Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилиш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 05 Июня 2013 в 13:37, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорни ҳам ўз товарлар билан таъминлаш, халқаро даражадар рақобат бардош товарлар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг кенг даражадаги истемолчиларини топиш орқали мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2013 йилнинг энг устувор вазифаларидан бири “иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш1” бўлиб, ушбу масала хар доим иқтисодчи олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Бу бозор бевосита товарлар ва хизматлар бозорида амалга оширилади.

Содержание

I-
БОБ
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилишнинг назарий
услубий асослари
1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида реклама фаолиятининг роли, моҳияти ва вазифалари
1.2. Мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламанинг аҳамияти
1.3. Реклама воситалардан фойдаланишни режалаштириш ва ташкил этиш
II -
БОБ
“Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти ҳолати
2.1. “Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти таҳлили
2.2. “Color IT Design Inc.” реклама агентлигини хизмат турлари ва уларнинг нархларининг
қиёсий таҳлили
2.3. Бозор шароитида реклама коммуникациясининг аҳамияти ва муаммолари.
III-
БОБ
“Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти смарадорлигини оширишнинг асосий
йўллари
3.1. “Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолиятини самарадорлигини оширишнинг
асосий йўналишлари
3.2. Ўзбекистоннинг реклама орқали ташқи иқтисодий фаолиятини
ривожлантириш йўналишлари
3.3 Реклама стратегиясини ишлаб чиқиш.
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабийтлар

Вложенные файлы: 1 файл

Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилиш.docx

— 747.69 Кб (Скачать файл)

Мазкур илмий иш Андижон давлат университетининг “Иқтисодиёт” кафедрасининг илмий семинарида ҳамда Бухоро давлат университетининг “Иқтисодиёт” йўналишидаги илмий семинарида муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Илмий ишнинг асосий натижалари 2,75 босма табоқ ҳажмдаги 10 та илмий мақола ва мақола тезисларида акс этган.

 

 

Тадқиқот мавзусининг  долзарблиги. Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Хорижий мамлакатларда ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш, рекламани ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари, шунингдек, товарлар ва хизматлар маркетинггидаги рекламани такомиллаштириш юзасидан Васильев Г.А.23, Донцев А.И., Овчаренко А.Н24., Мудров А. Н.25, Карпова С.В.26, Смитиенко Б.М., Поспелов В. К., Карпова С. В.27, Воронкова О. Н., Пузакова Е. П.28, Дегтярева О.И.29, Дихтль Е., Котлер. Ф.,Келлер К.П.30, Романов А. П., Беляевский И.К., Ансофф И., Абрамишвили. Г. Г., Климов В. А., Голубков Е.П., Маслова Т.Д., Бартанова В.О., Жаворонков С. А., Патоша О.И., Абрамов С.Н., Голубков Е.Н., И.Я.Петронко, А.Н.Семина каби иқтисодчи олимлар илмий тадқиқот ишларини олиб борганлар.

Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятнинг ривожлантириш, реклама масалалари ва унинг товарлар ва хизматлар бозоридаги тутган ўрни бўйича Алимов А., Ҳамедов И.31, Жалолов Ж.Ж., АхмедовИ.А.32, Қориева Ё.К.33, Абдуллаев О., Отақулов М.,  каби иқтисодчи олимлар шуғулланишган.

Тадқиқотнинг  мақсади ва вазифалари.

Тадқиқот объекти  ва предмети. Тадқиқот объекти қилиб, Ўзбекистон Республикаси, предмети қилиб эса бозоридаги реклама муносабатлари олинди.Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришда рекламалардан фойдаланиш тадқиқот объекти ҳисобланади. Мамлакат иктисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш жараёни, стратегияси ва тажрибаси тадқиқот предметидир.

Тадқиқот услубиёти  ва услублари. Мавзунинг назарий томонини ёритишда Ўзбекистода ва Россияда чоп этилган адабиётлардан фойдаланиб уларнинг муаллифлари фикрлари ўрганиб чиқилди. Мамлакатимизда иқтисодиётини , жумладан ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламалардан фойдаланишни янада кучайтириш учун мавжуд шарт- шароитларни ўрганишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асарларидан ва амалдаги қонун хужжатларидан фойдаланилди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришда рекламалардан фойдаланиш даражасини тахлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва ИНТЕРНЕТмаълумотларидан фойдаланилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси қуйидагилардан иборат:

  • Рекламаларнинг мамлакат иктисодиётини ривожлантиришдаги аҳамияти ўрганилган;
  • рекламани ташкил этиш органлари ва уни ташкил этишнинг илғор чет эл тажрибаларидан фойдаланиш йўлларини аниқланди;
  • корхоналарда реклама фаолиятини ташкил этиш йўналишларини очиб бериб берилди;
  • Ўзбекистон товарлар ва хизматлар бозорида реклама фаолиятига таъсир қилувчи омилларни аникланди ва уларнинг таснифлан;

Иқтисодиётни модернизациялаш  шароитида Ўзбекистон иқтисодиётини  ривожлантиришда рекламалардан  фойдаланиш бўйича мавжуд муаммолар  ва уларни ечиш имкониятларини ўрганилиб таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи. Изланиш натижасида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистон иқтисодиётида рекламалардан кенг фойдаланиш орқали унинг ривожлантиришдаги муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўллари бўйича хулоса ва таклифлар берилган. Магистрлик диссертация ишининг асосий натижа ва қоидаларидан ташқиқ иқтисодий фаолиятнинг ривожлантириш ва унда рекламалардан кенг фойдаланиш муаммоларини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқот ишларини бажаришда, иқтисодиётниг ривожлантириш ва корхоналар ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламалардан фойдаланиш  бўйича таклифлар ишлаб чиқишда, «Реклама» ва «Ташқи иқтисодий фаолият асослари» фанларидан маърузалар матнлари тайёрлашда шунингдек, амалиётда фойдаланиш мумкин.

Магистрлик диссертациясининг  таркибий тузилиши ва ҳажми. Диссертация иши кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 

 

I-БОБ РЕКЛАМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ

 

1.1.БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ШАРОИТИДА РЕКЛАМА ФАОЛИЯТИНИНГ РОЛИ, МОҲИЯТИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Реклама фаолияти маркетинг хизматларининг таркибий қисми бўлиб, унинг ёрдамида корхонанинг бозордаги мавқеи мустаҳкамланади, таклиф этилаётган товар ва хизматларни  сотиш тезлашади. Шу нуқтаи назардан, реклама - товарларнинг ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига бўлган ҳаракатини таъминлашда  муҳим аҳамиятга эга.

Реклама муайян корхона ёки ижтимоий фаолиятнинг  бирор маҳсулотига ёки хизмат турига кенг жамоатчиликнинғ эътиборини жалб этади. Яхши ташкил қилинган реклама  бозор талабини олдиндан кўра билиш  ва бозор шароитида харидорлар оқимини  бошқара олиш имконини беради. У  маҳсулотнинг харидорга етиб боришини таъминлашда вужудга келган, синовдан ўтказилган самарали усулларини қўллайди.

Реклама- атамаси лотинча «геklаmаге»- «қаттиқ қичқирмоқ ёки хабар қилмоқ» сўзидан келиб чиққан (қадимги Юнонистон ва Римда эълонлар қаттиқ қичқириб эълон қилинар ёки халқ тўпланадиган майдонлар ва бошқа жойларда ўқиб бериларди).

Ҳозирги вақтда "реклама" тушунчасига  иқтисодчилар ва маркетологлар томонидан  турли хил таърифлар берилмоқда.

Машҳур маркетолог Филипп Котлер, ўз асарларидан бирида рекламага рекламага қуйидагича таъриф беради: «Реклама коммуникациянинг шахсан бўлмаган шаклларидан бўлиб, у маблағ билан таъминлаш манбаи аниқ кўрсатилган ҳолда, ҳақ тўланадиган ахборот тарқатиш воситалари орқали амалга оширилади34. Бошқа асарида эса, "Реклама - маҳсулот ва хизмат турининг ишлаб чиқаришдан савдо ва харидоргача бўлган йўли ҳақидаги хилма-хил ахборотлар оқимидир"35, деб таърифлайди.

Рус маркетологлари А.Панкратов ва Ю.Баженовлар эса рекламага қуйидагича таъриф беришган: "Реклама - ишлаб  чиқарувчи, савдо ва харидор ўртасида тижорий ахборот алмашувига имкон  беради"36.

