Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация
Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
Бунинг асосий сабаби шундаки, биринчидан, назорат ва таҳлилни амалга оширишда банк ходими ўзининг баҳолаш хусусидаги қарашларига асосланади ва энг муҳими бу бахо унинг мижоз билан ўзаро шахсий муносабатларининг субъектив таъсири остида бўлмаслиги керак, банк ходими мижоз билан доимий алоқада бўлиши улар орасида шахсий муносабатларни бўлишига қулай муҳит яратади.
Иккинчидан, назорат жараёни банк ходимини тўғри кредит қарори қабул қилиш имкониятини беради. Холис таҳлил ссудани бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда банк ходимининг ҳолатини объективлигини кафолатлаш учун зарурдир.
Алоҳида кредитлар устидан назоратни амалга ошириш билан бир каторда кредит портфели сифатининг устидан умумий назорат ўрнатиш лозимдир. Агар банк кредит бериш хуқуқига эта бўлган бир нечта шуъбаларга эга бўлса унда кредитлар тўғрисидаги барча маълумот-ларни йиғиб бориш ва уларни бош офисдан кредит бошқармасига такдим этиш лозим.
Умумлаштирилган
маълумотлар ушбу кредит бошқармаси томо-
нидан тегишли бошқармага узатилади. Бош
офисдаги кредит
бошқармаси олинган барча маълумотларни
таҳлил қилиш ва белги-
ланган лимитларга риоя қилинишини
таъминлаши шарт, чунки кредит портфелини
таҳлил қилиш умумий тенденцияларни аниқлаш
имконини беради. Агарда салбий тенденциялар
ва нормативларнинг бузилиши аниқланса,
у ҳолда бу бузилишлар тезда таҳлил қилишини
ва керакли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши
лозим. Бундай чора-тадбирларга қуйидагиларни
киритиш мумкин:
-шубҳали ссудалар бўйича асосий қарз суммаси ва фоизларни узайтирилиши (пролонгация) ўрнига уларни ундириш юзасидан талаб-нома такдим қилиш;
-кредит лимитлари бузилиши ҳоллари мавжуд бўлган кескин соҳаларга, қўшимча кредит беришни кескин таъқиқлашни жорий қилиш;
- кредит лимитларининг ўсишини қайта кўриб чиқиш имкониятини муҳокама қилиш;
- кредит фоиз ставкасини ўзгартириш.
Кредит портфелида юзага келган таввакалчиликларни таҳлил қилиш билан бирга, берилган кредитлар устидан назоратни амалга ошириш кредит портфелининг фойдалилик даражасини, яъни кредит операцияларнинг самарадорлигини кузатиб бориш ҳам зарурдир.
Банк кредит портфелида вужудга келган рискларни бошқариш ин-струментларининг кредит талабномаларини ва мижоз ҳақидаги ахбо-ротни сифатли ўрганиб чиқиш кредит жараёнини ташкил этиш учун са-марали ахборот тизимини ва назоратини жорий этиш, кредитлаштириш жараёнидаги субъектив камчиликларни олдини олишга имкон яратади. Банк фаолиятининг асосий мақсади кредитларнинг ҳажмини эмас, балки операциялар даромадлилигини оширишдир. Банк инфраструктураси ва технологияларининг ривожланиши банк кредит бошқармаларига юқорида қайд этиб ўтилган ахборотларини тез ва аниқ йиғишга имкон яратиб бермокда. Ҳар бир мижоз унинг банкка такдим этган талабномаси ташқи ахборотлар, банк кредит портфелини сифатли бошқаришга имкон беради, шу билан бирга ҳар бир банк таркибида кредитларни назорат қилувчи ички назорат бўлими зарур. Ички назорат бўлимининг асосий мақсади - ташкилий тизимни, кредитлаштириш структурасини ва алоҳида танлаш асосида кредитларни текшириш ва назорат қилишдан иборатдир. Ташкилий тизимда ишнинг сифатига баҳо бериш, кредит талабномасини қисқа муддат ичида кўриб чиқиш, таҳлил қилиш, бу ишларни бажаришда тасдиқланган меъерий ҳужжатларга амал қилиш каби ишларнинг қандай олиб борилиши ва таҳлили амалга оширилади.
Кредитлаштириш структурасини назорат қилиш:
-бунда банкка
жорий кредит портфелини
Кредитларни қоплаш жараёнининг қониқарсиз тарзда бориши банк амалга оширган операциялардан кутилган пул тушумларини ололмаслигига олиб келади.
Шундай қилиб, кредит суммаси охир оқибатда қопланиши мумкин бўлган максимал миқдоргача қисқартирилиши лозим.
Ташкил этилаётган барча
2. Умумий заҳиралар-бундай
заҳиралар кредит портфели учун
ташкил этилади. Умумий заҳиралар кредит
портфелига хос бўлган
яширин таваккачиликдан ҳимоя қилиш мақсадида
ташкил этилади. Улар
одатда ссуда бўйича қарздорлик суммасига
нисбатан фоизда белгила-
нади. Талаб қилинадиган
умумий заҳираларни ҳажми
қуйидаги миқдорларни таҳлил қилгандан
сўнг аниқланади;
3. Ўтган йилларда фойда
ҳисобидан воз кечилган кредитлар
суммаси;
4. Банк кредит портфелининг ўзига хос хусусиятлари.
Хорижий банк амалиётида банк кредитини бошқариш мезонлари
Ҳозирги кунда хорижий банклар амалиётида ссудалар сифатини баҳолашда икки асосий мезон қўлланилмоқда: ссудалар қайтишининг таъминланиш даражаси ва олдинги берилган ссудаларни сўндиришнинг ҳақиқий ҳолати. Ушбу мезонлар кредит портфелини бошқаришнинг биринчи босқичига киради.
Ссудаларнинг қайтарилишини таъ
Биринчи гуруҳ -“таъминланган ссудалар” деб номланиб,ссуда қарзига тенг қийматга эга бўлган гаров ёки ҳукумат ва банклар берган кафолат таъминотига эга бўлган ссудалар киради.
Иккинчи гуруҳ- “етарли таъминланмаган ссудалар”- олинган кредитнинг бир қисмини таъминлайди, яъни таъминот ссуда ҳажмининг 60%идан кам бўлмаган қисмини қоплайди.
Учинчи гуруҳ- “таъминланмаган ссудалар”. Бундай ссудалар ёки таъминотга эга эмас ёки таъминотнинг реал баҳоси ссуда ҳажмининг 60%идан кам.
Таснифлашнинг иккинчи мезони олдин берилган ссудалар сўндирилишининг ҳақиқий ҳолатини акс эттиради. Бунга боғлиқ ҳолда кредитлар 5 гуруҳга ажратилади:
1-муддатида қайтган ссудалар,
2-тўлаш муддати 30 кунгача кечиккан ссудалар
3-тўлаш муддати 30 кундан-60 кунгача кечиккан ссудалар,
4-кечикиш муддати 60 кундан 180 кунгача бўлган ссудалар,
5-кечикиш муддати 180 кундан ошган ссудалар.
Кредит портфелини бошқаришнинг иккинчи босқичи.
Жаҳон амалиётида ушбу босқичда ссудалар сифат жиҳатдан таснифланиб, қуйидаги риск гуруҳларига ажратилади:
KI РИСК “Стандарт ссудалар” бўлиб, унга:
Бундай ссудалар учун берилган ссудалар ҳажмининг 2%и миқдорида заҳира ташкил этилади.
KII РИСК “Субстандарт ссудалар”:
KIII РИСК “Шубҳали ссудалар”. Бундай ссудалар қаторига қуйидагилар киради:
KIV РИСК “Шубҳали ссудалар”:
KV РИСК “Умидсиз ссудалар”.
Банкларнинг деярли
барчаси кредитларни
Кредит портфелини бошқаришнинг учинчи босқичи.
Банк томонидан берилган ссудалар ҳар чораклик саналар билан балансларда акс эттириб, улар гуруҳларга ажратилади.
Кредит портфелини бошқаришнинг тўртинчи босқичи.
Ушбу босқичда банк кредит ходимлари таснифланган ссудалар нуқтаи назаридан кредит портфели структурасини аниқлайдилар, яъни барча ссудаларни бир гуруҳга жамлаб, ҳар бир гуруҳ ҳажми ҳақида маълумот йиғадилар.
Кредит портфелини бошқаришнинг бешинчи босқичи.
Бу босқичда банк кредит портфелининг рисклилик даражаси аниқланади. Бунинг учун ҳар бир гуруҳ бўйича кредитлар суммаси рискка мос келувчи фозга кўпайтирилади.
Мисол:
1-гуруҳ..............1500.0;
3-гуруҳ..............800.0;
5-гуруҳ..............1300.0
__________________
Жами:……………..6600млн.сўм.
Юқоридаги ҳар бир гуруҳ ссудалари бўйича риск коэффициентларидан фойдаланиб, бир тижорат банки кредит портфелининг жами рискини аниқлаймиз:
(1500*2%)+(2300* 5%)+(800*30%)+(700*75%)+(1300*
Мазкур кредит портфели
бўйича рисклилик даражаси 2200млн.сўмни
ташкил этиб, ушбу вазиятда банк кредит
портфели сифатининг ёмонлашувига олиб
келувчи омиллар таҳлилини
Бешинчи босқичдаги бундай таҳлил кредит портфелини бошқаришнинг олтинчи босқичнинг мударижасини ташкил этади. Кўрсатилган омиллар гаров ҳуқуқи, кафолат ёки суғуртадан фойдаланишда ссудани қайтарилиш таъминоти ҳолати ёмонлашганидек, қарз олувчининг молиявий аҳволи ҳам ёмонлашгани (муддати кечиктирилган ссудалар ҳажмининг ошиши ёки сўндиришнинг чўзилиши) билан боғлиқ бўлиши мумкин.
3.2 -чизма. Муаммоли кредитларнинг пайдо бўлишини аниқлашда скоринг усулини қўллаш технологияси.
Кредит портфелини бошқаришнинг еттинчи босқичида етарли заҳира фондлари шакллантирилади ва ушбу фонд талаб даражасида шакллантирилганлигини аудиторлар тасдиқлаши лозим. Муаммоли активлар аниқлангач, банк эҳтимолий йўқотишларга қарши адекват заҳиралар ташкил қилади. Одатда банкларнинг сиёсати шундайки, унга кўра улар бутун кредит портфели бўйича умумий ва аниқ бир кредит бўйича махсус заҳира шакллантирадилар, заҳираларни шакллантириш қоидаси ва кредитларни қутқариш стратегияси банк тизимига боғлиқ равишда ёки мажбурий бўлиши мумкин ёки маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Кредит портфелини бошқаришнинг саккизинчи босқичи хулоса қисми бўлиб, бу босқичда банк менежерлари структураси ёмонлашаётган ва мураккаблашаётган кредит портфелини ва бунга сабаб бўлаётган салбий омилларни кўриб чиқадилар ҳамда истиқболда банкнинг кредит сиёсатига қўшимча меъёрлар ва тузатишлар киритишни белгилайдилар.
Хулоса қилиб айтганда, халқаро молия ва банк хизматлари бозорида юзага келган иқтисодий инқироз кредит муносабатлари натижасида юзага келганлигини ҳисобга олиб, миллий банк тизимимизда кредит муносабатлари самарадорлигини ошириш учун тижорат банкларининг кредит сиёсатига қўйиладиган талаб ва қоидаларни такомиллаштиришнинг қуйидаги тадбирларини амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:
1. Кредит сиёсати бўйича қўйидаги тавсияларни келтириб ўтишимиз зарур: