Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Апреля 2013 в 09:50, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида, республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Ўқув жараёнида таълим олувчилар ва педагоглар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўргатилиб бу жараён икки томоннинг биргаликдаги фаолияти натижасида боради. Шунинг учун ҳам таълим жараёни икки томонлама характерга эга дейилади. Педагоглар ва талабаларнинг фаоллик даражаси таълим жараёнининг самарасини белгилайди. Албатта бу жараёнда педагог йўналтирувчи сифатида майдонга чиқади. Педагог аниқ мақсадни кўзлаб режа ва дастур асосида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиради. Талабалар эса уларни фаол ўзлаштириб олишлари керак. Таълим жараёнида педагог ўргатиш, билим, малака, кўникма ҳосил қилиш вазифасини бажарса, талабалар ўзлаштириш жараёнини ўз бошидан кечирадилар. Бу мураккаб психик жараён бўлиб, сезги, идрок, тасаввур, тафаккур кабилар иштирокида боради. Ўқиш талабаларнинг ўзлаштириш, билиш қобилиятлари, фикрлаш операциялари ва ҳаракатларини ҳосил қилиш жараёнидир. Бу пассив томошабинлик жараёни эмас, балки талабага номаълум бўлган хақиқатларни очиб берадиган фаол, ижодий фаолият жараёнидир.
Таълимнинг асосий вазифаларидан бири инсоният ҳозиргача эришган илмий билимлар ва фан техниканинг ютуқлари билан ёш авлодни қуроллантиришдир. Ёш авлодда шундай билимлар тизимини яратиш лозимки, бу билимлар уларнинг кейинги ривожи учун асос бўлиб хизмат қилсин. Ҳозирги кунда билимлар ҳажми, ахборотлар ҳажми тобора ошиб бораётган бир даврда таълим тизими талабаларга беришили керак бўлган билимлар, малака ва кўникмалар ҳажмини белгилаш ҳамда бу жараёнда қайси омилларни ҳисобга олиш керак деган масалаларни ечимини топиш устида бош қотирмоқда. Зарурий билимлар ҳажмини белгилаш ва шу билан бир қаторда ўқиш муддатини аниқлаш энг муҳим масалалардан бири. Таълим жараёнида бирор фан соҳасидаги инсоният томонидан эришилган ҳамма нарсаларни ўрганиш керак деб ўйлаш мутлақо нотўғри бўлар эди. Ўқув жараёнида энг асосий, энг муҳим билимлар- фанларнинг асослари ўрганилади. Аммо шунга қарамай ҳозирда ўрганиш зарур бўлган янги-янги фанларнинг тармоқлари (экология, ЭҲМ, оила психологияси, иқтисод асослари, маънавият асослари) вужудга келмоқдаки улар таълим ҳажмини бениҳоя кенгайишига сабаб бўлмоқда. Бундай муаммолар ҳозирда деярли барча давлатларда мавжуд ва ҳар бир давлат бу муаммоларни ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Биз бу муаммоларни таълим тамойилларини (принципларини) бузмаган ҳолда, ёш авлоднинг соғлигига зиён етказмаган ҳолда ечимини топишга ҳаракат қилмоқдамиз. Таълимнинг асосий мақсади - замонавий илмий билимларни эгаллаган, мустақил фикрлаш ва муаммоларни ечиш имкониятига эга бўлган маънавий жиҳатдан бой шахсларни шакллантиришдир. Жамият ривожланар экан, ҳаётий талабларнинг даражаси ҳам ортиб боради. Демак, илмий билимларнинг ҳажми кенгайиб, илмийлик даражаси чуқурлашиб борар экан, мантиқий фикрлаш ва муаммоларни тезда ҳал этишга бўлган талаб янада кучайиб боради. Бу фикрдан келиб чиққан ҳолда таълим тизими бугунги кун талабинигина ҳисобга олган ҳолда эмас, балки келажак талабларини аниқлаган ва ҳисобга олган ҳолда иш олиб бориши керак деган хулосага келамиз. Чунки, бугунги кун талаблари келажакда жамиятнинг асосий ўзагига айланади. Демак, таълим тизими талабаларни бугунги кундаги ҳаётга эмас, балки келажакдаги ҳаётга тайёрлаши лозим. Бу ҳам таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. 16[32]
Дарс, юқорида айтиб утилганидек, ўқитишни ташкил этишнинг ўзгармас шакли эмас. Ўқув амалиёти ва педагогик тафаккур доимо уни такомиллаштириш йулларини излайди. Бу соҳада турли хил кўрик-танловлар, жумхурият миқёсида ўтказилаётган педагогик ўқишларда ўртага қуйилаётган илғор ўқитувчиларнинг фикр ва мулохазалари диққатга сазовордир.
Турли - туман фикр ва мулоҳазаларни хисобга олган холда дарс қуйидаги умумий дидактик талабларга жавоб бериши лозим:
1. Ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим.
2. Ҳар бир дарс мустахкам гоявий - сиёсий йуналишга эга бўлмоғи лозим.
3. Ҳар бир дарс турмуш билан, амалиёт билан боғланган бўлмоғи лозим.
4.Ҳар бир дарс хилма-хил усул, услуб ва воситалардан унумли фойдаланган холда олиб борилмоғи лозим.
5. Дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб, ундан унумли фойдаланмоқ лозим.
6. Ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллиги бирлигини таъминламоги лозим.
7. Дарсда ўқув материалларининг мазмунига оид кўрсатмали қуроллар, техника воситалари ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмок лозим.
8. Дарс машғулотини бутун синф билан ёппасига олиб бориш билан ҳар қайси ўқувчининг индивидуал хусусиятлари, уларнинг мустакиллигини ошириш хисобга олинади.
9. Хар бир дарсда мавзунинг характеридан келиб чикиб, халкимизнинг бой педагогик меросига мурожаат килиш ва ундан фойдаланмок имкониятини изламок лозим.
Бир соатлик дарсга мулжалланган дастур материалларининг мазмунини баён килиш учун дидактик максад ва талабларга мувофик равишда ташкил килинган машгулот тури дарс турлари деб юритилади.
Замонавий дарсни ташкил этишда таълим жараёнига янгиликларни жорий қилиш, талабаларда мотив компонентини ҳосил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Мотивларни ҳосил қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
Замонавий дарс халқаро РВКТ лойиҳаси тавсияларига мувофиқ ҳолда, интерфаол тренинг шаклида ўтказилиши ва у мантиқий-таркибий жиҳатдан - ташкилий (тайёрлов), чақирув (даъват), англаш (мустақил ўзлаштириш), мулоҳаза (умумлаштириш-мустаҳкамлаш) ва уйга вазифа бериш босқич (фаза)ларидан иборат бўлиши лозим.
Ташкилий босқичда одатдаги муолажалардан ташқари микрогуруҳларни шакллантириш, ақлий ёки ҳаракатли ўйин ўтказиш, дарс мақсадларини аниқлаш ва муҳокама қилиш, агар лозим топилса. уни талабалар таклифини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш ҳамда якдиллик билан қабул қилинишига эришиш, янги материални ўрганишга оид ўқув мотивлари шакллантирилади.
Чақирув (даъват) босқичида микрогуруҳларда иш ташкил қилиб янги ўтиладиган мавзу бўйича талабаларда мавжуд ахборот фаоллаштирилади. Бу фазанинг аҳамияти шундан иборатки, унда янги билимларга, ўзи мустақил танлаган мақсад учун интилиш ўқувчида анчагина кучли бўлади. Зеро, нейролингивистик дастурлаш(НЛП)да ўзлаштирилган ахборотлар билан боғлиқ бўлган ҳамда янгисини ўзлаштиришга асос бўлган билимларгина мустаҳкам ўзлаштирилади. Чақирув фазасида қуйидаги уч мақсадни амалга оширилади: биринчи мақсад - талаба янги ўрганилаётган муаммо бўйича қандай маълумотларга эга эканлигини аниқлашдан иборат; иккинчи мақсад - талабани фаоллаштиришдир. Буни, уларнинг суст фаолиятдани воз кечиб, жадаллашган, аниқ мақсадга йўналтирилган фаолиятга қизиқиш уйғотиш деб баҳолаш мумкин. Бу - аввал олинган билимларни онглилик даражасига кўтариш, уни ўзига ёки шеригига ёзма ёки оғзаки шаклида баён қилишдек фаоллашган фаолиятда амалга оширилади; учинчи мақсад ҳам ниҳоятда муҳим ҳисобланиб, у муайян мавзу (ўқув саволини) ўрганишга оид мотив вужудга келтиришдан иборат бўлади. Машғулотнинг мақсадини, шунингдек, талабаларнинг ўзлари мустақил равишда аниқлаган мақсадларни ҳам, уларнинг шахсий мақсадига эришиш фақат ўқитувчи томонидан белгиланган мақсадларга эришишга нисбатан анчагина самарали бўлади. Бу фазада ақлий ҳужум, кластер, “Биламан, билишни ҳоҳлайман, билиб олдим”(Б-Б-Б)” жадвалининг “биламан” ва “билишни ҳоҳлайман” қисмларини тўлдириш каби ўқитишнинг интерфаол стратегияларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Англаш – ифодалаш, фикрлашнинг иккинчи фазаси бўлиб ҳисобланади. Унда талабалар янги ахборот (ғоя)лар билан тўқнашади. Бу ахборот талабаларга матн, видеофилм, оғзаки баён.ва тажриба ишларини бажариш шаклларида тақдим этилиши мумкин. Бу фазанинг бош вазифаси чақирув фазасида яратилган фаоллик ва қизиқишларни ҳамда ҳар бир талабанинг ўзлаштиришга оид интилишларини сақлаб туришдан иборат бўлади. Бундан ташқари, талабалар, ўзларининг тушунишларини ўзлари кузатиб боришлари муҳимдир. Улар янги ахборот(ғоя)ларни, бу ҳақда ўзларида аввал шаклланган тасаввурлар билпан боғлаб, уларнинг ўзаро муносабатларии таққослаб борадилар, яъни янги ахборот даъват фазасида фаоллаштирилган ахборот билан боғланади. Янги ўқув материалининг тушуниб, ўзлаштирилишига эришиш бу фазанинг энг муҳим вазифасидир.
Англаш-ўзлаштириш босқичида микрогуруҳлар, “Б-Б-Б” жадвалининг “Билиб олдим” қисмини тўлдириш, матнни инсерт, зиг-заг - 1, зиг-заг - 2 усуллардан фойдаланиб ўқиш, икки қисмли кундалик каби интерфаол стратегиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
РВКТ лойиҳаси бўйича дарснинг учинчи фазаси мулоҳаза қилиш деб аталади. Бу фазага алоҳида эътибор бериш зарур. Чунки, айнан шу фазада талабалар янги ўзлаштирган билимларни мустаҳккамлайдилар ва ўзларининг шахсий фикрларини баён қиладилар, олдинги тасаввурларини (агар зарур бўлса) ўзгартирадилар. Шунингдек, бу фазада талабалар жонли тарзда фикр алмашиб, ўзларининг луғат бойликлаини ҳам бойитадилар. Бунинг натижасида олдинги фазаларда ўзлаштирилган билимлар умумллаштирилади, мустаҳкамланади ва ўрганилаётган масала бўйича олдинги фазаларга нисбатан бошқача (тўлароқ) тасаввур шаклланади ҳамда у “ўқиганлик” нинг ортишига олиб келади. Талаба ўз ўқув мақсадига эришгандагина бундай ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Шундай қилиб, учинчи фазада талаба билимини ўзлаштиришнинг қуйироқ даражасидан, унинг юқорироқ даражасига ўтказиш содир бўлади. Бу - унинг янги ғоя ва ахборотларни ўз сўзи билан ифодалай олишида акс этади. Талабалар ўзларига кўпроқ ёққан нарсани яхшироқ эслаб қоладилар ва бундай тушуниш узоқ муддатли таъсирга эга бўлади(Пирсон ва Филдинг, 1991). Бу фазанинг энг муҳим мақсади-ўқувчилар ўртасидаги диалог ва полилогни ташкил этиш бўлиб ҳисобланади. Мулоҳаза ва рефлексия фазасида мунозаранинг бир неча вариантларини қўллаб-кўриб чиқишга имкон берилади. Бу фазада ўзлаштирилган янги билимлар ўқув мақсадлари билан таққосланади, уларга эришилганлик даражаси таҳлил қилинади (5-жадвал). Ўқувчиларнинг микрогуруҳлар таркибидаги ҳатти-ҳаракатлари ҳамда етакчи ўқувчиларнинг фаолиятлари рағбатлантирилади. Хулоса қилиб айтганда,мулоҳаза фазаси дарс самарадорлиги ва натижасини белгилай. Уйга вазифа бериш билан дарс якунланади.
Замонавий дарс (амалий, семинар машғулот)нинг умумлашаган модели
№ |
Дарс босқич(фаза)лари |
Мазмуни |
1.
2.
3.
4.
5. |
Ташкилий.
Чақирув (даъват).
Англаш.
Мулоҳаза.
Уйга вазифа. |
Бу босқичда одатдаги амал(давомат, дарсга тайёргарликни аниқлаш)лардан ташқари, микрогурухларни шакллантириш, дарснинг аниқлаштирилган ўқув мақсадларини муҳокама қилиш, лозим топилса, уларни ўқувчилар таклифини эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш ҳамда якдиллик билан қабул қилинишига эришиш, янги мавзу материалини ўрганишга оид ўқув мотивларини шакллантириш тавсия этилади
Чақирув босқичида ўқитувчининг қисқача ахборотидан сўнг, микрогурухларда иш ташкил қилиб янги ўтиладиган мавзу бўйича талабалардаги мавжуд ахборот фаоллаштирилади. Бунда ақлий ҳужум, кластер, “Биламан- Билишни ҳохлайман- Билиб олдим”(Б-Б-Б) жадвалининг “Биламан” ва “Билишни ҳохлайман” қисмларини тўлдириш каби ўқитишнинг интерфаол стратегияларидан фойдаланиш яхши самара беради.
Англаш босқичида ўқитувчининг қисқача ахборотидан сўнг, ўқувчилар микрогуруҳлар таркибида ўқув материалини мустақил ўзлаштирадилар. Бу босқичда Бунда ( Б-Б-Б) жадвалининг “Билиб олдим ” қисмини тўлдиришда зигзаг-1 ва зигзаг-2 матнни инсерт усулида ўқиш, икки қисмли кундалик каби интерфаол стратегиялардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Мулоҳаза (фикрлаш) босқичида эса, янги билимлар умумлаштирилади ва мустаҳкамланади, ўзлаштирилган янги билимлар дарснинг ўқув мақсадлари билан таққосланади, уларга эришилганлик даражаси таҳлил қилинади. Ўқувчиларнинг микрогурухлар таркибидаги фаолияти ҳамда етакчи ўқувчиларнинг фаолиятлари рағбатлантирилади.
Бу босқичда уйга вазифа бериш билан дарс якунланади. Уйга бериладиган вазифа-нинг мазмуни фақат ёдлаб сўзлаб (кўрсатиб) беришнигина эмас, балки ўқувчиларни умумлаштириш, таққослаш фарқлаш, туркумлаш, гурухларга ажратиш, мавзуга оид таянч сўзларни аниқлаш, матннинг бирор парчасига сарлавҳа қўйиш каби фикрлашга ундовчи савол ва топшириқлардан ҳам иборат бўлишини назарда тутиш лозим. |
2.3. Ноанъанавий
таълимда кичик гуруҳларга
Иқтисодий фанларни ўқитишда муваффақиятли равишда қўлланилаётган ноанъанавий усуллардан бири талабалар гуруҳларини жуфтлик ёки кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишдир. Бу услубда асосий масъулият талабалар зиммасига юкланади, улар фаоллигини оширишга қаратилади.
Илғор мамлакатлар, шунингдек мамлакатимиз педогогларининг тажрибаси кичик гуруҳлар17 туфайли таълим олувчилар ўртасида анча мустаҳкам муносабат ўрнатилишини кўрсатади.
Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш:
Кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтиш самарали бўлиши учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш зарур:
Тадқиқотлар яна шуни кўрсатадики, ўқувчи, талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб дарс ўтишни ташкил этишнинг ўзи етарли эмас экан. Кутилган натижага эришиш учун яна икки компонент: гуруҳни рағбатлантириш ва шахсан масъулиятни ҳис қилиш механизми ва уни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш керак экан. Агарда гуруҳ миқёсида рағбатлантириш етарли бўлмаса, гуруҳ аъзолари ўз ўртоқлари ўтилаётган дарсни ўзлаштиришига унча аҳамият бермай қўяди.