Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Июня 2013 в 20:34, курсовая работа

Краткое описание

Шуни қайд қилиш зарурки, турли тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқишининг кўп жиҳатлилиги ва теранлигига қарамасдан, бизнес-жараёнларни ташкил этиш позицияси юзасидан саноат корхоналарини бошқариш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор жиддий масалалар ҳали ҳам кўриб чиқилмасдан келаяпти. Шу муносабат билан, қайд қилиш мумкинки, миллий иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида корхоналарнинг фаолият юритиши шарт-шароитлари, уларни бошқариш услублари ва ёндашувларни тадқиқ қилишда янги йўналишларни ривожлантириш тенденцияси юзага келмоқда.

Содержание

Кириш
Курс ишида фойдаланилган фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар таҳлили
Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.
Менежментнинг қонун қоидалари ва тамоиллари.
Менежмент самарадорлиги.
“Ўзкимёсаноат” компаниялари корхоналарида барқарор самарадорликни таъминлаш стратегияси
Хулоса ва таклифлар.
Курс ишини ёзишда фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар рўйхати.

Вложенные файлы: 1 файл

Менежмент тушунчачи ва унинг таъмоиллари.doc

— 209.65 Кб (Скачать файл)

            Бозор муносабатлари шароитида менежмент эски буйрукбозлик шакл     

           ва услубларни инкор этиб, улар  илмий асосланган янгилари билан

           алмаштирилади.

  1. ижтимоий борликнинг ижтимоий онгдан бирламчи эканлигини белгиловчи конун мехнат жамоаси, алохида мехнаткаш хаётининг бирламчи эканлигини курсатди. Бошқарувни умумлаштириш зарур бўлган ижтимоий, жамоа, шахсий манфаатларни аниклашда бу конун амал қилишини хисобга олмай амалга ошириб булмайди.
  2. Ишлаб чиқариш кучларининг ижтимоий-иктисодий муносабатларга нисбатан белгиловчи эканлигини ифодаловчи конун бошқарув учун катта ахамиятга эга. Айнан бошқарув воситасида ишлаб чиқаришнинг икки томони ишлаб чикарувчи кучлар ва ижтимоий-иктисодий муносабатлар алокаси юз беради.

    Фалсафанинг юкорида санаб утилган ва бошка конунлари менежмент методологияси асосини ташкил этади. Улар менежментда марказий  категориялар булиб, унинг концепцияси бирлигини мустахкамлаш, барча категориялар уртасидаги боғлиқликни аниклашга имкон яратади.

Иктисодиётни бошкариш тизимида иктисодий  конунлар етакчилик килади. Инсонлар мехнатини эркин бирлаштирувчи  ва тартибга солувчи бошкариш тизими максадларни аник белгилаш, уларни амалга ошириш йулларини излаш, улар эришилган натижаларига бахо бериш, иктисодий самарадорлигида акс  этувчи иктисодий конунлар талаблари  аник хисобга олиш лозим.

  1. Жамият эхтиёжларини мумкин кадар кам ресурслар сарфлаб иложи борича тулик кондириш конуни. Жамиятдаги барча иктисодий ва ижимоий жараёнлар, уларни амалга ошириш конунлари бу конунга амал килади, чунки у куйидагиларни ифодалайди:
  • ишлаб чиқаришнинг объектив йуналиши, унинг халк фаровонлигини   

    ошириш, шахсий хар томонлама ривожлантиришга каратилганлигини;

  • инсонлар хужалик фаолиятининг асосий сабаблари, умумхалк иктисодий  

    манфаатларининг етакчилигини;

  • ишлаб чиқариш самарадорлигинининг ижтимоий-иктисодий мохиятини.

    Бозор муносабатлари шароитида бу конуннинг мазмуни хар томонлама      

    бойиб боради.

  1. Киймат конуни ёки нарх конуни. Товарларнинг пулда ифодаланган киймати нарх деб аталади. Нарх эса талаб ва таклифга боғлиқ равишда аникланади. Нарх бозор бараметридир: агар талаб ва нарх юкори булса, ишлаб чиқариш кенгаяди. Талаб ва нарх пасайганда ишлаб чиқариш кискаради. Талаб хажми ва таркиби таклиф хажми ва таркибига тенг бўлган холдаги нарх мувозанат нархи дейилади.

Ишлаб чикариладиган хар бир  товар тури, хажми уларга бўлган ижтимий эхтиёжларга тенг булиши, яъни тулов кобилиятига эга талабга тенг булиши керак.

  1. Талаб конуни. Унинг мазмуни шундан иборатки нарх канча юкори булса, талаб шунчалик кам булади. Талаб харидорнинг тулов кобилиятини ифодалайди. Бунда талаб эластиклиги коэффициенти кандай аникланишини куриб чикамиз:

 

 

 

                                                      талаб хажми усиши %

                          Кталаб элас. =


                                                        нархларнинг пасайиши %

 

  1. Таклиф конуни. У нарх ортиши билан таклиф ортишини ифодалайди. Таклиф  - бу товар ва хизматларнинг нархдаги кийматидир. Бунда таклиф эластиклиги коэффициенти куйидагига тенг:

                                          таклиф усиши хажми, %

           К таклиф.элас. = 


                                         нархлар усиши, %

 

  1. Ракобат конунининг мохияти шундан иборатки, яъни ракобат шароитида зарар келтирмай энг яхши натижага эга булиб булмайди, чунки барча товар ишлаб чикарувчиларнинг даромади ошиши тартибини урнатиб булмайди.
  2. Истеъмолчи нуктаи назаридан энг сунгги нафлилик конуни. Нафлик - товар ва хизматлар истеъмолидан  коникишни билдиради. Умумий нафлилик маълум товар ва хизмат бирлигидан коникишни билдиради; сунгги нафлик - шу товар ва хизматнинг яна сотиб олишдан коникишни билдиради.

Шундай килиб, бозор муносабатлари  шаклланаётган шароитда иктисодий  конунлардан фойдаланиш имкониятлари хар томонлама кенгайиб боради.

 

 Менежментнинг асосий  тамойиллари.

Тамойил - бу фаолият юритиш, халкнинг асосий коидаси, етакчи гоядир. Илмий  адабиётларда одатда бошқарув тамойиллари  деганда иктисодиётга рахбарлик  қилишда асосланиладиган асосий коида, йул-йурик, хулк меъёрлари тушунилади. Бошқарув тамойиллари иктисодиёт конунлари  таъсири натижасида бошқарув усулларига боғлиқ ходисалар мохиятини акс  эттиради. Бошқарув механизми схемасини  куйидагича ифодалаш мумкин:

 конунлар                   тамойиллар              усуллар            услублар.


Бошқарув тамойиллари ўзаро  боғлик ва биргаликда қўлланилиши лозим.

Асосий тамойилларга куйидагилар  киради:

  1. Бошқарувда яккабошчилик ва коллегиялик тамойили. Яккабошчилик тамойили бевосита ишлаб чиқаришда  ишлаб чиқариш персонали аъзоларининг ягона рахбар буйрукларига катъий буйсунушини талаб килади.
  2. Илмийлик тамойили. Бошқарув тамойиллари орасида валютаризмни инкор килувчи хар бир рахбар иктисодий конунлар, жамият ривожланишининг объектив йуналишлари, бу сохада миллий ва чет эл тажрибасини куллашини такозо килувчи урин эгаллайди.
  3. Режалилик тамойили. Бозор иктисодиёти шароитида ишлаб чиқаришни режали бошкариш - бизнес ва тратегик режасини тўзиш - иктисодий сиёсатларни амалга оширишнинг мухим шартидир. Бу тамойил ишлаб чиқариш ривожланишининг ўзок муддатга мулжалланган йуналишлари, суръатлари ва нисбатларини, суръатлари ва нисбатларини белгилашни ифодалайди.
  4. Бошқарув шакл ва усулларини такомиллаштириб бориш тамойили. Бозор иктисодиёти шароитида бошқарувнинг уч шакли мавжуд: хусусий, жамоа, давлат бошқаруви. Бошқарувнинг хусусий шаклида мулкдор якка ўзи қарор қабул килади ва бутун иш учун жавобгар булади. Бошқарувнинг жамоа шаклида икки ёки ундан кўп жисмоний ва ҳуқуқий шахслар бошқарув қарорларини биргаликда қабул киладилар ва корхона ёки акционерлар жамияти фаолияти учун жавобгар буладилар. Давлат бошқарув шакли давлат ёки махаллий мулк бўлган корхоналарда амалга оширилади. Давлат бу корхоналар фаолияти учун тулик жавоб беради.
  5. Кадрлар танлаш ва жойлаштириш тамойили. Бозор иктисодиёти шароитида кадрларни танлаш ва жой-жийига куйиш тамойили махим ахамият касб этади. Бозор муносабатлари бошқарув кадрларига катъий талаблар куяди, уларнинг ишбилармонлик сифатлари, ишлаб чиқариш олдида турган масалаларни белгилайди.
  6. Агентлар мустакиллик ва эркинлиги тамойили. Бозорда агентлар фаолияти иктисодий жавобгарлик билан биргаликда амалга ошиши керак.
  7. Шахсий ташаббус тамойили. Бозорда ишбилармон, омилкор, шахсий фойда учун харакат килувчи, тадбиркор кишилар фаолият юритиши керак.
  8. Жавобгарлик ва таваккалчилик тамойили. Тадбиркор ўз фаолияти учун жавобгар булиши, бунда маълум таваккалчилик хам хисобга олиниши, яъни тадбиркорнинг ўз хукук ва мажбуриятлари булиши керак.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3.Менежмент самарадорлиги

      Унумдорликни оширишда  бошқарувни тўғри ташкил этиш  мухим ахамиятга эга. Ташкил  этиш жараёни рахбарият мехнат  ресурслари, материаллар, технология, ахборот ва кишиларни куйилган  максадга эришиш учун бирлаштирувчи  воситадир. Бошқарувни самарали  ташкил этиш натижасида (яъни, ташкилий  жараёнлар созланганлиги) ресурслардан  мақбул фойдаланиш, ижрочилар мажбуриятини  таксимлашда тушунмовчилик натижасида  мехнат унумдорлиги пасайишини  камайтириш, булинмалар ўзаро таъсири  бўзилишига  чек куйишни таъминлайди.  Тўғри йулга куйилган ташкилий  жараёнлар мехнат унумдорлиги  ортишига имкон беради.

Унумдорлик бошқарувининг бошқарув технологияси, бошқарув ишини лойихалаштириш ва бошқарув ташкилий тизими каби унсурлари  билан узвий боғлиқдир. Бошқарувнинг самарали технологияси мехнат унумдорлигига  энг кўп таъсир кўрсатувчи омилдир. Хозирги пайтда автоматлашган заводлар, робот техникаси, лойихалаштиришнинг автоматлашган тизимини қўлловчи америкалик ва Япония ишлаб чикарувчилари бозорнинг  катта кисмини эгаллаб олмокдалар, чунки юкори сифатли махсулотни рақобатдошларига нисбатан арзон нархда сотадилар.

Бошқарувнинг ташкилий таркиби  раҳбарият ва барча даражада унга бўйсунувчи ҳамда корхонанинг асосий таркибий бўлинмалари ўртасидаги ўзаро  муносабатни белгилайди. Таркиб унумдорликга маъмурий-бошқарув сонига бўлган нисбати  орқали бевосита таъсир этади. Агар корхона  ўз фаолиятига салбий таъсир кўрсатмай  бошқарувчилар сонини қисқартирса, унумдорлик юқори бўлади. Ташкилот таркиби унча яққол намоён бўлмайдиган  йўл билан ҳам унумдорликка таъсир қилади. Масалан, мутахассис ва олимлар  юкоридан катъий берилган буйрукка салбий муносабатда буладилар. Бунда улар ўз мехнати натижасидан коникмайдилар ва улар мехнати унча унумли булмайди. Ижодий ёндашувни талаб этувчи таркибга эга ташкилотлар ракобат ракобат курашида кенгрок имкониятларга эга буладилар. Жахон бозорига ўз вактида масалан, замонавий компьютр билан иш олиб бориш бу даромадларни кескин кўпайтириш ва унумдорликни ошириш демакдир. Кичик корхона баъзан йирик корхонага нисбатанмасаралирок булади. Корхона самарали ишлаши учун бирор вазифани бажариш бирор аник киши ёки булинмага топширилиши ва унга мос ваколатлар берилиши лозимлиги тажрибадан маълум. Унумдорликни жавоб берувчи бирор шахс ёки гурухга берилган ваколат доирасига маблагларни сарф қилиш хукуки хам кириши керак.

 

Дастлаб “самара” ва “самарадорлик” тушунчалари тўғрисида икки оғиз сўз. Ўзбек тилининг изохли луғатида бу иборалар қуйидагича талқин этилган.

“Самара-бу натижа, оқибат, мева. Масалан, ижодий мехнат самараси”.

“Самарадорлик-бу кутилганича ёки ундан хам ортиқ самара берадиган. Самарали, сермахсул. Масалан, самарали мехнат”

Иқтисодиётда “самара”-бу яратилган:

* ялпи ички махсулот (ЯИМ)

* ялпи миллий даромад (ЯМД)

* ялпи соф даромад (ЯСМ)

* ялпи соф даромад (ЯСД) кабиларда  ўз аксини топади. Аммо биргина  самаранинг ўзи киши фаолиятини  тўлиқ ифодалай олмайди. Энг  мухими шу самарага қандай  харажатлар эвазига эришилганини  аниқлашдир. Ззеро бир хил харажат  қилиб турли самара олиниши мумкин бўлганидек, бир хил самарага турли хил мехнат сарфи туфайли эришиш хам мумкин.

Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг  мақсади хам оз мехнат, моддий ва пул маблағлари сарфлаб кўпроқ самарага эришишдир. Бу деган сўз эришилган  самарани (С) сарфланган харажатга (Х) бўлиш  керак. Бундай таққослаш самарадорлик (СД) нисбий кўрсаткичини беради.

  С


СД=   ------

Х

 


 

 

 

 

Касрнинг махражи-бу абсолют миқдорлар  бўлиб, улар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида сарфланган:

* ялпи мехнат (ЯМ)

* ялпи хомашё (ЯХ)

* ялпи фондлар (ЯФ)

* ялпи инвестиция (ЯИ)лардир.

Самара ва самарадорлик тушунчаларига  нисбатан бундай ёндошиш бошқариш объектига, яъни яхлит ишлаб чиқаришга хосдир. Бошқариш самарадорлигини аниқлашда  бу тариқа ёндошиш, албатта но тўғри  бўларди. Чунки бу ерда асосий урғу бошқарилувчи объект (корхона, фирма  ва х.к.) самарадорлигига эмас, балки  кўпроқ бошқарув мехнати самарадорлигига, хусусан, бошқарув функцияларининг самарадорлигига берилади.

Ресурслар           Бошқарув функциялари              Самара (ижобий)

Материаллар                                            Сифатли товар ва хизматлар

Мехнат                                                    Фойда ва харажатлар

Капитал                                                   Бандлик

Энергия                                                   Социал нафлар

Ахборот                                                        Самара (салбий)

                                                              Яроқсиз товар ва хизматлар

                                                              Молиявий зарарлар

                                                              Ишсизлик

                                                              Социал нохушликлар

Информация о работе Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари