Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Апреля 2013 в 09:50, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида, республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Вложенные файлы: 1 файл

Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш.doc

— 656.50 Кб (Скачать файл)

     Ҳар бир дарснинг ранг-баранг, қизиқарли бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган технологик картасига боғлиқ. Дарснинг технологик картасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш, бу ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик карта қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва кафолатланган натижа, дарс жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган булиши керак. Технологик картанинг тузилиши ўқитувчини дарснинг кенгайтирилган конспектини ёзишдан холос этади, чунки бундай картада дарс жараёнининг барча қирралари ўз аксини топади.

    Ноанъанавий  дарсларни ташкил қилганда аудиторияда парталарни жойлашиш шаклига эътибор бериш лозим, агарда парталар анъанавий тарзда қўйилган бўлса унда интерфаол усулларни жорий этишда бирмунча ноқулайликларни келтиради. Менинг назаримда, парталарни юмалоқ, U-шаклида ва мунозарали клуб шаклларида қўйиб чиқиш керак.

 

 

 

 

Микрогурухларда мунозара юритиш учун, уларни қуйидаги (1-жадвалга қара) вариантларда жойлаштириш тавсия этилади:

                                                                                                         1-жадвал.

 а) U - шаклида.                                    б) Мунозарали клуб

 

    “Ноанъанавий  таълим усулларни жорий этиш услубияти” деб ном олган параграфда мен битирув олди малакавий амалиёт чоғида ўтказган дарслардан намуналар келтирган холда    ноанъанавий  таълим усулларни жорий этиш услубияти тушунчасига изоҳ бермоқчи бўлдим.

Битирув малакавий амалиёт  вақтида ноанъанавий дарсларни ташкил қилишда  вақтни тўғри тақсимлашга (2-жадвалга қаранг)   аҳамият бердим ва ноанъанавий дарсни қўйидагича  тақсимладим.

                                                                                                      

                                                                                                                     2-жадвал.

Дарс мазмуни, қисмлари

Ажратиладиган тахминий вақт

1

Дарснинг ташкилий  қисми

5   дақиқа

2

Ақлий хужум

5   дақиқа

3

Кичик маъруза (янги мавзу  баёни)

20 дақиқа

4

“Тоифалаш”усули ёрдамида Иқтисодиёт билим асослари фанининг тармоқларини аниқлаш

30 дақиқа

5

Интерфаол услублар “Венн” диаграммаси орқали мустаҳкамлаш, тескари алоқа ўрнатиш, баҳолаш

15 дақиқа

6

Дарсга якун ясаш

5 дақиқа


 

   Ноанъанавий дарслар педагогик ва ахборот технологиялар ёрдамида ташкил қилинди. “Тоифалаш”усулини жорий қилишда гуруҳ  3та кичик гуруҳларга бўлинди ва  ҳар бир гуруҳга алоҳида топшириқ берилди. Ҳар бир микрогуруҳга “Тоифалаш”усули ёрдамида Иқтисодиёт билим асослари фанининг тармоқлари аниқланди ва “Иқтисодиёт” фанига  алоқадор термин ва тушунчалар киритамиз деб тушунтирилди. Ўзим  бошлаб бердим. Масалан ушбу тарзда:

 

 

Иқтисодиётнинг соҳалари

Иқтисод нимани ўрганади?

Иқтисодни илмий тадқиқот методлари

Менежмент

Маркетинг

Макроиқтисдиёт

Социология

Тарих

Этика

Эстетика

Инсон шахсини

Педагог фаолиятини

Жамоаларни

Хулк атворни

Узаро муносабатни

Таълим методларини

Таълим технологияларини

Кузатиш

Адабиётлар билан ишлаш

Тест

Анкета

Суровнома


 

  

     Мазкур технологиянинг моҳияти шундаки, гуруҳ талабалари 4-6 кишидан иборат микрогурухга бўлинади. Микогуруҳларнинг кўплиги иш натижалари тақдимоти вақтини  чўзиб юборади, мкрогуруҳлардаги талабаларнинг кўплиги эса, ҳар бир талабанинг фаол иштирок этиш имкониятини чеклайди.   Микрогурухлар дарснинг ташкилий қисмида рақамли ёки ҳарфли карточкалар ёрдамида шакллантирилади. Талабаларнинг ўз ҳохишлари бўйича микрогурухлар ташкил қилишлари ёки “яхши” ва “ёмон” микрогуруҳларнинг шаклланиб қолиши мақсадга мувофиқ эмас.  Барча микрогурухларга бир хил ёки ҳар бирига алоҳида топшириқ берилиши мумкин. Микрогуруҳ аъзолари ўзаро фикр алмашиб, топшириқни мустақил ечишлари зарур. Ўқитувчи микрогурухни оралаб, уларга (ҳар бир талабага ҳам) топшириқни бажариш учун йўлланма ва маслаҳатлар бериб боради.       Микрогуруҳ таркиби ва сардорлари ҳар бир топшириқ ҳал қилингандан сўнг ёки навбатдаги машғулотда алмаштирилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Микрогуруҳларда ишлаш стратегиясининг аҳамияти шундаки, унда топшириқни бажаришда барча талабалар фаол иштирок этади ва уларнинг ҳар бири сардор(тақдимотчи) бўлиш имкониятига эга бўлади. Ўқитувчи эса, ҳар бир талаба билан якка тартибда ишлаш учун кўпроқ имкониятга эга бўлади.

      

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ноанъанавий дарснинг кейинги босқичида  гуруҳни 2 кичик гуруҳга бўлдим ва талабаларга  қўйидаги топшириқни бердим:                                         10 дақиқа мобайнида  Реал маҳсулот ўсишини аниқлаб берувчи омилларнинг алоҳида жиҳатларини ва умумий жиҳатларини топиб “Венн” диаграммасининг жадвалида кўрсатиб беринг ( 3-жадвал.(“Венн” диаграммаси).

                                        

 

 

 

 

                                                                                                     3-жадвал.(“Венн” диаграммаси)


 

Алоҳида томонлари:

                                                                                                      Алоҳида томонлари:

                                                                                       

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳар бир гуруҳ аъзолари катта қизиқиш ва фаоллик билан  ёндашиб 10 дақиқадан сунг фикр мулохазаларини маъноли, жадвал асосида изоҳлаб берди.Мунозарани оқилона бошқариш, яъни уни микрогуруҳлар “қўлига ўтиб кетмаслиги” учун, қуйидаги тўрт усулдан фойдаландим:

    1. Тасдиқлаш. Бу - айтилган фикрдан таъсирланиб, уни тушунганлиги ёки тушунмаганлигини билдириш усулидир. Тасдиқловчи фикрлар саволларга нисбатан жарангсизорқ ифодаланади ва у кўп ҳолларда жавобни эркинроқ айтишга ундайди. “Мени тушунишимча сиз айтмоқчисизки ______”, “Бу менга олдин айтилган ______ ни эслатади”, ёки “Тўхтанг-а, <span class="dash041e_0441_043d_

Информация о работе Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш