Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 02 Апреля 2013 в 09:50, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида, республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.

Вложенные файлы: 1 файл

Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш.doc

— 656.50 Кб (Скачать файл)

 

 

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

САМАРКАНД ИКТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ

 

 

"КАСБ-ХУНАР ТАЪЛИМИ" КАФЕДРАСИ

 

 

 

 

БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ  ИШИ

 

 

 

МАВЗУ:  “Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш”

 

 

 

 

 

Бажарди: Саттарова С.Э

Илмий рахбар:Хамракулова О.Д.

 

 

 

 

 

САМАРКАНД - 2012

 

 

Кириш

 

Мавзунинг долзарблиги: Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги натижасида,  республикамиз таълим тизимида туб ислоҳотлар содир бўлиб, у ривожланган мамлакатлар таълим тизими билан уйғунлашиб бормоқда. Бу жараёнда тайёрланаётган кадрларнинг касбий мустақил фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганидек: «Агар талабалар фикрлашга ўрганмаса, таълим самараси паст бўлиши муқаррар. Албатта билим ҳам керак. Аммо у ўз йўлига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир.» Чунки, бозор иқтисоди шароитида фақат мустақил фикрлаш қобилиятига эга бўлган шахсгина, ижтимоий ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топаолади, жамият учун ҳам, ўзи учун ҳам фойдали бўлади ва турли ғаразли оқимлар таъсирига берилмайди. Шунинг учун ҳам, сўнги йилларда малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнида   талабаларнинг мустақил  фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи ноанъанавий таълимни ташкил қилиш, фаол усулларида фойдаланишга кўпроқ эътибор берилмоқда.      Ноанъанавий таълим усулларининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:

  • ўқитувчи талабаларга тайёр ўқув материалини тақдим этмайди;
  • ўқув материали шундай баён этиладики, талабалар фаол билиш ва мустақил ўзлаштириш жараёнида янги билим ва кўникмаларга эга бўладилар;
  • фаол ўқитишнинг негизида мустақил фикрлашга ундаш ётади.

          Ноанъанавий таълим - талабаларни ўз касбига қизиқтирувчи, билим доираларини кенгайтирувчи, уларда ҳозиржавоблик хусусиятларини  тарбияловчи,  фаоллаштирувчи ва уларнинг мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантирувчи каби дидактик функцияларни бажаради.  Тажрибаларда таъкидланганидек, агар машғулот одатдаги - фақат тинглаб ўтиришга асосланган усулда ўтказилганда, талабалар ахборотнинг кўпи билан  20 фоизини ўзлаштирган бўлса, илғор педагогик усуллардан фойдаланилганда эса, бу кўрсаткич 80-90 фоизгача ошганлиги тасдиқланган.

Ноанъанавий таълимнинг самарадорлиги яна шундан иборатки, унинг қатнашчилари яхлит тизимли билимга эга бўлади ва мустақил - ижодий фикрлаш қобилиятлари ривожланиши негизида бўлажак касбий фаолиятга оид бошланғич кўникмалар шакллантирилиб, ўқув-тарбиявий жараённи  амалиёт билан бевосита боғлаб олиб боришни таъминлайди. Шунинг учун ҳам у, ривожлантирувчи ўқитишнинг юқори самарали усулларидан бири бўлиб ҳисобланади.

 

 

 

 

 

Тадқиқотнинг  мақсади: Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларининг илмий-назарий ва ташкилий-услубий жиҳатларини ўрганиш ва қўллашнинг амалий тавсияларини ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг  вазифаси:

Тадқиқотни мақсадларидан  келиб чиқиб қуйидаги вазифалар  белгилаб олинди ва ҳал этишга ҳаракат қилинди:

- Мавзу юзасидан иқтисодий  ва педагогик  адабиётлар таҳлили.

- Ноанъанавий таълимни ўрганиш ва иқтисодий дунёқарашини шакллантириш муаммосига доир илғор педагогик технологияларни ўрганиш ва уларни тахлил қилиш;

- Таълим жараёнида  ноанъанавий таълим усулларининг афзаликларини асослаб бериш.

- Таълим жараёнида  ноанъанавий таълим усулларининг  замонавий таълим-тарбия жараёнидаги  ўрнини аниқлаш.

-Дарс бериш жараёнида  ёшларнинг  иқтисодий дунёқарашини  шакллантиришда ноанъанавий таълим  усулларидан фойдаланишнинг амалий ва методик жиҳатларини тадқиқ этиш ва тегишли хулосалар ишлаб чиқиш.

      Тадқиқот объекти: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицейининг таълим жараёни.  

      Тадқиқот предмети: Касб-ҳунар коллеж ва академик лицейларга ноанъанавий таълим усулларини татбиқ этиш, талабаларда иқтисодий дунёқарашини шакллантиришда фаол ўқитиш  методларининг амалий ва методик жиҳатларини кўрсатиб бериш.

      Асосий ишчи илмий тахмин:  Иқтисодий фанларни ўқитишда ноанъанавий таълим усулларини қўллаб, қисқа вақт ичида каттагина ҳажмдаги билимларни талабаларга етказиб бериш, ноанъанавий дарс жараёнини қизиқарли ва мазмунли ташкил этиш ва дарснинг самарадорлигини оширишни кўзда тутади деган тахминга келинди.

  Тадқиқотнинг назарий ва методологик асоси. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва “Таълим тўғрисида”ги” қонуни,  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарлари  тадқиқотнинг назарий ва методологик асоси сифатида олинди. Аниқ вазифаларни ҳал қилишда иқтисодий ва ноанъанавий таълим усулларини ёритиб берган педагогик адабиётлардан фойдаланилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий-амалий аҳамияти: Тадқиқот натижасида республикамиз таълим муассасаларида “Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш” мавзусини ўқитишда мавжуд камчиликлар ва ютуқлар ўрганилди. Натижада ушбу мавзуни ўқитиш, ноанъанавий таълим усулларини фойдаланишнинг такомиллаштириши бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

   Мазкур битирув  малакавий ишдан “Иқтисодий педагогика” фанини ўқитишда методик қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин.

 

 

I.Боб. Касб-ҳунар коллежларининг ўқув жараёнида қўлланиладиган ноанъанавий таълим усулларининг турлари ва аҳамияти

 

 

1.1. Таълим тизимида  ноанъанавий таълим хакида тушунча.

     Инсонни ҳар томонлама тарбиялаш ва таълим бериш инсониятнинг азалий орзуси бўлиб, аждодларимиз маърифат ва маданиятни қандай қилиб ёш авлодларга ўргатиш, уларни комилликка етаклаш йўллари, қонун-қоидаларини излаганлар.   Республикамиз Президенти И.А.Каримов таълим тушунчасига миллий-дидактик нуқтаи назардан ёндашиб қуйидагича таърифлайди: «Таълим Ўзбекистон халқи маънавиятига яратувчилик фаоллигини бахш этади. Ўсиб келаётган авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён бўлади, касб кор, маҳорати узлуксиз такомиллашади, катта  авлодларнинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади». 1

       Таъкидланган мақсадни амалга ошириш учун таълимнинг янги моделини яратишни тақозо қилади. Моделни амалиётга тадбиқ этиш ўқув жараёнини технологиялаштириш билан узвий боғлиқдир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида «ўқув-тарбиявий жараёнини янги педагогик технологиялари билан таъминлаш»2 унинг иккинчи ва учинчи босқичларида бажариладиган жиддий вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Зеро, Ислом Абдуганиевич Каримов таъкидлаганидек: “Униб-ўсиб келаётган авлоднинг онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, қисқача айтганда, бу модел ҳаётда ўз фикрига, ўзининг қарашлари ва қатъий гражданлик позициясига эга бўлган, ҳар томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган шахсни шакллантиришни мақсад қилиб қўяди”.3

ҳозирги таълим тизимида билимларни эгаллашнинг янги концепцияси - ноанъанавий таълим технологияларнинг услубларини қўлашни тақазо этмоқда. Таълим жараёнини бир тизим деб олсак, уни ташкил этувчи элементларига қуйидагилар киради: ўқув мақсади, кутилаётган натижалар, ўқитувчи, ўқувчи, таълим мазмуни, таълим методи (усули), таълим шакли, таълим воситалари, назорат ва баҳолаш. Таълим жараёнини лойиҳалашда ана шу элементлардан лоқал биттаси четда қолса ёки тўғри танланмаган бўлса тизим ишламайди, демакки, мақсадга эришиб бўлмайди.

 Ўқув –тарбия жараёнларини ташкил этишда анъанавий усуллардан фарқли ўлароқ, янгича педагогик технологияларни ўзлаштириш ва таълим жараёнида қўллаш замон талабидир. Миллий дастурда бу масалага алоҳида эътибор берилган.

       Ноанъанавий таълим технология кўпчилик олимларнинг нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда турлича талқин этилади. Жумладан, Т.Н.Балло ноанъанавий таълим технологияни “амалиётга татбиқ қилинадиган муайян тизим лойиҳаси” дея таърифлайди ҳамда асосий диққатни ўқув педагогик жараённи олдиндан лойиҳалашга қаратади. В.И. Давыдова эса ноанъанавий таълим технологиянинг “фан ва амалиёт орасидаги муайян тамойилларни олға сурувчи методлар ишлаб чиқарувчи, уларни изчил қўллаш каби масалаларни ҳал этишга йўналтирилган мустақил фан”4 бўлиши лозимлигини қайд этади.

Масалан, “Педагогик технологияларнинг  тадбиқий асослари” ўқув қўлланмасида Ў.Қ. Толипов томонидан интерфаол усуллар ва уларнинг тавсифига қуйидаги таъриф берган : “Замонавий таьлимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, талабалар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгаллаган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади”.5 

       Муаллифларимиздан бири Р.Ишмуҳамедов - “педагогик жараёнининг самарали ва натижали бўлишини таъминлайдиган интерактив услубларнинг ўзаро ҳаракат турларини гуруҳларга бўлиб чиқиш лозим деб таъкидлайди:    ўқитувчи - талаба ; талаба  - талаба ; ўқитувчи - талаба  ; талаба - талабалар; ўқитувчи  -талабалар;6

Менинг назаримда ноанъанавий таълим технология- эҳтиёждан келиб чиққан ижтимоий буюртма бўлиб, таълимнинг мақсад ва мазмунига асосланиб ўқув жараёнини лойиҳалаштириш ва шу лойиҳа асосида таълимни ташкил эитшдан иборат педагогик жараёндир..

Демак, таълим технологияларини шартли равишда икки турга ажратиш мумкин: 1. Анъанавий.

      2. Ноанъанавий.

Анъанавий таълим технологияси - муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни кўпроқ ўқитувчи шахсига қаратилган бўлиб, ўқитишнинг анъанавий шакли, методи ва таълим воситаларининг мажмуидан фойдаланиб таълим-тарбия мақсадига эришишдир.

Анъанавий ёндашув. Унинг  асосий хусусияти-ўқитувчи маълум ахборотни, гапириб беради, тушунтиради, талаба эса бу блимни хотирасида сақлайди.  “Билим” тушунчаси хотирада сақланадиган ахборот маъносида тушунилади.   Талабада билим бор-йўқлиги имтиҳонда шу  ахборотга доир  берилган саволга  ёддан   берган  жавобига қараб  аниқланади.    Бунда билим дегани асосан эсда қолдиришнинг  натижасидир, у кўпинча юзаки бўлши ҳам  мумкин.   Бундай билим хотирада узоқ  сақланмайди. Талаба савол берилганда эслаши, баъзан  эслай олмаслиги ҳам мумкин.

    Анъанавий ўқитиш усулида таълим мақсади  дастур  талабига  биноан аниқ ифодаланмайди, талабанинг  ўзлаштириш даражаси, сифати ҳақида  муаллим аниқ тасаввурга эга бўлмайди.

    Анъанавий таълим мамлакатимизнинг   ўқув юртларида кенг тарқалган, унинг турли жиҳатлари  педагогика,  методика фанларида  ишлаб   чиқилган, катта  тажриба тўпланган.  Анъанавий  таълим  усулини  такомиллаштириш соҳасида  изланишлар   давом этаётир. Лекин унинг   объектив  имкониятлари чекланган.   Мамлакатимизда   амалга оширилаётган  таълим соҳасидаги  ислоҳотлар, тез   суръатлар билан ривожланаётган фан –техника талаблари-таълим  усули   билан жамитянинг рақобатбардош,   юқори малакали   кадрлар  тайёрлаш, баркамол авлодни   шакллантиришга бўлган эҳтиёжи ўртасида номутаносибликни вужудга келтирди.   Уни  таълимда   бошқа   янги ёндашувларни қўллаш йўли билан   ҳал   этиш лозим. Анъанавий педагогикада методик  ишланмалар ўқитувчи дарс ўтиши учун тузилса, педагогик технология-ўқувчини ўқув-билиш фаолиятининг шакллари ва мазмунини тасвирлайдиган таълим  жараёни лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этади.

Ноанъанавий педагогика – ҳозирги кунда норасмий фан сифатида маълум бўлган, бироқ кун сайин бутун жаҳон соҳа мутахассисларининг эътиборига тушиб, жадал ривожланиб бораётган билимлар тизимидир. Унинг таълимий аҳамиятини тан олган педагоглар жамоаси, олимлар, шу боисдан ҳам мавжуд анъанавий педагогикага танқидий ёндашмоқдалар.

Ҳозирги кунларда шаклланиб, ривожланиб бораётган мазкур янги фан ҳақида жиддий фикрлар билдириляпти, унинг асосий вазифаси ҳукмрон бўлиб турган бутун ўқув тарбия тизими назариясини инновация асосида қайта ташкил этиб ўзлаштиришдир.

Ноанъанавий педагогика-ҳукмрон назария, назарий ва амалий муаммоларни ҳал этишнинг асоси қилиб олинган. Инноваторлар фикрига асосан одатий мумтоз педагогик назариялар эскириб қолган, янги шароитда ҳозирги авлодни бу йўл билан тарбиялаш мумкин эмас.

Ҳозирги педагогик  фандаги вазият умумий ҳолда шундан иборат. Бу вазиятда инновация жуда муҳим. Педагогика-билимлар тизимидир. Объективлик, мақсадга мувофиқлик, мустахкамлик, бир-бирига зид бўлмаслик- унинг асосий ҳарактеристикаларидир. Педагогика тизимини ҳар қандай илмий назария каби тизимини ташкил этувчи тамойиллари лойихалаштиради, бирлаштиради ва ушлаб туради яъни ушбу тизим асосий билимларга асосланиши асосий ҳолдир.

       Ноанъанавий таълим технологиянинг мухим   белгиси-мақсад ҳосил қилиш жараёнидир.   Анъанавий   педагогикада “педагогик мақсад” масаласига  назариячилар ҳам, амалиётчилар ҳам  кам эътибор беради, мақсад-методик  адабиётларда ҳам   ноаниқ ифодаланиб, унга эришиш даражаси  ҳам  субъектив  баҳоланади.

      Ноанъанавий таълим технологияда7 –педагогик мақсадни аниқлаш асосий муаммо бўлиб,  мақсадни диагностик ифодалаш, билим ўзлаштириш сифатини объектив баҳолаш назарда тутилади. Ниҳоят таълим-тарбия жараёнлари  тузилиши ва мазмуни жихатидан  яхлитлиги- таълим технологияни  ишлаб чиқиш ва амалга  оширишнинг  муҳим принципи ҳисобланади.   Яхлитлик принципи, шунингдек, таълимнинг ҳар тури бўйича  бўлажак педагогик тизимнинг  лойиҳасини ишлаб чиқаётганда педагогик тизимнинг барча элементлари (чорак, семестр, ўқув йили давомида ҳам, шунингдек бутун таълим  давомида ҳам)   ўзаро  таъсирда  бўлишига эришиш  зарур.

Демак, ноанъанавий таълим технология - муайян муддатга мўлжалланган, таълим жараёни марказида талаба шахси бўлиб, ўқитишнинг замонавий шакли, фаол ўқитиш методлари ва замонавий дидактик воситаларнинг мажмуини таълим - тарбия ишидан кўзланган мақсад ва кафолатланган натижага эришишга йўналтиришдир.

   Менинг назаримда, ноанъанавий таълим технологияси анъанавий таълим технологиясидан фарқ қилиб, талабаларнинг билиш имкониятларини ривожланишига шароит яратади, мустақил ишлашларига алоҳида эътибор берилади, билиш фаолиятлари изланувчан ва ижодий ҳарактерга эга бўлади. Дарс тузилмаси ўзгарувчан бўлади ва анъанавий педагогикада методик  ишланмалар ўқитувчи дарс ўтиши учун тузилса, ноанъанавий таълим эса -ўқувчини ўқув-билиш фаолиятининг шакллари ва мазмунини тасвирлайдиган таълим  жараёни лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф этади.(1-жадвалда кўрсатилган)

Информация о работе Касб-ҳунар коллежларининг таълим жараёнида ноанъанавий таълим усулларидан фойдаланиш