Kredit portfelini boshqarish

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация

Краткое описание

Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

Шунингдек, иқтисодий  адабиётда муаммоли кредит деганда, объекти, субъекти ва таъминотига нисбатан банк томонидан шубҳа пайдо бўлган кредит тушунилади36, деган қарашлар мавжуд. Уларнинг фикрича, субстандарт, шубҳали ва ишончсиз кредитларни, шу жумладан, асосий тўлов ва кредит фоизлари бўйича қисқа муддатли қарздорликка эга бўлган, шунингдек, кредит шартномаси шартларини ўзгартирмасдан, ҳеч бўлмаса, бир маротаба қайта расмийлаштирилган кредитлар ҳам муаммоли деб тушунилади. Бу таърифнинг сўнгги жумласи мунозарали бўлиб, кредитни қайта расмийлаштиришнинг асосида шартнома шартларини ўзгартириш ётади. Ушбу шартларни ўзгартирмаслик эса кредитни қайта расмийлаштиришнинг мазмуни ва мақсадига зиддир.

Ўзбекистонда олиб борилаётган  иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар банклар билан уларнинг кредитларидан  фойдаланувчи мижозлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан  янги босқичга олиб чиқмоқда. Бироқ бу жараёнда ютуқлар билан бир қаторда ўтиш даврига хос бўлган баъзи қийинчиликлар ҳам мавжуд бўлмоқда. Бу борада ҳозирги вақтда қайтмаётган кредитлар муаммоси, айниқса, аҳамиятлидир.

Муаммоли кредитлар билан бевосита ишлаётган банк мутахассисларининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда бундай кредитларнинг республикамиз банклари кредит портфелида пайдо бўлиш сабабларини тадқиқ этишга ҳаракат қилдик.

Ўзбекистон Республикасида муаммоли кредитлар келиб чиқишининг асосий сабабларини қуйидагича туркумлаш мумкин:

- кредит олувчининг молиявий кўрсаткичларини, кредит маблағларидан фойдаланиш бўйича бизнес-режаларини, инвестицион лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини паст даражада таҳлил қилиниши;

-   қарздорнинг кредит маблағларидан фойдаланиши устидан мониторингни сифатсиз олиб борилиши, яъни қарздорнинг молиявий ҳолатини ёмонлашиши, пул оқимларининг салбий динамикаси ҳолатларида кредитни реструктуризациялаш ҳамда кредитнинг статусини ўзгартиришни ҳам қамраб олувчи чораларни ўз вақтида кўрмаслик;

-  банклар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига турли давлат органларининг аралашуви;

-  миллий валюта девальвацияси, яъни хорижий валютадаги кредитлар бўйича инвестицион давр мобайнида айирбошлаш курсларида ортиқча фарқнинг пайдо бўлиши.

   Муаммоли кредитларни бартараф этиш амалиёти самарали бўлиши учун уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш, таснифлаш муаммоли кредитларни бартараф этиш жараёнининг асосий ва дастлабки босқичларидан биридир.

   2.13 - жадвал.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида муддати ўтган қарздорлик динамикаси 37

Кўрсаткич

2004

2005

2006

2007

2008

Жами берилган кре дитлар (млн. сўм)

3553095,5

 

3830100,5

4095400,0

4757400,0

6 371900,0

Жами муддати ўтган кредитлар (млн. сўм)

571199,7

 

821834,9

658039.5

844949.8

644770.9

Муддати ўтган кредитларнинг жами кредитлардаги улуши (%)

16.1

21.5

 

16.1

17.8

10.1

Кредитлар  ҳажмининг ўтган йилга  нисбатан ўсиш суръати (%)

-

107.8

107,0

116,2

133,9

Муддати ўтган кредитларнинг ўтган  йилга

нисбатан ўсиши(%)

-

143.9

80.1

128.4

76.3




 

Жадвал маълумотларидан  кўринадики, муддати ўтган қарздорликнинг берилган кредитлардаги улуши 5 йил  ичида гоҳ ўсиб, гоҳ пасайган. Жумладан, 2004 йилда муддати ўтган  кредитларнинг жами кредитлардаги  улуши 16.1% дан 2005 йилда 21.5%га ўсгани кузатилган бўлса, 2006 йилда у яна пасайиш тенденциясига эга бўлган, яъни 16.1%ни ташкил этмоқда. 2007 йилда эса, муддати ўтган қарздорлик улуши яна олдинги йилга нисбатан ўсиб, 17.8% ни ташкил этган. 2008 йилга келиб, муддати ўтган кредитларнинг динамикаси пасайиш тенденциясига эга бўлган ва у 10.1% га пасайган. Агар бу ҳолатни берилган жами кредитлар хажми динамикаси билан боғлайдиган бўлсак, берилган кредитлар хажми фақатгина 2006 йилда бир оз пасайган холос. Қолган йилларда эса у юқори ўсиш суръатларига эга, муддати ўтган кредитларнинг олдинги йилга нисбатан ўсиш тенденциясини кузатадиган бўлсак, 2005 йилда унинг суръати жами берилган кредитлар хажмининг ўсиш суръатидан юқори, лекин 2006 йилга келиб муддати ўтган қарздорлик 2005 йилга нисбатан пасайган ва берилган кредит ҳажмининг ўсиш суръатидан паст. 2007 йилда берилган жами кредитлар ҳажми ўсиб, олдинги йилга нисбатан 116,2% ни ташкил этган бўлса, унга мос равишда муддати ўтган кредитлар ҳажми ҳам ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 128.4% ни ташкил этган. Ушбу йилда  муаммоли кредитларнинг ўсиш суръати жами берилган кредитлар ўсиш суръатидан юқори бўлган. 2008 йилда эса, анча ижобий ҳолни кузатиш мумкин. Бу йилга келиб берилган кредитлар хажмининг ўсиш суръати анча юқори, яъни 133,9% ни ташкил этган бўлсада, муддати ўтган қарздорлик улуши олдинги йилга нисбатан пасайиш тенденциясига эга бўлган.  

Банкларда юзага келган муаммоли кредитларни бериш  белгиларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиб, таснифлаш мақсадга мувофиқдир. Булар:

  • Банкнинг ўз қарори бўйича берилган кредитлар;
  • ҳукумат қарори бўйича берилган кредитлар;
  • Вазирликлар кафолати бўйича берилган кредитлар;
  • Бошқа турли қарор ва кафолатлар бўйича берилган кредитлар.

Агар банк барча рискни ўзига қабул қилган ҳолда ўзи кредит беришга қарор қилиб, бу кредит бўйича муаммолар юзага келган бўлса, у ҳолда банк мижознинг акциядорлик муносабатини кўриб чиқиши лозим. Агар мижоз банкнинг акциядори бўлса, кредитни қайтариш масаласини унинг акциядорлик жамиятидаги салмоғи ҳисобидан амалга ошириши мақсадга  мувофиқдир. Мабодо кредит ҳукумат ёки вазирликлар кафолати бўйича берилган бўлса, Ш. З. Абдуллаева томонидан у кредитларни ундиришнинг қуйидаги ечими таклиф килинган.

Молия Вазирлигида ҳукумат кафолати бўйича берилган, лекин муаммоли кредитларга айланган кредитлар бўйича иш олиб борувчи агентлик-эмитентларни ташкил килиш лозим. Бу агентликка облигациялар чиқариш хуқуқи берилиб, муаммоли кредитлар бўлган банклар шу облигацияларни сотиб олиш йўли билан муаммоли кредитлар салмоғини қоплаши мумкин. Облигациялар узоқ муддатга эга бўлган ҳолларда банклар улар бўйича дивиденд олиш имконига эга бўлишлари лозим. Муаммоли кредитлар бозорини ташкил қилиб унда муаммоли кредитларни ва улар бўйича банклар олган облигацияларни сотишни йўлга қўйиш лозим.

Муаммоли  кредитлар юзага келиш сабаблари бўйича бир-биридан фарқ қилсада, уларнинг олдини олишда қўйидаги ёндашишлар қўл келиши мумкин. Бунда:

    • қарзни реструктуризация дастурини ишлаб чикиш; 
    • қўшимча ҳужжатлар ва кафолатлар олиш;
    • қўшимча фондларни тўхтатиш ёки қўшимча инъекция килиш;
    • Гаровни сотиш;
    • Бошка активларни сотиш;
    • Кафолат бўйича тўловни талаб килиш;
    • Бошқарувни алмаштириш;
    • Менежмент ишларини олиб бориш;
    • ҳуқуқий ишларни кўриб чиқиш ва бошқалар.

Бизга маълумки, тижорат банкларининг ишончлилиги  ва барқарорлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш Марказий банк томонидан мувофиқлаштириб борилади. Шунинг учун банклар тизимининг самарали ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш масаласи турли мамлакатлар Марказий банкининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ҳар бир мамлакатда бу соҳада ўрнатиладиган назорат Марказий банк томонидан тижорат банкларида уларнинг активлари бўйича мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун заҳиралар ташкил қилиш ва уни доимо барқарор ушлаш масаласини қўяди.

Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар сифатининг пастлиги, уларни тўлаш бўйича муаммоларнинг кўплиги банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва банк томонидан кредит сиёсатини тузиш ва уни олиб боришда маълум камчиликларга йўл қўйилганидан далолат беради. Баъзи банклар томонидан берилган кредитлар сифатини пастлигини қуйидаги сабаблар туфайли, яъни биринчидан, кредитлар беришда мижознинг кредитга лаёкатлилик кўрсаткичлари, уларнинг молиявий аҳволининг яхши таҳлил қилинмаганлиги, иккинчидан, кредитнинг таъминланганлиги тўғри аниқланиб, расмийлаштирилмаганлиги ва учинчидан, ўз вактида, тўғри кредит мониторинги ўтказилмаганлиги туфайли юзага келган деб хулоса килиш мумкин.

Юқорида баён этилган  фикр ва мулоҳазалар  асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

  • тижорат банклари фаолияти, айниқса кредитлаш жараёни риск билан боғлик. Шу сабабли банклар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашда кредит портфелини оқилона бошқариш муҳим ўрин тутади.
  • фикрларни ягона тизимга жамлаган ҳолда муаммоли кредитларга қуйидагича таъриф бериш мумкин: кредит рискларини амалда яққол намоён бўлишининг натижаси бўлиб, объектив ва субъектив сабабларга кўра, кредит шартномаси шартларининг бузилиши оқибатида, “субстандарт”, “шубҳали” ҳамда “умидсиз” кредитлар категориясига ўтиб қолган кредитлар муаммолидир.

Муаммоли кредитлар  билан ишлаш фаолиятини тизимли  равишда олиб бориш мақсадида, муаммоли кредитларни: муддати, сифати, таъминоти, ресурс манбаси ва кредитни бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилувчи субъекти каби асосий йўналишлар бўйича таснифлаш мақсадга мувофиқ.

Муаммоли кредитларни  юқоридаги йўналишлар бўйича таснифлаш  уларни бартараф этиш учун ишларни  тўғри ва самарали режалаштиришга ёрдам беради. Банк амалиёти кўрсатишича, кредитни қайтаришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда кредит бўйича ундирувни нимага қаратиш лозимлигини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга.

Жаҳоннинг аксарият мамлакатларида ишламаётган активлар муаммосини ечиш ва банк соҳасидаги инқирозни бартараф этиш учун давлат банклардан муаммоли активларни сотиб олган. Айрим мамлакатларда ҳукуматлар томонидан банкларнинг “ёмон” активлари билан мақсадли ишлаш учун махсус корпорациялар тузилган. Халқаро амалиётда муаммоли активларни бошқаришда иккита ёндашув қўлланилади: марказлашган ва марказлашмаган. Биринчи ёндашув давлат томонидан бутун банк тизимининг муаммоли активларини сотиб олиш ва бошқариш бўйича махсус корпорация тузилишини кўзда тутади. Марказлашмаган усулнинг моҳияти эса, банкнинг таркибида ишламаётган активларни бошқариш бўйича тегишли тузилмани ташкил этишдан иборат.

  • Кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг амалдаги даражасига  баҳо бериш учун эса қуйидагиларга алоҳида эътибор  қаратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
  • банк томонидан берилган кредитларнинг тўғри  таснифланганлигига;
  • заҳира ажратмаларини таснифлаш асосида кредитларнинг тоифаларига мутаносиб равишда ташкил этилганлигига;
  • фоизларни ўстирмаслик мақомига эга бўлган кредитлар бўйича ҳисобланган ва муддати ўтган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тижорат банкининг балансидан чиқарилганлигига.

 

2.3  Тижорат  банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш

Бугунги кунда тижорат  банклари кредит портфелининг маълум бир қисмини муаммоли кредитлар ташкил этади. Ажратилган кредитлар бўйича эхтимолий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида, тижорат банкининг кредит портфели доимий равишда таснифланиб борилади. Муаммоли кредитлар тижорат банклари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Банкларнинг асосий вазифаси, кредит бериш ўрнига кредитларнинг ўз муддатида қайтарилишини таъминлашдангина иборат бўлиб қолмоқда.  Чунки, муаммоли кредитлар тижорат банкининг фойда олиб келадиган активларини камайтиради, бу эса ўз навбатида, банкнинг истиқбол режаси кўрсаткичларига эриша олмаслигидан далолат беради. Банкларнинг кредит портфелини диверсификациялашдан мақсад хам шу, муаммоли кредитларнинг юзага келишига йўл қўймаслик, банкнинг кредит сиёсати соҳасидаги стратегияни ишлаб чиқиш, кредитларнинг сифатини таҳлил қилиш, ва уни яхшилаш учун турли йўлларни излашдан иборатдир.            Банкларнинг кредит портфели – бу кредит рискларига асосланган ҳолда бирор кўрсаткич ёки сифат бўйича туркумланган кредитлар йиғиндисидир.

 Кредит портфелини  тўғри ташкил қилиш банкнинг  самарали фаолиятини амалга оширишнинг, унинг кредит инвестиция сиёсатини  олиб боришининг асоси ҳисобланади. Мавжуд ресурсларни сифатли ва даромад келтирадиган қилиб жойлаштириш банкларнинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Тижорат банкларининг кредит портфелини уларнинг сифат даражаси, риск даражаси бўйича, тармоқлар бўйича, кредитнинг манбалари, таъминланганлиги, муддатлари ва бошқалар бўйича тахлил қилиш мумкин. Кредит портфелини диверсификация қилиш усули ушбу хусусиятларни ўзида ифодалайди:

  1. Кредитни кўп сонли, турли тармоққа таалуқли мижозлар ўртасида тақсимлаш
  2. Кредитни кам миқдорда бериш ва бир мижоздан кўрилиши мумкин бўлган зарарни бошқа мижозлардан келадиган фойда орқали қоплаш
  3. Кредитнинг умумий хажмини сақлаб турган ҳолда қисқа муддатларга кредит бериш
  4. Кредитларнинг таъминланганлиги бўйича диверсификация ўтказиш.

Информация о работе Kredit portfelini boshqarish