Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Июня 2013 в 20:34, курсовая работа

Краткое описание

Шуни қайд қилиш зарурки, турли тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқишининг кўп жиҳатлилиги ва теранлигига қарамасдан, бизнес-жараёнларни ташкил этиш позицияси юзасидан саноат корхоналарини бошқариш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор жиддий масалалар ҳали ҳам кўриб чиқилмасдан келаяпти. Шу муносабат билан, қайд қилиш мумкинки, миллий иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида корхоналарнинг фаолият юритиши шарт-шароитлари, уларни бошқариш услублари ва ёндашувларни тадқиқ қилишда янги йўналишларни ривожлантириш тенденцияси юзага келмоқда.

Содержание

Кириш
Курс ишида фойдаланилган фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар таҳлили
Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.
Менежментнинг қонун қоидалари ва тамоиллари.
Менежмент самарадорлиги.
“Ўзкимёсаноат” компаниялари корхоналарида барқарор самарадорликни таъминлаш стратегияси
Хулоса ва таклифлар.
Курс ишини ёзишда фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар рўйхати.

Вложенные файлы: 1 файл

Менежмент тушунчачи ва унинг таъмоиллари.doc

— 209.65 Кб (Скачать файл)

Манба: “Ўзкимёсаноат” компанияси маълумотлари

 

Бозор иқтисодиётида ечимини топган вазифалардан бири иқтисодий ривожланиш учун  ресурс потенциалининг етарлилигидир.

Бозор иқтисоди у ёки бу тушунишга  ўзгариш киритади. Агар олдин иқтисодий  адабиётларда ишлаб чиқарувчи кучлар кўп ишлатилган бу жаҳон иқтисодий  адабиётида ишлаб чиқарувчи кучлар синоними сифатида ресурслар ишлатилади.

Ресурслар деганда давлатнинг моддий қадриятларни ишлаб чиқаришдаги  имконияти тушунилади. Ресурслар  белгиланиши бўйича моддий, молиявий, меҳнат ва табийларга бўлинади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХУЛОСА

Тадқиқотда саноат корхонасининг  функционал бўлинмаларининг бошқарилиши  даражасини ошириш ва унинг рақобатчилик устунликларини таъминлаш учун бизнес-жараёнлар  даражасида менежмент тизимини назарий-методологик  ривожлантириш муаммоси кўриб чиқилган.

  • Корхонани бошқаришнинг бизнес-технологияларини қўлланиш, шунингдек, менежмент тизимини ривожлантиришни таҳлил этиш, бизнес-бирликлар асосида корхонани бошқариш технологиясини бюджетлаштиришнинг функционал моделини асослаш ва механизмини шакллантириш асосида менежмент тизимини ривожлантиришнинг назарий жиҳатларини аниқлаш;
  • бизнес-жараёнларни ривожлантириш негизида корхонани бошқаришнинг тадқиқ қилинаётган корхона мисолида функционал бўлинмаларни бошқариш услубларининг аниқланиши ва саноат корхонасининг тузилмавий бўлинмалари даражасида бюджетлаштириш механизмини амалга оширишни ўз ичига оладиган самарали механизмини қўлланишнинг амалий жиҳатларини таҳлил этиш;
  • функционал бўлинмаларни бошқаришда қайишқоқ ташкилий тузилма модели ҳамда аутсоринг технологияларини қўлланиб, бизнес-жараёнларни оптималлаштириш асосида корхона менежменти тизимини ривожлантиришни такомиллаштириш. 

Тадқиқот иши натижаларининг амалий аҳамияти саноат корхоналари бизнес-бирликларни самарали бошқариш асосида саноат корхоналари менежменти тизимида бизнес-жараёнларни ривожлантириш бўйича назарий-методологик қоидалар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилишида намоён бўлади. Тадқиқотда ифодаланган таклифлар ва тавсияларнинг қўлланилиши бизнес-муҳитнинг ўзгарувчанлигини ҳисобга олиб, саноат корхоналарини самарали бошқариш муаммоларининг назарий-методологик базасини ва уларни ривожлантириш истиқболларини ривожлантириш ва янгилашга икмон беради. Курс иши иши тадқиқотининг олинган натижалари саноат корхоналари тузилмавий бўлинмалари бизнес-жараёнларини оптималлаштириш негизида саноат корхоналарининг иқтисодий натижаларини оширишга қаратилган.

Муаллифнинг аниқ таклифлари иқтисодиётни диверсификациялаш, таркибий-технологик модернизация қилишни тезлаштириш, жаҳон молиявий кризислар таъсиридан, ҳимоялаш ва уни ижтимоий йўналтиришни кучайтиришга қаратилан самарали макроиқтисодий механизмни ташкил этишга ёрдам беради. Ушбу амалий тавсиялардан:

- рақобат, инвестиция, солиқ, пул-кредит, валюта ва ижтимоий механизмларнинг  рағбатлантирувчи функциясини ошириш;

- корхоналарда иқтисодиётни таркибий  технологик модернизация қилиш  ва ташқи савдо табақалаштиришга  кўмаклашадиган самарали саноат  сиёсатини ишлаб чиқариш; 

- аҳоли фаровонлигини ошириш  мақсадида ижтимоий соҳада чуқур  ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда  билимларга асосланган иқтисодиёт  зарурлиги ва йўлларини асослашда  катта қизиқиш уйғотади;

- республикада корхоналар рақобатбардошлиги  муаммоси тадқиқотлар кўламини  кенгайтириш ва ривожлантиришга  ягона бир туртки бўлади.

Тадқиқот натижаларидан бошқарув тузилмалари, илмий-тадқиқот муассасалари, жамоат ташкилотлари иқтисодиётни ривожлантириш  сифатини ошириш механизмлари, шунингдек, уни ривожлантиришнинг умумий ва маҳаллий стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланиши мумкин.

Илмий ишнинг айрим қоидалари инвесторлар  томонидан иқтисодиётнинг инвестициявий  жозибадорлигини баҳолашда қўлланиши  мумкин.

Ўтказилган изланишлар қуйидаги хулосаларни  қилишга имкон беради:

1. Бозор муносабатлари шароитида  бошқарув ташкилоти  самарадорлиги,  нафақат, истеъмол қийматини ишлаб  чиқаришга кетадиган сарфларнинг  қисқаришида, балки, потенциал  имкониятлардан тўлиқ ва оқилона  фойдаланиш, иқтисодиётнинг таркибий  ўзгариши,  маҳсулот сифати ва  рақобатбардошликнинг  ошиши, ишчилар  ташаббуси вужудга келиши учун  зарурий шароитларни яратиш, кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг  ривожида акс этади. 

Ўтиш иқтисоди шароитида иқтисодий  ўсиш суръатини объектив зарурийлиги  ва имконияти юзага чиқади. Бу самарадорликнинг барча омил ва заҳираларини  ҳаракатга  келтиришни талаб қилади.

Бошқарув самарадорлиги концепцияси  иқтисодий ривожнинг барча омиллари узвий бирлигини таъминлайди. Омилларни  бир-биридан ажратиб қўйишига интилиш  ва уларни тўғри баҳоламаслик моддий йўқотишларга ва ижтимоий ўзгариш суръатларини  ўзгаришига олиб келади.

2. Иқтисодни бозор муносабатларига  ўтказиш бўйича мамлакатда олиб  борилаётган ислоҳотлар бошқарув  тизимидаги ташкилий-иқтисодий механизм  ролининг ошишига боғлиқ. Истаган  даражадаги бошқарув ташкилотидаги  кўриниш ва жараёнларни таҳлил  қилишда иқтисод ишлашнинг ташкилий  – иқтисодий механизмини ҳисобга  олиш муҳим. 

Бунда бозор иқтисоди шароитидаги  ташкилий-иқтисодий механизм фаолияти муаммоларни ўрганиш ижтимоий-иқтисодий  ривожда фойдаланиш бўйича амалий тадбирларни  ишлаб чиқаришда катта аҳамиятга  эга. Фақатгина иқтисодий бошқарув ташкилий – иқтисодий механизмни билиш ва такомиллаштириш асосида  иқтисодий ўсиш ташкилий ва иқтисодий  омилларни ҳар томонлама очиш ва чуқур таҳлил қилиб чиқиш мумкин.

3. Илмий-техникавий ривож иқтисодий  бошқарув ташкил этилишининг  янада илғор методларининг вужудга  келиши ва тарқалиши билан  боғлиқ янги анъаналарни келтириб  чиқаради. “Инсон-техника-бошқарув”  тизими билан боғлиқ  ҳолда  доим иқтисодий бошқарув ташкилий  – иқтисодий механизмини ҳисобга  олган ҳолда такомиллашиши керак.

Ушбу соҳадаги назарий ва амалий иш, биринчидан, бошқарув ташкилий шаклларининг илмий-техникавий ривожга қараб  ўзгариши  объектив зарурийлигини; иккинчидан, узилиш пайдо бўлишининг ножоизлиги ва техника даражаси билан  бошқарув даражаси ўртасида мувофиқликнинг зарурийлиги; учинчидан,  янги техника  ва технологиянинг хўжалик юритишнинг янги шакллари билан мувофиқлигининг  зарурийлигини  эътибиорга олиш керак. Ва асосий вазифа янги техника ва технологиянинг иқтисодга мойиллиги ҳисобланади. Бироқ, ҳозирги пайтда олдинги босқичдаги бошқарув ташкилотининг илмий-техникавий ривож доирасидан қолоқлиги тўла тугатилди деб айтиб бўлмайди.

Бундай қолоқликнинг мавжудлиги янги техника ва технологиядан қониқарсиз фойдаланиш ва иш вақтининг йўқотилишида ҳисобланади.

Шу сабабли амалий маъқуллик  нуқтаи назаридан бошқарувни ташкил этиш ва уни корхоналарда қўллашдаги хорижий давлатлар тажрибасини  ўрганишни янада фаоллаштириш зарур.

4. Бозор иқтисоди шароитида иш  ўринлари ва ишчи ўринларини  мувозанатлаштириш зарурий шарт  ҳисобланади. Шу сабабли бу  вазифанинг муҳим йўналиши узоқ муддатли башоратлардан бошлаб ва ундан фойдаланиш йиллик баланси, шунингдек сўнгиларини тўлиқ тавсия қилиш ва паспорт бериш асосида иш жойларини ҳосил қилиш ва ёпишни режалаштириш, ҳам давлат, ҳам хусусий секторни қамраган ҳолда тугатиб одам ресурсларини шакллантириш ҳисобланади.

Турли мулк шаклларининг, хусусан, хусусий  секторнинг ривожланиш ва ишчи кучига боғлиқ талаб ва таклифга мўлжалланган  меҳнат бозорининг шаклланиши узоқ истиқбол учун дастур ва лойиҳалар ишлаб чиқиш  вазифасини қўяди. Улар инсон ресурслари башоратларини илмий асосланган инвестиция лойиҳалари шаклланишига, янгиланиш суръатларига, эскирган ускуналарга, ишчи кучлари банкротга учраган  корхоналардан зарурий қисқариш кўламларини, олдиндан унинг соҳавий  ва ҳудудий қайта тақсимланишни  аниқлашга фаол таъсир воситасига айлантириш имконини беради.

5. Самарадорликни тўғри баҳолаш  ва ҳисоблаш учун иқтисодий  бошқариш самарадорлиги омил  ва кўрсаткичларини аниқлаш ва  уларни тизимлаштириш муҳим аҳамиятга  эга. Иқтисодий фанда ҳануз  бошқарув самарадорлиги тўлиқ  баҳосини ифодаловчи, умумлаштирувчи  кўрсаткич топилмаган. Чунки, бошқарув  аппаратидаги меҳнат сарфлари  малакали фаолиятга тааллуқли.  Бу савол бошқарув самарадорлигини  баҳолашнинг умумлаштирувчи кўрсаткичини  излашда баҳсли бўлиб қолади.

Ўтиш иқтисодида бошқарув самарадорлигини  баҳолаш учун “иш бажариш тезлиги” кўрсаткичи мақсадга мувофиқ ҳисобланади  ва бу асосда бошқарув фаолиятидаги меҳнат сарфининг қисқариши ётади.

 

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 

1. Ўзбекистон Республикаси  қонунлари

    1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2003.
    2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. (“Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрдаги 136-сон қонуни билан тасдиқланган ва 2008 йил 12 декабрдаги 196-сон қонуни билан ўзгартиришлар киритилган).
    3. Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги қонуни, 1999 йил.

2. Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Фармонлари ва  Қарорлари

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги 1245-сонли “Ўзбекистон  Республикасининг 2010 йил асосий  макроиқтисодий кўрсаткичлари ва  давлат бюджети параметрлари  тўғрисида”ги қарори.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги “Тўғридан-тўғри  хусусий хорижий инвестицияларни  жалб этишни рағбатлантириш борасидаги  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  фармони. 

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 январдаги “Йирик саноат  корхоналари билан касаначиликни  ривожлантириш асосидаги ишлаб  чиқариш ва хизматлар ўртасидаги  кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 15 ноябрдаги ПҚ-512-сонли  “Республика пиллачилик тармоғини  янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги қарори.

3. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасингинг қарорлари.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2003 йил 9 сентябридаги  “Пиллачилик соҳаси корхоналарининг  молиявий фаолиятини барқарорлаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги  “Корхоналарда халқаро стандаратларга  мувофиқ бўлган сифатни бошқариш  тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги қарор.

10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги  “Бозорни истеъмол товарлари  билан тўлдиришни рағбатлантириш  ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва  савдо ташкилотларининг ўзаро  муносабатларини такомиллаштириш  чора тадбирлари тўғрисида”ги  қарори.

11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг 2007 йил 13 августдаги  “Ўзбекенгилсаноат” давлат-акциядорлик  компанияси ҳузурида Тўқимачилик  маҳсулотлари рекламаси ва маркетинги  агентлигини ташкил этиш тўғрисида”ги  қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси  Президентининг асарлари.

12. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий  инқирози, Ўзбекистон шароитида  уни бартараф этишнинг йўллари  ва чоралари. - Т.: Ўзбекистон, 2009.

13. Каримов И.А. Эришилган ютуқларни  мустаҳкамлаб, янги марралар сари  изчил ҳаракат қилишимиз лозим.  “Тошкент оқшоми” газетаси, 2006 йил  13 феврал, 29(10.586)-сон. 

14. Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ислом Каримовнинг Олий Мажлис  Қонунчилик палатаси ва Сенатининг  қўшма мажлисидаги “Бизнинг бош  мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш  ва янгилаш, мамлакатни модернизация  ва ислоҳ этишдир” маърузаси.  “Халқ сўзи” газетаси, 2005 йил  29 январ. 

15. Каримов И.А. Асосий вазифамиз  – Ватанимиз тараққиёти ва  ҳалқимиз фаровонлигини янада  юксалтиришдир. – Т.: Ўзбекистон, 2010.

16. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср  бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик  шартлари ва тараққиёт кафолатлари  – Т.: Ўзбекистон, 1997.

17. Каримов И.А. Ўзбекисотн –  бозор муносабатларига ўтишнинг  ўзига хос йўли. – Т.: Ўзбекистон, 1993.

 

5. Дарсликлар

18. Анн Х., Багиев Г.Л., Тарасевич  А.М. Маркетинг. Учебник для  вузов. 3-е изд. Под общ. ред  Г.Л.Багиева. – СПб.: Питер, 2005,

<span cl


Информация о работе Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари