Тадқиқот натижаларининг амалий ва илмий янгилиги

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 12 Мая 2013 в 07:56, дипломная работа

Краткое описание

Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, унда Ўзбекистон иқтисодининг реал секторида тезкор бошқаруни ташкил этишда маркетинг концепциялари, молиявий тахлил асосида корхонанинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича тавсия ва таклифлар берилган. Хулосаларни қўллаш бўйича тавсиялари.Тадқиқот натижалари, ишлаб чиқариш корхоналарида тезкор бошқарувни ташкил этишни ва корхона рақобат қобилиятини ошириш бўйича берилган таклифлар корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга битирув малакавий ишининг назарий ва услубий ғоялари “Ишлаб чиқариш менежменти”, “Стратегик менежмент”, “Сифат менежменти” фанларидан маърузалар ўқишда, амалий машғулотлар ўтишда кенг қўлланилиши мумкин.

Содержание

Кириш..........................................................................................................
I-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШДА ТЕЗКОР БОШҚАРУВНИ ЎРНИ........................................
1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув мақсади ва функциялари................................................................................................
1.2. Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда тезкор бошқарувни ўрни........................................................................................
1.3. Стратегик бошқарувни танлаш ва уни амалга оширишни режалаштириш............................................................................................
II-БОБ. “ТЕХНОЛОГ“ ОАЖ ДА ФАОЛИЯТНИ БОШҚАРИШ ЖАРАЙОНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ......................................................
2.1. Корхонанинг бошқарув структураси ва ишлаб чиқариш жараёнининг тавсифи.................................................................................
2.2 “Технолог” очиқ акциядорлик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари таҳлили............................................................
2.3 Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш тезкор бошқарувни ташкил этиш................................................................................................
III- БОБ. КОРХОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТЕЗКОР БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКАМИЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ.....................................................................................
3.1. Саноат корхоналарида инқирозга карши бошқарув стратегиясини ишлаб чиқиш.....................................................................
3.2. Ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарувни такомиллаштиришда маркетингни аҳамяти.............................................
3.3. Корхона бошқарувида тезкор автоматик дастурлариниг аҳамияти.......................................................................................................
ХУЛОСА.....................................................................................................
ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...................................

Вложенные файлы: 1 файл

Zayniddin.doc

— 662.00 Кб (Скачать файл)

Мундарижа

Кириш..........................................................................................................

3

I-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШДА ТЕЗКОР БОШҚАРУВНИ ЎРНИ........................................

 

 

6

1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув мақсади ва функциялари................................................................................................

 

6

1.2. Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда тезкор бошқарувни ўрни........................................................................................

 

13

1.3. Стратегик бошқарувни танлаш ва уни амалга оширишни режалаштириш............................................................................................

20

II-БОБ. “ТЕХНОЛОГ“ ОАЖ ДА ФАОЛИЯТНИ БОШҚАРИШ ЖАРАЙОНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ......................................................

 

28

2.1.  Корхонанинг  бошқарув структураси ва ишлаб  чиқариш жараёнининг тавсифи.................................................................................

 

28

2.2  “Технолог”  очиқ   акциядорлик  жамиятининг   ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари  таҳлили............................................................

 

34

2.3 Ишлаб чиқариш самарадорлигини  ошириш тезкор бошқарувни ташкил этиш................................................................................................

 

39

III- БОБ. КОРХОНАДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТЕЗКОР БОШҚАРУВИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКАМИЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ.....................................................................................

 

 

52

3.1. Саноат корхоналарида инқирозга карши бошқарув стратегиясини ишлаб чиқиш.....................................................................

 

52

3.2. Ишлаб чиқариш корхоналарида бошқарувни такомиллаштиришда маркетингни аҳамяти.............................................

 

60

3.3. Корхона бошқарувида тезкор автоматик дастурлариниг аҳамияти.......................................................................................................

 

68

ХУЛОСА.....................................................................................................

76

ФОЙДАЛАНГАН  АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...................................

78


Кириш

Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикасида ишлаб корхоналарининг самарадорлигини ошириш, замонавий ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш мамлакат иқтисодий ўсишининг мухим омилиа ойланмоқда бу йўналишда иқтисодиёт тармоқларини жадал модернизация қилиш техник ва технологик қайта жиҳозлаш, молиявий соғломлаштириш билан бир қаторда мамлакат ижтимоий тараққиётини янги, юксак босқичга кўтариш мақсадида “2011-2015 йилларда Ўзбекистон саноатини ривожлантиришининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги дастур тасдиқланди. Ушбу дастур саноат соҳасида умумий қиймати қарийиб 50 миллиард доллорни ташкил этадиган 500 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутади.

Бу борада мамлакатимиз Президенти Каримов И.А « Биз бугун 2010 йил якунларини баҳолар эканмиз, аввало мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий муносабатлиги сақланиб қолаётганини қайд этишимиз зарур. Шуни яна бир бор эслатиб ўтмоқчиманки, юртимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоиз 2009 йилда 8,1 фоиз 2010 йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди»1

Юқоридан қайд этилган фикр мулохазалардан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқариш корхоналаридатезкор бошқарувни такомиллаштириш муҳим аҳамиятга молик долзарб масалаларидан бири хисобланади.

Муаммонинг  ўрганилганлик даражаси. Таъкидлаш жоизки,  ишлаб чиқариш корхоналарида самарадорликни ошириш йўналишларини хорижий мамлакатларда ҳам, бизнинг республикамизда ҳам етакчи олимлар бу муаммо билан шуғулланиб келган ва шуғулланиб келмоқда  Хорижлик олимлар, жумладан, А.Маршалл, И.Шумпетер, Ф.Хайек, Ж.Гэлбрейт, Ж.Кейнс, А. Фатхутдинов илмий ишларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш масалалари кўриб чиқилган ва муҳим аҳамиятга эга фикрлар берилган.

Шунингдек, мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан академик С.С.Ғуломов, профессорлар Д. Аҳмедов, А. Бекмуродов, Д. Қосимова Г.Саидова, Н. Йўлдошев, М. Юсупов, М.Умарходжаевадар илмий тадқиқотларининг илмий амалий аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлашимиз лозим. Шу боис ушбу мавзу бўйича тадқиқотлар олиб боришнинг мақсад ва вазифаларини аниқлашга асос бўлди.

Мақсад ва вазифалари. Ўзбекистон иқтисодиётининг реал секторида корхоналарнинг тезкор бошқарувини ташкил этиш асослари ва хусусиятларини ўрганиш асосида илмий  ва амлий тавсиялар ишлаб чикишдан иборатдир. Мақсаддан келиб чиққан ҳолда ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди ва тадқиқ этилди.

  • Бозор иқтисодиётида корхоналарнинг бошқарув қарорларини жорий этишда тезкор бошқарувни ўрнини асослаб бериш;
  • “Технолог” ОАЖ фаолиятини бошқарув жараёнини ташкил этиш, ижтимоий иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилиш ҳамда корхона самарадорлигини ошириш омилларини белгилаш;
  • Корхонада ишлаб чиқаришни тезкор бошқарувини ташкил этиш хусусида илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқотнинг  объекти ва предмети. Тадқиқот объекти сифатида  ““Технолог” ОАЖ олинди. Тадқиқот предметини “Технолог” ОАЖ фаолиятида тезкор бошқарувни ташкил этиш, корхона  асосий кўрсаткичлари ва уларни режалаштириш ҳамда  махсулотга талабни ошириш  орқали товарларнинг рақобатбардошлилигини ошириш борасидаги масалалар ташкил этади.

Тадқиқот  натижаларининг амалий ва илмий   янгилиги. Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундан иборатки, унда Ўзбекистон иқтисодининг реал секторида тезкор бошқаруни ташкил этишда маркетинг концепциялари, молиявий тахлил асосида корхонанинг ривожланиш стратегиясини  ишлаб чиқиш   бўйича  тавсия ва таклифлар берилган.

Хулосаларни қўллаш бўйича тавсиялари.Тадқиқот натижалари, ишлаб чиқариш корхоналарида тезкор бошқарувни ташкил этишни ва корхона рақобат қобилиятини ошириш бўйича берилган таклифлар корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга битирув малакавий ишининг назарий ва услубий ғоялари “Ишлаб чиқариш менежменти”, “Стратегик менежмент”,  “Сифат менежменти” фанларидан   маърузалар   ўқишда,   амалий   машғулотлар   ўтишда    кенг қўлланилиши мумкин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I-БОБ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДА КОРХОНАЛАРНИНГ БОШҚАРУВ ҚАРОРЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШДА ТЕЗКОР БОШҚАРУВНИ ЎРНИ

1.1. Бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув мақсади ва функциялари

Ҳар қандай ишлаб чиқариш бошқарувнинг муайян тизимисиз оқилона ҳаракат қила олмайди ва ривожланмайди. Шу туфайли ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида жамият ўзига хос ва мос бошқарув тизимини яратади.

«Бошқарув» тушунчаси узоқ ва чуқур тарихий таракқиётга эга. Унинг юзага келиши эса инсоният тараққиётининг энг муҳим жараёнларидан бири ҳисобланади. Бошқарув фаолиятининг дастлабки даврида инсонлар ўз билим ва тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни бошқарган бўлсалар, аста-секинлик билан техника-технологиянинг ривожланиши, ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши ва ҳар хил ташкилий шароитлар юзага келиши натижасида фаолиятнинг мазкур тури анча мураккаблашиб борди. Бундай ҳолатни англаш, чуқурроқ ўрганиш ва билиш «Бошқарув фанининг вужудга келишига олиб келди.

Бошқарувнинг бир қатор назарий ва амалий вазифалари Ф.У. Тейлор томонидан асослаб берилган. У бошқаришга «Нима қилиш кераклигини, уни энг яхши ва қулай усулда амалга оширишни аниқ билиш санъати», - деб таъриф берган.2

Бошқарув — ташкилотнинг мақсадини ифодалаш ва унга эришиш учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил этиш, иштиёқни уйғотиш (мотивация) ва назорат қилиш бўйича фаолият тури жараёнидир.

Бошқарув — шундай фаолиятки, унинг ёрдамида уюшмаган жамоа (ҳалойиқ ёки туда) самарали ва аниқ мақсадга йўналтирилган унумли (баракали) гуруҳга айлантирилади.

Шунингдек, машҳур француз олими Анри Файоль ҳам бошқарувга қуйидагича таъриф беради: «Бошқарув — бу, корхона ихтиёридаги барча ресурслардан максимал фойда олган ҳолда уни мақсад сари етаклаш фаолиятидир»3. Демак, бошқарув объектив зарурият ва мақсадга йўналтирилган жараён ҳисобланади.

Ижтимоий ишлаб чиқаришни, жумладан, унинг энг йирик ва етакчи соҳаси бўлган саноатни бошқаришнинг объектив заруриятини изоҳлаб шуни айтиш керакки, йирик миқёсда амалга ошириладиган, ҳар қандай тўғридан-тўғри қилинаётган меҳнат, ишлаб чиқариш кўпроқ ёки камроқ даражада бошқарилишга муҳтождир.

Бошқарув индивид ёки жамоа фаолиятининг алоҳида тури сифатида ҳар қандай ижтимоий жамиятга хос жараёндир. Ленин унинг тавсифи, мақсади, вазифалари, жамият тараққиётининг турли босқичларида турлича бўлиши мумкин. Шу сабабли ҳар бир босқичда бу категориянинг асосий муаммолари чуқур, ҳар томонлама тадқиқ қилинади ва уларнинг ечими топилади.

Иқтисодиётда бошқаришнинг энг муҳим муаммолари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:

  • бошқарувнинг назарий асослари ва фундаментал қоидаларини илмий ва амалий томондан ишлаб чикиш. Бунда жамият тараққиётининг янги шароитларида бошқарувнинг моҳияти, аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифаларини аникдаш;
  • бошқарувни бозор иқтисодиёти ва хўжалик фаолиятини демократлаштириш тамойиллари ҳамда усуллари билан уйғунлаштириш;
  • иқтисодиётни бошқаришнинг энг юқори самара келтирадиган усулларини аниқлаш;
  • бошқарув идораларининг ташкилий тузилмасини, уларнинг функциялари, ҳукуқлари ва мажбуриятларини белгилаш;
  • бошқарув идораларини ҳозирги замон техника ва технологияси билан таъминлаш, улар фаолиятида статистик ва иқтисодий-математик усулларни кенг миқёсда жорий этиш, ахборот таъминоти ва бошқарув жараёнида ишлатиладиган ҳужжатлаштириш тизимини такомиллаштириш;
  • жамоани бошқаришнинг энг яхши шакл ва усулларини излаб топиш ҳамда уларни ишлаб чиқариш бошқарувида жорий этиш;
  • саноат ва унинг барча тармоқларини бошқаришда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан кенг миқёсда фойдаланиш.

Бошқарув илми (менежмент)да бошқарувнинг икки хил тушунчаси мавжуд бўлиб, уларнинг бирини бошқарувнинг субъекти ва иккинчисини бошқарувнинг объекта ташкил этади.

Бошқарув субъекти — жисмоний ёки юридик шахслар бўлиб, ундан амалдаги қонунлар асосида ҳокимият идоралари томонидан берилган ваколатларга мувофиқ ҳуқуқий таъсир юзага келади.

Бошқарув объекти — бошқарув субъектининг ҳуқуқий таъсири қаратилган нарсадир. Бунга ишлаб чиқариш ва хўжалик тизимлари, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, жисмоний ва юридик шахслар кириши мумкин.

Кўриниб турибдики, у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам инсонларни бошқариш уларнинг ўзи томонидан амалга оширилади. Фақат кишилар, уларнинг фаолияти, жумладан, маҳсулот ишлаб чиқариш, хўжалик ва бошқа жараёнлар билан боғлиқ бўлган фаолиятлари бошқарувнинг предмети, яъни ҳозирги замон менежментининг асоси ҳисобланади. Бошқарувнинг субъекта ва объектисиз менежмент фан ва хўжалик тажрибаси сифатида ўз мазмун ва моҳиятини йўқотади.

Албатта, минглаб кишилар ишлайдиган саноат ҳам бу тушунча ва мулоҳазалардан холи эмас. Айниқса саноат ишлаб чиқаришида «субъект» ва «объект» тушунчалари бошқа тармоқларга нисбатан хийла равшанроқ кўринади. Бунда вазирлик, компания ва акциядорлик жамиятларидаги бошқарувчилар корхонадаги бошқарувчиларга, корхонадаги бошқарувчилар эса цех, участка бошқарувчиларига раҳбарлик қиладилар. Кўриниб турибдики, саноатни бошқариш ҳам ижтимоий ишлаб чиқаришда амал қиладиган қонун ва қоидаларга бўйсунади. Шу туфайли саноатни бошқариш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таркибий ва ажралмас қисми ҳисобланади.

Бошқарув жараёни қаерда амалга оширилишидан қатьи назар, циклли (даврий) ва айни вақтда узлуrсиз ҳисобланади. Бошқарув даври мақсаднинг аниқланишидан унга эришилгунгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Демак, унинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

  • мақсадни шакллантириш (белгилаш);
  • мақсадни режалаштириш ва башорат қилиш;

• қабул қилинган қарорлар ёки мақсадли вазифаларни мувофиқлаштириш.

Ҳукуматимиз томонидан реал секторни  ривожлантириш мақсадида “2011-2015 йилларда Ўзбекистон саноатини ривожлантиришининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги дастур тасдиқланди. Ушбу дастур саноат соҳасида умумий қиймати қарийиб 50 миллиард доллорни ташкил этадиган 500 дан ортиқ янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутади.

Яқин беш йил ичида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш хажмини  камида 60 фоизга ошириш ялпи ички маҳсулотда  унинг улушини 2010 йилдаги  24 фоиздан 2015 йилда 28 фоизга кўпайтиришни таъминлаш вазифаси қўйилмоқда. Шу боис корхона якин беш йил муддатига ривожланиш стратегиясини ишлаб чикиши лозим.

• эришилган натижаларни таҳлил этиш ва баҳолаш;

• янги бошқарувли тизимни танлаб олиш ва аниқлаш. Бу барча цикллар учун энг муҳим бошқармавий тизим ҳисобланади.

Фақат бундай тизим бошқарувнинг негизини ташкил этади. Таъсир этиш самарали бўлиши учун қуйидаги асосий шартларга риоя қилиш зарур:

  • бошқаришнинг субъекти ва объекти бошқарувчи ва бошқарилувчи қуйи тизимлар сифатида бир-бири билан сабабли-натижавий боғлиқ бўлиши;
  • бошқарувчи қуйи тизимнинг аниқ бошқариш бўйича мақсади бўлиши;
  • бошқарувчи қуйи тизим бошқарув объектининг аҳволи, уиинг фаолияти натижалари, атроф-муҳитнинг имкониятлари тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш қобилиятига эга бўлиши;
  • бошқарув объекти бошқармавий таъсирларни қабул эта оладиган бўлиши ва уларнинг мазмунига мос келадиган ишларни бажара олиши керак.

Информация о работе Тадқиқот натижаларининг амалий ва илмий янгилиги