Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Мая 2013 в 10:51, курсовая работа

Краткое описание

Тижорат банклари мутлақо бошқача тамойиллар асосида тузилиб, иш олиб бормоқдалар. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ёки бошқа бирор хужалик субъекти эндиликда асосланган инвестиция ва хужалик юритиш режаларисиз, бизнес режасиз кредит, унга тенглаштирилган ресурсларни илгаридек ололмайдилар. Бундан ташқари, кредит, маълумки, факатгина қайтиб бериш шарти билан эмас, балки тегишли фоиз ставкалари хисобга олинган холда берилади, бу эса маблағ олувчилар зиммасига, аввало уз ишончларини банкка, бу кредитларни қайтариш муддатларига риоя қила олишлари хақида жиддий уйлаганлиларидан сунг берилади.

Содержание

Кириш………………………………………………………………………………..
3
1-БОБ.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
8
1.1.
Тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларни турлари
8
1.2.
Тижорат банкларининг кредит операцияларининг хуқуқий асослари.
17
2-БОБ.
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ.
31
2.1.
Тижорат банкларининг кредит бериш тартиби
31
2.2.
Тижорат банкларида кредит бериш механизмининг бугунги холати ва унинг тахлили.
40
2.3.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни пайдо булиш сабаблари ва ундаги муаммолар
62
3-БОБ.
ИКТИСОДИЁТНИ ГЛОБАЛЛАШУВИ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ПАЙДО БУЛИШНИНГ КАМАЙТИРИШДАГИ ЙУНАЛИШЛАРИ
69
3.1.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари
69
3.2.
Тижорат банкларини муаммоли кредитларини пайдо булиш сабабларини камайтиришнинг асосий йуналишлари.
74
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР………………………………………………………
83
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

Вложенные файлы: 1 файл

Муаммо кред.Изамов.02.06.10.doc

— 595.00 Кб (Скачать файл)

- хом ашё сотиб олиш  учун;

-ишлаб чикариш харажати  учун;

-товар моддий кийматликлар  сотиб олиш учун;

-маиший хизмат курсатиш  харажатлари учун;

-ва бошка максадлар учун берилади.

 Ўзбекистон Республикаси «Банк ва банк фаолияти тўғрисида» қонунда банк терминига тушунтириш берилганда, кредит фаолиятига алоҳида урғу берилган. Жахон банк амалиётида «Банк бу молиявий хизматлар сотиладиган универмагдир» деган тушунча берилганига қарамай, кредит операциялари барча банклар фаолиятида мухим ўрин эгаллаган. Бир томондан банк кредити иқтисодий субъектлар учун зарурий холларда вақтинча юзага келган молиявий қийинчиликларни ечишда ёрдам берувчи мухим манба бўлиб ҳисобланса,  бошқа томондан банкларнинг энг куп фойда берувчи фаолияти бўлиб ҳисобланади.

Банклар савдо корхоналари  сингари узларининг ресурслари савдо-сотиги билан шугулланиб, даромад келтириш максадида уларни кредит махсулларига жойлаштирадилар. Шунинг учун соглом хужалик юритиш шароитида банклар йирик кредит институтлари сифатида кредитлаш фаолиятига асосланган холда даромад олиш билан шугулланадилар.

Банкнинг кредит махсулларини хажми факат уз маблаглари хажмига  эмас, балким жалб килинган маблаглар  хажмига хам боглик. Бозор иктисодиети шароитида банк мижозларнинг маблагларини кушимча равишда жалб килиш йули билан катта микдордаги маблаглар билан савдо килиш мумкин. Банк узи учун эмас бошкалар учун бу кушимча маблагларни жалб килади ва канча куп микдорда пул маблагларини жалб килса, у шунчалик катта хажмдаги кредит ресурсларига эга булади.   

Кредитлаш шартлари деганда  узига хос талабларга, яъни кредитлаш  элементларини - объекти, субъекти ва таъминганлик даражасигига асосланганлиги тушунилади. Бу дегани, банк хар кандай мижозга кредит берилмайди. Кредит олиш учун талабгорлар куп, лекин уларнинг ичида кайсиларига кредит бериш мумкинлигини, берилган кредитни урнатилган муддатда, фоизлари билан кайтара оладиган ишончли мижозларни аниклаш зарур. Шунинг учун бу ерда банк карз олувчи билан кредит муомаласини унинг кредитга лаекатлилик даражаси, баланс ликвидлиги, товар илаб чикарувчиларнинг махсулотларини урганиш, уларнинг хисоб ракамларини бошкаришига олдинги утган тажрибаларга асосан ва менеджментлик даражасига караб бахо беришдан бошлайди.

Хозирги вактда иктисодиет ривожланишининг холатидан келиб  чиккан холда амалиетда киска  муддатли кредитлар хажми купайган.

Кредитлашнинг асосий элементи ва банк ссудаларини синфларга булишнинг  мезони булиб унинг таъминланганлик даражаси хисоблананди. Шунинг учун ссудалар тугридан тугри таъминланганлиги, билвосита таъминланганлиги ва умуман таъминланмаган булиши мумкин. Халкаро амалиетда кредитлар таъминланган, кисман таъминланган ва таъминланмаган кредитларга булинади.

Жахон банклари амалиетида ссудаларнинг таъминланганлигига хамма вакт хам бир хилда ендошилмаган. Марказлашган банк тизимида товар-моддий бойликлар шаклида таъминланган ссудалар энг ишончли ссудалар булиб хисобланган, хориж амалиетида эса бундай эмас.

Хорижий банклар тажрибаси шуни курсатдики, таъминот сифатидаги моддий-товар бойликлар ссудаларни уз вактида кайтарилишига ишонч хосил килиш хукукини бермайди. Бундай ишончга эга булиш учун карз олувчинингсекин айланадиган, доим тез сотилмайдиган моддий захиралари ва жами мулкини хамда тез сотиладиган активлар таркибини чукур урганиш талаб этилади. Хориж иктисодчиларнинг фикрича моддий захиралар билан таъминланган кредитлар - энг ишончсиз кредитлар деб хисобланиши хам бежиз эмас, лекин шу вактнинг узида моддий-товар бойликлар (захирада булмаган,  харакатда булган) билан таъминланган кредитлар энг ишончли булиб хисобланади.

Масалан, агарда, кредит захирадаги тайер махсулотлар таъминоти  устидан берилган булса, ушбу тайер  махсулотнинг сотилиши кийинлашган  булса бундай кредитни ишончли кредит деб айтиб булмайди, маълумки уни кайтарилиши кийинлашади ва бундай кредитни тезлик билан муаммоли кредитлар таркибига киритиш лозим.

Хаммаси кредитнинг таъминот сифатига богликлигини куриш мумкин. Агарда таъминот сифатли булса, ликвидли ва микдор жихатидан етарли даражада булса, кредитга яхши булади ва бундай таъминотни эътиборсиз колдириб булмайди. Бошка томондан, таъминоти булмаган  кредитларни беришда, биринчи тоифадаги карз олувчиларнинг ижобий сифатли томонларини эътиборга олиш керак.

Хорижий мамлакатлар  амалиетида таъминланмаган ссудалар хам  хукукий шахсларга, хам жисмоний шахсларга берилади. Таъминланмаган ишончли (бланкалик) кредитлар беришда  карз олувчи корхонанинг обруси, унинг  молиявий ахволи, келажакдаги даромади хамда олдинги кредитлаш тартибига риоя килиб келганлиги инобатга олинади. Таъминланмаган кредитларни узининг тарихий ривожланишига ва малакали рахбариятга эга булган йирик корхоналарга бериш мумкин.

Купчилик холларда бу хусусий шахсларга хам тегишлидир. Банклар, алохида шахсларга бланкали кредит беришда, карз олувчиларнинг мулкларини бахолайдилар, шахсий уй-жойнинг борлиги ва бир неча йил давомида доимий ишлаш жойи хамда олдинги утган даврларда ссудаларни уз вактида кайтарганлигини инобатга олади.

Таъминланганлик банкнинг кредитлаш тизимида унинг фундаментал элементи булиб колади, бирон бир лойихани молиялаштиришда уни энг охирги мудофаа чизиги деб хисоблаш мумкин.

Жахон банк амалиетида кредитларни  синфларга ажратишнинг бошкача  критерияларини куриш мумкин. Куп  мамлакатлар ссудаларни икки бугинга булади: хукукий шахсларга берилган кредитлар ва жисмоний шахсларга берилган ссудалар. Агарда, биринчи бугиндаги кредитлар  ишлаб чикариш максадларини курсатса (мисол учун, ишлаб чикаришни кенгайтириш ва махсулотларни сотиш), иккинчи бугиндаги кредитларда эса ахолининг шахсий истеъмолини кондиришига хизмат курсатади. Кредитларни бундай синфларга булиниши кредит куйилмаларнинг хатарларини диверсификация килиш учун хам ва кредитлашни ташкил этиш учун хам (бериш тартиби, расмийлаштирилиши, сундирилиши, таъминоти ва бошкалар) мухим ахамиятга эга.

Тижорат банкларининг кредитлари банк фаолиятида асосий урин тутган операциялардан бири булиб бунга, Ўзбекистон Республикаси «Банк ва банк фаолияти тугрисидаги конуни»да банк терминига куйидагича тушунча берилади бу « кредит бериш операциясидир»10. Жахон банк фаолиятида банк терминига молиявий универмаг деган тушунча берилганига карамай кредит операциялари барча банклар фаолиятида мухим урин эгаллаган. Бир томондан банк кредити иктисодий субъектлар учун зарурий холларда вактинча юзага келган молиявий кийинчиликларни ечишда ёрдам берувчи мухим манбаа хисобланади. Иккинчи томондан эса банклар олиб бораётган жараёнлари ичида энг куп фойда берувчи жараёндир.

Банкларнинг  кредит жараёнлари уз навбатида муддат буйича учга булинади:

- киска муддатли 1 йил  муддатгача булган;

- узок муддатли 1 дан  юкори муддатгача булган;

Агар биз бу курсаткични  Республикамиз банклари буйича тахлил киладиган булсак, у холда уртача 50 фоиз атрофидали гини куришимиз мумкин. Кредит операцияларининг банк фаолиятида энг рискли жараёнлардан бири хисобланган бир вактда, унинг даромадлилиги хам юкоридир. Бугунги банк тажрибаси шуни курсатмокдаки, ривожланган давлатлар банклари даромадида кредит жараёнларидан олинган фоиз даромади салмокли улушни  ташкил этмокда. АКШ банклари буйича бу курсаткич уртача 85,9 фоизни ташкил килган. 11

Баъзи бир мижозлар кредит олиш, уни тулдириш жараёнида олдинги  даврдаги каби кредит объектлари буйича хужжат тудирадилар, баъзи бир мижозлар эса янги усул ёрдамида кредит олиш учун харакат киладилар. Буларнинг барчаси хозирги давр  кредит бериш тизимига утиш даврини бошидан кечираётганидан хабар килади. Утиш даврининг асосий камчиликлари булиб эса куйидагилар хисобланади.  

Тижорат банкларининг асосий актив операцияси бу кредитлаш фаолиятидир. Кредит муносабатларининг  субъектлар: хўжалик органлари, аҳоли давлат ва банкларнинг ўзидир.

Тижорат (товар) кредити. – Бу бир корхона томонидан  иккинчи корхонага олган (берган) товарлари тўловини кечиктириб тўлаш ҳуқуқини беришга айтилади. Тижорат кредити ҳужжати – векселдир. Тижорат кредити объекти бўлиб товар ҳисобланади.

Банк кредити. – Махсус  кредит ташкилотлари томонидан  бериладиган кредитлардир. Банк кредит муносабатларида қатнашувчилардан бири бўлиб банк иштирок этади. Банк кредити объекти бўлиб нақт ёки нақтсиз пул ҳисобланади.

Буларнинг барчаси мижозларнинг кредит олиш қобилиятини тахлил қилиш  натижасида қарор қабул қилингандан  сўнг мижозларга берилади.

1-Жадвал

Банк кредити турлари12.

Кредит субъектлари бўйича кредитлар

  1. давлат корхоналари
  2. нодавлат корхоналари
  3. аҳоли
  4. бошқа хўжаликлар
  5. давлат органлари
  6. қўшма корхоналар
  7. бошқа банклар ва
  8. бошқа ташкилотлар

Кредит мақсадига кўра кредитлар

  1. истеъмолга
  2. саноатга
  3. савдога
  4. қишлоқ хўжалигига
  5. инвестицион
  6. бюджет кредитлари

Кредитни жорий қилиш мухитига қараб кредитлар

  1. ишлаб чиқаришга
  2. муомалага

Кредит муддатига қараб кредитлар

  1. қисқа муддатли
  2. узоқ муддатли
  3. ўрта ҳолда муддатли
  4. талаб қилиб олгунча кредит

Кредит ҳажмига кўра кредитлар

  1. йирик
  2. майда (микро) кредитлар

Тўлов турига кўра кредитлар

  1. бозозр фоизи
  2. юқори фоизли
  3. имтиёзли фоизли

Кредитлаш объектига кўра кредитлар

  1. хусусий объектлар
  2. умумлашган кредитлаштириш объекти

Кредитлаштиришдаги валюта тури  бўйича кредитлар

  1. миллий валютада
  2. хорижий валютадаги кредитлар

Кредит таъминоти бўйича кредитлар

  1. таъминланган кредитлар
  2. таъминланмаган кредитлар

Қайтариш тартибига кўра кредитлар

  1. бир вақтда қайтариладиган кредитлар
  2. тўловни кечиктириш асосидаги кредитлар (ойлик, квартал, йил)

Фоиз ставкасини ўрнатилишига қараб

  1. қатъий белгиланган
  2. ўзгарувчан

Кредит муносабатларида қатнашадиган банклар сонига кўра

  1. битта банкдан бериладиган кредитлар
  2. синдицирлашган кредитлар кабилардир

Кредитлаш услубига кўра

  1. қолдиқ
  2. оборот (муомала)
  3. кредит линияси орқали

 

Бу кредит турлари  деярли барча собиқ МХДларида бир хил бўлиб, улар банклар томонидан ва бошқа нобанк ташкилотлари томонидан мижозларга берилади. Бироқ ислом давлатларида исломга кредит бериш усуллари устун туради.

2-жадвал

АТ «Агробанк»нинг жалб килган маблаглар..13

Хисобот йиллари

Жами жалб килинган маблаг  (минг АКШ долларида).

Шу жумладан депозит  ва

жамгармалар (минг АКШ  долларида)

01.01.08

129874

1163

01.01.09

157699

6625

2008 йилдаги усиш (фоизда %да )

120,2

569,6


 

Банклар,  алоҳида  кредит ташкилоти сифатида (мустақил) иқтисодий, сиёсий шарт-шароитлар, банк қонунчилигининг  ривожланиш даражаси, банклараро рақобат ҳамда банк инфратузилмасининг ривожланиш даражасини эътиборга олган ҳолда ўз кредит сиёсатини амалга оширади

Юкоридаги маълумотлар  шуни курсатмокдаки, ахолининг банкларга булган ишончининг пасайганига карамай банклар томонидан маблаг жалб килишга эришилмокда.

3-жадвал

 «Агробанк»и томонидан берилган ссудаларнинг таркиби.

(2008 йил 1 январ холатига)

 

Ссуда турлари

Сумма (минг сум)

Салмоги (%)

1

Киска муддатли ссудалар

59 339,6

73,1

3

Узок муддатли ссудалар

21 357,1

25,9

4

Муддати утган ссудалар

424,9

1,0

 

Жами ссудалар

81121.6

100,0


 

Чунки, биргина  «Агробанк» ининг узида бир йил муддат ичида депозит ва жамгармалар  микдори 6625.минг АКШ долларига купайган. Умуман жалб килинган маблаглар хажми эса 5425.минг АКШ доллари микдорида усган.

Тижорат банклари кредитлаш  жараёнлари оркали мамлакат иктисодининг ривожланишига хам жуда катта  хисса кушмокда. Бугунги кунда  республикада банклар томонидан  берилган кредитлар суммасини 2008 йил якуни буйича йирик банк булмиш «Агро»банк мисолида куришимиз мумкин.

Информация о работе Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари