Kredit portfelini boshqarish

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация

Краткое описание

Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

Бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам бир қатор номутаносибликларни  мисол келтириш мумкин. Демак, кредит бериш жараёнида кредитга лаёқатлиликни  белгилашда хўжалик юритувчи субъектлар  тармоқлар бўйича таснифланса, мақсадга мувофиқ бўлади.

2. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган кредитларнинг ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши юзасидан уларнинг маъсулиятини ошириш ҳамда назорат ишларини кучайтириш, шу билан бирга таваккалчиликни бошқаришда суғурта механизмларидан фойдаланишини кенг йўлга қўйиш;

3. Тижорат банклари кредит портфелининг сифатини оширишнинг устувор йўналишларига қатъий амал қилиш лозим, жумладан:

  • тижорат банки кредитларининг 25 фоиздан ортиқ қисмини битта тармоқда ёки соҳада тўпланиб қолишига йўл қўймаслик;
  • тижорат банки таснифланган кредитлари таркибида “яхши” тоифасидаги кредитларнинг салмоғини 90 фоиздан паст бўлмаслигига эришиш;
  • кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг норматив даражасини таъминлаш керак.

4. Қарз олувчи  молиявий ҳисоботлари асосида  кредитга лаёқатлилик даражасининг  молиявий коэффициентлари аниқланишидан  олдин қарздорнинг мулкий мажбуриятни  зиммасига олиш ҳуқуқ лаёқати,  ваколатини аниқлаш ва ҳисобот кўрсаткичларининг ҳаққонийлиги ҳуқуқий ташкилий тузилмасига қараб қарз олувчининг бирламчи ҳужжатлари асосида малакали мутахассис иштирокида таҳлил этиб чиқиш.Таҳлил натижалари асосида кредит расмийлаштирувчи нозирга ёзма хулосалар бериш.Ёзма хулоса берган шахс масъулиятини ошириш тадбирлари кредит сиёсатида белгилаб қўйилиши лозим.

5. Тақдим этилган  кредит ҳужжатлар йиғмажилди  қўмита мажлисида кўриб чиқилишидан  аввал, қўмита аъзоларининг мазкур  субъектни кредитлашга доир ёзма  хулосаси берилиши лозим.Қўмита аъзоларининг 2 та аъзоси хулоса бермаган тақдирда мазкур субъектга кредит бериш масаласи қўмита йиғилишига аъзолардан тўлиқ хулоса олингунга қадар қўмита йиғилишига киритилиши мумкин эмас.Лекин бу муддат 3 кундан ортиб кетишига йўл қўймаслик лозим.Қўмита аъзоларининг асосли сабабларга кўра

3 кундан ортиқ  қўмита йиғилишида иштирок эта  олмаслиги аниқланган тақдирда, қўмита раисининг фармойишига  асосан қўмитага вақтинча бошқа  аъзо қабул қилиниши мумкин, лекин  қўмита доимий аъзоларининг 30% дан  ортиқ аъзолари иштирок этмаслиги аниқланган тақдирда қўмита мажлисини вақтинча тўхтатиб туриш лозим. Кредитланувчи субъектга доир ўтказиладиган мажлисда қўмита аъзоларининг 100% иштироки таъминланган тақдирдагина кредит бериш хақида қарор қабул қилиниши керак.Ижобий хулоса бермаган қўмита аъзоси салбий хулоса бериш сабабини асослаб бериши шарт.

6.Миллий қонунчилигимиз талаб ва қоидаларига таянган ҳолда кредит

беришда таъминотнинг ўзига хос усул ва шаклларидан  фойдаланишнинг қуйидаги таклифларини киритиш мумкин:

- кредит таъминоти масаласида потенциал қарз олувчилар учун суғурта компанияларининг хизматларидан фойдаланишни кенгроқ йўлга қўйиш ҳамда яхши кредит тарихига эга бўлган мижозларга ишончли кредитларни тақдим этишни, шунингдек, такрорий қарз олувчиларга қайта кредит олиш учун дастлабки кредит учун қўйилган баъзи бир таъминот турларини томонлар келишилган ҳолда кредит таъминоти сифатида қайта асос қилиб олишни жорий этиш;

- қарз олувчи  мулкдорларининг мулкдаги улушларига  эгалик хуқуқини олиш таъминоти  асосида кредит бериш.

-келажакда қарздор  ёки сотувчи яратадиган маҳсулот  ҳақини талаб қилиш хуқуқини  олиш таъминоти асосида кредит  бериш.

- таъминотнинг ўзига хос усуллари билан иш юритиш жараёнида учинчи шахс сифатида қарздор мулкдорларининг мулкий мажбуриятни зиммасига олувчи кафиллик шартномасини қўшимча таъминотга олиш мумкинлигини асослаш мумкин. 

7. Кредит портфелининг  сифатини ошириш учун албатта  самарали кредит мониторингини  олиб бориш тақозо этилади.Тижорат  банклари кредит портфелини мониторинг  қилишнинг ташкилий тузилмаси моделини қуйидаги чизма орқали ифодалаш мумкин ( 3.3 -чизмага қаранг).

Кредит портфелини мониторинг қилишнинг мазкур модели орқали тижорат банклари қуйидаги имкониятларга  эга бўлади:

-  Банкнинг мониторинг билан шуғулланувчи бўлим ва хизматлар фаолиятини қисман қисқаришига ҳамда фаолият самарадорлиги ошишига олиб келади;

-   Миддл-офис доирасида кредит портфели мониторинги ролини кучайишига олиб келади;

-   Кредит рискларини бошқариш самарадорлигининг ошиши;

-   Банк имиджининг яхшиланиши ва молиявий ресурслар ҳаракатини башорат қилиш имкониятларининг вужудга келиши ва ҳ.к.

Хулоса қилиб  айтиш мумкинки, юқорида таъкидлаб  ўтилган таклифларнинг амалиётда  қўлланилиши, ўз навбатида кредит портфелининг сифатини оширади ҳамда кредит муносабатлари  самарадорлигининг ошишига олиб келади. Бу эса, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банк тизимининг ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.3 - чизма.  Тижорат банки кредит портфелини мониторинг қилишнинг    ташкилий тузилмаси модели.


 

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

 

Юқорида келтириб ўтилган  маълумотлар асосида шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, мамлакатимиз тижорат банкларикредитлаш фаолиятини олиб боришда ҳали ҳамон қийинчиликлар  ва муаммоларга дуч келмоқда.

Замонавий иқтисодий  муҳит эса, тижорат банклари фаолиятида мавжуд муаммоларнинг олдини олиб, мамлакатимизда банк ишининг самарадорлигини ошириш асосида халқаро банк амалиётига мос келувчи банк тизимини яратишни тақозо қилади.

Маълумки, бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тижорат банкларининг кредит сиёсатига, уларнинг кредит портфели ва унинг сифатига, ундан фойдаланиш даражасига катта эътибор берилади. Чунки, кредит портфелининг тўғри ташкил қилиниши банкларнинг самарали фаолият юритаётганлигидан далолат беради.

Кредит портфелини бошқаришнинг асосий йўналишлари қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

    • Кредит рискларини даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, уларни баҳолаш ва бартараф этиш;
    • Қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини ва унинг молиявий аҳволини аниқлаш, кредит рискини башорат қилиш;
    • Муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш ва уларни сўндириш чораларини ишлаб чикиш;
    • Кредит қўйилмаларини диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлигини ва даромадлилигини таъминлаш;
    • Кредит олган мижоз билан доимий алоқада бўлиб туриш;
    • Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашдир.

Республикамиз тижорат  банкларининг кредит портфелини бошкаришни такомиллаштириш билан боғлиқ булган асосий муаммолар сифатида қуйидагиларни  ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Тижорат банклари кредит портфелининг диверсификация даражасининг паст эканлиги.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, республикамизнинг йирик тижорат банкларида кредитларнинг асосий қисмини маълум тармоқларга мансуб корхоналарда тўпланганлиги кузатилмокда. Бундан ташқари, кредитларни айрим мулк шаклидаги мижозларда тўпланиши банк учун юқори кредит рискини вужудга келтиради. Масалан, давлат корхоналарининг мулк шакли ўзгариши билан унга берилган кредитни қайтаришда жиддий муаммолар юзага келиши мумкин.

2. Республикамизнинг бир қатор тижорат банкларида кредит операциялари бухгалтерия ҳисобини туғри ташкил этишда муаммоларнинг мавжудлиги.

Тижорат банкларида кредит операциялари бухгалтерия ҳисобини туғри ташкил этиш тижорат банкининг кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир.

3. Республикамизнинг йирик тижорат банкларида муаммоли ссудаларнинг жами кредит қуйилмалари ҳажмидаги салмоғини ўсиш тенденциясига эга бўлаётгани.

4. Республикамизнинг йирик тижорат банкларида кредитлаш шаклларидан тулақонли тарзда фойдаланиш муаммоси.

Юқорида кайд этилган муаммоларни ҳал этиш учун бизнинг фикримизча, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофикдир:

1. Тижорат банклари  кредит портфели диверсификациясини  кенгайтириш ва кредит қўйилмаларидан самарали фойдаланиш банкларни универсаллаштиришда ва рақобатбардошлигини оширишда ёрдам беради ҳамда кредит хатарини пасайтиришни таъминлайди.

2. Банкларда кредит  қўйилмаларини номутаносиб тақсимланиши  тармоқларда активларнинг хатарлилигини  оширади ва бошқа тармоқларда  ресурслар тақчиллигига олиб келади. Кредит ресурсларини диверсификациялашдан самарали фойдаланиш зарур.

3. Банк ликвидлигини  бошқаришда ва Марказий банк  томонидан иқтисодий нормативга  риоя этиш мақсадида жалб қилинган  ва жойлаштирилган маблағларни муддати бўйича диверсификация қилиш натижасида, ўз кредит операцияларини режалаштиришга ёрдам беради. Бу билан тижорат банки зарур бўлган ликвидлилик даражасини ушлаб турган ҳолда максимал даражада юқори даромадга эришади.

4. Кредит портфелини  шакллантириш жараёни оптимал кредит сиёсатини аниқлаш нуқтаи-назаридан унинг диверсификацияланишини кўзда тутади. Кредитларнинг бир неча мижозлар ичида жамланиш даражаси ва кредитлашнинг умумий ҳажми ошиши билан банк кредит хатари ҳам ўсиб боради. Шунинг учун банклар доимо бир-биридан мустақил бўлган кўп сонли мижозларга озроқ ҳажмдаги кредитларни тақдим қилишга ҳаракат қилишлари лозим. Бундан ташқари, кредитларни қуйидаги йўналишлар бўйича диверсификациялашлари мақсадга мувофиқдир:

• муддатлари бўйича (қисқа ва узоқ муддатли қўйилмалар салмоғини иқтисодиётда кутилаётган ўзгаришларга ва депозитлар муддатларига боғлиқ ҳолатда тартибга солиш);

• мақсадли йўналиш бўйича;

• таъминот бўйича;

• кредит учун ўрнатилган фоиз ставкаси бўйича (қатьий белгиланган ва сузиб юрувчи);

• тармоқлар бўйича.

5. Кредит сиёсати банк  кредит ресурсларининг хатар  даражасини, кредитларнинг таъминланганлик даражасини, кредитларнинг ҳудудлар ва тармоқлар бўйича жамланганлигини, кредитлашнинг манбалари бўйича, мулк шакли бўйича тизимли таҳлил қилишни назарда тутиб бориши лозим.

Шу ўринда, жаҳон молиявий инқирози ва унинг тижорат банклари кредит портфелига таъсири тўғрисида  тўхталиб ўтмоқ лозим. Жумладан, Президентимиз молиявий инқироз ҳолати ва унинг таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатларга доир фикрларини давом эттириб, қуйидаги хулосани таъкидлаб ўтдилар: «Авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини  тасдиқлади»40.

Нуфузли халқаро экспертлар ва иқтисодчиларнинг айрим умумий хулосалари, уларнинг 2010 йилда  жаҳон иқтисодиётининг  ривожланиш тенденциялари бўйича прогнозларига кўра, инқироз авжга чиққан даврда давлатларнинг иқтисодиётга аралашуви биринчи навбатда банк-молия тизими ликвидлигини қўллаб-қувватлашга, ипотека кредитлари соҳасидаги ўпирилишларни  бартараф этилишга қаратилиб, иқтисодиётнинг  реал сектори  тармоқларига, ишлаб чиқаришга, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларига кам эътибор берилгани вазиятга салбий таъсир ўтказиши мумкин.

2010 йилда ва кейинги йилларда банк тизимида ипотека ва истеъмол кредитлари бўйича  қайтарилмаган кредитлар ҳажмининг ўсиши оқибатида банкротликнинг янги тўлқини хавфи вужудга келиши мумкин.41

Тижорат банклари кредит портфелининг сифатини оширишнинг зарурий  шартларидан бири  диверсификациялаш тамойилига қатъий риоя қилиш эканлиги жаҳон молиявий инқирози шароитида яққол намоён бўлди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган қатор  тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш тамойилининг бузилишига йўл қўйдилар.Натижада уларнинг кредит портфели ҳажмида ипотека кредитларининг салмоғи 50 фоиздан ошиб кетди. Ҳолбуки, тижорат банклари кредитларининг 25 фоиздан ортиқ қисмини битта соҳа ёки тармоқда тўпланиши банк кредит портфелининг диверсификациялаш тамойилининг бузилганлигидан далолат беради ва кредит хатарининг кучайишига олиб келади.

Тижорат банклари кредитлари ҳажмини ошириш, унинг юқори сифат  кўрсаткичларига эришишини таъминлаш  бевосита уларнинг кредитлардан кўриладиган  зарарларни  қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг норматив даражасини таъминлашга боғлиқ.

Халқаро банк амалиётида  кредитлардан  кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг  норматив даражаси сифатида  заҳира суммасининг тижорат банки активлари ўртача йиллик қийматининг 0,5 фоизидан ошиб кетмайдиган қисми олинади. Фикримизча, республикамиз тижорат банкларининг кредит сиёсатларида ушбу кўрсаткичларнинг норматив даражаси белгилаб қўйилиши ва Бошқарувга мазкур нормативга риоя қилиш мажбурияти юкланиши лозим.

Кредитлардан кўриладиган  зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг амалдаги даражасига  баҳо бериш учун қуйидагиларга алоҳида  эътибор  қаратишни мақсадга мувофиқ  деб ҳисоблаймиз:

  • банк томонидан берилган кредитларнинг тўғри  таснифланганлигига;
  • заҳира ажратмаларини таснифлаш асосида кредитларнинг тоифаларига мутаносиб равишда ташкил этилганлигига;
  • фоизларни ўстирмаслик мақомига эга бўлган кредитлар бўйича ҳисобланган ва муддати ўтган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тижорат банкининг балансидан чиқарилганлигига.

Информация о работе Kredit portfelini boshqarish