Kredit portfelini boshqarish

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация

Краткое описание

Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

Марказий банкнинг тижорат  банкларини кредитлаш амалиётига нисбатан қўйилган директив талаблари кредит рискини минималлаштиришга хизмат килади. Шу сабабли тижорат банкларида Марказий банк томонидан ўрнатилган мазкур нормативларни бажарилиши устидан назорат ўрнатиш тижорат банкларининг кредит рискига учраш даражасини пасайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Юқорида ўз аксини топган амалий таклифлар ва тавсиялар республикамиз тижорат банкларининг кредит портфелининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади деб умид қиламиз.

2. Республикамизнинг барча банкларида кредитлаш шаклларидан тўлақонли тарзда фойдаланишни йўлга қўйиш лозим.

Кредитлашнинг ҳар бир шакли ўзига хос афзалликларга эга бўлиб, мижозлар учун банк кредитларининг жозибадорлигини оширувчи омил ҳисобланади. Масалан, овердрафт кредитлари мижозларнинг шундай тоифасига мўлжалланганки, улар ишлаб чиқариш ёки маҳсулотларни сотиш цикли жуда қисқа булган корхоналар бўлиб, фақатгина жорий ҳисобварағидаги вақтинчалик ва кутилмаганда юзага келадиган етишмовчиликни қоплаш мақсадида банк кредитига эҳтиеж сезадилар. Бундай мижозлар учун муддатли кредитлар олиш мақсадга мувофик эмас. Агар банк мижозларга овердрафт кредитлари бериш имконига эга булмаса, у ҳолда мижозлар бошқа банкларнинг овердрафт кредитларидан фойдаланишга мажбур бўлишади. Ёки кредитлашнинг форфейтинг шаклини олайлик. Форфейтинг мол етказиб берувчиларнинг пул маблағига булган эҳтиежларини қондиришнинг самарали усулларидан бири ҳисобланади.

3. Республикамиз тижорат банкларининг йирик кредитлар бериш имконини ошириш лозим.

Бизга маълумки, республикамиз тижорат банкларининг йирик кредитлар бериш имконияти Марказий банкнинг иқтисодий меъёрлари орқали тартибга солинади:

1. Банкнинг битта мижозга  берадиган таъминланмаган кредитининг максимал микдори биринчи даражали банк капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги керак.

2. Банкнинг битта мижозга  берадиган таъминланган кредитининг максимал микдори биринчи даражали банк капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак.

3. Банкнинг барча йирик  кредитлари унинг регулятив капиталидан 8 мартадан ошиб кетмаслиги керак.

Демак, банкнинг йирик  кредитлар бериш имконияти унинг  капиталига ва биринчи навбатда, биринчи даражали капиталининг микдорига боғлиқ. Агар банкнинг капитали кичик миқдорда бўлса, у ҳолда банк мижозларининг йирик кредитларга бўлган эҳтиёжини қондиролмайди. Бу эса йирик мижозларнинг бошқа банкларга ўтиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

Биринчи қайд этилган меъёрнинг даражаси қанчалик кичик бўлса, кредит портфелининг диверсификация даражаси шунчалик юқори бўлади. Мазкур меъёр талабларининг бузилиши банклар фаолиятини жиддий кредит рискига дучор қилади.

Республикамиз тижорат  банклари фаолиятига нисбатан қўлланилаётган битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига туғри келадиган рискнинг максимал миқдори таъминланмаган ссудалар деб аталади. Бу меъёр ҳам биринчи даражали кредитга нисбатан ўрнатилган бўлиб, унинг максимал даражаси 0,05 қилиб белгиланган. Мазкур меъёрнинг бажарилиши банкнинг кредит рискидан сезиларли даражада ҳимояланиш имконини беради. Чунки мижозларнинг пул оқимига ташқи таъсирлар кучли тарзда таъсир этиб турган ҳозирги шароитда таъминланмаган ссудаларни битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига йирик микдорда берилиши банкни жиддий тарзда кредит рискига дучор қилиши мумкин.

Мамлакатимиз тижорат  банкларининг кредит операцияларига нисбатан белгиланган учинчи меъёр барча йирик кредитлар учун рискнинг максимал миқдори деб аталади. Мазкур норматив биринчи даражали капиталга нисбатан белгиланган бўлиб, унинг максимал микдори 8,00 қилиб белгиланган, яъни банк томонидан берилган барча кредитлар микдори биринчи даражали банк капитали суммасидан 8 мартадан ошиб кетмаслиги лозим.

Йирик кредит деганда, битта мижозга бериладиган банк капиталининг 15 фоизидан ошадиган кредитга айтилади.

Йирик кредитларга нисбатан ўрнатилган мазкур меъёр халқаро андозалардан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган. Масалан, Германияда ҳам йирик кредитларнинг умумий суммаси учун капиталга нисбатан 8 марталик лимит белгиланган.

Францияда битта мижозга бериладиган  кредитлар суммаси банк акционерлик капиталининг 40 фоизидан ошмаслиги ва йирик кредитларнинг умумий суммаси банк капиталидан 8 мартадан ошиб кетмаслиги лозим.

Биз кредит портфелининг иқтисодий мазмунини ўрганган ҳолда тижорат банклари кредит сиёсатининг мазмун моҳиятини, шунингдек тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг оптимал йўналишларини кўриб чиқдик.

 4. Маълумки, қарз олувчилар томонидан  ўз мажбуриятларининг вақтида бажармасликлари ўз навбатида кредит портфелининг сифатига салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан, кредит портфелининг сифатини ошириш мақсадида, кредит шартномасининг шартларидан келиб чиққан ҳолда, ўз мажбуриятларини бажармаётган кредит олувчига нисбатан:

- агарда, кредит олувчи  банкнинг тавсияларини келишилган муддатда бажармаса, унга кредит беришни тўхтатилиши тўғрисидаги огоҳлантириш-даъво хатини жўнатиш;

- кредитдан фойдаланганлик  учун фоизлар ўз вақтида тўланмаганда, шунингдек, кредитни ҳам, кредит  шартномасида белгиланган муддатларда қайтаришнинг имкониятлари бўлмаган тақдирда:

а) кредит қолдиғини муддатидан олдин ундириш;

б) кредит олувчига нисбатан, банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган жазо чораларини қўлланиши  тўғрисида огохлантирувчи даъво  хатини жўнатиш;

в) кредит олувчи томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишда, қонунбузарликка йўл қўйилганлиги фактлари аниқланган тақдирда, бу хақда солиқ инспекциясига хабар бериш ва кредит беришни тўхтатиш, шунингдек, ҳисоб ва ҳисоботдаги бундай қонун бузилишларининг сабаблари тушунтирилишини ҳамда, бу қонун бузилишларини бартараф этиш бўйича тадбирларни банкка тақдим этилишини талаб қилиш хуқуқларга эга бўлади: 

Банк қуйидаги холларда Хўжалик судларига даъво аризаси  билан мурожаат қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама муддатидан олдин бекор қилиш ва кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш ҳуқуқига эга:

- Қарздор кредит олиш  учун хақиқий  бўлмаган (сохта)  ҳужжатлар тақдим этилганлиги  аниқланганда;

-  Қарздор томонидан  кредитни фойдаланиш даврида  кредит ёки фоизларни тўлаш муддати 60 кун (қисқа муддатли кредитлар учун) ёки 90 кун (узоқ муддатли кредитлар учун) кечиктирилган даврда;

-  Қарздор томонидан  кредитни фойдаланиш даврида  кредит олингандан сўнг 60 кун  ичида банк ҳисоб рақамида  оборот қилмаган вақтларда;

- Гаровга қўйилган  мулклар текшириш жараёнида унга  зарар етказилганлиги ва талон-тарож  қилинганлиги аниқланганда;

- Кафил ташкилотнинг  молиявий ҳолати ёмонлашганда  яъни тўловга қобилияти бўлмаган  ҳолларда;  

- Қарздор томонидан  кредитни мақсадсиз ишлатиш холатлари аниқланганда.

Қарздор томонидан кредит бўйича асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган  фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаса, банк Фуқаролик  кодексининг 280-моддаси 2 қисми ва Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сон қарори билан тасдиқланган “Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартиби”га мувофиқ мустақил равишда судга мурожаат қилмасдан, гаров предметини тасарруф қилиш хуқуқига эга.

Қарздор томонидан кредит бўйича асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган  фоизлар кредит шартномасида келишилган муддатда қайтарилмаган тақдирда кафиллик берган хўжалик субъекти ҳисоб рақамига 3 кун муддат ичида тўлов талабномаси  қўйиш орқали ундириш хуқуқига эга.

Берилган кредитлардан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолати аниқланганда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда, кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмини қарз олувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамидан муддатидан олдин ундириб олиш хуқуқига эга, шунингдек қарздордан кредитнинг мақсадга номувофиқ ишлатилган қисмидан 50% миқдорида жарима ундирилади. Ушбу шартлар кредит шартномасида мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши шарт.

Хулоса килиб айтадиган бўлсак, кредит - бу мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини таъминловчи, банклар даромад манбаининг асосини ташкил этувчи иктисодий категориядир.

Кредитлаш жараёни тижорат  банкларининг асосий фаолият турини ташкил этиб, мамлакат иқтисодиётида тижорат банклари фаол ва етакчи соҳалардан ҳисобланади. Улар халқ хўжалигининг барча соҳа ва тармоқларига ҳамда аҳоли қўлида мавжуд бўлган бўш пул маблағларини тўплаб, уларнинг молиявий ресурсларига эҳтиёжманд бўлган соҳа ва тармоқлар ўртасида самарали тақсимлаш вазифасини бажармокдалар. Бу жараён манфаатлар уйғунлиги асосида олиб борилади, яъни биринчидан, тижорат банклари арзон бўш пул маблағларини тўплаб, уларни қимматга сотадилар; иккинчидан, пулга эхтиёжманд бўлган корхоналар қўшимча пул маблағлари билан молиялаштирилиб, улар фаолиятининг узлуксизлиги таъминланади ва уларнинг даромадлари ортади. Бу эса, ўз-ўзидан мамлакат иқтисодиётининг равнақи учун хизмат қилади. Шунинг учун ҳам ҳукуматимиз томонидан бошқа соҳалар сингари банк соҳасига ҳам катта эътибор каратилмокда.

Тижорат банкларининг актив операцияларда кредитлаш амалиёти юқори ўринни эгаллайди. Чунки, банк жами активларининг асосий қисмини кредит ресурслари ташкил этади ва бу ресурсларни тақсимлаш орқали тижорат банклари юқори даромадга эга бўладилар. Шундай экан, тижорат банклари томонидан кредитлаш жараёнини тўғри ташкил этиш лозимдир. Бу эса бевосита уларнинг кредит сиёсатига боғликдир, яъни уларнинг кредит сиёсати кредитлаш жараёнида юзага келувчи рискни бошкаришда банк раҳбарияти томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар ҳамда банк раҳбарияти ва ходимларини кредит портфелининг самарали бошқаришга доир кўрсатмаларни ўз ичига олади.

Тижорат банки фаолиятидан  олинадиган фойданинг 60-65 фоизигача  бўлган қисмини унинг кредит фаолиятидан олинадиган фойдаси ташкил этади. Шу сабабли, ҳар қандай банк ўзининг аниқ ва йўналтирилган кредит сиёсатига, кредит портфелини самарали бошқариш механизмига эга бўлиши лозим. Бу эса, банк томонидан бериладиган кредитларнинг ўз вақтида тўлиқ сўндирилиши ва банк фойдасининг кафолатидир.

 

 

 

 

 

 

 

II  БОБ.  ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ

2.1. Тижорат  банклари кредит портфелини бошқаришнинг

 амалдаги  ҳолати таҳлили.

Замонавий иқтисодий  муҳит тижорат банклари фаолиятида мавжуд муаммоларнинг олдини олиб, мамлакатимизда банк ишининг самарадорлигини ошириш асосида халқаро банк амалиётига мос келувчи банк тизимини яратишни тақозо қилади.

Ҳар қандай фаолиятдагидек банк фаолияти ҳам мавжуд маблағларни  энг кам хатар асосида жойлаштириб  юқори даромад олиш имкониятига эга бўлишни кўзда тутади. Юқори даромад олиш эса ўз навбатида банклар олиб борадиган операцияларнинг хатарлилик даражасини оширади, чунки банклар

асосан четдан жалб қилинган ресурслар билан ишлайдилар. Улар бир томондан ўз акциядорлари олдида жавобгар бўлсалар, иккинчи томондан, ўз маблағларини ишониб топширган ва банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар олдида мажбуриятга эгадирлар. Шу сабабли, тижорат банклари бошқа хўжалик субъектларига қараганда бир неча баробар юқори хатар билан фаолият кўрсатадилар.

Маълумки, кредитлаш  амалиётининг тижорат банклари фаолиятида тутган ўрнини баҳолашда банк активлари ҳамда уларнинг ЯИМдаги салмоғини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

2.1-жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлари динамикаси ва уларнинг ЯИМ даги улуши14

Кўрсаткичлар

2006йил

2007йил

2008йил

2009йил

ЯИМ млрд.сўм15

20759,3

28190,0

37746,7

48097,0

Активлар умумий суммаси, млрд.сўм

7207

9276,1

12064,7

15703,1

ЯИМ га нисбатан %

34,7

32,9

32,0

32,6


2.1.- диаграмма. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари активлари динамикаси ва уларнинг ЯИМ даги улуши16

Мазкур диаграмма  ва жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, банк активлари йилдан-йилга ўсиш хусусиятига эга. Уларнинг мамлакат ЯИМдаги улушига назар ташлайдиган бўлсак, 2006-2008йиллар мобайнида пасайиш тенденциясига ва 2009 йилда ўтган йилга нисбатан ўсиш тенденциясига эга бўлаётганлигини кўриш мумкин. Сабаби, ҳукумат томонидан 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши комплекс чора-тадбирлар дастури республика банк-кредит тизимида инқироз таъсирини юмшатиш ва бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. 

Тадқиқотлар натижасига кўра, банк активларининг асосий қисмини  кредит қуйилмалари ташкил этади. Сабаби, тижорат банкларида кредитлаш амалиётини тўғри ташкил этилиши туфайли банкнинг асосий даромадлари шакллантирилади.

Информация о работе Kredit portfelini boshqarish