Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2012 в 10:10, реферат

Краткое описание

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………………………...........…34
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….............38
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..................................49
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………............….49
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………...........…….….63
Хулоса ва таклифлар………………………………………........…70
Фойдаланилган адабиётлар

Вложенные файлы: 1 файл

Мундарижа дисер.doc

— 335.50 Кб (Скачать файл)

Халқаро иқтисодий алоқаларнинг олий шакли бу жаҳон хўжалигидаги интеграция алоқаларидир. Иқтисодий интеграция ғоят мураккаб жараён бўлганидан унга хос ходисаларни ҳисобга олган ҳолда уни бахолаш мумкин.

Жаҳон хўжалигидаги иқтисодий интеграция - миллий бозорлар ва мамлакатлар миллий ҳўжаликлари ўртасидаги узвий боғлиқлиқ ҳам жиҳат ривожланишни таъминлаш, турли мамлакатлар доирасида ресурсларнинг эркин харакат қилиши, ягона умумий бозор ташкил қилиш мақсадларида бирлашувидир. Дунёдаги иқтисодий алоқалар азалдан бор, лекин улар хамиша ҳам интеграцияни билдирмайди. Ғоят юксак поғонага чиққан алоқалар интеграцияни заруратга айлантиради. Халқаро интеграция учун учта шарт талаб этилади.

Биринчидан, машиналашган ишлаб чиқариш чуқур ихтисослашади
ва ташқи алоқаларсиз ривожлана олмай қолади.

Иккинчидан, турли мамлакатлар иқтисодий даражасида ғоят катта тафовут бўлмайди, уларнинг даражаси бир - бирига яқин туради.

Учинчидан, турли мамлакатлар худудий умумликка эга бўлиб, уларнинг тарихан ривожланган алоқалари мавжуд бўлади. Мана шу шартлар борлигидан Ғарбий Европадаги иқтисодий интеграция амалда 60-йилларда бошланиб, хозир ҳам давом этмоқда. Шимолий Америкада худудий умумийлик бўлган бир шароитда мамлакатлар иқтисодий даражаси кескин фарқланганидан интеграция кечикиб бошланган. АҚШ, Канада ва Мексика интеграция
90-йилларга тўғри келади. Айтилган учта шарт бўлмаса интеграция ривожланмайди. Шу боисдан Япония ривожланган бўлсада, Ғарбий Европа давлатлари ва АҚШ билан интеграциялашмаган.

Интеграцияни бозор иқтисодиётининг фан-техника прогресси шароитидаги ривожланиши келтириб чиқарди, чунки у чуқур ихтисослашув
ва иқтисодий тенглашувни таъминлайди. Фан - техника революцияси шароитида самарали иқтисодий ўсишни ҳам жиҳатлик билан таъминлаш мумкин бўлади. Замонавий саноат комплексларини, айниқса, технологик мураккаб ва илм талаб ишлаб чиқаришни ўз кучига таяниб ривожлантириш иқтисодий жиҳатдан қулай бўлмайди, чунки бу серкапитал иш бўлиб катта маблағ ва вақтни талаб қилади. Бунинг учун турли мамлакатлар иқтисодий потенциалини сафарбар қилиш, улар маҳсулотини сотиш учун умумий бозор яратиш керак бўлади. Шунинг учун турли мамлакатлар бир - бирлари билан интеграция алоқаларини ўрнатиб, ўзларининг молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларини бирлаштириб, янги замонавий корхоналарни қуришга йўналтириш фойдали ишга айланади.

Иқтисодий интеграция ишлаб чиқариш, фан - техниканинг етакчи тармоқларида чуқур ва барқарор кооперация алоқаларини шакллантириш, иқтисодий хамкорликнинг турли шаклларини ривожлантиришни билдиради.
У мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириб, ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтариб, унга-янгича хусусият бахш этади.

Интеграция ресурсларининг энг самарали, бинобарин, техника жиҳатидан илғор ишлаб чиқариш соҳаларида тўпланишига ёрдам бериб, бир - бирини ўзаро тўлдирадаган миллий ҳўжаликларни яратадики, уларнинг яҳлитлиги ягона ишлаб чиқариш комплексини шакллантиради. Натижада халқаро ишлаб чиқариш инфраструктураси ва бозор инфраструктураси юзага келади, илмий - техникавий, ишлаб чиқариш, савдо, молия соҳасидаги хамкорлик мунтазам ва доимий тус олади.

