Kredit portfelini boshqarish

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация

Краткое описание

Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

Оммавий ахборот воситаларидан  олинган маълумотларга кўра, Moody’s, Standard & Poors  ва Fitch каби рейтинг агентликлари рискли ипотекага асосланган қимматли қоғозларга ААА рейтингини берганлиги билан инқирозга ўз ҳиссасини қўшганликда айбланмоқдалар. Мазкур рейтинг агенликлари томонидан ипотека бозорларидаги қимматли қоғозлар бўйича берилган хулосаларига асосланиб фаолият юритаётган тижорат банклари ва барча ипотека кредитларининг 70% ни тақдим этувчи давлат ипотека агентликлари (Freddie Mac (the Federal Home Loan Mortgage Corporation) ва Fannie Mae (the Federal National Mortgage Association)) активлари сифат кўрсаткичларининг пасайиши кузатилди ва, пировардида, улар тўлиқ давлат назоратига ўтди.

Юқоридаги ҳолатлар молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлигини, шунга кўра, ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш орқали янги, соғлом молиявий тизимни шакллантириш зарурлигини тасдиқламоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, ҳозирда ривожланиб бораётган молиявий инқироз инфляция, қатор банклар  ва молиявий муассасаларнинг таназзулга юз тутиши таъсирида ишсизлик, ишлаб  чиқариш суръатларининг пасайиши ва бошқалар негизида иқтисодий инқироз  шаклида кучайиб бормоқда. Бундан кўринадики, ҳозирги жаҳон молиявий инқирозининг ўзига хос хусусияти – бу унинг иқтисодиётнинг молиявий секторидан бошланиб, реал секторига ўтганлигидир.

Шу ўринда жаҳон молиявий инқирозининг мамлакатимиз иқтисодиётига, шу жумладан банк тизимига таъсири қандай бўлади, деган савол барча юртдошларимизни қизиқтириши табиийдир.

Бугунги кунда кўплаб етакчи олим ва мутахассисларимиз томонидан иқтисодиётимизда молиявий инқирознинг салбий оқибатлари таъсирини пасайтирадиган омиллар мавжудлиги таъкидланмоқда. Иқтисодчи олимлар ва мутахассисларнинг фикрларига кўра, мамлакатимиз иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига инқироз оқибатлари аҳамиятли таъсир кўрсатадиган даражада интеграциялашмаганлиги, мамлакатимизда катта ҳажмдаги хорижий капитални ушлаб турувчи компания ва молиявий институтларнинг йўқлиги, хусусийлаштириш механизми ва шарт-шароитлари натижасида деярли барча устав фондларининг корхоналарнинг реал хусусий активлари билан таъминланганлиги каби ҳолатлар асосида инқирознинг салбий таъсири у қадар катта бўлмаслиги мумкин. Аксинча, ҳозирги инқироз эҳтимол тутилаётган салбий таъсирлардан ташқари биз учун ижобий таъсирларга ҳам эга бўлиши, янги имкониятларни вужудга келтириши мумкин. АҚШ ва Европадаги инвесторлар акциялардан бош тортиб, ўз активларини бўшатмоқдалар. Моҳиятига кўра, қайтадан қандайдир ишга жалб этилиши зарур бўлган ресурсларни бўшатиш жараёни бормоқда. Демак, янги бозорларни, янги имкониятларни излаш бошланади. Инвесторлар капитал киритишнинг муқобил йўлларини қидирадилар. Ғарб бозорлари турғунликка юз тутган чоғда ривожланаётган мамлакатлар бозорлари ўсишнинг ижобий динамикасини кўрсатади. Шундай мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, кўплаб инвесторлар Ўзбекистон бозорига эътибор қаратишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунингдек, жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистонга таъсирининг  жиддий бўлмаганлигини қўйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин:

- маъмурий-буйруқбозлик  тизимидан бозор иқтисодиётига  ўтишнинг босқичма-босқич амалга  ошириш йўлини танланганлиги; 

- давлат бош ислоҳотчи  сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини аниқ белгилаб олинганлиги;

- Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий,  бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек,  иқтисодиётнинг реал сектори  корхоналари ва тармоқларининг  барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини  таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганлиги ва зарур ресурслар базасининг мавжудлиги;

- оқилона ташқи қарз  сиёсати олиб борилганлиги;

- аҳолининг иш ҳақи  ва даромадларини изчил ва  олдиндан ошириб бориш ҳамда  истеъмол бозорида нархлар индексининг  асоссиз тарзда ўсишининг олдини олишга доир чора-тадбирларнинг изчиллик билан амалга оширилганлиги;

- давлатнинг молиявий-иқтисодий  ва банк тизимларининг нечоғлиқ  барқарор ва ишончли экани,  уларнинг ҳимоя механизмлари  қанчалик кучлилиги билан изоҳланади.

Ҳозир Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 13,3% ни ташкил этмоқда, экспорт ҳажмига нисбатан эса 31% дан ошмайди. Бу ўз навбатида мамлакатимизнинг халқаро даражадаги тўлов қобилиятга эгалигини ифодалайди.

Республикамизда доимо  қисқа муддатли спекулятив кредитлардан воз кечиб, чет эл инвестицияларини узоқ муддатларга, имтиёзли фоиз ставкалари бўйича жалб этилди. Натижада миллий иқтисодиётимизнинг ҳалқаро кредитлар бозоридаги конъюнктурага кескин боғлиқлигини ва молиявий инқирознинг салбий оқибатларининг олди олинди.

Шунга асосланган ҳолда, ҳукуматимиз томонидан инқирозга  чоралар дастури  ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур дастурда талабни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор молиявий имтиёзлар ва барқарор иқтисодий  ўсиш суръатларини таъминловчи чора-табдирлар мажмуи ўз аксини топди.

2009 йилда Марказий банк томонидан амалга оширилган қатъий пул-кредит сиёсати макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилди. Ҳукумат томонидан 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши комплекс чора-тадбирлар дастури республика банк-кредит тизимида инқироз таъсирини юмшатиш ва бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Айни пайтда иқтисодиётда инфляцион кутилмаларнинг олдини олиш мақсадида Марказий банкнинг қайта  молиялаш ставкаси ўзгартирилмасдан йиллик ҳисобда 14 фоиз даражасида ушлаб турилди.

Ҳисобот йилида банк-кредит тизимининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари ва корхоналари, айниқса кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилди.

Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, барқарорлигини таъминлаш, инвестиция жараёнларида иштирокини янада кенгайтириш, уларнинг эркинлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги икки йилда тижорат банкларининг умумий капитали 2 баробар кўпайди ва 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 3 трлн. 10 млрд. сўмга етди.

( 1.1. - диаграммага қаранг)

 

 

1.1. – диаграмма. Банкларнинг жами капитали

(млрд.сўм)10


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Биргина 2009 йилнинг ўзида етакчи банкларнинг низом жамғармаларини ошириш учун қўшимча равишда 500 млрд. сўмдан ортиқ давлат маблағлари ажратилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорларига  асосан Халқ банки, Асакабанк, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Микрокредитбанк”, “Агробанк”, “Қишлоқ қурилиш банк”ларнинг устав капиталларини белгиланган параметрларга етказиш борасидаги ишлар давом эттирилиб:

- Давлат тижорат Халқ  банкининг устав капитали 130 млрд. сўмга;

- “Ўзсаноатқурилишбанк”  акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали 110 млрд. сўмга;

- “Микрокредитбанк”  акциядорлик-тижорат банкининг устав  капитали              150 млрд. сўмга;

- “Агробанк” акциядорлик-тижорат  банкининг устав капитали 100 млрд. сўмга;

- “Қишлоқ қурилиш  банк” акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали 90 млрд. сўмга;

  • “Асака” давлат акциядорлик-тижорат банкининг устав капитали 300 млрд. сўмга етказилди.

2010 йилнинг 1 январь  ҳолатига банклар  капиталининг етарлилик даражаси 23 фоиз, банклар мониторинги билан шуғулланадиган халқаро Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлардан қарийб 3 баробар кўпдир. 

Банк активлари ҳисобот  йилида 30 фоиздан ортиқ ўсиб, 15,7 трлн. сўмдан ошиб кетди. Мазкур кўрсаткич  аҳоли ва юридик шахслар ҳисобрақамларидаги маблағлар миқдоридан 2 баробардан ҳам кўп бўлиб, бу уларнинг тўлиқ ҳимоясини ва тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини кафолатлайди.      ( 1.2. – диаграммага қаранг)

1.2. – диаграмма. Банкларнинг жами активлари, млрд.сўм11


 

 

 

 

 

 

 

 

 

Диаграмма маълумотларидан  кўринадики, банк тизимининг умумий жорий ликвидлиги банкларнинг ташқи тўловлар бўйича жорий мажбуриятларидан 10 баробар кўпдир. Бошқача айтганда, республика банк тизимининг мустаҳкам ҳимояси яратилган.

Айни пайтда банкларнинг кредит портфели салмоғи ва таркибида жиддий ўзгаришлар юз бермоқда. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётганига қарамай банкларимиз томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини фаол қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилди. Жорий йил бошига келиб жами кредит қўйилмалари миқдори 8,5 трлн. сўмдан ошиб кетди. Банкларнинг инвестиция мақсадларига йўналтирилган кредитларининг умумий кредит портфелидаги улуши қарийб 70 фоизни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич 2000 йилга нисбатан 14 баробар ошди. (1.3. – диаграммага қаранг)

1.3.- диаграмма. Иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари қолдиғи (млрд.сўм)12


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шу билан бирга, банкларнинг  кредит портфели таркиби тубдан ўзгарди. Агар 2000 йилда кредит портфелининг қарийб 54 фоизи ташқи қарзлар  эвазига шаклланган бўлса, 2009 йилга келиб, банкларнинг жами кредит портфелининг 84 фоизи ички манбалар ҳисобидан шакллантирилди. Бошқача қилиб айтганда сўнгги 10 йил ичида иқтисодиётнинг реал секторини кредитлашга йўналтирилган ички манбалар 25 баробардан зиёдроқ кўпайди.

Қайд қилиш лозимки, паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва бу жараёнга тижорат банкларини жалб этишга қаратилган чора-тадбирлар корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишда муҳим ўрин тутди. Тижорат банклари балансига ўтказилган 86 та иқтисодий ночор корхонанинг 70 тасида ишлаб чиқариш тўлиқ қайта тикланиб, истиқболли сармоядорларга сотилди, қолганларида эса молиявий соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, банклар томонидан кўрсатилган ёрдам туфайли маҳсулот экспорт қилувчи корхоналар йил давомида барқарор фаолият кўрсатди ва мамлакатда экспорт ҳажмининг ошишига салмоқли ҳисса қўшди.

Банклар томонидан кичик  бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорликнинг фаол молиявий қўллаб-қувватланиши уларнинг мамлакат иқтисодий ўсишидаги аҳамиятини тобора оширмоқда. Ўтган йили тижорат банклари томонидан мазкур соҳага ажратилган кредитлар миқдори 2008 йилга нисбатан 48 фоиз ошиб, 1,85 трлн. сўмни ташкил этди (1.4.–расмга қаранг).

1.4. – расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар (млрд.сўм)13


 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни ривожлантиришни молиялашда банкларнинг ролини кучайтириш бўйича ишларни давом эттириш зарур. Мазкур соҳага жорий йилда 2009 йилга нисбатан кредит ресурслари миқдорини 1,4 баробар кўпайтириш, микрокредитлар ҳажмини 1,3 баробар ошириш режалаштирилган.

2010 йилда банк тизимининг  устувор вазифалари Инқирозга  қарши чоралар дастурида жорий  йилга белгиланган вазифаларнинг  тўлиқ бажарилишини таъминлаш,  қўшимча равишда банк акцияларини муомалага чиқариш орқали  банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, уларнинг узоқ муддатли ресурс базасини кенгайтириш, банк инфратузилмасини янада  ривожлантириш, тижорат банкларининг инвестицион фаолиятини ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашдаги фаоллигини янада кучайтиришдан иборат бўлади.

Тижорат банкларининг инвестицион  фаолиятини янада кенгайтириш, экспорт  қилувчи корхоналарни ҳамда кичик  бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш давом  эттирилади, хусусан:

Иқтисодиётнинг реал сектор корхоналари томонидан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш  мақсадида тижорат банкларининг ушбу лойиҳаларда ўз кредит ресурслари билан фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларни йирик инвестиция институтларига айлантириш билан боғлиқ чора-тадбирлар амалга оширилади. 

Юқорида таъкидланган вазифанинг иқтисодий ривожлантиришнинг юқори  ва барқарор суръатларини таъминлашдаги  аҳамиятидан келиб чиқиб, тижорат  банкларининг фаолиятини баҳолаш мезонларини ўзгартирилади. Бунда уларнинг иши узоқ муддатли кредит қўйилмалари улушининнг ўсиши ва бунинг учун ички манбаларни жалб этиш нуқтаи назаридан келиб чиқиб баҳоланади. 

Тижорат банкларининг янги корхоналарни барпо этиш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ҳамда қишлоқ жойларида якка тартибдаги уй-жой қурилишини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ инвестицион фаолияти янада кучайтирилади. Бу мақсадда тижорат банкларида:

·  инвестицион лойиҳалар  ҳужжатларини, айниқса уларнинг молиявий жиҳатдан ўзини қоплаши ва рентабеллигини чуқур таҳлил қилиш асосида пухта танлаб олиш, комплекс баҳолаш ҳамда сифатли экспертиза қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш;

·  таваккалчилик, гаровлар ва бошқа таъминот турларининг бозор  қийматини пухта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, берилган инвестицион кредитларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ қайтарилишини таъминлайдиган ишончли механизмлардан фойдаланишни кенгайтириш;

·  инвестицион фаолиятни  амалга ошираётган банклар бўлинмаларини  профессионал тайёрланган юқори малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш, уларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга доир ишлар давом эттирилади.

2010 йилда инвестицион  лойиҳаларни молиялаштиришга барча  манбалар ҳисобидан банклар томонидан  3,2 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1,4 трлн. сўм миқдорида, қишлоқ жойларида якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан 250 млрд. сўмдан ортиқ кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда;

Информация о работе Kredit portfelini boshqarish