Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Мая 2013 в 10:51, курсовая работа
Тижорат банклари мутлақо бошқача тамойиллар асосида тузилиб, иш олиб бормоқдалар. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ёки бошқа бирор хужалик субъекти эндиликда асосланган инвестиция ва хужалик юритиш режаларисиз, бизнес режасиз кредит, унга тенглаштирилган ресурсларни илгаридек ололмайдилар. Бундан ташқари, кредит, маълумки, факатгина қайтиб бериш шарти билан эмас, балки тегишли фоиз ставкалари хисобга олинган холда берилади, бу эса маблағ олувчилар зиммасига, аввало уз ишончларини банкка, бу кредитларни қайтариш муддатларига риоя қила олишлари хақида жиддий уйлаганлиларидан сунг берилади.
Кириш………………………………………………………………………………..
3
1-БОБ.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
8
1.1.
Тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларни турлари
8
1.2.
Тижорат банкларининг кредит операцияларининг хуқуқий асослари.
17
2-БОБ.
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ.
31
2.1.
Тижорат банкларининг кредит бериш тартиби
31
2.2.
Тижорат банкларида кредит бериш механизмининг бугунги холати ва унинг тахлили.
40
2.3.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни пайдо булиш сабаблари ва ундаги муаммолар
62
3-БОБ.
ИКТИСОДИЁТНИ ГЛОБАЛЛАШУВИ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ПАЙДО БУЛИШНИНГ КАМАЙТИРИШДАГИ ЙУНАЛИШЛАРИ
69
3.1.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари
69
3.2.
Тижорат банкларини муаммоли кредитларини пайдо булиш сабабларини камайтиришнинг асосий йуналишлари.
74
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР………………………………………………………
83
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Республика ҳудудларида, айниқса қишлоқ жойларида банк инфратузилмасини янада кенгайтириш орқали аҳолига ва фермер хўжаликларига кўрсатилаётган банк хизмат турларини кўпайтириш, уларга банк хизматларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш ҳамда банклар ўртасидаги рақобат муҳитини янада кучайтириш мақсадида, 2009 йилда қўшимча 157 та, шу жумладан қишлоқ жойларда қўшимча 113 та мини-банклар ташкил этилиб, уларнинг умумий сони 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 2 318 тага, шу жумладан, қишлоқ жойларида 1 605 тага етди.
Шу билан бирга, мижозларга касса хизматларини кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида ташкил этилган махсус кассалар сони бир йил давомида 221 тага ортиб, 2010 йил 1 январь ҳолатига кўра 1632 тани ташкил этди.
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар доирасида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштириб борилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги ПҚ-1090-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом” ишлаб чиқилди.
Амалга оширилаётган тадбирлар натижасида, 2009 йилда банклар томонидан қўшимча 1 млн. 544 минг дона пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, уларнинг умумий сони 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 6 млн. 59 минг донага етказилди. Шу билан бирга, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида ўрнатилган терминаллар сони 2009 йил давомида 33 минг 127 тага ошиб, йил охирига келиб 60 минг 631 донани ташкил этди. Пластик карточкалар билан амалга оширилган тўловлар миқдори ўтган йилда 2008 йилга нисбатан 3 бараварга кўпайди.
Шунингдек, 2004 йилдан бошлаб Марказий банк ҳузурида ташкил этилган Кредит ахбороти миллий институти томонидан қарз олувчиларнинг кредит тарихи ва банклараро ахборот алмашинуви тизимининг самарали ишлаши таъминланмоқда. Бу тизим аниқ вақт режимида ишлаб, унга барча банк филиаллари боғланган ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг кредит талабномаларини кўриб чиқишда ушбу тизимдан мажбурий равишда фойдаланилади.
Бу эса, кредитлаш жараёнидаги маълумотлар номутаносиблиги, нотўғри қарор қабул қилинишининг олдини олишга ва шу орқали банк тизимида кредит таваккалчилигини камайтириш ҳамда банкларнинг кредит портфели сифатини оширишга хизмат қилмоқда.
Инқирозга қарши чоралар
дастури доирасида қабул
Хусусан, жаҳон бозорида
айрим маҳсулотлар нархлари ва уларга
бўлган талабнинг пасайиши ҳисобига
молиявий қийинчиликларга дуч келган
маҳсулот экспорт қиладиган
Паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва бу жараёнга тижорат банкларини жалб қилишга қаратилган ишлар корхоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишда муҳим роль ўйнади.
Жумладан, мамлакатимиз бўйича, йирик корхоналарни ҳам қўшганда, жами банкрот деб эълон қилинган 240 та корхонадан 154 таси янги мулкдорларга сотилди, 86 таси эса тижорат банклари балансига ўтказилди.
Тижорат банклари балансига ўтказилган 70 та иқтисодий ночор корхонада ишлаб чиқариш тўлиқ қайта тикланиб, истиқболли сармоядорларга сотилди, қолганларида молиявий соғломлаштириш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур корхоналарда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда ушбу корхоналарни потенциал инвесторларга сотиш мақсадида банклар томонидан 57,5 млрд. сўмлик инвестициялар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларига асосан, 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва фаолиятини тиклаш билан боғлиқ тадбирларнинг тўлиқ бажарилиши таъминланди.
2009 йилда кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорлик
Фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларининг сони 2009 йилда 16,3 мингтага ўсиб, 2010 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 196,5 мингтага етиб, улар томонидан ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 50 фоизи ишлаб чиқарилмоқда.
Бундай натижа, биринчи навбатда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат томонидан доимий қўллаб-қувватланаётганининг самарасидир. 2009 йилда кичик саноат корхоналари учун ягона солиқ тўлови 8 фоиздан 7 фоизгача пасайтирилди, якка тадбиркорлар учун эса қайд этилган солиқ миқдори ўртача 1,3 баробар камайтирилди.
Шунингдек, кичик бизнес соҳасида аҳоли бандлигини янада ошириш борасида аҳамиятга молик ишлар бажарилди. Жумладан, 2009 йилда кичик бизнесда иш билан банд бўлганларнинг жами иш билан банд бўлган аҳоли таркибидаги улуши 74,8 фоизга етди.
Баркарор миллий пул бирлиги маълум даражада давлатнинг иктисодий ва сиёсий обрусини белгилаб беради. Инсониятнинг буюк ихтироси булган пул товарлар кийматининг умумий эквивлентигина эмас, балки унинг бошка мухим вазифалари хам бор. Хозирги мураккаб дунёда тугри ишлаётган пул тизими хар кандай мамлакат иктисодиётига хаётий кувват бахш этади, жамиятнинг юарча яширин имкониятларидан тула фойдаланиш имконини беради. Иккинчи томондан, пул тизимининг муваффакиятли ишлаши маълум даражада иктисодий усишни ва пировардида бутун жамият фаровонлигини белгилаб беради.
Мустакил Узбекистоннинг
пул ва банк тизимининг утган етти
йил мобайнидаги ривожланиши
утиш даври иктисодий жараёнларининг
умумий динамикасини акс эттирди, хукуматнинг
бозор муносабатларига
Маълумки ислохотларнинг стратегик максадлари сифатида куйидагилар белгиланган эди.
Шу сaбaбли Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa кичик бизнeсни ривoжлaнтиришни рaғбaтлaнтиришгa aлoҳидa эътибoр қaрaтилгaн. Ушбу чoрa-тaдбирлaр сoлиқ вa крeдит имтиёзлaри билaн бир қaтoрдa, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш учун қулaй бизнeс муҳитини ярaтиш мaқсaдидa институциoнaл ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштиришни ҳaм ўз ичигa oлaди.
Жумлaдaн, янги тaшкил этилaётгaн кичик вa xусусий кoрxoнaлaрни қўллaб-қуввaтлaш мaқсaдидa Имтиёзли крeдит жaмғaрмaсининг рeсурс бaзaсини икки бaрoбaр oшириш кўздa тутилгaн. Бунинг натижасида кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар миқдори йилдан-йилга сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Шу билaн биргa, бeрилгaн имтиёзлaрнинг aмaл қилиш муддaти узaйтирилди, aйлaнмa мaблaғлaрни тўлдириш учун бeрилaдигaн крeдитлaрнинг энг узoқ муддaти 12 oйдaн 18 oйгa oширилди.
Жoрий йилнинг 1 янвaридaн сaнoaт сoҳaсидa фaoлият кўрсaтaётгaн кичик кoрxoнaлaр учун ягoнa сoлиқ тўлoв стaвкaси 8 фoиздaн 7 фoизгa кaмaйтирилди, мoлиявий, мaиший вa бoшқa xизмaтлaрни кўрсaтaётгaн микрoфирмaлaр вa кичик кoрxoнaлaр ягoнa сoлиқ тўлoвидaн 3 йил муддaтгa oзoд этилди. Бундa микрoфирмaлaр вa кичик кoрxoнaлaр, нoдaвлaт xўжaлик юритувчи субъeктлaрни oлaдигaн дивидeндлaрининг инвeстициялaргa, aввaл oлингaн крeдитлaр учун ҳисoб-китoб қилишгa йўнaлтирилaдигaн қисми 5 йил муддaтгa сoлиқдaн oзoд этилди.
II-боб. Ўзбекистонда тижорат банкларининг кредит бериш тартиби ва унинг тахлили.
2.1. Тижорат банкларининг кредит бериш тартиби
Тижорат банклари узининг иқтисодиётда тутган урни ва узига хос фаолияти билан бозор иктисодиётининг ажралмас кисми сифатида юзага келди. Тижорат банкларининг бугунги кундаги фаолиятига эътибор берадиган булсак, халк хужалигининг хеч бир субъекти йукки, у бугун банк хизматидан фойдаланилмаётган булсин.
Активларни бошкаришнинг асосий максади таваккал килишнинг энг пас даражаси шароитида даромад фоиз тушумлари ва харажатлар орасидаги фаркни мумкин кадар ошириш ёки уни жуда булмаганда баркарор даражада саклаб туришдан иборат эканлиги малум.
Тижорат банкларининг операциялари ичида кредит операцияси асосий уринни эгаллайди.
Тижорат банкларининг кредитлари банк фаолиятида асосий урин тутган операциялардан биридир. Ўзбекистон Республикаси «Банк ва банк фаолияти тугрисидаги конуни»да банк терминига тушунтириш берилганда бу ташкилот учта операцияни албатта амалга ошириши кераклигига берилган булардан бири кредит бериш операциясидир. Жахон банк фаолиятида банк терминига молиявий универмаг деган тушунча берилганига карамай кредит операциялари барча банклар фаолиятида мухим урин эгаллаган. Бир томондан банк кредити иктисодий субъектлар учун зарурий холларда вактинча юзага келган молиявий кийинчиликларни ечишда ёрдам берувчи мухим манбаа хисобланади. Иккинчи томондан эса банклар олиб бораётган жараёнлари ичида энг куп фойда берувчи жараёндир.
Банкларнинг кредит жараёнлари уз навбатида муддат буйича учга булинади:
- киска муддатли 1 йил муддатгача булган;
- узок муддатли 1 йилдан ортик.
Агар биз бу курсаткични Республикамиз банклари буйича тахлил киладиган булсак, у холда уртача 50 фоиз атрофидалигини куришимиз мумкин. Кредит операцияларининг банк фаолиятида энг рискли жараёнлардан бири хисобланган бир вактда, унинг даромадлилиги хам юкоридир. Бугунги банк тажрибаси шуни курсатмокдаки, ривожланган давлатлар банклари даромадида кредит жараёнларидан олинган фоиз даромади салмокли улушни ташкил этмокда. АКШ банклари буйича бу курсаткич уртача 85,9 фоизни ташкил килган.
Баъзи бир мижозлар кредит олиш, уни тулдириш жараёнида олдинги даврдаги каби кредит объектлари буйича хужжат, баъзи бир мижозлар эса янги усул ёрдамида кредит олиш учун харакат киладилар.
Хозирги бозор иктисодиёти шароитида тижорат банкларининг операциялари жумладан кредит операциялари жахон хужалиги билан хамнафас равишда кушилиб бориши объектив заруратга айланмокда. Бунинг асоси халкаро микёсдаги томонлар учун иктисодий асосларни яратилиши хисобланиб, бу хар иккала томон учун ижобий самарасини беради. Мазкур масала юзасидан И. А. Каримовнинг «Жахон молиявий-иктисодий инкирози, ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари» асарида « Барчамиз бир хакикатни англаб етишимиз лозим — Ўзбекистон бугун халкаро Хамжамиятнинг ва глобал молиявий-иктисодий бозорнинг ажралмас таркибий кисми хисобланади. ... Шу боис глобал молиявий инкироз ва биринчи навбатда унинг окибатлари иктисодиётимизнинг ривожланиши ва самарадорлик ҳолатларига таъсир этаётганидан кўз юмиб бўлмайди» 18деб таъкидлаб утдилар.
Кредит бериш тизимининг
янги замонавий белгиларидан асосийси
бу банклар томонидан юкори
Банклар, алохида кредит ташкилоти сифатида (мустакил) иктисодий, сиёсий шарт-шароитлар, банк конунчилигининг ривожланиш даражаси, банклараро ракобат хамда банк инфратузилмасининг ривожланиш даражасини эътиборга олган холда уз кредит сиёсатини амалга оширади
Банкларнинг кредит сиёсати – банкларнинг кредитларни олиш ва бериш борасидаги стратегия ва тактикасидир.
Тижорат банкларининг кредит сиёсати – бу банкларнинг кредит рискларини камайтиришва кредит операцияларининг даромадлилигини купайтириш максадида амалга оширадиган комплэкс тадбирлари мажмуасидаир.
Банкларнинг кредит сиёсати уз ичига куйидаги элементларни олади: