Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Июня 2013 в 20:34, курсовая работа
Шуни қайд қилиш зарурки, турли тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқишининг кўп жиҳатлилиги ва теранлигига қарамасдан, бизнес-жараёнларни ташкил этиш позицияси юзасидан саноат корхоналарини бошқариш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор жиддий масалалар ҳали ҳам кўриб чиқилмасдан келаяпти. Шу муносабат билан, қайд қилиш мумкинки, миллий иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида корхоналарнинг фаолият юритиши шарт-шароитлари, уларни бошқариш услублари ва ёндашувларни тадқиқ қилишда янги йўналишларни ривожлантириш тенденцияси юзага келмоқда.
Кириш
Курс ишида фойдаланилган фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар таҳлили
Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.
Менежментнинг қонун қоидалари ва тамоиллари.
Менежмент самарадорлиги.
“Ўзкимёсаноат” компаниялари корхоналарида барқарор самарадорликни таъминлаш стратегияси
Хулоса ва таклифлар.
Курс ишини ёзишда фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар рўйхати.
Саноат корхоналари Курс иши иши тадқиқотининг объекти ҳисобланади.
Саноат корхоналари менежменти тизимида барқарор рақобатбардошликни таъминлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ ташкилий- иқтисодий муносабатлар Курс иши тадқиқотининг предмети ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН ВА ҚЎЛЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
1. И.Каримов “Жаҳон молиявий-
Ушбу ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010
йил 27 январда бўлиб ўтган қўшма
мажлисидаги «Мамлакатимизни
Мазкур ўқув-услубий мажмуа олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилади. Шу билан бирга ўқув-услубий мажмуадан ўқитувчилар, илмий ходимлар, аспирант ва тадқиқотчилар, республикамизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.
2 Косимова Д.С. «Бошкариш назарияси» Уқув қулланма.Т.- «Адолат», 2009.- 219 б.. Ўқув қўлланма. 2005й. 222б. Ўқув қўлланмада замонавий ташкилот, ташкилотнинг умумий тавсифи ва асосий элементлари, ундаги ишлаб чиқариш, ташкилот фаолиятини бошқариш тизими, бошқарув мақсадлари ва вазифалари, бошқарув қонунлари ва тамойиллари, ташкилотнинг ички ва ташқи мущити омиллари, бошқарувнинг ахборот таъминоти, бошқарув қарорларини қабул қилиш хусусиятлари, бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва уларнинг турлари борасида атрофлича сўз юритилган. Шунингдек, ташкилот ихтиёридаги ресурслар ва улардан оқилона фойдаланиш, ташкилий тизимларни лойихалаштириш, бошқарувни ташкил этиш, ходимларни бошқариш ва ташкилий маданият каби масалаларга эътибор қаратилган.
3. Глухов В.В. Менеджмент: Учебник. 3- изд.- СПб Питер, 2009.- 608. 2 экз. Ушбу дарслик олийгоҳ талабарига мўлжалланган бўлиб, рахбар ва мутахассисларни иктисодий хужалик субъектларида иктисодий муносабатларни янгича шакллантириш асосида хужалик юритишни максадга мувофик шаклларини тадбик этиш. Бозор иктисодиёти талаби асосида ишлаб чикаришни ташкил этиш ва бошкаришда илмий тадкикот куникмаларини хосил килиш хамда иктисодий хужалик субъектларидаги хар кандай тадбирларнинг иктисодий ва технологик жихатдан бошкариш учун зарур булган билим манбаидир.
4. Косимова Д.С. «Бошкариш назарияси» Ўқув қўлланма.Т.- «Адолат», 2009.- 219б. Ушбу ўқув қўлланмада бошқариш назариясининг шакилланиш ва ривожланиш босқичлари, бошқарувнинг илмий-назарий ва услубий асослари, бошқарув тизимини ривожлатиришга ёндошувлари, бошқарув қонунлари ва тамойиллари, бошқариш фаолиятини ташкил этилиши, бошқариш структуралари, бошқариш умумий ва аниқ функциялари, бошқаришнинг турлари, бошқарувнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини бахолаш услубияти каби бошқарув фанининг илмий назарий жихатларини ўрганади.
Менежментни жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлаб, шу билан бирга бошқарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иқтисодий томонларини ҳисобга олган холда ўрганиш лозим.
Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш учун маҳсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб чиқариш муносабатлари билан боғлик бўлиб, менежмент мақсадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир. Ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг мақсади ишловчилар самарали меҳнат қилиши учун шароит яратиш уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг ишончли умумдавлат тизимини шакллантириш, бандликни таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Менежмент моҳияти ишлаб чиқариш усули, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар даражаси, ишлаб чиқариш кучлари ривожланишига боғлик холда ўзгаради. Ишлаб чиқариш ривожланиши ва иқтисодий алоқалар мураккаблашуви билан бошқарув хам мураккаблашади ва мустақил фан сифатда ажралиб чиқади. Ишлаб чиқариш воситаларига мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган шароитда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида рақобат вужудга келиб, ишлаб чиқаришни бошқариш, фойдани кўпайтиришга йўналтирилади.
Менежментнинг асосини объектив иқтисодий, ижтимоий ва бошқа қонунларга асосланувчи хуқуқий илмийлик ташкил этади. Бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аник вазиятларда намоён бўлишини ҳисобга олган холда хўжалик раҳбарлари республика ҳалқ хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайдилар.
Менежмент предмети ва изланиш услублари.
Изланиш усуллари назариядан келиб чиккан холда кишилар илмий ва амалий фаолияти кандай амалга ошишини курсатиб бериши, фаннинг шу сохасида ходисаларни умумлаштириш ва урганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чикиш лозим.
Менежмент предмети хўжалик юритишнинг барча даражаларида бошқаришнинг қонунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини ўрганишдан иборатдир. Бошқарув муносабатлари ижтимоий-иктисодий муносабатларининг ажралмас кисми булиб, турли иктисодий, ташкилий, ижтимоий, мехнат, психологик ва бошка куринишларда булади. Бошқарув муносабатлари бошқарув кул остидаги ходимлар уртасидаги алока ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, менежмент бу энг аввало кишиларни бошкаришдир.
Иктисодиётни бошкаришда бевосита бошқарув объекти мехнат жамоалари ва алохида ходимлардан иборатдир. Факат уларнинг мехнат фаолияти воситасида ишлаб чиқаришнинг моддий унсурлари, яъни мехнат куроллари ва предметларига таъсир этилади.
Бошқарувнинг энг асосий билиш
услуби - диалектик услуб булиб, у
менежментга урганилаётган
Менежментга куйидаги бошка услублар хам хос: вокелик ходисаларини ўрганишга аник тарихий ёндашув, хўжалик механизми барча элементларини бир вактнинг ўзида тахлил қилиш ва тўлик бошқарув қарорларини ишлаб чикиш имконини берувчи таркибий ёндашув, таркибий тахлил, иктисодий тажриба ва бошкалар.
Менежмент маҳорати унинг барча услубларини эгаллаш, уларни тўғри боғлаб қўллаш, ҳар бир аник вазиятда энг самаралисини топиш қобилиятига эга бўлишидан иборатдир.
Менежмент курсининг мазмунини
иқтисодиётни бошқаришнинг, бошқариш
тизимлари ва уни тўзишнинг ташкилий
шакллари, хўжалик механизми ва бошқарув
услублари, бошқарув техника ва технологиясининг
назарий ва методологик асосларини
ўрганиш ташкил этади. Менежмент
бошқарув фаолиятининг умумий конуниятлари
ва тамойиллари, бошқарув тизимига таъсир
усулларини шакллантиради, бошқарув аппаратининг
аник вазиятлардаги харакатлари
ва ўзини тутиш холларини
Менежментнинг амалий томонлари куйидаги аник вазифаларни хал этишга: иктисодиётни бозор муносабатларига утишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ахоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини устириш ва бошкаларга каратилгандир.
Менежментнинг бу амалий кисми бошқарув тамойилларини ўзини эмас, балки уларни бошқарув амалиётида қўллаш қобилияти, яъни улардан аниқ кўринишларидан аник вазиятда, фойдалана олиш кобилиятини ўрганади. Унинг бошкариш назариясидан фарқи у иктисодиётни бошкариш амалиётида конуниятлар, тамойиллари ва услубларидан фойдаланиш намуналарини ишлаб чиқаришдадир.
Менежментнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
Хорижий менежмент монополистик капитализм даврида вужудга келган. Унинг шаклланишидан олдин бошқарув вазифаларининг ажратилиши, унга хос бўлган бошқарув меҳнатининг тарқалиши, унинг махсус назарий асос яратилишига эхтиёж ўсиши юз берди.
Менежмент назариясини асосчилари Тейлор, Форд, Гильберт, Эмерсон, Файоль ва бошкалардир.
Тейлор киши ақл-заковатига катта эътибор берган. Масалан, у корхона устаси қуйидаги тўққиз сифатга эга ўлиши кераклигини таъкидлаган:
Тейлор айникса иш жойларини ташкил этиш ишлашнинг мақбул усулларини танлаш, аник вазифаларни белгилаш, кишиларни тўғри танлаш ва ишга куйишга алохида ахамият берарди. У томонидан ишлаб чиқаришни бошкариш буйича катор тавсиялар ишланган. Масалан, у бошкариш буйича фаолиятнинг 8 та вазифасини ажратиб курсатган:
Иктисодиётни бошкариш сохасининг яна бир йирик назариётчиси - Гаррингтон Эмерсон (1853-1931) эди. У «Унумдорликнинг ун икки тамойили» асарини ёзиб, бу асарда у биринчи булиб инсон фаолиятини мақбуллаштиришга карашлар тизимини баён килиб берди. Эмерсон куйидаги тамойилларга асосланган максимал мехнат унумдорлигига эришиш усулини ишлаб чикди.
Саноат корхоналарини ташкил этиш ва бошкариш масалаларини урганган яна бир америкалик иктисодчи Гамильтон Черч (1866-1936) ўз диккат эътиборини бошкаришнинг умумий назарий тамойилларига каратди. Америкалик бошка назариётчилардан фаркли Г.Черч тайёр қонун - қоидаларни тавсия килмаган. У барча саноат корхоналарини бошкаришнинг умумий назарий тамойилларини белгилаб берди, бошқарувнинг умумий вазифалари билан уни ташкил этиш тамойилларини курсатиб берди. Ўзининг «ишлаб чиқаришни бошкариш асослари» китобида у бошкариш вазифаларининг куйидаги классификациясини баён килиб берган: лойихалаштириш, ускуна билан таъминлаш, буюрувчилик, хисоб ва амалга ошириш. Г.Черч китобининг айрим назарий коидалар хозирги даврда хам илмий ва амалий кимматга эгадир.
Илмий бошқарув ривожланишига хисоб ва режалаштиришнинг чизма усулини ишлаб чиккан Генри Гант (1861-1919) ва ишини мақбуллаштириш учун стандарт харакатларни куллаб айрим ишларни бажариш усулларини таклиф этган Френк Гильберт (1868-1924) салмокли хисса кушганлар. Шунингдек менежмент назариясига Францўз мухандиси Анри Файоль мухим хисса кушган, у бошқарув вазифалари мақбуллаштириш - олдиндан кура олиш, ташкил этиш, буюриш, келишув, назорат қилишга тенглаштирган 1916 йилда унинг «Умумий ва саноат бошқаруви», 1924 йилда «Мехнатни илмий ташкил этиш» ва «Ижобий бошқарув» асарлари чоп этилди. Генри Форд ишлаб чиқариш корхоналарини бошкаришнинг ташкилий-техникавий тамойилларини яратган. Фордизм факат бошқарув техникаси ва ташкил этиш ривожланишида эмас, балки мехнат унумдорлиги усишида хам янги босқич булди. Форд хам Тейлор сингари кам харажат билан юкори мехнат унумдорлигига эришишни максад килиб куйган булсада, унга бошка йул билан эришишга харакат килди. Тейлор инсон мехнатини ташкил этишга алохида эътибор берган булса, Форд техника, технология, ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга эътибор берган.
Информация о работе Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари