Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Июня 2013 в 20:34, курсовая работа

Краткое описание

Шуни қайд қилиш зарурки, турли тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқишининг кўп жиҳатлилиги ва теранлигига қарамасдан, бизнес-жараёнларни ташкил этиш позицияси юзасидан саноат корхоналарини бошқариш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор жиддий масалалар ҳали ҳам кўриб чиқилмасдан келаяпти. Шу муносабат билан, қайд қилиш мумкинки, миллий иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида корхоналарнинг фаолият юритиши шарт-шароитлари, уларни бошқариш услублари ва ёндашувларни тадқиқ қилишда янги йўналишларни ривожлантириш тенденцияси юзага келмоқда.

Содержание

Кириш
Курс ишида фойдаланилган фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар таҳлили
Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.
Менежментнинг қонун қоидалари ва тамоиллари.
Менежмент самарадорлиги.
“Ўзкимёсаноат” компаниялари корхоналарида барқарор самарадорликни таъминлаш стратегияси
Хулоса ва таклифлар.
Курс ишини ёзишда фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар рўйхати.

Вложенные файлы: 1 файл

Менежмент тушунчачи ва унинг таъмоиллари.doc

— 209.65 Кб (Скачать файл)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

ИҚТИСОДИЁТ ФАКУЛЬТЕТИ

 

 “МОЛИЯ” ТАЪЛИМ ЙУНАЛИШИ

 

 

 

1-курс 104 гуруҳ талабаси 

Ашуров Алишер Абдужабборович

“Иқтисодиёт назарияси” фанидан

 

Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари.

мавзусида ёзган

 

 

КУРС ИШИ             

 

Илмий рахбар:                                                 доц. Э.Авазов.

 

 

 

 

 

Термиз - 2013

 

 

Мавзу: Менежмент тушунчачи ва унинг таъмоиллари.

Режа:

Кириш

Курс  ишида фойдаланилган фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар таҳлили

  1. Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.
  2. Менежментнинг қонун қоидалари ва тамоиллари.
  3. Менежмент самарадорлиги.
  4. “Ўзкимёсаноат” компаниялари корхоналарида барқарор самарадорликни таъминлаш стратегияси

Хулоса  ва таклифлар.

Курс  ишини ёзишда фойдаланилган ва қўлланилган  адабиётлар рўйхати.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

Курс ишининг ишининг долзарблиги. Тўпланган жаҳон тажрибаси ва мамлакатдаги менежмент самарадорлигини ошириш муаммоларини идрок этилиши саноат корхоналарини бошқариш тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш ғоясини янада долзарблаштиради. Ўзбекистондаги кўпгина корхоналар ўз фаолиятини ташкилий шакллантириш ва саноат бизнес- тизимлари функцияларини янгилашда сифат ўзгаришларини талаб қиладиган принцпиал жиҳатдан янги шароитларда амалга оширишмоқда. Бунда бизнес-жараёнларга, уларни ривожлантришга муносабат фақат баён қилинган ҳолида қолиб, расмий тусга эга. Бу умуман тизим сифатидаги саноат корхоналари менежментини ривожлантириш барқарорлигига салбий таъсир қилаяпти. Бизнес-жараёнларни мустақил негизда ривожлантриш асосларининг тўпланиши муайян ташкилий салоҳият мавжуд бўлишини назарда тутади. Бундай салоҳият нафақат корхонанинг омон қолиши, шу билан бирга бозор иқтисодиёти шароитида ривожланиш учун шарт-шароитларни яратади. Бизнес-жараёнларни ташкил этиш учун хос бўлган самарали бошқарувсиз бунга эришиб бўлмайди. Корхоналар менежменти учун янги муаммоларнинг вужудга келиши корхоналарнинг бошқариш тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш бўйича самарали воситаларни излаб топиш борасидаги куч-ғайратларни бир жойга тўплашни тақозо этади.

Президентимиз Ислом Каримовнинг  “... корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан  технологияларни кенг жорий этиш. Бу вазифа авваламбор иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, экспортга йўналтирилган  ва маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқариш  қувватларига тегишлидир”1 деб таъкидлаши кимё саноати таркибига кирувчи корхоналарини босқичма- босқич қайта жиҳозлаш, соҳага хориж сармоясини кенг жалб этган ҳолда янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш жараёнларига ҳам тегишли бўлиб, республикада бунга катта эътибор қаратилмоқда.

Кимё саноати корхоналари республикамиз  иқтисодиётидаги муҳим аҳамиятига қарамай, уни ривожлантиришнинг  кўпгина назарий ва амалий жиҳатлари  етарли даражада ўрганилмай қолмоқда. Институционал туб ўзгаришларнинг амалга оширилиши, йирик корхоналарнинг рақобатчилик позицияларининг мураккаблашуви, истеъмолчилар феъл-атворларининг  индивидуаллашуви ва бизнес-муҳитдаги  корхоналар ҳисобга олиши ва адекват  муносабат билдириши лозим бўладиган  бошқа омилларнинг ўзгариш даражасининг юқорилиги умуман корхонани ва унинг  таркибий элементларини бошқаришнинг янада самарали ва қайишқоқ бошқарув тизимларини шакллантириш ҳамда  қўллашни назарда тутади. Республикамизда  йирик корхоналарнинг менежерлари  бошқарувнинг бюрократик моделларидан бизнес-жараёнларни ривожлантириш  соҳасида мураккаб саноат тизимларини  бошқаришда иерархик бўйсуниш имкониятларини анча мукаммал инновацион ёндашувлар билан қўшиб олиб борадиган адабтив  ташкилий услубларга ўтиш бўйича реал хатти-ҳаракатлар зарурлигини яққол  идрок этишмоқда.

Саноат корхонасини бошқаришда унинг бизнес-тузилмасини самарали бошқарувга асосланган менежмент тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш  механизми методологик жиҳатдан муҳим муаммо ҳисобланади. Шуни қайд қилиш керакки, бозор муҳити омилларининг бизнес-жараёнларни ривожлантиришга  таъсири ҳозирча бир тартибга келтирилмаган, балки кўп жиҳатдан тасодифий тусда бўлиб, бу муқаррар равишда қўшимча харажатлар сарфланишига олиб келади. Шу сабабли, иқтисодий  ўсишнинг янгича сифатини таъминлашда  менежмент ролини назарий жиҳатдан теран идрок этиш ва корхонани бошқаришни такомиллаштиришга эҳтиёж ошиб бормоқда. Нафақат, мавжуд ва қўлланилаётган воситалар ҳамда услубларни такомиллаштириш, шу билан бирга, корхонанинг рақобатчилик устунлигини таъминлаш учун уларнинг турли-туман хилларини ривожлантириш зарур. Танланган муаммо саноат корхоналари бизнес-жараёнларини тартибга солиш ва ривож топтириш методологияси нуқтаи назаридан ҳам алоҳида қизиқиш туғдиради.

Муаммонинг илмий ишлаб  чиқилганлиги даражаси. Корхона менежменти тизимини ривожлантириш билан боғлиқ масалалар мамлакатдаги ва хорижлик иқтисодиётчиларни ҳар доим алоҳида қизиқтириб келган. Чет эллик олимлар ва бошқарув амалиётчилари томонидан замонавий ташкилотлар менежменти тизимини ривожлантиришнинг реал муаммоларини ўрганишга оид жиддий тажриба тўпланган ва баён қилинган. Улар орасида И. Ансофф, Т.Бернс, Х.Виссем, Д.Герберт, Р. Дафт, П.ЯДракер, Б.Карлофф, П.Лоуренс, Г.Минцберг, Д.П.Нортон, А.Окумар, Т.Питерс, М.Робсон, Г.Стокер, А.Стрикленд, А.Томсон, Р.Уотермен, С.Хенди, Ф.Тейлор, А.Файол, М.Вебер, Г.Форд, С.Ж. Хариссон, Тр.Элиот, Г. Эмерсон ва бошқалар бор.

Мамлакат олимларининг бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини шакллантириш ва ривожлантириш муаммоларига бағишланган  илмий ва махсус адабиётлар ичида  М.Аистова, Л.А. Базилевич, А.А. Богданов, Ш.М.Валитов, В.Н. Вяткин, С.Ю. Глазьев, О.А. Дейнеко, Л.И. Евенко, А.С. Казарновский, А.Я. Кибанов, Э.М. Коротков, А.Р. Лейбкинд, Л.И. Лехциер, И.И. Мазур, Б.З. Мильнер, Б.Л. Овсиевич, Г.Х. Попов, В.С. Рапопорт, Г.Э. Слезингер, Ф.Е. Удалов, О.С. Черемних, В.Д.Шапиро ва бошқаларнинг асарларини қайд қилиб  ўтиш лозим.

Бизнес-жараёнларни ривожлантириш  муаммоларига доир тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, бир қатор ҳолларда Ўзбекистондаги корхоналарни бошқариш тизимида тузилмавий-функционал элементларнинг мажбурий тарзда ўзгартирилиши уларни янада ривожлантириш йўлида тўсиқ  бўлаяпти, ижрочилар иши самарадорлигини  пасайтиради, бошқарувнинг тузилмавий бўлинмалари фаолият юритишининг  қайишқоқлиги ва тезкорлигини чеклайди, шунингдек менежментнинг адекват  тизимини шакллантиришга тўсқинлик  қилади. Замонавий менежмент ушбу муаммо ечимини тузилмавий бўлинмалар раҳбарларига бизнес-жараёнлар ва бизнес-операцияларни  шакллантириш ва бошқариш, бунинг оқибати  сифатида улар қабул қиладиган қарорлар самарадорлигини ошириш соҳасида кўпроқ молиявий масъулият ва хўжалик мустақиллигининг тақдим этилиши билан боғлайди. Бошқача  айтганда, саноат корхонаси менежменти тизимида тузилмавий бўлинмаларни бюджетлаштириш ва молиявий жавобгарлик марказлари бўйича тезкор режалаштиришдан фойдаланиб бизнес-жараёнларни бошқариш механизмини  ривожлантириш ғоясининг татбиқ этилиши кўп жиҳатдан тадқиқотларнинг  муҳим йўналиши бўлиб қолмоқда. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда қўлланилаётган бизнес-жараёнларни бошқариш методологияси, саноат корхонаси менежменти тизимида бюджетлаштириш ва тезкор режалаштириш кўп жиҳатдан декларатив ва расмий тус касб этади, уларнинг ташкилий ривожлантирилиши эса шаклланиб келаётган бозор  муносабатлари талабларига жавоб  бермайди.

Россия Федерацияси иқтисод  фанининг намояндалари Л.И. Абалкин, А.Ф. Аксененко, Б.И. Валуев, В.Г. Елифаров, Кошкарев, В.И.Кошкин, И.Н. Кучерявий, Р.А. Коренченко, А.М.Лайков, А.И. Муравьев, В.В. Новожилов, Е.Г.Ойхман, С.И.Полякова, В.В.Репин, В.А.Середа, А.И.Сибирев, А.А. Собчак, Т.Г. Шешукова ва бошқаларнинг ғоялари саноат корхонасини  бошқариш ва такомиллаштиришни назарий  ва методологик асослаш ишига  катта ҳисса бўлиб қўшилади.

Мамлакатимиз иқтисодчи олимлари орасидан айнан корпоратив тузилмалар, улар фаолиятини бошқариш муаммоларига бағишланган илмий изланишлари  ва асарлари билан танилган М.Ш.Шарифхўжаев, Ё.А. Абдуллаев, Б.Б.Беркинов, Д.Н.Рахимова, Ш.Ғ.Юлдашев, Д.С.Қосимова, С.С. Ғуломов, А.А.Хошимов, Р.И.Яушев, М.Б.Хамидулин ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Ушбу олимларимиздан, масалан: Б.Б.Беркиновнинг илмий изланишларида республикамизда корпоратив тузилмаларни ташкил қилиш ва улар фаолиятини бошқариш масалалари тадқиқ қилинган2. А.А.Хашимовнинг илмий изланишларида интеграциялашган корпоратив тузилмаларни бошқариш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек миллий холдинг компанияларининг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, ички назорат тизимини такомиллаштириш масалалалари ёритилган3. Д.С.Қосимованинг илмий изланишларида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган миллий холдинг компанияларининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланишни бошқариш масалалари тадқиқ этилган4. С.С.Ғуломовнинг илмий изланишларида эса мамлакат акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув муносабатларини ривожлантириш, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишнинг хуқуқий асослари ўз ифодасини топган5. Улар ўз илмий изланишларида миллий корпорацияларда бошқарувни ривожлантириш, дивиденд сиёсатини танлаш, стратегик режалаштириш, миллий иқтисодиётни ислоҳ қилишда бошқарув тизимининг турли элементлари моҳиятини назарий жиҳатдан очиб беришда ҳисса қўшишган.

Баён этилаётганлардан келиб чиқиб, мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш  учун бизнес муҳитнинг тутган ўрнини илмий жиҳатдан асослаш, корпоратив тузилмаларда бошқарув қарорларини  қабул қилишда томонлар манфаатларини  уйғунлаштириш, бизнес муҳит ва акциядорлик  жамиятларини бошқариш самарадорлиги  орасидаги боғлиқликни баҳолаш, бизнес муҳитини корпоратив муносабатлар орқали такомиллаштиришнинг назарий-услубий  жиҳатларини ўрганиш долзарб  ҳисобланади. Мамлакатдаги менежмент  соҳасидаги ҳозирги ҳолатда бизнес самарадорлигини рағбатлантириш мақсадларида саноат корхоналарини бошқариш тизимида бизнес-жараёнларини ривожлантириш  борасида қўйилган муаммолар ечимини  жаҳон хўжалик алоқаларининг  глобаллашуви шароитида жаҳон иқтисодий  ҳамжамияти таклиф қилаётган концептуал новациялар билан узвий боғлаш керак  бўлади.

Шуни қайд қилиш зарурки, турли  тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқишининг кўп жиҳатлилиги ва теранлигига  қарамасдан, бизнес-жараёнларни ташкил этиш позицияси юзасидан саноат корхоналарини  бошқариш тизимини ривожлантириш билан  боғлиқ бир қатор жиддий масалалар  ҳали ҳам кўриб чиқилмасдан келаяпти. Шу муносабат билан, қайд қилиш мумкинки, миллий иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида  корхоналарнинг фаолият юритиши  шарт-шароитлари, уларни бошқариш услублари  ва ёндашувларни тадқиқ қилишда янги йўналишларни ривожлантириш тенденцияси  юзага келмоқда.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар саноат корхоналари менежменти тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш  борасидаги муаммоларнинг етарли даражада ва долзарблик билан ишлаб чиқилмаганлигидан  далолат берадики, бу ушбу тадқиқот мавзусининг танланишини олдиндан белгилаб беради.

Курс иши тадқиқотининг мақсади. Саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликни таъминлаш ва унинг ташкилий-иқтисодий методологик негизларини илмий асослашдан иборат. Бу ҳолат саноат корхоналарини бошқариш услубларини шакллантириш ва такомиллаштириш юзасидан назарий қоидалар ва илмий-амалий тавсияларнинг ишлаб чиқилишини ўз ичига олади.

Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • ҳозирги шароитда саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликнинг моҳияти, мазмуни гнесологик асосларини назарий жиҳатдан тадқиқ қилиш ва хусусиятларини аниқлаш;
  • тузилмавий жиҳатдан турли даражадаги саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликка таъсир этувчи омиллар, шарт-шароитлар ва функционал моделларини тадқиқ этиш;
  • саноат корхоналарини бошқаришда барқарор рақобатбардошликни таъминлаш механизми негизида саноат корхонаси таркибий бўлинмаларини ва стратегик бизнес бирликларини тузиш стратегиясини ўрганиш;
  • бизнес-бирликларини ташкил этиш асосида саноат корхоналари менежменти тизмида барқарор рақобатбардошликни ривожлантириш воситалари ва услубларини асослаш;
  • Ўзбеккимёсаноат таркибига кирувчи корхоналарда барқарор рақобатбардошликни таъминлаш муаммолари, тенденциялари ва имкониятларини тадқиқ этиш;
  • саноат корхонасини бошқаришда барқарор рақобатбардошликнинг иқтисодий ташкилий самарасини аниқлаш ва ташкилий тузилмаси моделини ишлаб чиқиш;
  • Ўзбеккимёсаноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликни таъминлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган  тавсияларни ишлаб чиқиш.

Информация о работе Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари