Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Апреля 2013 в 09:50, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида, республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Тўртинчи гуруҳ таълим усуллари: мустақил изланувчилик фаолияти ҳамда 4 даражада билимларни ўзлаштиришни таъминловчи усуллар.
Лойиҳалар усули билим ва малакаларни амалий қўллаш, таҳлил ва баҳолашни назарда тутувчи мажмуали ўқитиш усулини амалга оширади. Таълим олувчилар юқори даражада, бошқа ўқитиш усулларидан фойдаланишга қараганда, режалаштиришда, ташкиллаштиришда, назоратда, таҳлил қилиш ва вазифани бажариш натижаларини баҳолашда иштирок этадилар
Лойиҳаларда ўқитиш нафақат натижалар, балки жараёнининг ўзи ҳам қимматли.
Таълим бериш вазияти- кейс-стади (case инглиз.- тўплам, аниқ вазият, stadi- ўрганиш) – бу усул, одатий ҳаётни ташкиллаштирувчи вазиятларни яратувчи ва таълим олувчилардан мақсадга мувофиқроқ ечим излашни талаб қилувчи, ҳаётдан олинган одатий вазиятларни ташкиллаштириш ёки сунъий яратилган вазиятларга асосланади.
Кейс - таълим олувчиларни муаммони ифодалашни ва мақсадга мувофиқроқ ечим излашга йўналтирувчи, бир гуруҳ инсонлар ёки алоҳида шахсларни ҳаётий ташкиллашишидан олинган маълум шароитларини баёнли тақдим этилишидан иборат.
Аниқ вазият таълим беришни ҳақиқийликка боғлайди: кейс таълим олувчиларга вазиятни ташҳис қилиш, фаразларни ифодалаш, муаммоларни аниқлаш, қўшимча ахборотларни йиғиш, фаразларга аниқлик киритиш ва муаммоларни ечиш бўйича аниқ босқичларни лойиҳалашда амалий фаолиятларини моделлаштириш имконини беради.
Кейс таълим олувчиларга таҳлил илиш, тенглаштириш йўлларини қидириш ва муаммони ечиш эркинлигини беради.
Кейсни кўриб чиқишда
таълим олувчилар таълим олиш
жараёнини яратадилар ва
Ноанъанавий дарс, юкорида айтиб утилганидек, ўқитишни ташкил этишнинг ўзгармас шакли эмас. Ўқув амалиёти ва педагогик тафаккур доимо уни такомиллаштириш йулларини излайди. Бу соҳада турли хил курик-танловлар, жумхурият микёсида ўтказилаётган педагогик ўқишларда ўртага куйилаётган илгор ўқитувчиларнинг фикр ва мулохазалари диққатга сазовордир.
Турли - туман фикр ва мулохазаларни хисобга олган холда ноанъанавий дарс қуйидаги умумий дидактик талабларга жавоб бериши лозим:
1. Ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим.
2. Ҳар бир дарс мустаҳкам ғоявий - сиёсий йуналишга эга булмоғи лозим.
3. Ҳар бир дарс турмуш билан, амалиёт билан боғланган бўлмоғи лозим.
4.Ҳар бир дарс хилма-хил усул, услуб ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда олиб борилмоғи лозим.
5. Дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб, ундан унумли фойдаланмоқ лозим.
6. Ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллиги бирлигини таъминламоғи лозим.
7. Дарсда ўқув материалларининг мазмунига оид кўрсатмали қуроллар, техника воситалари ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқ лозим.
II Боб.Таълимни ташкил этишга нисбатан ноанъанавий ёндашувлар мазмуни.
2.1. Ноанъанавий таълимни лойиҳалаш босқичлари.
Мамлакатнинг кучи фуқароларнинг маънавий етуклиги, интеллектуал салохиятга эгалиги билан белгиланади. Фуқароларнинг маънавий етуклиги, интеллектуал салохияти, таълим тизимининг мазмуни шахснинг ҳар томонлама ривожланиши учун хизмат қилувчи моддий ва маънавий шарт-шаротиларнинг мавжудлиги, жамиятда карор топган ижтимоий соғлом мухит даражаси, шунингдек, ахолининг этнопсихологик хусусиятлари, ахлоқий қарашлари ва хаётий эътиқодлари асосида шакллантирилади.
Ҳар қандай таълим жараёни ўзаро бир-бирини тақозо этувчи ўқитиш – ўқиш фаолиятини кўзда тутади. Бунда, махсус ихтисослик фанлари бўйича машғулотларни ташкил қилишда талаба фаолияти икки томонлама характерга эга, яъни назарий билимларни ўзлаштириш ҳамда уларни қўллашнинг амалий кўникма ҳамда малакаларини ўзлаштириш. Улар таълим жараёнида бирлашади ва бир бутун педагогик жараённи ташкил этади. Ушбу хусусият таълим бериш жараёни ва методларига ҳам таалуқлидир.
Қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» таълим тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларига мувофиқ ҳолда тайёрланган бўлиб, миллий тажриба таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган хамда юксак умумий ва касб -ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолиятига, ижтимоий - сиёсий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш мохиятига эга бўлган, истиқболли вазифаларни илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йуналтирилгандир.12
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ғояларини амалиётга татбиқ этиш республика таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш таълим муассасаларида фаолият олиб бор ўитувчи-тарбиячи, ишлаб чиқариш усталарининг маънавий қиёфаси ҳам касбий маҳоратларига ҳам боғлиқдир.
Шахсни
тарбиялаш иши ниҳоятда
Ўзбекистон Республикасида ҳам ўқитувчи кадрлар маънавий қиёфаси, ақлий салоҳияти ҳамда касбий маҳоратига нисбатан жиддий талаблар қўйилмоқда. Чунончи, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IX сессиясида(1997 йил 29 август) сўзлаган нутқида билдирилган фикрларга диққатини қаратиш мақсадга мувофиқдир:
“ Тарбиячининг
ўзи замонавий билим бериш,
уларнинг маълумотини,
Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири таълим жараёнини технологиялаштиришдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу жараённинг самарадорлигини таъминлашда қўйидаги шартларнинг бажарилиши муҳим аҳамиятга эга:
Таълим жараёнин технологиялаштириш педагогик фаолиятнинг муҳим кўринишларидан бири. У қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
-лойиҳани яратиш (1);
- ўқувчилар фаолиятини ташхислаш (2);
- педагогик жараённи ташкил этиш (3);
- педагогик жараённинг самарали кечишини таъминлаш (4);
- ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш (5)ни ўз ичига олади.
Лойиҳалаш педагогик фаолиятнинг мураккаб кўриниши бўлиб, уни амалга оширишда таълим жараёнининг муҳим қонуниятлари инобатга олиниши зарур. Чунончи:
1.таълим соҳасининг жамият тараққиёти учун хизмат қилиши;
2.ўқувчилар фаолияти
тавсифининг таълим
3. ўқувчиларнинг ёш
ва индивидуал хусусиятлари
4. таълим мақсади, мазмуни, шакл, метод ва воситаларининг таълим жараёни самарадорлигини таъминлашга йўналтирилишларини инобатга олиш зарур
Ноанъанавий таълимни жараёнини лойиҳалаш қонуниятлари асосида таълим жараёнини лойиҳалаш самарадорлиги барча таркибий қисмлар (технологик бошқарув, восита, ахборот, ижтимоий-психологик муҳит)нинг лойиҳада мақсадга мувофиқ ёритилиши асосида таъминланади; таълимнинг технологик воситалари ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ ҳолда танланади; лойиҳалаш стратегиялари ўқитувчининг индивидуал услубига мувофиқ танланади;
Лойиҳалаш сифати тескари алоқа (ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги) кўлами, лойиҳалаш мазмуни, шунингдек, барча омиллар самарадорлигига боғлиқ.
Касб-ҳунар таълим
муассасаларида таълим жараёнин
а) ўқитувчи фаолияти даражасида (таълим жараёнининг алоҳида қисмларини пойиҳалаш);
б) дарс жараёни даражасида (таълим жараёнини яхлит лойиҳалаш).
Лойиҳалаш педагогик жараённи ташкил этиш ва унинг муваффақиятли кечишини таъминловчи муҳим шартларидан биридир. Ўқитиш жараёнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва шароитни, ўқитишнинг техник воситаларини, энг асосийси, талабанинг имконияти ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак, шундагина керакли кафолатланган натижага эришиш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, талабани таълимнинг марказига олиб чиқиш керак.Ноанъанавий таълимни лойиҳалашда:
Педагогик жараённи лойиҳалаш лойиҳа, мазмун, фаолият учлиги асосида ташкил этилувчи педагогик фаолитянинг умумий моҳиятини яхлит ифодалашга хизмат қилувчи лойиҳаларни яратишдир.14
Иқтисодий фан ва мавзу бўйича машғулотнинг таълим модели жадвал кўринишида бўлиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ўқув машғулотининг технология харитаси уч қаторни ўз ичига олиб, 1,5-2 варақда жадвал кўринишида бажарилади: (1) ўқув машғулоти босқичлари ва вақти; (2) таълим берувчи фаолияти; (3) таълим олувчи фаолияти.
Ўқув жараёнининг ташкилий - дидактик вазифасини бажаради: ўқув-мустақил иш учун савол ва топшириқларни, уни баҳолаш мезонларини, ўқув иш жараёнида талабалар амал қилиши лозим бўлган қоидалар, таълим берувчи фойдаланадиган таянч ёзмалар, шунингдек чизма, жадвал, слайдлар ва бошқа кўргазмали материаллар, режалаштирилган мақсадларга эришишни назорат қилиш учун топшириқлар (тестлар, саволлар, топшириқлар ва машқлар).
ҳозирги таълим тизимида билимларни эгаллашнинг янги концепцияси замонавий педагогик технологияларнинг турли услубларини қўлашни тақазо этмоқда. Таълим жараёнини бир тизим деб олсак, уни ташкил этувчи элементларига қуйидагилар киради: ўқув мақсади, кутилаётган натижалар, ўқитувчи, ўқувчи, таълим мазмуни, таълим методи (усули), таълим шакли, таълим воситалари, назорат ва баҳолаш. Таълим жараёнини лойиҳалашда ана шу элементлардан лоқал биттаси четда қолса ёки тўғри танланмаган бўлса тизим ишламайди, демакки, мақсадга эришиб бўлмайди.
Зеро, Ўзбекистон Президентининг фикрига кўра:” Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаган, касбий тайёргарликка эга, замонавий фикрловчи кадрларни танлаш ва улар билан таъминлаў тизимини тубдан яхшилаш, ўсиб бораётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштири керак.”15 Ноанъанавий таълим технологияларни ишлаб чиқиш ва амалда қўллашда қуйидаги тамойилларга эътибор қаратилади:
Илмийлик тамойили- ўқув фанининг мазмунини ишлаб чиқишда илмий ютуқларга таянилади.
Лойиҳалаштириш тамойили- ўқув жараёнини ташкил этиш олдиндан лойиҳалаштирилади.
Тизимлаштириш тамойили- ўқув жараёнининг барча элементлари, ўқиш ва ўқитиш жараёни ягона тизим сифатида қаралади.
Мақсадга йўналтириш тамойили- ўқув жараёни мақсадли йўналтирилади яъни мақсад аниқ белгиланади.
Фаолиятий ёндашув тамойили- ўқув режаси ва дастурлари бўлажак мутахассис фаолиятини таҳлил этиш асосида тузилади. ўқув жараёни бўлажак мутахассиснинг келгусидаги касбий фаолияти билан узвий боғлиқликда ташкил этилади.
НОАНЪАНАВИЙ ТАЪЛИМНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ИШЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
4-жадвал