Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Мая 2013 в 10:51, курсовая работа
Тижорат банклари мутлақо бошқача тамойиллар асосида тузилиб, иш олиб бормоқдалар. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ёки бошқа бирор хужалик субъекти эндиликда асосланган инвестиция ва хужалик юритиш режаларисиз, бизнес режасиз кредит, унга тенглаштирилган ресурсларни илгаридек ололмайдилар. Бундан ташқари, кредит, маълумки, факатгина қайтиб бериш шарти билан эмас, балки тегишли фоиз ставкалари хисобга олинган холда берилади, бу эса маблағ олувчилар зиммасига, аввало уз ишончларини банкка, бу кредитларни қайтариш муддатларига риоя қила олишлари хақида жиддий уйлаганлиларидан сунг берилади.
Кириш………………………………………………………………………………..
3
1-БОБ.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
8
1.1.
Тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларни турлари
8
1.2.
Тижорат банкларининг кредит операцияларининг хуқуқий асослари.
17
2-БОБ.
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ.
31
2.1.
Тижорат банкларининг кредит бериш тартиби
31
2.2.
Тижорат банкларида кредит бериш механизмининг бугунги холати ва унинг тахлили.
40
2.3.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни пайдо булиш сабаблари ва ундаги муаммолар
62
3-БОБ.
ИКТИСОДИЁТНИ ГЛОБАЛЛАШУВИ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ПАЙДО БУЛИШНИНГ КАМАЙТИРИШДАГИ ЙУНАЛИШЛАРИ
69
3.1.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари
69
3.2.
Тижорат банкларини муаммоли кредитларини пайдо булиш сабабларини камайтиришнинг асосий йуналишлари.
74
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР………………………………………………………
83
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Банк уз мижозининг тулов
оборотини енгиллаштириш
Кредит тупламини ташкил килиш ва уни тахлил килиш жараёни куйидаги боскичларга булинади:
1. Кредит олиш учун берилган буюртманомани куриб чикиш.
2. Кредит олувчининг кредит кобилиятини ва карз бериш билан боглик хатарни бахолаш.
3. Кредит фоизини белгилаш.
4. Кредит шартномасини тузиш.
Кредит шартномасида куйидагилар уз аксини топади:
- кредит максади ва суммаси;
- мажбуриятни таъминлаш шакли, фоиз ставкаси, тулов шакли;
- томонларнинг хукуклари;
- гувохномалар хисоб - китоблар руйхати;
- банкнинг назорат утказиши ва бошкалар.
Умуман Банкда кредит бериш жараёни карз олувчилар сонини анча купайтиришга, мижозларни молиявий ахволини хар томонлама ва чукур тахлил килиш, ишончли мижозларни танлаш асосида, кредит сохасида учрайдиган тавакалларни камайтириш, кредитдан максадга мувофик равишда фойдаланиш, кредит олишга каратилган таклифларни шу таксимлаш ва кабул килиш, кредитнинг кайтарилишини таъминлайдиган кушимча шакллардан фойдаланиш томонга йуналтирилган.
Бозор муносабатларининг ривожланиши республика банкларининг кредит бериш норматив базасини тубдан такомиллаштиришни шартлади. 2000 йил 1 апрелдан «Хужалик юритувчи субъектларни кредитлашнинг янги усулларини ташкил этиш коидалари» кучга киритилди.
Мазкур йурикноманинг кабул килиниши банк сохасида бозор механизмларидан фойдаланиш йулида мухим кадам булди, кредитлаш сохасида тамомила янги боскични очди.
Мамлакатимиз ва хориждаги таникли банк мутахассислари бу кадамни ижобий кабул килишди.
Ушбу коидаларнинг узига хос мухим хусусиятлари куйидагилардан иборат. Биринчидан, энди объект эмас, балки субъект кредит олади ва иккинчидан кредит кайтарилишнинг таъминланганлиги ссуда беришнинг мажбурий шарти хисобланади. Кредит беришнинг куйидаги принциплари: тулаш; кайтариш; муддатлилик; максадли фойдаланиш аник белгиланган.
Коидаларга кредит беришнинг куйидаги янги шаклларида кузда тутилган:
Тижорат банкларининг кредитлари, банк фаолиятида асосий урин тутган операцияларидан биридир. Узбекистон Республикаси "Банк фаолити ва банклар тугрисидаги конуни" да банк терминига тушунтириш берилганда, бу ташкилот учта операцияни албатда амалга ошириши кераклигига ургу берилган булардан бири, кредит бериш операциясидир. Жахон банк фаолиятида, банк терминига молиявий универмаг деган тушунча берилганига карамай, кредит операциялари барча банклар фаолиятида мухим урин эгаллаган. Бир тамондан банк кредити иктисодий субъектлар учун зарурий холларда вактинча юзага келган молиявий кийинчиликларни ечишда ердам берувчи мухим манба хисобланади. Иккинчи томондан эса банклар олиб бораётган жараёнлари ичида энг куп фойда берувчи жараёндир.
Банкларнинг кредит жараёнлари уз навбатида муддат буйича учга булинади:
Юкоридаги муддатлар бизнинг банк тизимимиз учун кабул килинган. Лекин дунё мамлакатларда бу муддатлар хар турлидир.
Банкнинг кредит операциялари
узок ёки киска муддатли булишлиги
иктисодий шарт шароитга боглик булади.
Масалан хозирги кунда
Кредит куйилмаларининг муддат буйича структураси
(тегишли мамлакатлар валютасида млн. хисобида)21.
Банклар |
жами кредит куйилмалар |
Шу жумладан киска муддатли |
Шу жумладан узок муддатли |
Фоиз хисобида киска муддатли |
АТ Агро банк |
16628 |
15460 |
1167 |
94,6 |
АТ Қурилиш саноат банки |
14850 |
10247 |
4603 |
69,31 |
Ипотека банки |
2621,3 |
641,8 |
1979,5 |
25,75 |
Биз куриб чиккан холат Республикамиз банклари буйича тахлил килинганда жуда нотекис эканлигидан далолат беради. Чунки киска муддатли кредитлар Агробанкнинг 94 фоиз кредит куйилмаларига тенг булса, Ипотека банкида бу курсатгич бор йуги 25 фоизга тенгдир.Агар хусусийча оладиган булсак у холда бундай курсатгич республика банклари буйича 50 фоиз атрофидалигини куришимиз мумкин (6-жадвалга каралсин).
Бу курсатгич буйича бошка давлатлар банкларидан унчалик фарк килмаслигини курамиз.
Юкоридаги жадвалдан куриниб турибдики банкларнинг кредит операциялари актив операцияларнинг 50 фоизидан купрогини ташкил этади(Бу курсатгич Ипотека банкида 56,3 фоиздан купрокдир).
Кредит операцияларининг, банк фаолиятида энг рискли жараёнлардан бири хисобланган, бир вактда унинг даромадлилиги хам юкоридир. Бугунги банк тажрибаси шуни курсатмокдаки, ривожланган давлатлар банклари даромадида, кредит жараёнларидан олинган фоиз даромади салмокли улушни ташкил этмокда. АКШ банклари буйича бу курсаткич хусусийча 85,9 фоизни ташкил килган. Республика банклари буйича, кредит жараёнлардан олинган даромадларнинг операцион даромаддаги улушини куйидаги 7 -жадвал асосида тахлил килишимиз мумкин.
Кредитларнинг жами активдаги салмоги (млн.сум хисобида)22.
Банкнинг номи |
Жами актив |
жами кредит |
Кредитнинг активдаги улуши % хисобида |
АТ Агробанк |
31588 |
16628 |
52,6 |
АТ Курилишсаноат банк |
35993 |
14850 |
41,3 |
АТ Қишлоқ қурилиш банк |
6154 |
3477 |
56,9 |
Ипотека банки |
4657,7 |
2621,3 |
56,3 |
Банк уз кредит портфелининг сифатини яхшилаш устида доимо иш олиб боради. Кредит портфелининг умумий сифати хар бир кредит сифатидан шаклланади. Кредит портфелини бахолаш Марказий банкнинг норматив хужжатлари ва банкнинг ички йурикномалари асосида амалга оширилади. Риск даражасидан келиб чиккан холда кредит портфели беш гурухга булинади. Биринчи гурухга яхши ва субсидияланган кредитлар киритилади, уларнинг кайтарилишига гумон булмайди. Карздор молиявий жихатдан устойчивый, етарлича капитал даражасига эга, барча мажбуриятларини кондириш учун етарлича пул маблаги окимига эга. Залог характеристикаси «яхши таъминланган кредит» критерийларига мос келади. Иккинчи «стандарт» кредитлар синфига баъзан муддати кечиктирилган ссудалар счетига 30 кундан кунгача куйилиши мумкин булган кредитлар критилади. Учинчи гурyxra «субстандарт» кредитлар киради, улар буйича яккол куриниб турган камчиликлар булиб, карзнинг бошлангич шартнома шартлари буйича кайтарилиши гумон тугдиради. Бундай кредитларга одатдагидан юкорирок риск хосдир. Туртинчи гурухга гумонли кредитлар киритилади, уларнинг уз вактида кондирилиши гумонли, лекин уларда баъзи ижобий факторлар мавжудки, улар келажакда кредит сифатига ижобий таъсир курсатиши мумкин. Бешинчи гурухга умидсиз кредитлар киради, уларнинг каитарилиши мумкин эмас, уларнинг киимати шунчалик пастки, уни банк активи сифатида хисобда олиб туришни давом эттириш максадга мувофик эмас. Кредит портфели холати хар ойда Мониторинг бошкармаси томонидан тахлил килинади, тахлил материаллари Банк бошкарувига ссудалар буйича йукотишлар рискини пасайтириш максадида муайян карор кабул килиш учун такдим этилади. Кредит портфели сифати тахлили ссудалар ликвидлиги ва кредит куйилмалари диверсификацияси нуктаи назаридан амалга оширилади. Ссудалар ликвидлиги уларнинг кайтарилиши ишончлилиги билан улчанади.
2007-2008 йилларда банк кредит амалиётларини хам миллий, хам хорижий валюталарда амалга оширди. 2008 йил мобайнида миллий валютадаги кредит куиилмаларининг хажми 2 маротаба ошган ва йил охирида 5591,0 млн. сумни ташкил килган. Миллий валютадаги кредит куйилмаларининг ошишига, асосан, кичик ва урта тадбиркорлик субъектларига хизмат курсатувчи филиалларнинг кредит фаолиятини фаоллаштириш эвазига эришилган. Шу билан бирга, банк томонидан кредит сармоялари мониторинги буйича утказилган аник максадли ишлар ушбу активлар сифатининг яхшиланишига олиб келди. Йил охирида муддати узайтирилган карзларнинг абсолют киймати 39,1 млн. сумга камайди ва уларнинг миллий валютадаги кредит портфелининг умумий хажмидаги улуши 0,4% ни ташкил этди. Хорижий валютадаги кредит куиилмаларининг хажми йил охирида 116.416,2 минг АКШ долларини ташкил килди, шу жумладан, Европа Тикланиш ва Тараккиёт банкининг умумий киймати 14.941,4 минг АКШ долларига тенг кредит линияси эвазига. «Ипотека» Банк томонидан мижозларга 23291,0 минг АКШ доллари микдорида карзлар берилиб, шундан, 12175,0 минг АКШ доллари кайтарилди. ЕТТБ кредит линияси буйича берилган карзлар хажми 10.001,0 минг АКШ долларини ташкил килди, бу эса, утган йилгидан 2 маротаба купайди.
Юкорида ёзиб утилганлар
шундан дарак бермокдаки, бизнинг
банкларимиз фаолиятида, кредит операцияларига
даромадлилиги жихатидан
Бугунги янги шароит талабларига мосланиши даврида, банклар кредит операцияларидан, купинча, зарар куриш холлари хам мавжуд.
Юкоридагиларни инобатга олган холда, шуни таъкидлаш мумкинки, кредит операциялари, банкнинг асосий максадига эришишда мухим урин тутар экан. У билан боглик булган рискларни урганиш, тахлил килиш, ва мумкин даражадида минимумлаштириш катта ахамиятга эгадир.
Кредит сиёсатини юргизишдаги профессионаллик кредит портфели сифатини оширишга, кредит хатарлигини камайтиришга, эхтимолий йукотишларга қарши захираларни шакллантирилиб борилишига эришилди.
Ҳозирда жаҳон миқёсида вужудга келган молиявий инқирознинг салбий таъсирини енгиш ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Шундай мураккаб шароитда иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишига авваламбор мамлакатимизда қабул қилинаётган қонунлар ҳамда Президентимиз Фармонлари асос бўлмоқда. Иқтисодиётимизнинг барча жабҳаларида бўлгани каби унинг қон томири бўлмиш молия – банк тизимида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда.
Очиқ акциядорлик тижорат банк “Агробанк” ўтган 2008 йилда ўз фаолиятини аниқ стратегик режа асосида фаолият юритди.
Банкнинг молиявий барқарорлиги
янада мустаҳкамланиши
Ҳисобот йилида Агробанк ҳалқаро даражада эътироф этилган “The Banker” журнали томонидан ўтказиладиган конкурсда ғолиб бўлди ва Ўзбекистоннинг энг яхши банки деб эътироф этилди ҳамда “Йил банки 2008” сертификатига сазовор бўлди.
Шунингдек, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси «Ахбор-Рейтинг» рейтинг компанияси томонидан кредит рейтингини миллий шкаласи бўйича «uzA+» рейтинги тасдиқланди ва унга кўра Агробанкнинг юқори даражали кредит тўловига лаёқатлилиги ҳамда кредит таваккалчилигини паст даражаси белгиланди.
9 жадвал
Агробанкнинг пассивлар таркибидаги ўзгариш динамикаси23.
т/р |
Пассивлар |
01.01.2009 Сўмда Улуш, % |
01.01.2010 Сўмда Улуш % | ||
1. |
Талаб қилиб олингунча депозитлар |
135512,0 |
16,4 |
192171,5 |
15,9 |
2. |
Жамғарма депозитлар |
94353,3 |
11,4 |
98515,7 |
8,1 |
3. |
Муддатли депозитлар |
66364,1 |
8,0 |
30593,8 |
2,5 |
4. |
Ҳукумат ҳисобрақамлари |
88508,3 |
10,7 |
109694,4 |
9,1 |
5. |
Мижозларнинг депозитлари, жами |
- |
- |
- |
- |
6. |
Марказий банкка тўланиши керак бўлган маблағлар |
1148,1 |
0,1 |
12552,8 |
1,04 |
7. |
Бошқа банкка тўланиши керак бўлган маблаглар |
28857,8 |
3,5 |
21513,7 |
1,8 |
8. |
Бошқа мажбуриятлар |
207206,4 |
25,0 |
483525,5 |
39,9 |
9 |
Жами мажбуриятлар |
828395,0 |
100,0 |
1210805,9 |
100,0 |