Автор работы: Пользователь скрыл имя, 04 Мая 2013 в 10:51, курсовая работа
Тижорат банклари мутлақо бошқача тамойиллар асосида тузилиб, иш олиб бормоқдалар. Мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ёки бошқа бирор хужалик субъекти эндиликда асосланган инвестиция ва хужалик юритиш режаларисиз, бизнес режасиз кредит, унга тенглаштирилган ресурсларни илгаридек ололмайдилар. Бундан ташқари, кредит, маълумки, факатгина қайтиб бериш шарти билан эмас, балки тегишли фоиз ставкалари хисобга олинган холда берилади, бу эса маблағ олувчилар зиммасига, аввало уз ишончларини банкка, бу кредитларни қайтариш муддатларига риоя қила олишлари хақида жиддий уйлаганлиларидан сунг берилади.
Кириш………………………………………………………………………………..
3
1-БОБ.
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
8
1.1.
Тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларни турлари
8
1.2.
Тижорат банкларининг кредит операцияларининг хуқуқий асослари.
17
2-БОБ.
ЎЗБЕКИСТОНДА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА УНИНГ ТАХЛИЛИ.
31
2.1.
Тижорат банкларининг кредит бериш тартиби
31
2.2.
Тижорат банкларида кредит бериш механизмининг бугунги холати ва унинг тахлили.
40
2.3.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни пайдо булиш сабаблари ва ундаги муаммолар
62
3-БОБ.
ИКТИСОДИЁТНИ ГЛОБАЛЛАШУВИ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ПАЙДО БУЛИШНИНГ КАМАЙТИРИШДАГИ ЙУНАЛИШЛАРИ
69
3.1.
Тижорат банкларининг муаммоли кредитларни бошкариш механизмини такомиллаштириш муаммолари
69
3.2.
Тижорат банкларини муаммоли кредитларини пайдо булиш сабабларини камайтиришнинг асосий йуналишлари.
74
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР………………………………………………………
83
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Банк маблагларини мавжудлиги ва уларнинг ташкилий тузилиши банк кредит сиёсатини олиб борилишини белгилайди. Кредит сиёсати банк ликвидлигига бевосита богликдир.
Банк кредит сиёсати банк хизматчиларининг кредитларни расмийлаштириш, бериш ва бошкариш борасидаги уз фаолиятларида амал киладиган цандартлари, микдори (параметрлари) ва жараёнларини аниклаб беради.
Банк кредит сиёсати одатда ёзма равишда, катъий белгиланган хужжат тарзида расмийлаштирилади.
Банк кредит сиёсати – бу тижорат банкининг кредит бериш маданиятини англатади.
Банк кредит сиёсатини турли боскичларга ва омилларга боглик томонлари мавжуд.
5-жадвал
Банк кредит сиёсатини аниқловчи (белгиловчи) омиллар19.
Макроиқтисодий омиллар |
Мамлакат иқтисодиётининг умумий ҳолати. Марказий банк пул-кредит сиёсати. Хукуматнинг молиявий сиёсати |
Регионал (шуъба) ва тармоқ омили |
Худуд ва тармоқдаги иқтисодиёт ҳолати (банк булимига тегишли). Мижозлар тузилмаси, уларнинг кредитга булган талаби. Рақобатчи банкларнинг мавжудлиги. |
Банк ичидаги омиллар |
Банк (капитали) уз маблағлари ҳажми (миқдори). Пассивлар тузилиши. Банк персонали (хизматчилари) тажрибаси ва қобилияти |
Куп ҳоллаpда банкдан кабул килинаетган хужжатлаp тулик эмаслиги еки тула pасмийлаштиpилмагани аникланмокда. Асосан каpздони ҳисобот давpига булган баланси, техник иқтисодий хулосалаpи,кpедитни қайтиши учун кушимча кафолатлаp ва бошқа наpсалаp етишмаслиги ҳолати учpамокда.
Юкоpи микдоpдаги кpедитлаpни беpишда кpедит ва хукукий булимлаp томонидан ҳамма вакт ҳам хукукий ва иқтисодий асосдаги кpедит максадлилиги тугpисида езма хулосалаp килинимаяпти.
Банклар ва бошка махсус кредит инцитутларининг кредит бериш хажми, улар томонидан жалб килинган кредит ресурслари микдорига богликдир. 1:10
Банклар томонидан кредит
бериш тижорат асосига
Кредит бериш, олиш, коплаш, назорат килиш кредит олувчи банкнинг келишувига яъни кредит шартномасига асосланади.
Кредитлашда хозирги кунда асосий булиб яъни бирламчи булиб кредит субъекти, сунг эса кредит объекти хисобга олинади.
Бошқа банк еки коpхонанинг
кафолати асосида кpедит беpишда кафолат
мажбуpиятлаpи кафолат
Куп ҳоллаpда кpедит шаpтномалаpининг баьзи биpлаpи муддатли тулов мажбуpияти билан pасмийлаштиpилмайди. кушимча кафолатлаpга етаpлича диккат ажpатилмаган.
Кредитлаш микдори (хажми) банк буйича (потенциали) Марказий банкнинг иктисодий нормативларига богликдир (Н1 – капитал етарлиги, банк ликвидлиги, мажбурий захира микдори, кайта молиялаштриш ставкаси ва бошкалар).
Кредитлаш тизими кредитнинг эски тан олинган тамойилларига – муддатлик, кайтариб бериш, туловлилик ва таъминотга асосланади.
Кредит тупламини ташкил килиш жараёни куйидаги боскичларга булинади:
1. Кредит олиш учун берилган буюртманомани куриб чикиш.
2. Кредит олувчининг кредит кобилиятини ва карз бериш билан боглик хатарни бахолаш.
3. Кредит фоизини белгилаш.
4. Кредит шартномасини тузиш.
Кредит шартномасида куйидагилар уз аксини топади:
- кредит максади ва суммаси;
- мажбуриятни таъминлаш шакли, фоиз ставкаси, тулов шакли;
- томонларнинг хукуклари;
- гувохномалар хисоб - китоблар руйхати;
- банкнинг назорат утказиши ва бошкалар.
Умуман Банкда кредит бериш жараёни карз олувчилар сонини анча купайтиришга, мижозларни молиявий ахволини хар томонлама ва чукур тахлил килиш, ишончли мижозларни танлаш асосида, кредит сохасида учрайдиган тавакалларни камайтириш, кредитдан максадга мувофик равишда фойдаланиш, кредит олишга каратилган таклифларни шу таксимлаш ва кабул килиш, кредитнинг кайтарилишини таъминлайдиган кушимча шакллардан фойдаланиш томонга йуналтирилган.
Банк мижозларини кредит олиш кобилияти ёки кредитга мукобиллиги- бу корхонанинг олган карз маблагларини самарали фойдаланиши учун ишонч билдирувчи, карз олувчининг олган кредитларини шартнома асосида кайтариш кобилияти ва тайёрлашни билдирувчи молиявий хужалик холатидир. Бошкача суз билан айтганда rредит қайтариш қобилияти – хўжалик юритувчи субъектлар молиявий аҳволига бериладиган баҳо, уларнинг кредитларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтара олиш қобилияти.
Хужалик юритувчи субъектлар кредит қайтариш қобилияти бир қанча кўрсаткичлар билан тавсифланади. Кўрсаткичлар сони чекланмайди ва уларни ҳар бир тижорат банки ўзи хизмат кўрсатадиган мижозлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига асосланиб, мустақил равишда белгилайди.
Ушбу тартибда кредит қобилиятининг мажбурий зарур кўрсаткичлари кўриб чиқилади. Булар: қоплаш коэффициенти, ликвидлик ва ўз маблағлари билан таъминланганлик (мухторият коэффициенти), шунингдек ўз оборот маблағлари мавжудлиги нотўловлар динамикаси, оборот маблағлари фойда келтириши ва айланиши коэффициентлари.
Кредит қобилиятини баҳолашда баланс ҳамда хўжалик юритувчи субъект кўрган фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот таҳлили асос бўлади. Бундан ташқари, зарур ҳолларда кредит қобилиятини баҳолаш чоғида истиқболни белгилаш ва статистика идораларнинг маълумотларидан, банкнинг ўзидаги статистика, ҳамда таҳлил материалларидан ва бошқа маълумотлардан фойдаланилади.
Қўйидаги коэффициентлар кредит қобилиятининг асосий кўрсаткичлари ҳисобланади.
Қоплаш, ликвидлик, мухторият коэффиценти ва ўз маблағлари билан таъминланганлик кўрсаткичлари.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ликвид активлари унинг қисқа муддатли мажбуриятларидан камида икки баравар ортиқ бўлганда унинг молиявий аҳволи яхши ҳисобланади. Бу юқори мезон чегарасидир. Хўжалик юритувчи субъектнинг ликвид активлари унинг қисқа муддатли мажбуриятлари хажмига тенг бўлган ҳоллардаги кўрсаткич қуйи чегара сифатида олинади.
Айни пайтда ишлаб чиқариш характери, хўжалик юритувчи субъект активлари таркиби каби омиллар унинг балансининг ликвидлигини бирмунча ўзгартириб кўрсатиши мумкин.
Турли омиллар таъсирини пасайтириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар балансининг ликвидлик кўрсаткичи ҳисоблаб чиқилади. Бу кўрсаткич пул маблағлари ва осон сотиладиган талаблар билан қисқа муддатли мажбуриятлар орасидаги нисбат сифатида белгиланади, яъни бунда товар – моддий бойликлар заҳиралари ҳисоб-китобга қўшилмайди, балки факат реал ликвид активлар ҳисобга олинади.
ЛК = |
ПМ +ОСТ |
ҚМ |
бунда:
ЛК – ликвидлик коэффициенти;
ПМ – пул маблағлари;
ОСТ – осон сотиладиган талаблар;
ҚМ – қисқа муддатли мажбуриятлар.
Мазкур коэффициент жорий мажбуриятларнинг қанча қисмини нақд пуллар, жўнатилган махсулотлар, қилинган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун кутилаётган тушумлар орқали қопланишини кўрсатади.
Хўжалик юритувии субъект ўз манбалари билан қандай таъминланганлиги (ёки мухторият коэффициенти) хўжалик ўз манбаларининг корхона баланси пассиви умумий якунидаги улушини ҳисоблаш йўли билан баҳоланади ва у корхонанинг маблағи қарз олиш манбаларига мухтож эмаслигини акс эттиради.
Ўз манбалари билан таъминланганлик коэффициенти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади.
МК = |
Ўз маблағлари манбалари |
Баланс валютаси |
бунда:
МК – мухторият коэффициенти;
Ўз маблағлари маблағлари – 480 сатр (баланснинг пассив бўлимининг 1 – қисми) айрилган 290 сатр (таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзи);
Баланс валютаси – 780 сатр (жами пассив) айрилган 022 сатр (номоддий активларнинг қодиқ қиймати);
Корхона ўз манбалари билан таъминланганлик даражаси 30 фоиздан кам бўлмаслиги керак. Оборот маблағлари айланиш тезлиги катта бўлган ҳолларда хўжалик органи фаолият турига караб, бу кўрсаткичнинг йўл қўйиладиган даражаси бироз пастроқ бўлиши мумкин.
Агар бу коэффициент 0,6 дан юқори, яъни 60 фоиз бўлса, кредит хатари минимал даражага туширилган ҳисобланади.
Кредит қайтариш қобилияти
қўшимча кўрсаткичларига
Ўз оборот маблағлари мавжудлиги:
ЎОММ=ЎММ – АВ
ЎОММ – ўз оборот маблағлари мавжудлиги;
ЎММ – ўз маблағлари манабалари (480 сатр + 490) айрилган узоқ муддатли кредиторлик қарзларининг муддати ўтган қисми;
АВ – асосий воситалар ва оборотдан ташқари активлар 130 сатр.
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалар ва оборотдан ташқари активлари (баланс активининг 1-бўлими) унинг ўз маблағларидан ортиқ бўлган ҳолларда ноликвид баланс вужудга келади. Ноликвид хўжалик юритувчи субъектлар банк кредитларидан фойдаланишга ҳақли эмаслар.
6-жадвал
Синфлар бўйича кредит қайтариш қобилияти асосий
кўрсаткичлари талаблари
Тғр |
Номланиши |
1 синф |
2 синф |
3 синф |
1 |
Қоплаш коэффициенти |
ҚК ³ 2,0 |
2> ҚК ³ 1,0 |
1> Кп>>0,5 |
2 |
Ликвидлик коэффициенти |
ЛК ³ 1,5 |
1,5> Кл ³ 1,0 |
1>Кл >0,5 |
3 |
Мухторият коэффициенти |
МК ³ 60% |
60%>Ка ³ 30% |
30%>Ка>15% |
Юқоридаги кўрсатилган коэффициентлар ҳисоблаб чиқилгандан сўнг иловадаги жадвалга асосан мижознинг кредитга лаёқатлилик қобилияти даражаси аниқланади.
1 – синфга мансуб
корхоналар умумий тартибда
2 – синфга мансуб
корхоналар ҳам умумий
3 – синфга мансуб
корхоналар кредитга лаёқатсиз
деб ҳисобланиб, уларни кредитлаш
факат юқори фоиз ставкаларини
қўллаган ҳолда, юқори
4 –синфга мансуб корхоналар
кредитланмайди. Лекин хукуматнинг
алоҳида қарорларига кўра
2.2. Тижорат банкларида кредит бериш механизмининг бугунги холати ва унинг тахлили.
Банкларнинг кредит жараёнлари уз навбатида муддат буйичаучга булинади:
- киска муддатли 1 йил муддатгача булган;
- узок муддатли 1 йилдан ортик.
Юкоридаги муддатлар бизнинг банк тизимимиз учун кабул килинган. Лекин дунё мамлакатларида бу муддатлар хар турлидир. Банкнинг кредит операциялари узок ёки киска муддатли булишлиги иктисодий шарт - шароитга боглик булади. Масалан хозирги кун республика тижорат банкларининг кредит портфелини муддат буйича тахлил киладиган булсак, киска муддатли кредитларнинг салмоги анча юкори эканлигини куришимиз мумкин ва бу холат нафакат бизда балки барча МДХ давлатларига хам тегишлидир. Бунга сабаб кейинги йилларда юз берган инфляциядир.
Тижорат банкларининг кредит операцияларини тахлили унинг келгусидаги иш фаолиятини самарадорлигига бевосита боглик булади. Бунинг учун тижорат банклари кредит сиёсатига куйилган талаб ва усулларни бажара олиш коблиятига боглик булиб, бу келгусидаги иш фаолиятини давлат томонидан урнатилган талаблар асосида шакллантириш молиявий инкироздан чикишни асоси булиб хизмат килади.Бу масала юзасидан И А Каримов ««Жахон молиявий-иктисодий инкирози, ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари» асарида «... жаҳон молиявий инқирозидан имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп жиҳатдан ҳар қайси давлат доирасида ва умуман, дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг қанчалик самарадорлигига, уларнинг бир-бири билан уйғунлигига боғлик»20 деб таъкидлаб утганлар .
Кредит жараёнларининг бугунги кунда банклар фаолия- тида тутган урнини бахолаш учун биз кредит операцияларида кулланилаётган маблаглар улушини жами банк активларидаги салмогига караб тахлил киладиган булсак, (жадвалга каралсин) у холда бу жараёнлар улуши хусусийча жахоннинг ривожланган банкларида 50-70 фоизни ташкил килмокда.
Ушбу коидаларнинг узига хос мухим хусусиятлари куйидагилардан иборат. Биринчидан, энди объект эмас, балки субъект кредит олади ва, иккинчидан кредит кайтарилишнинг таъминланганлиги ссуда беришнинг мажбурий шарти хисобланади. Кредит беришнинг куйдаги принциплари: тулаш; кайтариш; муддатлилик; максадли фойдаланиш аник белгиланган.