Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация
Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
Тижорат банклари кредит сиёсатидаги мавжуд қатор камчиликлар, жумладан, кредит портфелини тармоқлар бўйича тақсимлашда кредит лимитларини ўрнатишдаги камчиликлар кредит рискларини ошишига олиб келади. Таҳлил қилинган амалий маълумотлар кредитлаш жараёнида тармоқ лимитларини ўрнатиш жараёнини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади.
Тижорат банклари кредитлаш амалиётининг самарадорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан яна бири кредитларнинг тури ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда республикамиз банк амалиётида кредитлар турларига кўра икки йирик гуруҳга бўлинади:
Республикамиз банк амалиётида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йил 17 июлдаги 578-сонли “Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси” номли йўриқномасига асосан ўрта муддатли кредитлар тоифаси бекор қилинди.23
Ўрта муддатли кредитлар тоифасини бекор қилинишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:
Тижорат банклари томонидан берилган қисқа муддатли кредитларнинг узоқ муддатли кредитларга нисбатан қиёсий таҳлилини амалга ошириш кредитлаш амалиётининг таҳлилини бойитишга хизмат қилади. Бунинг боиси шундаки, кредитларнинг муддати бўйича фарқланиши кредитлаш шаклларига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
2.8. - жадвал
ОАТБ «Агробанк» кредит портфелида кредитларнинг муддати бўйича таркибий таҳлили24
(фоизда)
№ |
Кўрсаткичлар |
2006 й |
2007й |
2008й |
2009й |
1 |
Кредитлар-жами |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
шу жумладан: |
|||||
а |
-қисқа муддатли |
41,9 |
38 |
36,6 |
35 |
б |
-узоқ муддатли |
58,1 |
62 |
63,4 |
65 |
Жадвал маълумотларидан
кўринадики, банкнинг қишлоқ хўжалиги
корхоналарига берган кредитларнинг
сезиларли қисмини қисқа
2.9. - жадвал
ОАТБ “Микрокредитбанк” кредит портфелида кредитларнинг муддати бўйича таркибий таҳлили25
(фоизда)
№ |
Кўрсаткичлар |
2006 й |
2007й |
2008й |
2009й |
1 |
Кредитлар-жами |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
100,0 |
шу жумладан: |
|||||
а |
-қисқа муддатли |
43,6 |
39,1 |
35 |
32,8 |
б |
-узоқ муддатли |
56,4 |
60,9 |
65 |
67,2 |
Жадвал маълумотларидан кўринадики, ОАТБ “Микрокредитбанк”да 2006-2009 йиллар мобайнида узоқ муддатли кредитларнинг жами кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғининг ўсиш тенденциясини кузатиш мумкин. Бу эса ўз навбатида, банкнинг кредит портфелида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитлар салмоғининг юқорилиги билан изоҳланади.
Бизга маълумки, Президентимиз 2009 йилнинг устувор йўналиши сифатида «2009 йилдa xизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини aҳoли бaндлигини тaъминлaш вa ҳaёт дaрaжaсини oширишнинг энг муҳим
oмили сифaтидa
янaдa жaдaл ривoжлaнтириш –
2009 йилдa кичик бизнeсни
янaдa қўллaб-қуввaтлaш
Шу сaбaбли Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa кичик бизнeсни ривoжлaнтиришни рaғбaтлaнтиришгa aлoҳидa эътибoр қaрaтилгaн. Ушбу чoрa-тaдбирлaр сoлиқ вa крeдит имтиёзлaри билaн бир қaтoрдa, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш учун қулaй бизнeс муҳитини ярaтиш мaқсaдидa институциoнaл ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштиришни ҳaм ўз ичигa oлaди.
Жумлaдaн, янги тaшкил этилaётгaн кичик вa xусусий кoрxoнaлaрни қўллaб-қуввaтлaш мaқсaдидa Имтиёзли крeдит жaмғaрмaсининг рeсурс бaзaсини икки бaрoбaр oшириш кўздa тутилгaн. Бунинг натижасида кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар миқдори йилдан-йилга сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Республикамиз миқёсида «Микрокредитбанк» томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка катта эътибор берилаётган ҳозирги кунда мазкур соҳага ажратилган кредитлар ҳажми йилдан – йилга ортиб, 2009 йилда 68,8 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу берилган кредитлар мамлакатимиз иқтисодиётининг асоси бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик равнақига хизмат қилади. (2.3. – диаграммага қаранг)
2.3. – диаграмма. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка берилган кредитларнинг ўсиш динамикаси, млрд.сўм.27
Юқоридаги диаграмма маълумотларидан кўринадики, “Микрокредитбанк” томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилаётган микрокредитлар суммаси йилдан йилга ўсиш тенденциясига эга бўлиб, микрокредитлар қўйилмасининг 3,7 фоизини қисқа муддатли ва 96,3 фоизини узоқ муддатли кредитлар ташкил этади. Ушбу микрокредитларнинг 64,5 фоизи бевосита чекка ҳудудлардаги минибанклар ва агентликлар томонидан аҳоли пунктлари учун ажратилди.
Банк томонидан ўтган йилди ҳам асосий мақсадни айни пайтда мамлакатимиз иқтисодиётининг асосини ташкил этаётган хусусий мулк замирида фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга қаратиб келинди. Шу билан бирга, фермерликни ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни фаоллаштиришга ҳам алоҳида эътибор бериб, аҳолини микромолиявий хизматлардан баҳраманд этди. Бунинг учун 2009 йилга мўлжалланган алоҳида дастур ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу дастурда эса кичик бизнес субъектларига, айниқса, қишлоқ аҳолисига сифатли ва қулай банк хизматлари кўрсатиш белгилаб олинган эди. Йил давомида ана шу мақсад йўлида 97,8 млрд.сўм миқдоридаги микромолиявий хизматлар кичик бизнес субъектларига кўрсатилди.
Президентимизнинг 2007 йил
18 майда қабул қилинган “Ёш оилаларни
моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга
доир қўшимча чора-тадбирлар
“Микрокредитбанк” 2009 йил мобайнида ёш оилаларни имтиёзли асосда молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 16,3 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 9,8 млрд.сўм микромолиявий хизматлар ва 7,2 млрд.сўм истеъмол кредитлари ҳиссасига тўғри келади.
Шундай қилиб, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришни молиялашда мамлакатимиз тижорат банкларининг фаол иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим. Имкон қадар қисқа муддатда кредит ресурсларини тақдим этиш тартибининг соддалаштирилгани, жозибадор фоизли ставкалар бўйича кам миқдорда қарз бериш ва бошқа қатор афзалликлар кичик бизнеснинг иқтисодиётимиздаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда,
республикамиз тижорат банклари
томонидан берилган кредитлардан фойдаланиш
хусусиятлари турлича бўлиб, банкларнинг
кредитлаш амалиётини такомиллаштириш
йўналишларини тўғри
Кредит портфелини бошкаришда асосий ўринни алохида олинган ссудаларнинг сифатини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни баҳолаш эгаллайди.
Бозор иқтисодиёти
шароитида хорижий
Россияда кредитлар сифатини баҳолаш кўрсаткичлари чекланган бўлиб, ҳозирги кунда Россия Марказий банки йўриқномасига биноан бу соҳада иккита мезон қўлланилади. Булар ссудани қайтаришни таъминлаш даражаси ва олдиндан берилган ссудаларни тўлашнинг хақиқий ҳолати ҳисобланади.
Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда. Бу меъёрий ҳужжатларга асосланиб банклар томонидан берилган кредитлар бўйича қарзларнинг сифати, мижознинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари, унинг молиявий ҳолати, кредит рискининг даражаси, келажакда кредитни қайтиб бериш имконияти, кредитнинг таъминланганлик даражаси, кредитни тўлаш муддатидан неча кун ўтганлиги кабиларни инобатга олган ҳолда гуруҳларга таснифланади. Кредитларни таснифлашдан асосий мақсад қарз олувчининг тўлай олиш қобилиятини ҳамда қарзнинг ўз вақтида қайтарилиши учун пул оқимининг ҳолатини баҳолашдан иборат.
Ҳозирги вақтда марказлаштирилган кредитлар давлатнинг қарорларига асосан устувор тармоқларни ривожлантириш учун миллий валютада ёки хорижий валютада берилиши мумкин.
Таснифланган кредитларнинг қайси гуруҳга кириш даражаси тез сотиладиган активлар ва юқори ликвид маблағларнинг мавжудлиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 9 ноябр 1998 йилда тасдиқланган №242-сонли «Активлар сифатини таснифлаш, мумкин бўлган йўқотишлар бўйича тижорат банклари томонидан заҳиралар ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш қоидаси»га асосан тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар юқорида келтирилган мезонлар бўйича «яхши», «стандарт», «субстандарт», «шубҳали», «умидсиз» ёки ишончсиз кредитларга таснифланади.
2.10 - жадвал. Кредитларнинг сифати бўйича шакллантирилиши лозим бўлган заҳиралар меъёри.28
Кредитларнинг сифати бўйича синфлари |
Эҳтимолий йўқотишлар бўйича заҳиралар ажратиш меъёри |
Яхши |
- |
Стандарт |
10% |
Субстандарт |
25% |
Шубҳали |
50% |
Ишончсиз |
100% |
Тижорат банки бошқаруви қарорига кўра, кредит қўмитасининг хулосаси бўйича ва банк кенгаши билан келишувига биноан ишончсиз деб топилган бешинчи синф кредитлари ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантирилган заҳира ҳисобига, заҳира етишмаган тақдирда 31203 ҳисобварақ - «тақсимланмаган фойда» ҳисобига балансдан чиқарилади.