Халқаро меҳнат тақсимоти қанча чуқур бўлса ва ишлаб чиқаришдаги кооперация алоқалари қанчалик мустахкам бўлса, иқтисодий интеграция шунчалик муваффақиятли ва турли шаклларда ривожланади. Унинг энг мукаммал шакли хорижий мамлакатлардирки, унга 1958 йили асос солинган, 1993 йилга келиб Ғарбий Европадаги 12 мамлакатни бирлаштирди.

Бу уюшманинг асосий вазифаси иштирокчи мамлакатлар доирасида ресурелар, товарлар ва хизматлар харакатини миллий чегарадан ҳоли равишда эркин кўчиб юришни таъминлаш, умумий бозорни вужудга келтириш, бозор воситасида товарларни давлатлараро тақсимлаб, аҳоли талаб - эҳтиёжини қондиришдир. Ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсиши асосида турли мамлакатлардаги турмуш даражаси тенглашади. (Агар уни 1990 йили Германияда 100 фиоз деб олсак, Англияда 87 фоиз, Францияда 100,4 фоизга тенг бўлган). Демак, интеграциялашган мамлакатларда турмуш даражаси бир-бирига яқин туради.

Европадаги интеграциянинг яна бир шакли Европа Эркин Савдо Уюшмаси бўлиб, унга 6 мамлакат бирлашган, унинг аосий вазифаси давлатлараро эркин савдони юритишдан иборат. Аммо бу «хорижий мамлакатлар»дан фарқлироқ интеграциянинг қуйи шакли, чунки у мунтазам кооперацион алоқаларни билдирмайди. Ривожланган мамлакатлар доирасидаги янги интеграцион иттифоқ - Шимолий Америка уюшмаси бўлиб, АҚШ, Канада ва Мексикани бирлаштиради.

Интеграция самарали жараён, шу боисдан Ғарбий Европа мамлакатларининг кейинги 30 йилда шаҳдам ривожланишида интеграциянинг хиссаси катта бўлган ҳорижда 18 та интеграциялашган мамлакат бор, у ерда 377 млн. аҳоли, яъни ер курраси аҳолисининг атиги 7% яшайди. Аммо 1992 йилда умумжаҳон ишлаб чиқаришининг 30%, савдосининг 43% улар хиссасига тўғри келди.

Шарқ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий интеграция шаклларидан бири
- Иқтисодий хамкорлик ташкилоти ҳисобланади. Бу иттифоқ 1964 йили Эрон, Туркия, Покистон иштирокида тузилган. Техника - иқтисодий ва маданий хамкорлик қилиш мазкур интеграциянинг асосий мақсади ҳисобланади.

Жаҳонда ривожланаётган ёш мамлакатларга хос, лекин барқарор бўлмаган бошқа интеграция уюшмалари ҳам бор. Интеграцион алоқаларнинг пайдо бўлиши жаҳон ҳўжалигига хос воқелик, лекин улар умумий тус олиши учун ҳамма мамлакатларда шароит муҳайё бўлиши керак.

1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари.

Ҳар қандай давлатнинг ташқи савдоси жаҳон ҳўжалигининг фаолият кўрсатиши билан боғланган ва муқаррар равишда нафақат миллий ҳуқуқий меъёрлар, балки халқаро ҳуқуқ стандартлари билан ҳам тартибга солинади. Табиийки, миллий ҳуқуқ регламентациялари билан халқаро иқтисодий ҳуқуқ ўртасида муайян зиддиятлар мавжуд.

Бир томондан, давлатларнинг ҳуқуқ соҳасидаги суверенитетини эътироф этмаслик мумкин эмас, бошқа томондан эса — халқаро қоидалар устуворлигини тан олиш зарурати у ёки бу мамлакатлар суверенитета соҳасига каттагина чекловчи таъсир кўрсатади.

Миллий ҳуқуқий ҳужжатларни давлатлараро шартномаларга мувофиқ тарзда муайян даражада бирхиллаштириш хозирги босқичда ушбу муаммонинг энг мақбул ечими ҳисобланади. Яъни халқаро ҳуқуқнинг қоида ва меъёрлари амалиётда миллий қонун ҳужжатлари орқали рўёбга чиқарилади.

Ўзгартириш жараёнларининг кескинлиги Ўзбекистон миллий қонун ҳужжатларини халқаро стандартларга келтириш жараёнида муайян мураккабликларни юзага келтирди. Ушбу вазифа изчиллик билан, бир неча босқичларда ҳал этиб борилди. Ташқи савдо соҳасига тааллуқли қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатларнинг кўплигини эътиборга олиб, Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий тизимига кириши ҳусусиятларини кўриб чиқамиз.

Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни эркинлаштириш
ва чуқурлаштириш жараёни ташқи савдони ҳуқуқий бошқариш стратегиясининг ўзига хосликларини ҳамда ҳам минтақавий миқёсда, ҳам алоҳида мамлакатлар даражасида савдо - иқтисодий ҳамкорлигининг тегишли устуворликларини белгилаб берди.

2000 йил бошида мамлакатимиз дунёнинг 38 давлати билан
савдо - иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларни, 35 давлат билан
эса сармоя киритишни рағбатлантириш ва ҳимоялаш тўғрисидаги келишувларни имзолади. Бу ўринда ҳам ҳуқуқий - шартномавий базани шакллантиришда сонга эмас, балки сифатга эътибор қаратилди, яъни ҳар бир келишув Ўзбекистоннинг миллий манфаатларидан ва шерик давлатнинг ўзига хосликларидан келиб чиқиб тайёрланди.

Ўзбекистоннинг АҚШ билан кўп қиррали ҳамкорлигинининг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш жараёни жадал олиб борилди, хозир 20 дан ортиқ ўзаро келишув ва шартномалар амал қилмокда, улар қаторида капитал қўйилмаларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш ҳақидаги келишув ҳам бор. Америка қитьаси давлатлари ичида АҚШдан ташқари катта сармоя ресурсларига ва технологик имкониятларга эга бўлган Канада билан шартномавий - ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланаётганлигини алоҳида таъкидлаш керак.

Европа Иттифоқи мамлакатлари билан муносабатлари ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий стратегиясининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Узоқ муддатли, барқарор ва умум тан олинган тамойиллари асосига қурилган ўзаро хўжалик ҳамкорлигини таъминловчи Европа Иттифоқи билан иқтисодий алоқаларни ҳуқуқий таъминлаш орқали ўз стратегик манфаатларига эришиш мақсадида Ўзбекистон қатор икки томонлама шартномалардан ташқари Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида келишув шаклида савдо - иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги умумий келишувни ҳам имзолаган, у 1998 йил июнида кучга кирган. Уни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори ва Ўзбекистон Республикаси билан Европа ҳамжамияти
ва унга аъзо давлатлар ўртасидаги Шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни амалга ошириш бўйича 2000 - 2005 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг асосий ташкилий чора - тадбирлари умумий дастури қабул қилинди.

МДҲ мамлакатлари билан муносабатлар ҳам жадал ривожланмоқда Ҳамдўстлик мамлакатлари билан муносабатлар илғари мавжуд бўлган иқтисодий алоқаларнинг табиий давоми ҳисобланади. Хозирги вақтда МДҲ мамлакатлари билан алоқалар маданий савдо - сотиқ олиб боришга тўсиқ бўлаётган молиявий имкониятларнинг чекланганлиги туфайли мураккаблашмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо алоқаларини шартномавий - ҳуқуқий базасини ишлаб чиқишда ва такомиллаштиришда жаҳоннинг бошқа минтақалари мамлакатлари билан ҳам савдо - иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам муҳим аҳамият бериш керак. Масалан, Осиё мамлакатлари аста - секин жаҳон иқтисодиётида етакчи мавқени эгалламоқдалар, дунёнинг катта транспорт -коммуникация имкониятларига эга бўлган муҳим савдо, молия марказларига айланмоқдалар. Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурини амалга ошириш нуқтаи назаридан Африка мамлакатлари ҳам биз учун катта қизиқиш уйғотади, бунда эътибор тўла қайта ишланган маҳсулотни сотишга қаратилиши керак. Бу шароитларда ушбу минтақа давлатларига нисбатан Ўзбекистоннинг ҳуқуқий стратегияси энг аввало халқаро меҳнат тақсимоти асосида Ўзбекистоннинг иқтисодий эҳтиёжларидан келиб чиққан табақалаштирилган ҳолда, хар бир давлат учун алоҳида ишлаб чиқилиши керак1.

Яқин истиқболда Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий стратегиясининг шартномавий - ҳуқуқий базасини ишлаб чиқишда Осиё - Тинч океани минтақаси (ОКОМ) мамлакатлари билан савдо - иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш керак. Бу минтақадаги жадал ривожланаётган мамлакатларда катта валюта заҳираларининг тўпланиши уларнинг Ўзбекистондаги инвестиция фаолияти учун имкониятларини кенгайтиради.

Минтақавий иқтисодий гуруҳларда ва келишувларда Ўзбекистоннинг иштирокини кенгайтириш бўйича жадал иш олиб бориш биз учун кейинги тараққиётни белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичларида ўз миллий манфаатларимизни таъминлаш ҳамда минтақадаги мавжуд савдо уюшмалари ва келишувларда тегишли савдо -иқтисодий позицияни эгаллаш учун муҳимдир. Икки томонлама ҳуқуқий асосда ҳамкорлик қилиш ОКОМ мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларга асос бўлиши керак, бу Ўзбекистоннинг минтақа даражасида таъсирининг ва ҳам жиҳатлигининг мустаҳкамланишига ёрдам беради.

Халқаро молия - иқтисодий ташкилотларга аъзолик кўп томонлама ҳамкорлик даражасида шартномавий - ҳуқуқий базани шакллантириш сиёсати доирасида Ўзбекистан Республикаси учун долзарблик касб этмоқда. 1994 йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича ҳуқуқий тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, бу ташкилотга аъзолик Ўзбекистон учун янги имкониятларни очиши мумкин.

Савдо - иқтисодий ҳамкорлик миллий қонунчилик асосида ҳам ҳуқуқий тартибга солинади. «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонун бу жараённинг самарадорлигини таъминлайди, унда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тузиш, узайтириш ва бекор қилиш ҳуқуқий воситаларининг амал қилишида тегишли вазирликлар
ва идораларнинг ваколатлари, иҳтисослашувлари аниқ белгиланган. Бу қонун мамлакат бўйича умуман ташқи алоқаларнинг шартномавий - ҳуқуқий базасини расмийлаштириш соҳасини ривожлантиришга олиб келди.

Ўзбекистон Республикасининг 90-йилларда қабул қилинган «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни мамлакатда ташқи савдо алоқаларини ҳар томонлама мувофиқлаштиришда муҳим ўрин эгаллайди.

Амалиётнинг кўрсатишича, бу қонун иқтисодиётни бошқаришнинг маьмурий - буйруқбозлик усулларидан бозор усулларига босқичма босқич ўтиш, ташқи савдо алоқаларини бошқариш шароитларида иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида муҳим роль ўйнади. Бироқ 90-йилларнинг оҳирларида бошланган мамлакат иқтисодиётини эркинлаштириш жараёнлари ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш олдига янги - янги талабларни қўя бошлади. Бундан ташқари, республикада ушбу қонунга у ёки бу даражада дахлдор бўлган қатор қонунлар қабул қилинди. «Валюта бошқаруви тўғрисида», «Ҳорижий инвестициялар тўғрисида», «Божхона тарифи тўғрисида», «Акциядорлик жамиятлари ва акциядолар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги», «Инвестиция фаолияти тўғрисида», «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир. Шу муносабат билан 2000 йилнинг май ойида мамлакат Парламенти томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди, унда бу соҳада кейинчалик қонун яратиш фаолияти учун асос бўладиган ташқи савдо алоқаларининг концептуал асослари аниқ белгилаб берилди. Қонуннинг янги таҳририда ташқи савдо алоқалаини бошқаришнинг маъмурий усулларидан иқтисодий усулларининг устуворлиги методологик тамойил сифатида аниқ белгиланди ва давлат ва унинг органларининг ташқи савдо фаолияти субъектлари ишига ноқонуний аралашишлари ман қилинди.

Информация о работе Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари