Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация
Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
Банк тизимини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири - бу самарали банк назоратини ташкил этишдир. Республикамизда банкларни назорат қилиш тизими Банк назорати бўйича халқаро Базель қўмитаси тамойиллари асосида ташкил этилган бўлиб, бу масофадан назорат қилиш ва банкларда бевосита инспекция текширувларини ўтказиш йўли билан амалга оширилмоқда.
Банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳисобот йилида барча тижорат банклари фаолияти ушбу рейтинг тизими асосида инспекциядан ўтказилди ҳамда уларнинг реал молиявий ҳолати аниқланиб, тегишли рейтинг даражаси билан баҳоланди.
Банк фаолиятини назорат
қилиш жараёнида тижорат банкла
Шунингдек, тижорат банклари кредит портфелини соғломлаштириш, мақсадида Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит портфели таркибидаги муаммоли активларининг ундирилиши устидан мониторинг ишлари давом эттирилиб, тўлов муддати ўтган кредитлар салмоғини янада камайтириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, молия интизомини мустаҳкамлаш, кредит операциялари бўйича таваккалчиликларни камайтириш ва потенциал қарз олувчилар тўғрисида ахборот билан таъминлашнинг халқаро тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (КАМИ) ташкил этилди.
Ҳозирги пайтда
КАМИ томонидан тижорат
Муаммоли кредитларни сўндиришнинг яна бир муҳим технологияси активларни давлат корпорациялари томонидан бошқариш амалиётидир. Масалан, Кореяда айнан шундай технология қўлланилади, яъни Korea Asset Management Corporation (KAMCO) корпорацияси айнан шундай фаолият билан шуғулланиб келмоқда. Бу технологияга биноан, давлат ишламайдиган активлар бозорини тезкорлик билан яратиб, ушбу бозорда ишламайдиган активлар савдосини ўтказади.
Хитойда эса, Хитой корпорацияси Ernst & Young мутахассислари кўмагида очиқ бозорда муаммоли кредитларни реализация қилиш амалиёти қўлланилмоқда. Бундан ташқари, Хитой ҳукумати Morgan Stanley и Goldman Sachs ташкилоти билан биргаликда муаммоли кредитлар билан ишловчи иккита қўшма корхонани ишга туширди.
Муаммоли кредитлар
билан ишлашда шунингдек, муамм
Хулоса. Муаммоли кредитларни бартараф этиш йўллари турли мамлакатларда уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади. Бизда муаммоли кредитларни бартараф этишниг бир қанча йўллари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Хориж амалиётидан ҳам фойдаланилган. Лекин хориж тажрибаси ҳар доим ҳам идеал бўлавермаслигини бугун жахонда юз бераётган молиявий инқирознинг ўзи исботлаб турибди. Шуни ҳисобга олиб, банкларимиз маҳаллий бозор хусусиятларини, фуқаролар савиясини ва бошқа қатор хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларининг муаммоли кредитлар билан ишлаш жараёнларини такомиллаштиришлари лозим.
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши авваламбор, унда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари билан чамбарчас боғлиқ. Банк тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодий соҳадаги устувор вазифаларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Республикамиз банк фаолияти, тижорат банклари ривожланиши, уларнинг эркинлашуви жуда мураккаб муҳитда, яъни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий рақобат муҳитида шаклланмоқда. Бугунги кунда банк фаолиятини эркинлаштириш шароитида банклараро рақобатнинг кучайиши ва унинг такомиллашуви заруриятга айланиб бормоқда.
Банк фаолиятида рақобатнинг характери бозор характери билан белгиланади. Кучли рақобат шароитида банкларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун кучли кредит сиёсатига зарурат туғилади. Бугун иқтисодий жараёнлар республикамиз тижорат банкларида етарли ресурс маблағлар бўлишини, мавжуд маблағларни энг кам риск асосида жойлаштириб, юқори даромад олиш имкониятига эга бўлишни кўзда тутади. Юқори даромад олиш эса, ўз навбатида, банклар олиб борадиган операцияларнинг рисклилик даражасини оширади, чунки банклар асосан четдан жалб қилинган ресурслар билан ишлайдилар. Улар бир томондан, ўз акциядорлари олдида жавобгар бўлсалар, иккинчи томондан, ўз маблағларини ишониб топширган ва банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар олдида мажбуриятга эгадирлар.
Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ. Ҳар бир банк сиёсий, иқтисодий, ташкилий ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўз кредит сиёсатини шакллантириши банк кредитлашининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бу кредитларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади.
Оқилона кредит сиёсати банк кредит портфели сифатининг ошишишга олиб келади. Тегишли равишда, кредит сиёсатининг мақсади, ҳуқуқий тартибга солиш диапозони, маблағ олиш имконияти, энг юқори риск даражаси, ссуда портфели баланси, муддатлар бўйича мажбуриятлар ва активлар тузилмасини ҳисобга олиш керак. Шунингдек, кредит сиёсатини ишлаб чиқишда асосий тамойилларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Тижорат банкининг оптимал кредит сиёсатини харажатларни қоплашга имкон берувчи ва маълум даражада фойда келтирувчи сиёсат сифатида тавсифлаш мумкин. Тижорат банклари кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади, чунки кредит операциялари банк операциялари ичида асосий ўринни эгаллайди. Шундан келиб чиқиб, банк даромадининг асосий қисмини банк кредит операцияларидан келадиган даромад ташкил этади. Банк кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш, кредит рискини камайтиришга хизмат қилади. Ўз навбатида эса, банк кредит портфелини бошқариш тартиби банк кредит сиёсати орқали белгиланади.
Ҳозирги даврда тижорат банки кредит портфелини бошқаришнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришда юқоридаги тамойилларга амал қилиш, банкнинг кредит фаолияти самарадорлигини оширади, ўз навбатида, банкнинг кўрадиган фойдаси ҳам ошади. Кучли рақобатчилик муҳитида банк кредит сиёсатида кредит менежментига алоҳида эътибор бериш муҳимдир, бу банкка бозор шароитида самарали фаолияти юргизиши учун зарур. Маълумки, тижорат банклари фаолиятида олинадиган фойданинг 80-85 фоизгача бўлган қисми унинг кредит операцияларига тўғри келади. Шу сабабли ҳам, ҳар қандай банк ўзининг аниқ ва йўналтирилган кредит сиёсатига, кредит портфелини самарали бошқариш механизмига эга бўлиши шарт. Бу эса банк томонидан бериладиган кредитларнинг ўз вақтида тўлиқ сўндирилиши ва банк фойдасининг кафолатидир.
Ҳозирги вақтда банк кредит портфелини бошқаришдаги муаммолар асосан бозор муносабатларига ўтиш шароитидаги иқтисодиётнинг аҳволи билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳисобланади. Жумладан:
Банкларнинг кредит фаолиятини текшириш амалда шуни кўрсатадики, банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ва ушбу меъёрий ҳужжатларда мужассам бўлган кредитлаш тартиботлари муаммоли кредитлар пайдо бўлишидан уларни кўп ҳолларда тўлиқ ҳимоя қила олмайди. Мазкур меъёрий ҳужжатларга кредит бўлимининг Низоми ва мансабдор шахслар томонидан қарор қабул қилиниши мувофиқлаштирувчи йўриқнома кўринишидаги материаллар, ваколатлар тақсимоти, кредит бериш тўғрисидаги кўрсатмалар, Кредит қўмитаси тўғрисида Низом ва бошқа шу кабилар киради. Ушбу меъёрий ҳужжатларни мавжудлиги банкларда кредит ишини мақсадга мувофиқ ташкил қилинишига шароит яратади ҳамда ходимларнинг ўз вазифаларига бўлган масъулиятни оширади.
Маълумки,
кўп ҳолатларда катта
Қарз олувчининг гаров
мажбуриятлари
Ҳозирги кунда айрим суғурта компаниялари ўз мажбуриятлари юзасидан объектив ва субъектив сабабларга кўра ўз вақтида жавоб бера олмай қолмоқда. Бу эса ўз навбатида банк кредитларининг қайтмаслик хатарини ўстириб юбормоқда.
Юқорида кўрсатилган камчиликларга йўл қўйилмаслик учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу борадаги йўриқномалари ва тижорат банкларининг кредит сиёсатлари ҳамда кредитлаш юзасидан ички кредит тартиботлари талабларига қатъий риоя этиш зарурдир.
Бундан ташқари кредит портфелини таваккалчиликлар бўйича дивесификациялаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун тақдим этилаётган кредитларни турли тармоқларга ажратилаётганлиги, муддатлари жихатидан тўғри шаклланганлиги, муддатида қайтмаётган кредитлар устидан назорат кучайтирилганлиги, муаммоли кредитларга тегишли миқдорда захиралар хосил қилинаётганлиги мониторинг қилинади. Ушбу тадбирларнинг барчаси тижорат банклар кредит портфеллари сифатини ёмонлашувининг олдини олиш имконини беради.