Мамлакатимиздаги  олимлар, жумладан, и.ф.н. А.Азларова ўзининг ишида, "Реклама"га қуйидагича таъриф берилган: "Реклама миллий иқтисодиётда яратилган товар ва хизматларни сотиш жараёнини тезлаштириш мақсадида воситачилик фаолиятини ифодалаб, ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчини бозор рақобати шароитида мақсадли учрашувини таъминлайди37".

Муаллиф фикрича рекламага берган бу таърифнинг изоҳи қуйидагича:

1. Реклама ишлаб чиқариш мавжуд бўлган шароитда юзага чиқади.

  1. Реклама орқали ишлаб чиқарилган товарлар тўгрисидаги маълумотлар истеъмол бозорига кириб келади.
  2. Реклама орқали товар ва хизматлар истеъмолчиларига тезда етказилиб, улар тез харид қилинади.

“Реклама” тушунчасига берилган таърифларга қўшилган ҳолда, илмий тадқиқот ишимиз натижаси бўйича рекламага қуйидагича таъриф берамиз: "Реклама-миллий иқтисодиётда яратилган товар ва хизматларнинг бозирдаги харакатини тезлаштирувчи редуктор (Редутор – тишли ғилдираклар ёрдами билан бир валдан иккинчи валга харакат ўтказадиган механизм)".

 

 

1-чизма.  Реклама.

Манба: Муаллиф ишланмаси

Илмий изланишлар натижалари шуни кўрсатадики, бериладиган реклама барча истеъмолчиларга  тушунарли ва содда бўлиши лозим. Рекламани яратишда унинг сценарийси ёзилиши ва бюджети режалаштирилиши  керак. Унда аввал рекламанинг шиори, сарлавҳаси аниқланади, сўнгра унинг  матни белгиланади. Рекламага мусиқа, иллюстрация танланади, рекламанинг  неча нусхада берилиши аниқланади. Реклама шиори, сарлавҳаси ниҳоятда янги, оригинал бўлгани маъқул. У  реклама қилувчининг иқтидори, ва ақл-заковатига боғлиқ ҳолда, қисқа, мазмундор  ва тушунарли бўлиши керак. Реклама  матни тезис шаклида, масаланинг моҳиятини ўткир тил билан  асослаган ҳолда оддий, тушунарли  қилиб ёзилиши лозим. Муаллиф  фикрича, ушбу матн 50—60 сўздан ошмагани маъқул. Реклама хабарномаларини  тарқатиш ва истеъмолчиларга етказиш  ва унинг яхши ифодаланишига эришиш лозим. Бунинг учун рекламалар ҳар хил  ёш ва жинсдаги кишилар, пейзажлар, ўсимликлар билан қўшиб тасвирланса, мақсадга мувофиқ бўлади.

Шунингдек рекламанинг асосий тамойиллари илмий асосда тадқиқ этилиб қуйидаги хулосага келдик:

  1. Реклама мавжуд қонундан четга чиқмаслиги, миллий анъана ва урф-одатларга мос, ҳақиқий, ишончли бўлиши керак.
  2. Рақобатчи корхоналардан ғолиб келиш мақсадида ижтимоий жавобгарлик туйғусини четлаб ўтмаслиги, ёлғон ишлатмаслиги шарт.
  3. Рекчама омманинг унга бўлган ишончини оқлаши зарур. Умумий кўрсатмалар, яхши удумларнинг рекламада мавжудлиги унинг
  4. самарадорлигини таъминлайди. Рекламада яхши удумлар, урф-одатларни оёқости қиладиган ҳеч қандай еўз ёки сурат бўлмаслнги керак.

Рекламани сотиш рекламаси, сиёсий реклама, диний реклама ва бошқа турларини ажратиб кўрсатиш мумкин.

Реклама фаолиятининг турларини  қуйидагича таснифлаш мумкин (1-жадвал).

 

Реклама фаолиятининг махсус соҳалари

Реклама предмети

Иқтисодиёт

Ишлаб чиқариш, савдо, молия, ишчи кучини таклиф қилиш, иш излаш

Маиший хизматлар

Маиший турмуш ва дам олиш буюмларини тикиш, тайёрлаш.

Интеллектуал (ақлий)хизматлар

Таълим, тиббиёт, китоблар, матбуот, башорат, туризм

Томошалар

Цирк, театр, концертлар

Дин

Миссионерлик чақириқлари, диний плакатлар, диний маросимларга таклифлар

Сиёсат

Сайловлардаги номзодларни  ташвиқ қилиш, митинглар, намойишлар, манифестациялар (оммавий юришлар) шиорлари

Ҳуқуқшунослик

Йўқолганлар ҳақида хабарлар, жиноятчиларни қидириш, суд  жараёнларига таклиф қилишлар

Хайрия

Хайрия маросимлари  ҳақидаги хабарлар, эҳсон қилишга  чақиришлар.

Фан ва экология

Маърифий йўналишдаги  реклама, варақалар, плакатлар, проспектлар, буклетлардаги оммалаштириш

Оилавий ва шахслараро муносабатлар

Никоҳ ҳақидаги эълонлар, танишувга, биргаликда саёҳатга, иш бошлашгатаклиф қилиш.


 

1-жадвал. Реклама фаолиятининг турлари38

 

Рекламанинг кучи ва аҳамияти жаҳон тажрибасидан маълум. У, аввалмбор, ихчам, бадиий ифодаланган шаклда берилган ҳиссий бўёқларга эга бўлган ва товарлар ва хизматлар ҳақидаги энг муҳим  фактлар ҳамда маълумотларни  потенциал харидорлар онги ва диққатига  етказадиган ахборотни мужассамлаштиради. Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, реклама ҳар доим ахборотдир, лекин ахборот эса ҳар доим ҳам реклама бўлавермайди.

Сотиш рекламаси харидорларга сотиш хизмати кўрсатиш сифатини оширишга кўмаклашиши керак. Реклама  ёрдамида харидорлар ўзларига зарур  товарларни тез топадилар, ўзлари учун қулай бўлган ҳолда ва кам вақт кетказиб уларни сотиб оладилар. Бунда  товарларни сотиш тезлашади, сотиш  ходимлари меҳнатининг самарадорлиги  ошади, харажатлар камаяди.

Ҳалол рекламанинг ҳаққонийлик, муайянлик, мақсадга йўналтирилганлик, инсонийлик, билимга асосланганлик  каби қирралари сотиш рекламасига  хос бўлиши зарур.

Ҳаққонийлик – реклама тадбири ташкилотчисини товарлар, уларнинг сифати, воқеликка тўғри келадиган ютуқлари ва камчиликлари ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтишга мажбур қиладиган қиррасидир.

Муайянлик реклама воситаси матнида фойдаланиладиган ишончли далиллар ва рақамли маълумотларда намоён бўлади. Реклама графикасида ушбу принципга риоя қилиш асоссиз расмиятчилик ва томошабинлар оммасига тушунарсиз усулларни истисно қилади.

Рекламанинг мақсадга йўналтирилганлиги шуни билдирадики, унинг бошланғич нуқтаси реклама қилинаётган товарлар ва бозор конъюнктураси, объекти эса – истеъмолчи ҳисобланади.

Сотиш рекламасининг инсонийлиги шуни англатадики, у шахснинг уйғун ривожланиши, одамнинг маънавий ўсиши, унинг дунёқараши кенгайиши, соғлиғи мустаҳкамланиши, турмуши ва ишлаб чиқариш яхшиланишига хизмат қилади.

Рекламанинг билимга асосланганлиги шундан иборатки,у турли фанлар ва техник (санъат, социология, психология, тиббиёт, эргономика, дизайн ва б.) тараққиёт ютуқларига асосланади.

Шундай қилиб, истеъмолчига таъсир қилиш бўйича бутун реклама  жараёни унинг турмуш тарзи, замонавий  жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва ахлоқий  вазифалари билан узвий алоқада  тузилиши керак.

Рекламанинг моҳияти ва функцияларидан келиб чиқиб, реклама қилинаётган объектга потенциал харидорлар диққатини жалб қилиш мақсадида одамлар иқтисодий ва ижтимоий фаолиятининг маълум соҳасида ахборот тарқатиш воситалари, услублари ва усуллари йиғиндисини«Реклама фаолияти» курсининг ўрганиш предмети деб ҳисоблаш лозим.

Реклама мутахассисининг  одамларга руҳий, ҳиссий ва интеллектуал таъсир кўрсатиш услублари ва усулларини билиши реклама фаолиятида катта  роль ўйнайди.

Информация о работе Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилиш