

 Ўқувчи-талабаларни  кичик гуруҳларга бўлишда тасодифий  белгидан фойдаланишимиз мумкин:

   -аудиторияда  жойлашганликларига қараб бўлиб чиқиш мумкин.                                

  Ўқишдаги  натижаларига  кўра:

    -бараварлаштириш гуруҳи сифатида ташкил қилинганда, кичик гуруҳларга турла даражада ўқийдиган талабалар бирлаштирилади.

      -қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш гуруҳи тарзида ташкил қилинганда, иқтидорли талабалар, ўқиш даражаси нисбатан пастроқ гуруҳларга ажратилади.

   Бажариладиган  топшириққа кўра жуфтликни, 4-5 кишидан  иборат ёки ундан кўп ўқувчи-талабалардан  ташкил топган гуруҳларга бўлиш  мумкин.

    Кичик гуруҳларни  фаолият кўрсатиши вақти, бир топшириқни бажаргунча амал қиладиган гуруҳлар, бир неча машғулот мобайнида биргаликда ишлайдиган гуруҳлар, таркиби ўзгариб турувчи гуруҳлар тарзида ташкил этиш мумкин.        

Ҳар бир кичик гуруҳнинг  етакчиси тайинлангани маъқул.

      Уларни пассив, ўз фикрини айтмайдиган ёки яхши ўзлаштирадиган,  фаол талабалардан танлаш мумкин.  Етакчи турли функциярни бажариши мумкин, кичик гуруҳ аъзоларининг топшириқни бажаришини назорат қилиши лозим.

Етакчилар гуруҳнинг  ҳар бир аъзосини индивидуал ҳиссасини, ролини кўрсатиб беришлари керак. Иложи боричи барча ўқувчи – талабаларни етакчи ролида синаб кўрган маъқул.

Кичик гуруҳларга  бўлиниб  дарс ўтиш услубининг бир неча моделлари  – вариантлари мавжуд. Улар командаларнинг ўқув материалини ўзлаштириш натижасини яхшилашга қаратилади. Бунда ўқитувчи бирон-бир материал ёки ўтилган дарсни қисқача тушунтириб, талабаларга топшириқ беради. Топшириқ масала, машқ, саволга жавоб ва бошқа шакллардаги назорат иши бўлиши мумкин. Топшириқ командалар ичида муҳокама қилинади. Кейин ўрганилган мавзу бўйича ҳар бир команда аъзоси индивидуал тарзда назорат иши ёзади. Ҳар бир талабанинг баллари жамланиб, умумий команданинг бали чиқарилади. У шахсий ва коман-да тўплаган балл билан таққосланади. Командаларнинг олган ўринлари аниқланиб, тўпланган балга кўра рағ-батлантирилади.

Иккинчи моделда мусобақа (танлов) ўтказилади. Бунда команда  аъзолар бошқа команда аъзолари билан мусо-бақалашиб очколар  тўплашади.

Учинчи модел, мозаика  модели деб ҳам аталади. Бу модел  кўпроқ катта гуруҳ, айтайлик, 25-30 тадан талаба бор гуруҳларда қўллангани маъқул. Гуруҳдаги талабалар сони бўйича ўқитувчи ҳар бир командага 5 ёки 6 тадан талабани жалб қилади. Ҳар бир команда таркибидаги талаба сонига қараб, 5-6 савол ёки қисмдан иборат материални ўрганиш учун топшириқ берилади.Ҳар бир командадан бир киши битта қисмни ёки саволни ўрганади.

     Турли командалардан  шу қисм ёки саволни олган  талабалар бирга йиғилиб, ўқув  топшириғини муҳокама қиладилар.  Бу гуруҳларни эксперт гуруҳлари  деб аталади. Асосий гуруҳларни  алфавитдаги ҳарфлар билан талабаларни рақамлар билан белгилаймиз.

    Айтайлик, гуруҳ 30 та талабадан иборат. Ўқитувчи уларни 6 тадан 5 та гуруҳга ( А, Б, В, Г, Д ) бўлади. Бирин-чи гуруҳ  А, ундаги талабалар А1, А2, А3, А4, А5, А6, иккинчи гуруҳ Б, ундаги талабалар Б1, Б2, Б3, Б4, Б5, Б6 ва ҳоказо тарзида бўлиниди. Ҳар бир талаба ўзининг рақами бўйича асосий командасидан, яъни ҳарф бўйича ўқув материалининг маълум қисмини ёки саволни ўрганиш бўйича топшириқ олади. Сўнгра мутахассислар гуруҳида

( рақамлар бўйича ) барча 1 ёки 2 ва ҳоказо рақамлар асоси-да янги гуруҳ ташкил бўлади. Яъни мутахассислар коман-даси  А1, Б1, В1, Г1, Д1, иккинчи команда А2, Б2, В2, Г2, Д2 ва ҳоказо тарзида янги команда хосил бўлади. Ҳар бир асосий командадан бир ҳил рақамдаги, лекин ҳар ҳил ко-манда аъзолари тўпланиб, ўзларига берилган савол, топ-шириқни муҳокама қиладалар. Сўнгра ҳар ким экспертлар гуруҳидан ўзининг асосий гуруҳига қайтади.

     Гуруҳнинг  ҳар бир қатнашчиси экспертлар  гуруҳида ўзи ўрганган масалани  гапириб беради. Гуруҳнинг ҳар  бир қатнашчиси диққат билан  ўртоқларининг фикрини эши-тишга  харакат қилади. Чунки берилган  топшириқни бажа-ришнинг ягона  йўли ўртоқларининг фикрини диққат билан тинглаб, таҳлил қилиб, сўнгра гапириб беришдир. Ундан  ташқари, ҳар бир талабада ўз топшириғини муфассал ба-жариш учун стимул мавжуд. Сабаби, у берилган савол, топшириқни ўртоқлари қай даражада ўзлаштиришларига масъул.

Кичик гуруҳларга бўлиб  дарс ўтишдаги тўртинчи модел аввалги моделлардан бирмунча фарқланади. Бу моделда

кичик гуруҳдаги ҳар  бир талаба берилган топшириқни аввал  алоҳида ўзи бажариб, фикрини  семинар дафтарига ёзади. Сўнгра гуруҳ биргаликда ҳамманинг фикрини  ўрганиб чи-қади. Кичик гуруҳ номидан ягона жавоб тайёрланади, дарс-да барча гуруҳларнинг жавоблари эшитилади ва гуруҳни эришган натижаси баҳоланади.

      Кичик  гуруҳларда талабалар ўртасида  фикр алмашув, таҳлил қилиш  имконияти кенг. Ҳар бир талабанинг  фикри ўртоқлари томонидан таҳлил қилинади. Бунда ҳар бир тала-ба, албатта ўз фикрини асослашга, ҳикоя қилишга ҳаракат қилади. Мунозара жараёнида ҳар бир талаба ўз хатосини тушунади ёки ҳақлигини синаб кўради, ҳамкорликда муам-мони ечишга ўрганади.

Гуруҳ билан  ишлашнинг мақсади талабаларнинг билимини оширишдир.  Услубни қўллаш натижасида талабалар томонидан:

   -  биргаликда  ишлаш шаклланади;

   -  нутқ сўзлаш  ва ўз фикрини асослаб беришга,  ҳимояланишга ўрганади;

   -   мустақил  фикрлаш ва муаммоларни ечишга  иштиёқ шаклланади;

   -  ўрганишга, ишлашга кўникма ҳосил бўлади.

Кичик гуруҳларга бўлиб  ўтилган дарсда ўқитувчи ягона ахборот  берувчи, тақриз қилувчи, баҳоловчи  шахс сифатида марказда турмайди. У  мавзуни ўргатувчидан дарсни тай-ёрловчи  ва ташкил этувчига айланади.

 Кичик гуруҳларда берилган топшириқ бўйича мавзуни интенсив ўрганишга тўғри келади. Қўшимча адабиётлар билан ишлаш, уларни чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилиш натижасида олинган билимни узоқ  муддат ёдда қолишига эришилади.

   Жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишнинг муваффақиятли бўлиши кўп жихатдан унга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга боғлиқ.

Кичик гуруҳларда ишлаш  фақат қўйилган топшириқни эмас, балки  унинг натижасини муҳокама қилишни  хам ўз ичига олади. Бунда доскадан, техник воситалардан фой-даланиш мумкин.

Кичик гурухда ишлашнинг ахамиятли жиҳати кичик гурух, охир – оқибат умуман бутун гурухнинг ишини унумли бўлшини таъминлашдир. Бунинг учун ўқитувчи аввалдан ҳамма дарс жараёнини режалаштириши керак.

1.Тайёргарлик  кўриш :                                                                                                                                                                                                                             

  •   мақсад қўйиш ;
  •   материал танлаш ;
  •   кичик гуруҳларга топшириқни чушунтириш ;
  •   зарур материаллар билан таъминлаш ;
  •   қўйилаётган топшириқни, масалани ўқитувчининг ўзи ечиши зарурлиги. 

2. Ахборот билан  таъминлаш :

  •   кичик гурухлар қандай топшириқ оладилар, уни бажаришга қанча вақт ажратилади ;
  •   қандай қоидаларга риоя қилиш керак кабилар эълон қилинади.

3. Топшириқ  устида ишлаш :

  •   кичик гурух топшириқни олгач, вазифаларни бўлишиб олиши мумкин ;
  • кичик гурухлар ўзининг топшириғини бажаради ;
  •   кичик гурухдан битта талаба ( докладчи ) эришган натижани қисқача доклад қилади;

Ўқитувчининг  роли:

  •   қарор қабул қилади;
  •   дарсни ташкил қилади ва бошлайди;
  •   назорат қилади ва зарур бўлганда аралашади;
  •   тахлил қилади ва баҳолайди.                                                                                                     

 

 

 

 

 

 

 

 

III. Боб. Иктисодий таълим жараёнида қўлланиладиган ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш

 

3.1.  Ноанъанавий   таълим усулларни жорий этиш  услубияти.

 

       Битирув малакавий амалиётимни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицейида ўтказдим. Мазкур лицейнинг 111-гуруҳ талабаларига ”Иқтисодиёт билим асослари” фанидан дарс ўтиш  режалаштирилди. Уч ҳафта мобайнида 111-  гуруҳда синов-майдончасини ташкил этдим. Яъни, мазкур гуруҳ талабаларига анъанавий ва  ноанъанавий тарзда ташкил қилинган  дарсларни ўтказдим ва солиштириш асосида дарсларнинг  ютуғи, камчиликлари ва самарадорлигини ўргандим.

       Битирув малакавий ишимда - маъруза ва амалий дарсларини қайси таълим технологияси ёрдамида (анъанавий ёки ноанъанавий)да  олиб борилса таълим самарадорлигининг юқори бўлиши, унинг муаммоларини ўрганиб чиқиш ва салбий, афзал томонларини кўриб чиқишда Н.Н.Азизхужаеванинг “Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат” китоби ёрдам бўлди. Масалан, дарс ноанъанавий таълим технологияси асосида ўтказилса ўқитувчи қўйидаги таклифларни инобатга олиши керак бўлади:

Биринчи ўринда - таълим технология элементларини танлаш ва амалга оширишда  талабаларнинг ўқув билиш фаолиятларини эътиборга олиш лозим. Иккинчидан, аудиториядаги талабалар сони 25-35 кишидан ошмаслиги керак. Учинчидан, касбий таълим амалиётидаги оддий қоида шу ҳақда гувоҳлик берадики, назарий дарснинг дастлабки 20 дақиқасида талабаларга янги билимларни бериш амалга оширилади, кейин эса баҳс-мунозара, кичик гуруҳларда ишлаш ва бошқа шу каби ноанъанавий методларни амалга ошириш орқали берилган билим мустаҳкамланиши лозим. Кенг қамровли мавзу борасидаги ахборотлар берилаётган бўлса, ушбу усулдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам  назарий дарс жараёнида, масалан фақат маъруза ўқиладиган вақт 20 дақиқадан ошмаслиги керак.

Чунки ўрганишнинг дастлабки 20 дақиқаси энг самарали, 30 дақиқадан  кейин эса ўрганишни давом  эттириш мотивацияси тезда пасая  бошлайди.

        Бу ҳамма таклифлар талабанинг диққатини узоқроқ вақтгача сақлаб туришга хизмат қилади. Янги материални тушунтирганда, қисқа маърузалар ўқилади Мавзуларга мос тарқатма материаллар талабаларга тарқатилиши лозим. Бу ўқув жараёни ва дарс олиб боришни енгиллаштиради. Мавзуга кирилмай туриб, тарқатма материаллар тарқатилмайди. Уларни мавзуга монанд равишда бирин-кетин тарқатиш, уларни ўқиб чиқиш учун етарли дақиқалар бериш ва  талабалар эътиборини ахборотга қаратиш учун кимгадир овоз чиқариб ўқитиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шундан сўнг мавзу муҳокамасини бошлаш мумкин бўлади.

Идрок қилиш пайтида  қанча кўп сенсорик (сезги) каналлардан  фойдаланилса, эсда олиб қолинган билимларнинг миқдори ва сифати шунчалик юқори  бўлади. Агар билимлар фақат «маъруза»лар орқали (пассив тинглаш йўлида) берилган бўлса, унда 3 кундан сўнг уларнинг фақат 25% ни эслаш мумкин ҳолос. Агар у маърузалар ўқиш (тинглаш), намойиш ва кўргазмали қилиш (кўриш, ушлаб кўриш ва шу кабилар) орқали берилса ва шу тўғрисида баҳслашилса, унда 3 кундан сўнг 75% ини эсга тушириш мумкин.

    Педагогик ва ахборот технологияларни қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишнинг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқитувчи талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, ноанъанавий таълимда эса эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда, ҳар бир дарс жараёнида дарс қисмларини тахминий вақтларга ажратиш ва мавзуга тўғри келадиган илғор педагогик  ва ахборот технологиялардан фойдаланиш зарур.

     Шу билан бир қаторда ўқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитни, ўқитишнинг техник воситаларини, энг асосийси, талабанинг имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак, шундагина керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, талабани таълимнинг марказига олиб чиқиш керак.

     Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб олиш керак. Бунда ўқитувчига у томонидан бўлажак дарсни технологик картасини тузиб олиш катта аҳамиятга эгадир. Чунки дарснинг технологик картаси ҳар бир мавзу, ҳар-бир дарс учун ўқитилаётган предмет, фаннинг хусусиятидан, талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

Информация о работе Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш