Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилиш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 05 Июня 2013 в 13:37, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ички бозор билан бир қаторда ташқи бозорни ҳам ўз товарлар билан таъминлаш, халқаро даражадар рақобат бардош товарлар ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг кенг даражадаги истемолчиларини топиш орқали мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳисобланади. Президентимиз томонидан белгилаб берилган 2013 йилнинг энг устувор вазифаларидан бири “иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш ва мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш1” бўлиб, ушбу масала хар доим иқтисодчи олимларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. Бу бозор бевосита товарлар ва хизматлар бозорида амалга оширилади.

Содержание

I-
БОБ
Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилишнинг назарий
услубий асослари
1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида реклама фаолиятининг роли, моҳияти ва вазифалари
1.2. Мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришда рекламанинг аҳамияти
1.3. Реклама воситалардан фойдаланишни режалаштириш ва ташкил этиш
II -
БОБ
“Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти ҳолати
2.1. “Color IТ Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти таҳлили
2.2. “Color IT Design Inc.” реклама агентлигини хизмат турлари ва уларнинг нархларининг
қиёсий таҳлили
2.3. Бозор шароитида реклама коммуникациясининг аҳамияти ва муаммолари.
III-
БОБ
“Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолияти смарадорлигини оширишнинг асосий
йўллари
3.1. “Color IT Design Inc.” реклама агентлиги фаолиятини самарадорлигини оширишнинг
асосий йўналишлари
3.2. Ўзбекистоннинг реклама орқали ташқи иқтисодий фаолиятини
ривожлантириш йўналишлари
3.3 Реклама стратегиясини ишлаб чиқиш.
Хулоса ва таклифлар
Фойдаланилган адабийтлар

Вложенные файлы: 1 файл

Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилиш.docx

— 747.69 Кб (Скачать файл)

Шундай қилиб, ягона маркетинг  стратегияси ўзаро алоқада бўлган товар, нарх-наво, сотиш ва коммуникация стратегиялари тизимига бирлашиб кетади.

Бу стратегияларнинг умумий мақсади. ўз навбатида, амалга ошишига  кўра дастурнинг мақсадлари тизимига қўшилиб кетади. Бу ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Маркетинг мақсади  бозор фаолиятининг кутилган кўрсаткичларини (сотиш ҳажми; бозор улуши; сотишнинг  ўсиш сурати кабиларни) белгилайди. Коммуникацион, шу жумладан реклама мақсадлари оралиқ ёки тобеъ мақсадлар қаторидан  ўрин олади. Улар истеъмолчининг  коммуникатор истаган даражада хабардор бўлишини, унинг муносабати, диди ва бошқаларни белгилаб беради. Лекин бу мақсадларга  ҳам паблик рилейшнз, бевосита маркетинг, сейлз промошн ва рекламалар тизимлари  учун вазифалар ишлаб чиқиш орқалигина эришиш мумкин. Бу вазифаларнинг бажарилиши тегишли стратегиялар, шу жумладан, реклама стратегияси ёрдамида таъминланади.

 

2-БОБ. “COLOR IТ DESIGN INC.” РЕКЛАМА АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИ ҲОЛАТИ

2.1.“Color IТ Design Inc.”  реклама агентлиги фаолияти таҳлили

Бозор иқтисодиёти ҳаётимизда тобора кенгроқ кириб бораётган  шароитда айниқса реклама соҳасидаги хизматларга талаб кундан кунга  ошиб бормоқда. Реклама соҳаси жуда мураккаб ва нозик соҳа ҳисобланади. Бу соҳа бўйича иш олиб бормоқчи бўлган ҳар бир инсон шу соҳани ўта  иштиёқли ва ижодкорлик қобилияти мавжуд, янгиликка интилувчан ҳамда ўз ишига  чин юракдан ёндашадиган бўлиши лозим. Негаки бу мутахассислар мавжуд ҳолатлардан мақбул даражада фойдалана  олиши, тадбиркорлик фаолияти билан  шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг  реклама фаолиятини ўзига хос  хусусиятларини яхши билиши, иқтисодий  жиҳатдан турли хулосалар чиқара олиши, ижодий ёндаша олишни билиши лозим.

Мамлакатимизда бозор  иқтисодиёти шароитига мослашган  кичик бизнес, тадбиркорлик, ишлаб  чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожланиб бормоқда. Бу ўз навбатида  реклама хизматларига бўлган талабни  юқори суръатларда ортиб боришига сабаб бўлмоқда. Охирги йилларда Республикамизда  реклама хизматларини таклиф этувчи турли реклама агентликлари, реклама  соҳасида хизмат кўрсатадиган турли  фирма ва ташкилотлар сони кўпаймоқда.

Color IT Design Inc.” реклама  агентлиги 2004 йил ташкил топган. Шу вақтда агентлик реклама  бозорига ВЕБ-дизайн бўйича таклиф  билан чиққан. 2006 йил агентлик  қайта ташкиллаштирилди. Натижада  веб-сайт, турли соҳалар бўйича  дастурлар яратиш ва шунингдек  иккинчи даражадаги “uz” домени  хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига  эга “Арсенал-Д” (www.arsenal-d.uz) агентлигии ташкил этилди.

Шу даврда “Color IT Design Inc.” қайта рўйхатдан ўтди ва Ўзбекистон реклама саноатига олдинги ўринларда кириб келди. Агентлик шиорлари қаторига реклама соҳасини янги замонавий технологиялар билан ривожлантириш, кучли техник база ташкил этиш, хизмат соҳасини кенгайтириш ва ўз мижозлари учун хизмат сифатларини яхшилаш ва шу каби бир қанча кўзланган мақсадларни киритиш мумкин. 2007 йил бошларида “Color IT Design Inc.” реклама агентлиги бошқарувчилари ўзларининг фаолият номи профилларини “реклама агентлик” дан “янги ғоя маркази” га ўзгартирдилар. Бунга сабаб, реклама фаолиятида барча ишларни олдин ғоя ташкил қилишидир ва шу ғоя асосида янги ишлар гавдаланади.

Агентлик ўз логотипидага учта рангдан, яъни қизил, кўк, сариқ  рангларидан фойдаланган. Бунга  сабаб ҳаётда айнан шу учта ранглар  аралашмасидан бошқа барча рангларни  келтириб чиқариш мумкин. Логотипдаги  қизил ранг - омад ва устинликни, кўк  ранг - доимий ривожланиш ва сариқ ранг эса - янги ёрқин фикрларни яратади  деган маъноларда қўлланган.

Агентлик ўз қўлида мутахассис дизайнерлар студияси, реклама чиқариш  учун кучли нашриёт маркази, бутун  республика бўйича 400 та 3х6 ўлчамдаги  реклама қалқонлари (бильбордлар) ва 350 та Тошкент шаҳридаги “шаҳар-формат”идаги конструкцияларга эга. Ўзбекистоннинг йирик корхона ва ташкилотларининг реклама роликларини экранларга чиқариш учун янги ахборотлар тизими бўйича Тошкент шаҳрида беш хил  рангда роликларни ижро этувчи экранлар жойлаштирилган.

2008 йилдан бошлаб агентлик  ижтимоий аҳамиятга эга бўлган  ахборотларни шаҳар аҳолисига  етказиш бўйича янги форматдаги  реклама тизимини ташкил қилган. Бу янги формат “Шаҳар ТВ”  деб номланиб, унда шаҳар аҳолисига  валюта курси, об-ҳаво, ва аниқ  вақтни кўрсатувчи янги ахборотларни  тақдим этади.

Агентликнинг малакали мутахассислари хизматлар сифатини кучайтириш борасида доимий изланишларни олиб бормоқдалар. Агентлик мутахассислари ҳалқаро агентликлар  ва республиканинг давлат ташкилотлари учун ижтимоий соҳадаги рекламаларни режалаштириш ва амалиётда қўллаш бўйича катта ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ҳозирги даврга келиб, бир  қатор ютуқларни қўлга  киритиш  билан биргаликда “Color IT Design Inc.”реклама агентлигида реклама хизматларини силжитиш муаммоси пайдо  бўлди. Чунки мавжуд хизматларни истеъмолчига йўналтириш заруратининг кучайиши, реклама хизматларини таклиф этувчи агентликлар сони кўпайиши бунга сабаб бўлмоқда. Айнан қайси реклама хизматини қайси истеъмолчи гуруҳига таклиф этиш, қачон ва қай тарзда улар ҳақида маълумот беришни аниқлаш ҳозирги кунда  агентлик учун жуда муҳим ва долзарб масала ҳисобланади. Шунингдек, сўровлар натижасида шу нарса маълум бўлдики, яъни ушбу агентлик хизматлари ҳақида реклама хизматларига эҳтиёж сезувчилар орасида жуда озчилик билади.

Ҳозирги даврда агентликнинг мижозлари базаси турли соҳалардаги(ишлаб  чиқариш, савдо-сотиқ, молия ва маслаҳат хизматлари) 100 дан ортиқ агентликлар, корхона ва ташкилотларни ташкил қилади. Мижозлари қаторида йирик  автомобилсозлик соҳаси, банк, қурилиш  агентликлари, кўчмас мулк агентликлари, озиқ-овқат ва медицина соҳасидаги ишлаб чиқарувчиларни кўришимиз  мумкин.

Улар қаторида қуйидаги корхона, ташкилотлар, фирмалар, банк ва бошқа  соҳадаги корхоналарни кўришимиз мумкин.             

  1. “БЕК” ресторанлар тизими.       
  2. “<span class="Normal__C

Информация о работе Ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда рекламани ташкил қилиш