Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2012 в 10:10, реферат

Краткое описание

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………………………...........…34
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….............38
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..................................49
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………............….49
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………...........…….….63
Хулоса ва таклифлар………………………………………........…70
Фойдаланилган адабиётлар

Вложенные файлы: 1 файл

Мундарижа дисер.doc

— 335.50 Кб (Скачать файл)

Халқаро савдонинг ривожланиши давлатларнинг ташқи савдога бўлган муносабатларининг ўзгариши натижасида бўлди. Яъни, кўпчилик давлатлар савдода бир қадар эркин айрибошлаш тамойилига амал қила бошладилар. Бироқ барча давлатлар ўз шароитларидан келиб чиққан ҳолда бу қоидага амал қилишган. Бунинг устига, эркин савдони ёқловчи давлатларнинг барчаси ҳам бирданига бундай сиёсатга ўтишмаган, балки, ташқи савдони аста—секинлик билан эркинлаштириб боришган.

Халқаро савдо энг кўхна мавзулардан бири ҳисобланади.Халқаро савдонинг ўзи мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари бўлиб, у товар ва хизматларни ишлаб чиқарган мамлакатлар билан уни сотиб олувчи мамлакатлар ўртасидаги ўзаро
олди — сотди муносабатлари тушунилади ёки бошқача айтганда, у товарлар импорти ва экспортидан иборат бўлади.

Экспорт ва импорт суммасининг пулда ифодаланиши мамлакатнинг ташқи савдо айланмасини намоён этади. Ташқи савдонинг асосида халқаро меҳнат тақсимоти ётади. Ташқи савдонинг ривожланиш хусусияти ва даражаси ҳамда аҳамияти ишлаб чиқаришнинг хусусияти ва даражаси билан характерланади.

Бу муносабатлар халқаро меҳнат тақсимоти ва мамлакатларнинг маълум маҳсулот ишлаб чиқаришига ихтисослашуви натижасида пайдо бўлган бўлиб, хозирда тоборо ривожланиб боряпти. Халқаро товар алмашинуви шу муомилада иштирок этаёттан мамлакатларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига сабабчи бўлади, чунки бу мамлакатлар ўзлари истеъмол қилаётган товар ва хизматларни ўзлари ишлаб чиқариш заруриятидан холис этади. Халқаро савдо бўлганлиги сабабли мамлакатлар чет эл товар ва хизматларидан устунликка эга бўлган, рақобатбардош товар ва хизматларни ишлаб чиқарилишига шу бозор сигментининг ихтисослашувига ва аксинча, чет мамлакатларига нисбатан рақобатбардош бўлмаган товар ва хизматларни олиб кирилишига эришдилар.

Бир неча асрлардан буён турли мамлакат иқтисодчиларини мамлакатларнинг нима учун бир — бирлари билан савдо қилиш ва уларнинг халқаро савдодаги ихтисослашувларига қандай омиллар таъсир қилиш сабаблари қизиктириб келган ва бунга жавоб топишга харакат қилишган. Шундан кейин
аста — секин халқаро савдо назариялари пайдо бўла бошлаган. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, халқаро савдо назарияси тарихининг икки асри давомида, яъни XVIII аср охирларидан бошлаб, унинг кўпгина муаллифлари мамлакатлар ўртасида давлат аралашмаган, эркин савдо алоқалари тарафдорлари бўлишган.

Мутлоқ устунлик назарияси. Халқаро савдо ривожланишининг фойдалилигини, яъни меркантилистларни танқид қилган ҳолда, мамлакатларнинг халқаро савдони эркин ривожланишидан манфаатдорлигини, уларнинг экспорт қилувчи ёки импорт қилувчи эканликларидан қатъи назар халқаро савдода иштирок этишларидан ютишларини кўрсатиб берувчи назарияни Адам Смит ўзининг «Халклар бойлиги табиати ва сабаблари хақида» (1776 йил) номли китобида «мутлоқ устунлик» назарияси номини олган концепсиясида ёритиб берди. «Мутлоқ устунлик» дегани, бу хар бир мамлакатда шундай товар мавжудки, ҳаражатлар бирлигига хисоблаганда у бошқа мамлакатларга қараганда кўпрок ишлаб чиқариши мумкин бўлган вазиятдир. Бу давлатлар ўртасидаги эркин ташқи савдо алоқаларининг зарурлигини ва муҳимлигини асослаб берувчи классик назариянинг ривожланишига асос бўлди.

А. Смит моделини кўриб чиқаётганда таҳлил учун фойдаланиладиган баъзи шартларни келтириш талаб этилади:

1) Дунёда фақат иккита мамлакат мавжуд.

2) Мамлакатларда фақат иккита маҳсулот ишлаб чиқарилади.

3) Мамлакатлар орасида товарлар савдоси чеклашларсиз амалга оширилади.

4) Халқаро савдо мувозанатлаштирилган (импорт экспорт билан тўланади).

5) Фақатгина меҳнат товар бахосига ва унумдорликка таъсир кўрсатади.

6) Ишлаб чиқариш омиллари мамлакат орасида кўчиб юрмайди.

7) Меҳнат ва маҳсулотни чиқиши орасидаги нисбат доимий.

8) Ишлаб чиқариш омиллари тармоқлар орасида мутлоқ кўчиб юриши мумкин.

9) Ҳар икки мамлакатда ва икки тармоқда соф рақобат мухити мавжуд бўлади.

Адам Смит ўзининг мутлоқ устунлик модели, аниқ бир давлатда аниқ бир товар бирлигини ишлаб чиқариши учун керак бўладиган вақтга асослангандир. Айтайлик, Ўзбекистонда энг арзон ишлаб чиқариладиган товар пахтадан бир бирлик кўйлак ишлаб чиқариш учун 3 соат ва бир бирлик шакар ишлаб чиқариш учун 6 соат вақт талаб этсин.Украинада эса бир бирлик кўйлак ишлаб чиқариш учун 12 соат бир бирлик шакар ишлаб чиқариш учун эса 4 соат керак бўлсин. Бунда Ўзбекистон бир бирлик кўйлакни ишлаб чиқаришда Украинага нисбатан
9 соат кам вақт сарфлаган, Бу дегани Ўзбекистон бир бирлик кўйлакни ишлаб чиқаришда мутлоқ устунликка эга. Ўкраина эса, ўз навбатида шакар ишлаб чиқаришда мутлоқ устунликка эга. Агар Ўзбекистон шакар ишлаб чиқаришни қисқартирса ва кўйлак ишлаб чиқаришни оширса ва Украина аксинча кўйлак ишлаб чиқаришни қисқартирса ва шакар ишлаб чиқаришни оширса, мутлоқ устунлик тамойилига асосан халқаро меҳнат тақсимоти ва халқаро савдо юзага келади.

Нисбий афзаллик назарияси. Буни юқорида келтирилган Ўзбекистон
ва Украина мисолида кўриб чиқсак, лекин Д.Рикардо А.Смитдан қуйидагича тарзда, яъни ҳаражатлар бирлиги мисолида келтиради. Айтайлик, Ўзбекистон шакар ишлаб чиқариш саноатини ривожлантириб, эндиликда ҳаражатлар бирлиги ёрдамида 67 кг шакар ёки 100 дона кўйлак ёхуд мазкур миқдорлар доирасида уларнинг исталган комбинациясини ишлаб чиқариш мумкин бўлсин, шунингдек Украинада ҳаражатлар бирлиги ёрдамида 50 кг шакар ёки 25 дона кўйлак ёҳуд мазкур миқдорлар доирасида шакар ва кўйлакларнинг исталган комбинациясини ишлаб чиқариш мумкин бўлсин. Бу ҳол украиналик тадбиркорлар учун ўзбекистонлик тадбиркорлар билан савдо қилишнинг маъноси қолмаганлигини англатадими?

Ҳаражатларни тежаш нуқтаи назаридан Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг украиналик ишлаб чиқарувчилардан қанчалик устунлигини ҳисоблаш керакми? Бу устунлик даражаси ҳар иккала товар бўйича бир хил бўлиши эҳтимолдан йироқ. Бир товар бошқа товарга қараганда кўпроқ самара билан ишлаб чиқилиши аниқ. Демак, ишлаб чиқариш тармоқларидан бири ривожлантириш ва унинг маҳсулоти экспорт қилиш учун нисбатан фойдалилик мамлакатлар ўртасида товарлар айирбошлашнинг тузилишини белгилаб берадиган асосдир.

Гарчи Украинага иккала товарни ишлаб чиқариш Ўзбекистондагига қараганда қимматроққа тушса ҳам, савдо алоқаларини ўрнатиш мамлакатларнинг имкониятларини кенгайтиради. Савдо қилиш имконияти туғилиши билан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган битта кўйлак нархига Украинада 2 кг шакар сотиб олиш, шакарни Ўзбекистонга жўнатиш ва у ерда 2 кг шакарни 3 та кўйлак нархида сотиш мумкинлигига эътибор беради. Иккала мамлакатда ҳам хар бир товарни ишлаб чиқариш қанчага тушишидан қатъи назар, Украинадан шакар чиқиб кета бошлайди ва у Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган кўйлакка айирбошланади. Савдонинг ривожланиши тез орада бу мамлакатлардаги нисбий нархларнинг бараварлашувига олиб келади.

Нисбий фойда қоидаси ҳар бир мамлакатни мавжуд ресурслардан тенг оқилона фойдаланишга имкон берадиган даражада ўз иқтисодиётини иҳтисослаштиришга ва бошқа мамлакатлар билан товар айирбошлаш натижасида ўз фуқораларининг фаровонлигини энг юқори нуқтага кўтаришга ундайди.

Хекшер-Олин назарияси. XX асрнинг биринчи чорагида Рикардонинг «нисбий чиқимлар» назариясида ўзгаришлар юз бериб, у швед иқтисодчи олимлари Эли Хекшер ва Бертиль Олинларнинг ишлаб чиқариш омиллари нисбатининг янги классик моделига айланди. Улар «ишлаб чиқариш омилларига борлик ҳолда нарҳларни тенглашиши» қоидасини олдинга суришган. Бунинг маъноси шундан иборатки, миллий ишлаб чиқаришдаги фарқлар ишлаб чиқаришнинг меҳнат, ер, капитал ва шунингдек, у ёки бу-махсулотга ички истеъмолдаги ўзгаришлар каби омилларга боғлиқ.

Уларнинг қоидаларидаги асосий вазиятлар қуйидагича келтирилган:

1. Мамлакатлар ўзларида ортиқча бўлган ишлаб чиқариши омилини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни экспорт қилишади ва аксинча, ўзларида тақчил бўлган ишлаб чиқариш омилларини кўп талаб қиладиган маҳсулотларни импорт қиладилар. Халқаро савдо йўлидаги чеклашлар бекор қилинса, товарларнинг турли мамлакатлардаги «омил нархи» (таннархи)нинг тенглашиши каби ўзгаришлар кузатилади.

3. Маҳсулотлар экспорти ўрнини аста—секин ишлаб чиқариш омиллари экспорти эгаллайди.

Агар мамлакатдаги бир ишлаб чиқариш омили миқдори билан бошқа омиллар миқдори ўртасидаги нисбат бошқа мамлакатдагига нисбатан юқори бўлса, шу омил бу мамлакатда нисбатан ортиқча деб ҳисобланади.

Хекшер—Олин концепциясига асосан ташқи савдо қуйидаги кўринишларга эга: Фараз қилайлик, бир вақтда икки мамлакат, яъни «саноатлашган» ва «аграр» мамлакат фаолият кўрсатмоқда.

Саноатлашган мамлакатда ортиқча капитал ва маълум миқдорда ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлади. Аграр мамлакатда эса ортиқча ер мавжуд, аммо капитал етишмайди.

Айрим турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда капитал асосий омил ҳисобланади. Масалан, нефтни қайта ишлаш, электрон машинасозлик ва машина ишлаб чиқариш соҳалари кам ишчи кучидан фойдаланган ҳолда капитал талабчан ишлаб чиқариш ҳисобланади. Капитал ортиқчалигига эга бўлган мамлакатлар айнан ушбу йўналишларга иҳтисослашадилар. Шу билан бирга, дон етиштириш
ва чорвачилик билан шуғулланадиган мамлакатларда кўпроқ ер ресурслари керак бўлади ва улар шу йўналишга ихтисослашган бўладилар.

Леонтъев парадокси. Бироқ орадан бир мунча вақт ўтгач, 50—йилларда, америкалик иқтисодчи В.Леонтьев мантиққа тўғри келмайдиган ғалати ҳодисаларни аниқлади. «Леинтъев парадокси» шундан иборат эдики, АҚШ капитал ортиқча бўлган мамлакат бўлишига қарамасдан 1947 йилда капитал талабчан эмас, балки меҳнат талабчан маҳсулот экспорт қилганлигини кўрсатиб берди. Яъни Хекшер—Олин концепциясига зид келадиган вазият юзага келди. Кейинги тадқиқотлар эса АҚШда капиталдан кўра ер ва илмий техник мутахассислар нисбий ортиқча эканлиги тасдиқланди. АҚШ ишлаб чиқарилишида айнан шу омиллар кўпроқ фойдаланиладиган товарларнинг соф экспортёри бўлиб чиқди.

1948 йил америкалик иқтисодчилар П.Самуэльсон ва В.Столперлар
Хекшер — Олин концепциясини такомиллаштиришди. Уларнинг назарияси бўйича халқаро савдо — ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик даражасидан нотекислик, технологияларининг бир — бирига мослиги, рақобатнинг ривожланиши ва маҳсулотларнинг харакатчанлиги каби шароитларда мамлакатлар ўртасидаги ишлаб чиқариш омиллари нархлари тенглашади.

Д.Рикардо моделида ишлаб чиқилган ва Э.Хекшер, Б.Олин, П.Самуэльсон ҳамда В.Столперлар томонидан тўлдирилган савдо концепциясига нафақат мамлакатлар ўртасидаги ўзаро фойдали савдони йўлга қўйиш, балки мамлакатлар ривожланиши ўртасидаги фарқларни камайтириш воситаси сифатида ҳам қаралади.

Халқаро савдонинг замонавий назариялари. Охирги ўн йилликларда жаҳон савдосида халқаро савдонинг классик назариялари билан тушунтириб бўлмайдиган сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Бундай вазиятнинг юзага келиши мавжуд назарияларни ривожлантиришни ва шунингдек муқобил назарий концепцияларни ишлаб чиқишга даъват этади.

Маҳсулотнинг ҳаётийлик даври назарияси. 60—йилларнинг ўрталарида америкалик иқтисодчи Р.Верной маҳсулотнинг ҳаётийлик даври назариясини олға сурди. Ушбу назариясида Р.Верной тайёр маҳсулотлар жаҳон савдосининг ривожланишини уларнинг ҳаётий босқичлари асосида, яъни маҳсулот бозорда ҳаётга эга ва сотувчининг ўз мақсадларига эришишини таъминлаши вақт даври асосида тушунтиришга харакат қилди.

Маҳсулотнинг ҳаётийлик даври тўртта босқични ўз ичига олади, яъни тадбиқ этиш, ўсиш, етуклик ва пасайиш.

Биринчи босқичда мамлакат ичида юзага келган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда янги маҳсулотни ишлаб чиқариш юз беради. Шунинг учун Ушбу босқичда янги маҳсулотни ишлаб чиқариш кам серияли характерга эга бўлади, юқори малакали мутахасисларни талаб этади, ҳамда янгилик кашф этилган мамлакатда концентрацияланади. Ишлаб чиқарувчи эса деярли монопол мавқега эга бўлади
ва маҳсулотнинг кичик қисмигина ташқи бозорга чиқарилади.

Етуклик даврида кўп серияли ишлаб чиқариш олдинги ўринга чиқади. Рақобат курашида эса нарх омили бирламчи аҳамият касб эта бошлайди. Ушбу босқичда бозорларнинг кенгайиб бориши ва технологиянинг тарқалиши натижасида янгилик кашф этилган мамлакат рақобат устунлигига эга бўлмай қолади. Ишлаб чиқариш ишчи кучи арзон бўлган ривожланаётган мамлакатларга кўча бошлайди. Стандартлаштирилган ишлаб чиқариш жараёнларида арзон ишчи кучидан самарали фойдаланиш мумкин.

Маҳсулот ҳаётийлик даври пасайиш босқичига ўтиши муносабати билан унга бўлган талаб қисқаради. Бу ҳолат айниқса ривожланган мамлакатларда кузатилади. Маҳсулотни ҳаётийлик даври пасайиш босқичига ўтиши муносабати билан унга бўлган талаб қисқаради. Бу ҳолат айниқса ривожланган мамлакатларда кузатилади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш, асосан ривожланаётган мамлактларда тўпланади. Маҳсулот яратган мамлакат эса соф импортёрга айланади.

Маҳсулотнинг ҳаётийлик даври назарияси кўпчилик тармоқлар эволюциясини ифодалаб беради, аммо Ушбу назария халқаро савдо ривожи тенденцияларининг универсал таърифи ҳисобланмайди.

Миқёс таъсири назарияси. 80 — йилларнинг бошларида эса П.Крюгман, К.Ланкастер ва айрим бошқа иқтисодчилар классик назарияга муқобил равишда, миқёс таъсирига асосланган халқаро савдо назариясини таклиф этдилар. «Микроиқтисодиёт» курсидан яхши маълум бўлган миқёс таъсири тушунчасининг моҳияти шундан иборатки, аниқ бир яратилган технология ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда маҳсулот чиқариш ҳажми ўсган сари узоқ муддатли ўртача ҳаражатлар қискаради, яъни оммавий ишлаб чиқариш натижасида иқтисод қилиш ҳолати юзага келади.

Мазкур назария муаллифларининг нуқтаи назарига кўра кўпгина мамлакатлар (хусусан саноати ривожланган) асосий ишлаб чиқариш омиллари билан бир — бирига яқин бўлган нисбатда таъминланганлар. Ушбу шароитда улар учун миқёс таъсирига эга тармоқларга иҳтисослашган ҳолда ўзаро савдо алоқаларини йўлга қўйиш манфаатли ҳисобланади. Бундай иҳтисослашиш ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига, маҳсулотни энг кам ҳаражатлар билан ишлаб чиқаришга ва натижада унинг нархи паст бўлишига имкон беради. Оммавий ишлаб чиқариш таъсири амалга ошиши учун етарли даражада кенг бозор талаб этилади. Халқаро савдо эса бунда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Чунки у маҳсулот сотилувчи бозорларни кенгайишига имкон яратади. Бошқа сўзлар билан айтганда, халқаро савдо ягона интеграциялашган бозорни вужудга келтиради ва бу эса ўз навбатида алоҳида олинган мамлакат бозоридан кўра истеъмолчиларга кўпроқ миқдордаги маҳсулотни арзонроқ нархда таклиф қилиш имкониятини яратади.

Бироқ, шулар билан бир қаторда миқёс таъсирининг амалга оширилиши соф рақобат муҳитининг бузулишига олиб келиши мумкин. Чунки у ишлаб чиқаришнинг концетрациялашуви, фирмаларнинг йириклашуви, уларнинг монополга айланиши билан боғлиқ.

Информация о работе Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари