Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Апреля 2013 в 09:50, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида, республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
1.3. Таълим жараёнида қўлланиладиган ноанъанавий таълим усулларининг турлари ва аҳамияти
Ноанъанавий таълим бериш усули, таълимий мақсадни амалга ошириш бўйича таълим берувчи ва таълим олувчи билан ҳамкорлик фаолиятининг мураккаб жараёнининг асоси ҳисобланади. Усуллар: ушбу таълим бериш давридан чиққанда таълим олувчи билиши, удаллаши ва қадрлаши лозим бўлган кўзланаётган натижаларга эришишни таъминлайди.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, усулнинг асосий натижавийлик мезонлари қуйидагилар10:
Демак, фаол таълим бериш усули - таълим олувчиларнинг билим фаолиятларини рағбатлантирувчи усулдир. У ёки бошқа муаммони ечиш тўғрисидаги фикрларни эркин алмашинувини назарда тутувчи суҳбат асосида қурилади
Энг кўп тарқалган ва хусусиятга эга бўлган таълим усуллари қуйидагилар ҳисобланади: суҳбат, баҳс, ўйин, кейс-стади, лойиҳалар усули, муаммоли усул, ақлий ҳужум ва бошқалар ҳисобланади
Ноанъанавий таълимда интерфаоллик даража қанча юқори бўлса, таълим бериш жараёни шунча натижали бўлади.
Педагогикада таълим усулларини таснифлаш (тартиблаштириш, бир гуруҳга бирлаштириш)га турли ёндашишлар юзага келди. Улар тизимлаштиришни турли асосларида тузилган. (3-жадвалда кўрсатилган)
Таълим усулларини таълимий мақсадларга эришиш бўйича таълим берувчи (ўргатиш) ва таълим олувчини (ўрганиш) ҳамкорий фаолиятини йўли сифатида кўрсатиш улар хусусияти ва ўқув фаолияти натижалари бўйича қуйидагича гуруҳлаштириш имконини беради:
1-гуруҳ: тайёр
2-гуруҳ: эсда қолганларни
3-гуруҳ: муҳокама қилувчи,
4-гуруҳ: мустақил
Таълим усулларини таснифлаш
(таълим берувчи ва таълим олувчилар ҳамкорий фаолиятини ташкиллаштириш йўли ва ўқув фаолияти натижалари асосида)
Суҳбат – диалогли (юнонча: диалогос - икки ёки бир неча инсонлар орасидаги сўзлашув), таълим бериш ва ўрганишнинг савол–жавобли йўли
Усулнинг етакчи вазифаси - қизиқтириш: мақсадга йўналтирилган ва моҳирона қўйилган саволлар ёрдамида таълим олувчиларда берилган мавзу бўйича ўзларининг билимларини эслаш ва баён қилишга ҳаракат қилинади, ўқитувчи раҳбарлигида бошқа таълим олувчилар билан муҳокама қилинади. Таълим олувчилар ўқитувчи билан бирга қадамма-қадам мустақил фикрлаш, якунлаш, хулосалаш ва умумлаштириш йўли билан янги билимларни англайдилар ва ўзлаштирадилар.
Суҳбатнинг афзаллиги яна шундаки, у таълим олувчилар фикрлашини фаоллаштиради ва билим кучини ривожланишига ёрдам беради.
Суҳбатлар вазифасига кўра қуйидагиларга бўлинади:
Суҳбатлар ташкилий шакли бўйича ўқув ва “давра суҳбатига” бўлинади.
“Давра суҳбати” ўқув суҳбатидан эркин ҳолатда иштирокчилар жойлашиш тартиби ва асосийси, улар фикрини навбат билан билдириши билан фарқланади.
Энг муҳими саволларни тўғри шакллантириш ва бериш. Улар ўзаро мантиқий боғлиқликка эга бўлиши керак, ўрганилаётган савол моҳиятини очиб бериши, тизимда билимларни ўзлаштиришга ёрдам бериши керак. Саволлар мазмуни ва шаклига кўра таълим олувчиларнинг ривожланиш даражасига мос келиши лозим.
Эсда тутинг: осон саволлар фаол билиш фаолиятини рағбатлантирмайди, жиддий муносабат эса билишга рағбатлантиради.
Баҳс (мунозара) - аниқ муаммо бўйича фикр алмашиш, муҳокама шаклидаги таълим беришнинг фаол усули. Мунозара усули ҳамма вазифаларни бажаради
Бу усулдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Мунозара эркин бўлади, қачонки, у эркин ривожланса, бошқарувчан бўлиши мумкин. У фақат ўзлаштириш лозим бўлган мавзу ва саволларга тааллуқли бўлиши керак.
Ақлий ҳужум (брейнстроминг-ақллар тўзони) - амалий ёки илмий муаммолар ечиш ғоясини жамоавий юзага келтириш.Иштирокчилар ақлий ҳужум вақтида мураккаб муаммони ҳал этишга ҳаракат қиладилар: уларни танқид қилишга йўл қўймай уни ҳал этишнинг кўпроқ шахсий ғояларини юзага келтирадилар, сўнгра кўпроқ оқилона/самарали/мақбул ва бошқа ғояларни ажратадилар, уларни муҳокама қиладилар ва ривожлантирадилар, уларни исботлаш ёки қайтариш имкониятларини баҳолайдилар.
Бу усул ҳамма вазифаларни бажаради, лекин унинг асосий вазифаси - таълим олувчиларни ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш, уларни муаммони мустақил тушуниш ва ечишга қизиқтириш ва уларда муомала маданияти, фикр алмашиниш малакаларини ривожлантириши, ташқи таъсир остида фикрлашдан озод бўлиш ва ижодий топшириқни ечишда бирламчи йўл фикрларини енгиб ўтишни тарбиялайди.
Анъанавий таълимда вазифани ечиш вақтида кўпгина таълим олувчилар ўз ғояларини айтишга ботина олмайдилар. Ўз таклифларининг хатолиги ва таълим берувчининг салбий муносабатидан, бошқа иштирокчиларнинг йўқ қилиб юборувчи танқиди ва кулгисидан асосли қўрқадилар.
Инсерт – самарали ўқиш ва фикрлаш учун матнда белгилашнинг интерфаол тизими.11
Аввалги билимларни фаоллаштириш ва матнда белгилаш учун саволларнинг қўйилиш муолажаси. Шундан сўнг матнда учрайдиган, ҳар турдаги ахборотларнинг белгиланиши.
Инсерт - матн билан ишлаш жараёнида таълим олувчига ўзининг мустақил билим олишини фаол кузатиш имконини таъминловчи кучли асбоб.Инсерт - ўзлаштиришнинг мажмуали вазифаларини ечиш ва ўқув материалини мустаҳкамлаш, китоб билан ишлашнинг ўқув малакаларини ривожлантириш учун фойдаланиладиган ўқитиш усулидир.
(Ö) - мен биламан деганни тасдиқловчи белги;
(+) - янги ахборот белгиси;
(-) - менинг билганларимга, зид белгиси;
(?) - мени ўйлантириб қўйди. Бу бўйича менга қўшимча ахборот керак белгиси.
Пинборд (инглизчадан: пин- маҳкамлаш, боард – ёзув тахтаси) мунозара усуллари ёки ўқув суҳбатини амалий усул билан мослашдан иборат.
Таълим берувчи:
→ Таклиф этилган муаммони ечишга ўз нуқтаи назарини баён қилади.
→ Оммавий тўғри ақлий ҳужумни ташкиллаштиради.
Таълим олувчилар қуйидаги ғояларни:
→ Таклиф этадилар, муҳокама қиладилар, баҳолайдилар энг кўп мақбул (самарали ва бошқа ғояларни танлайдилар ва уларни қоғоз варағига асосий сўзлар кўринишида (2 сўздан кўп бўлмаган) ёзадилар ва ёзув тахтасига бириктирадилар.
→ Гуруҳ аъзолари (таълим берувчи томонидан белгиланган 2-3 талаба ёзув тахтасига чиқадилар ва бошқалар билан маслаҳатлашиб:
Таълим берувчи:
→Умумлаштиради ва иш натижаларини баҳолайди.
ТАЪЛИМИЙ ЎЙИН Ишбилармон ва рол (ҳолат)ли ўйинлар муаммоли топшириқнинг бир тури. Фақат бундай ҳолатда матнли материал ўрнига, таълим олувчилар томонидан ўйналадиган саҳналаштирилган ҳаётий ҳолатлар ишлатилади
Ўқитиш усули сифатида у қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ўйин усуллари ва дарс шаклидаги машғулот ҳолатларини амалга ошириш қуйидаги асосий йўналишларда содир бўлади:
Ишбилармон ўйинни ролли ўйиндан фарқи нимада?
Ишбилармон ўйин иштирокчиларига ҳаётий ҳолатда қурилган ўйинли сюжет таклиф қилинади, бунда иштирокчилар олдига ягона умумий мақсад: таклиф этилаётган муаммони ечиш қўйилади.
Шу билан бир вақтда ҳар бир иштирокчи алоҳида ролли мақсадни бажариши лозим. Шунинг учун ечимни ишлаб чиқиш жараённи алоҳидали-гуруҳли хусусиятга эга: ҳар бир иштирокчи аввал ўзининг вазифали мақсадига мувофиқ қарор қабул қилади, ундан сўнг эса уни гуруҳ билан келишади. Алоҳида вазифали мақсад бажарилиши бутун гуруҳ қарор қабул қилиш натижаларига боғлиқ. Одатда, ишбилармон ўйин давомидаги муаоммони ечиш бир нечта босқичда (2 дан 10 гача ва бир ўйин кўп).
Иштирокчилар ҳаракатини баҳолаш якуний ва оралиқ натижалар бўйича амалга оширилади: оралиқ баҳолаш белгиланган мақсадни амалга оширишда уларнинг англаб етишини ошириш мақсадида бизга ўйин давомида иштирокчилар ҳаракатига таъсир кўрсатиш имконини беради, якуний натижани баҳолашда иштирокчиларнинг ташкилий фаолиятлари ва улар томонидан вазифали ролли мақсадни бажариш ҳисобга олинади.
Ролли ўйин, ишбилармонлик каби вазиятда кўрсатилган, муаммони ечишда иштирокчиларнинг фаол биргаликдаги ҳаракатларига асосланади. Мавзу қатнашчиларининг битта мажбурий мақсадлари бор - муаммони ечиш. Лекин алоҳидали мақсадлар, ишбилармон ўйиндаги каби келишиб олинмайди. Ролли ўйиннинг ҳар бир иштирокчилар мақсадлари - ғалаба қозониш, ўзини кўрсатиш. Вазиятли ўйин якунларини нафақат умумий мақсадга эришиш натижалари бўйича эмас ва балки ҳар бир иштирокчининг ролли мақсадларини амалга ошириш бўйича баҳоланади.
Сиз томондан ишлаб чиқилган ўйин ҳақиқий ҳаётга мумкин қадар яқин бўлиши, лекин иштирокчилар учун жуда мураккаб ва қийин бўлмаслиги керак.
Вазиятлар усули – таълим берувчининг муаммоли вазиятларни яратишга ва таълим олувчиларнинг фаол билиш фаолиятларига асосланган. У аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва кейинги қарорни қабул қилишдан тузилган
Усулнинг етакчи вазифалари қуйидагилардан иборат:
Муаммоли вазифалардан фойдаланиш усули бизга, назарияни амалиёт билан боғлаш, имконини беради, бу материални таълим олувчилар учун янада кўп долзарбли қилади.
Муаммоли вазифани ишлаб чиқиш катта меҳнат ва педагогик маҳоратни талаб этади. Қоидага биноан, вазифани бир неча маротаба тажрибадан ўтказгандан сўнг ўқув гуруҳида омадли вариантини тузишга эга бўлинади. Шунга қарамай, бундай вазифалар назарияни ҳақиқий вазият билан боғлаш имконини беради. Бу таълим олувчилар онгида ўқитишни фаоллаштиришга имкон беради, келажакдаги касбий фаолиятлари учун ўрганилаётган материалнинг амалий фойдасини англаб етишга ёрдам бўлади.