Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2012 в 10:10, реферат

Краткое описание

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………………………...........…34
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….............38
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..................................49
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………............….49
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………...........…….….63
Хулоса ва таклифлар………………………………………........…70
Фойдаланилган адабиётлар

Вложенные файлы: 1 файл

Мундарижа дисер.doc

— 335.50 Кб (Скачать файл)

Технологик ажралиш, ўсиш назарияси. Унга, асосан мамлакатлардаги илмий-техник ютуқларнинг бир маромда ривожланмаслиги сабабли, у ёки бу мамлакат ишлаб чиқариш тармоғида биринчи бўлиб қандайдир янгилик яратилиши кузатилади. Бунинг натижасида шу давлатлар яратилган Янги маҳсулот бўйича жаҳон бозорида монопол бўлиб, ўзи шу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятига эга бўлади. Бу вазият мамлакатнинг ташқи савдосидаги ихтисослашувини ҳам ўзгартириши мумкин. Бунда шу давлатнинг ташқи савдода нисбий устунликка эга бўлган миллий товардан қисман ёки буткул воз кечишни рағбатлантириш орқали, жаҳонда тенги йўқ, бетакрор товарни ишлаб чиқишга ўтиши тушунилади.

Лекин мамлакат ташқи савдосининг янги технология натижасида янги, тенги йўқ маҳсулотга ихтисослашуви ўзининг анъанавий маҳсулот ихтисослашувига қараганда вақтинчалик ҳисобланади. Чунки бу технологияни бошқа мамлакатлар ҳам ўзлаштириб олганидан кейин, бу маҳсулотни энди нисбий устунликка эга бўлган давлат ишлаб чиқара бошлайди.

Афзал кўришнинг ўхшашлиги назарияси. Олдин кўриб чиқилган ҳамма халқаро савдо назарияларини нисбий устунлик омили бўлиб, ишлаб чиқарувчилар ҳисобланиб келинган, чунки экспортга ихтисослашмоқчи бўлган ҳар бир давлат иложи борича кам ҳаражат қилиши керак.

Америкалик иқтисодчи олим С.Линдернинг фикрича, халқаро савдодаги саноат маҳсулотларининг оқими таклифга қараганда талабга кўпроқ боғлиқ бўлади. Унинг гипотезасига кўра, бир мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ассортименти шу мамлакат истеъмолчиларининг хилма-хил эҳтиёжларига тўғри келмайди. Халқаро савдо эса етишмаётган товар ассортиментини тўлғазишга ёрдам беради. Шу тахминга асосланган ҳолда, қайси давлатлар савдо ҳамкори бўлиш эҳтимолини кўрсатиш мумкин бўлади. Кўриниб турнганидек, бу ерда яшаш даражалариниг яқинлиги ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бу давлат истеъмолчилар ўзлари истеъмол қилаётган товар ассортименти ва сифатига тўғри келадиган товарларни истеъмол қилишга интилишади, ва бу нима учун саноати ривожланган мамлакатларнинг ташқи савдодаги ҳамкори шу даражада ривожланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати

Бозор муносабатларига ўтган мамлакатлар учун ташқи иқтисодий фаолият
ва ташқи савдо алоқалари ривожланиб, такомиллашиб борган сари мамлакатлараро иқтисодий муносабатларнинг доираси ва кўлами ҳам кенгая боради. Мамлакат иқтисодиётининг умумжаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви (қўшилиши)нинг асосий шарти ҳам ташқи савдо алоқаларининг ривожланишидир.

Ташқи савдо алоқалари деганда мамлакатдаги хуқуқий ва жисмоний шахсларнинг хорижий давлатларнинг ҳуқуқий ва жисмоний шахслари ҳамда халқаро ташкилотлар билан олиб бориладиган ўзаро манфаатли иқтисодий алоқалари (фаолияти), тушунилади.

Ташқи савдо алоқаларининг ривожланганлик даражаси асосан мамлакатнинг иқтисодий тараққиёт даражасига, давлатнинг ташқи сиёсати
ва стратегиясига бевосита боғликдир. Шу билан биргаликда ташқи савдо алоқаларига таъсир кўрсатувчи бир қатор омиллар мавжуд бўлиб,
улар қуйидагилардан иборат:

•       мамлакатнинг табиий - иқлимий шароитлари;

•       мамлакатнинг индустриал тараққиёт даражаси;

•       ишлаб чиқаришнинг илмий-техникавий ва технологик салоҳияти;

•       мамлакатдаги демократик вазият ва ақлий салоҳият;

•       халқ менталитети ва миллий анъаналари;

•       аҳолининг харид қобилияти.

Ҳар қандай давлат ҳам ўзининг ташқи савдо алоқалари стратегияси
ва йўналишларини ўзининг ҳаётий эҳтиёжларидан, мамлакатнинг мудофаа ҳавфсизлиги манфаатларидан ва ниҳоят, ўз халқининг турмуш даражасини ошириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо алоқалари давлат томонидан тартибга солинади. Бунинг учун авваламбор бу фаолиятнинг қонунчилик негизини шакллантириш, уни ривожланган мамлакатларда амал қилувчи қонунчиликка тобора мувофиқлаштириб бориш ўта муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида»ги қонуни ҳам республика мустақиллиги эълон қилинмаган бир пайтда, яъни 1991 йилнинг 14 июнида қабул қилинган эди. Ана шу холнинг ўзи ташқи савдо алоқаларининг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролига берилган катта бахо эди.

Мамлакат тараққиётининг ҳар бир босқичида унинг ўз олдига кўйган вазифалари мавжуд бўлиб, давлатнинг иқтисодий сиёсати бу вазифаларни бажарилишига қаратилмоғи керак.

90-йиллар Ўзбекистон иқтисодий мустақиллигининг дастлабки босқичи ҳисобланади ва давлатнинг ташқи иқтисодий сиёсатининг мақсадлари шу даврнинг ўзига хос ҳусусиятларига мос келиши керак. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар:

 

•    экспортни ривожлантириш ва унинг тузилишини яхшилаш. Чунки
экспортга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш миллий ишлаб
чиқаришни техник - иқтисодий жиҳатдан жаҳон даражасига кўтаради, унинг
тузилишини такомиллаштиради, республика валюта захираларини
кўпайтиради;

•    импорт тузилишини такомиллаштириш, яъни уни миллий ишлаб
чиқаришни замонавийлаштириш ва кенгайтиришга қаратиш, собиқ Иттифоқ
импорт сиёсатида бўлган камчилик, хатоларни бартараф этиш;

•    ишлаб чиқарувчи кучларни сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш;

Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлаш, яъни импорт операциялари, валютани олиб чиқиш бошқа халқаро битимлар устидан давлат назоратини ўрнатиш. Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий сиёсати аниқ белгиланган мақсадлар ва уларни амалга оширишга қаратилган асосий тадбирларни ўз ичига олади.

Биринчидан, республика миллий иқтисодиётининг кучли экспорт бўғинини ташкил этувчи ва уни жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини таъминловчи соҳаларини аниқлаш.

Иккинчидан, иқтисодиётнинг экспорт бўғинида давлат томонидан
қўллаб - қувватлаш усулларидан кенг фойдаланиш.

Шу билан бирга, ташқи иқтисодий сиёсат миллий валютани мустаҳкамлаш
ва уни бошқа валюталарга эркин алмашувини таъминлашни, ички нархларни жаҳон бозори нархларига яқинлаштириш мақсадида баҳолар ислоҳотини тугаллашни, ташқи савдо алоқаларнинг меъёрий ва хуқуқий асосларини халқаро талаблар даражасига етказишни назарда тутади.

Ташқи иқтисодий фаолиятга таъсир этиш таянчларидан рақобатбардошли иқтисодиётга эга давлатлар ҳам, миллий ҳўжалиги жаҳон бозоридаги қаттиқ рақобатга етарли даражада тайёр бўлмаган мамлакатлар ҳам фойдаланади. Айниқса янги давлат томонидан қўллаб - қувватлаш чораларига ёки кучли давлат ташқи иқтисодий сиёсатига муҳтождир.

Ташқи иқтисодий сиёсат - бу ташқи иқтисодий фаолият соҳасида мамлакатнинг жорий ва стратегик мақсадларига мувофиқ давлат томонидан амалга ошириладиган чора – тадбирлар мажмуасидир.

Ҳар томонлама пухта ўйланган ташқи иқтисодий сиёсат кўпчилик давлатлар иқтисодиётини тиклашда ва кўтаришда, айниқса урушдан кейинги даврда муҳим омил бўлди. Бирор бир давлатнинг ўз миллий ишлаб чиқаришини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсат протекционизм деб аталади. Гарчи иккинчи жаҳон урушидан кейинги халқаро иқтисодий муносабатларда протекционизмдан ташқи иқтисодий алоқаларни эркинлаштириш томонга ўтиш кузатилган бўлсада, шунга қарамасдан протекционизм то хозирги вақтгача барча давлатларда иқтисодий сиёсатнинг қуроли сифатида қўлланилиб келинмоқда. Давлат томонидан эркин халқаро айирбошлаш йўлида маълум тўсиқлар қўйилади, божхона тарифлари, квоталар, лицензиялаш ва бошқалар.
Ва буни қуйидаги миллий манфаатларни ҳимоя қилиш зарурияти деб асослайди: Мамлакат мудофаа қобилиятини таъминлаш, иш билан бандликни ошириш, янги илғор тармоқларни ҳимоя қилиш ва бошқалар.

Ташқи савдо алоқаларни тартибга солишнинг барча усулларини шартли равишда билвосита ва бевосита усулларга ажратиш мумкин.

Тартибга солишнинг билвосита иқтисодий усулларига халқаро айирбошлашда қатнашувчиларнинг манфаатларига (даромад, фойда миқдорига уларни тақсимланиш ҳусусиятларига, битим шартларига ва уларни ўтказиш муддатларига ва хоказоларга) эгилувчан таъсир этувчи усуллар киради. Бу усуллар у ёки бу хатти-харакатни танлашга маълум имконият беради. Шунинг учун ҳам уларни эгилувчан деб аталади. Буларга божхона божлари, тарифлари, ташқи савдога турли солиқлар, валюта тушумларидан ажратмалар миқдори, халқаро операцияларни кредитлаш ва суғурталашнинг фоиз ставкалари ва бошқалар киради.

Бевосита усуллар мажбурий, руҳсат бериш - таъқиқлаш ҳусусиятига эга бўлиб, халқаро айирбошлашда иштирок этувчиларнинг хатти - харакатларини қатьий тартибга солади. Уларга лицензиялаш, квоталаш, маҳсулотлар баённомаси, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини рўйхатга олиш ва тартибга солиш нотариф усулларини қўшиш мумкин. Бир қатор ҳуқуқий чора - тадбирлар ҳам бевосита тартибга солиш усулларига киради.

Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солиш амалиётида бевосита усуллар ҳам, билвосита усуллар ҳам қўлланилади. Уларнинг ўзаро нисбати
у ёки бу мамлакатдаги ҳўжалик юритишнинг моделига, ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳусусиятига, маълум даврдаги мақсад ва вазифаларига боғлиқдир.

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичидаёқ ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва тартибга солишнинг устун даражада билвосита иқтисодий усулларига ўтиш жараёнлари бошланди.

Жаҳон тажрибаси ҳамда ўз миллий иқтисодиёти тараққиётининг
шарт - шароитларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон мустақилликка эришганининг биринчи кунларидан бошлабоқ, ташқи иқтисодий соҳасида аниқ йўналишларни белгилаш бўйича амалий тадбирлар белгилади.

Бу йўналишлар давлатнинг асосий дастурий ҳужжатларидан акс эттирилган
ва республиканинг тегишли қонунларида мустаҳкамлаб қўйилади. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги мўлжалланган мақсадларга эришиш Ўзбекистон халқаро иқтисодий, хамкорликда қатнашишдан келадиган афзалликлардан мумкин қадар кўпроқ амалда фойдаланиш имконини беради. Бу афзалликлар - товар
ва хизматларнинг ички ва ташқи нархлари ўртасидаги фарқ маҳсулот ишлаб чиқариш кўламларини кенгайтириш, илғор хорижий фан - техника тажрибасидан фойдаланиш ва чет эл капиталларини жалб этиш ҳисобига миллий иқтисодий самарадорлигини оширишдан иборат.

Дунё алоқаларида давлатлараро капитални тақсимлаш иқтисодий ўсишнинг фаол омили бўлиб хизмат қилади. Иқтисод байналмилаллашган сари капитал фаолияти миллий доирадан чиқиб халқаро мазмун касб этади. Мамлакатлараро капитал экспорти юз беради. Жаҳон ҳўжалиги ривожининг дастлабки пайтларида капитал саноати ривожланган мамлакатлардан чиқиб, қолоқ мамлакатлар томон йўналтирилган. Дунё алоқалари цивилизациялашган сари капитал харакати умумжаҳон доирасида юз бериб, унинг оқими ҳар тарафлама бўлади. Ривожланган мамлакатлар ўртасида ҳам капитал экспорти пайдо бўлади. Хатто капитал кам ривожланган давлатлардан илғор мамлакатларга ҳам ўтади. Пул жамғармаларнинг инвестицияларга айланиши капиталнинг халқаро миқёсда кўчиб юришини билдиради.

Байналминал ишлаб чиқаришнинг ўзи капитал харакатини умумжаҳон миқёсида ва чекланмаган бўлишини талаб қилади. Шундай зарурат трансмиллий корпорацияларни (ТМК) юзага келтирадики, улар капитални жаҳон узра тақсимланишини таъминлайдилар, халқаро иқтисодий тараққиётининг муҳим омилига айланадилар. ТМК биринчидан, ўз капиталининг келиб чиқиши жиҳатидан, иккинчидан, фаолият доираси жиҳатидан халқаро ҳарактерга эга бўлади. ТМК бир неча мамлакат миллий капиталининг бирикишидан ташкил топади ёки у бир мамлакат капиталига таянган ҳолда халқаро миқёсда
иш юритади. ТМК қўлида ғоят катта миқдорда капитал тўпланади. ТМКлар жаҳон миқёсида иқтисодиётнинг ҳусусий секторига қуйилган капиталнинг 1/3 қисмини назорат қилади ва 2 триллион долларга қадар капитални инвестиция эта оладилар.

ТМКлар фаолияти бош (асосий) компаниялар, иккиламчи компаниялар, компания бўлинмалари ва шаҳобчалари ишидан иборат. ТМКлар инвестицияси ёш мустақил давлатлар тараққиётида катта аҳамиятга эга. Ўзбекистонга ҳорижий капитални жалб этиш кунига корхоналар ташкил этиш, чет элдан кредит олиш шаклида юз беради. Қўшма корхоналар тузиш портфель инвестицияларига ўхшаб кетади. Ўзбекистонда 1992 йилдан бери ишлаб турган 176 та қўшма корхона мавжуд эди. Бу корхоналарга турли мамлакатлардан чиққан капитал қўйилиб, улар ҳўжаликнинг турли соҳасида иш юритганлар. ТМКлар капитал қўйиш шаклини ўзгартирадилар, натижада турли компанияларнинг биргаликда қўйган капитали (портфель инвестицияси) аҳамияти ортиб боргани ҳолда капитал харакатида якка тартибда қўйилган маблағ (бевосита инвестиция), ҳусусий банклар берган қарз (банк кредити), давлат берган қарз (расмий кредит) хиссаси қисқаради. Бундай ўзгариш ҳўжалик фаолиятини ҳусусийлаштиради, бу эса эркин бозор талабига мос келади

Жаҳон хўжалигида валюта муносабатлари ҳам бор. Жаҳон миқёсида ягона тўлов воситаси бўлмаса хўжалик алоқаларини юритиб бўлмайди. Бу вазифани жаҳон пули бажаради. Хозир шундай пул тарзида АҚШ доллари қабул қилинган. Миллий валюталар курси бир - бирига ва АҚШ долларига қиёсланиб уларнинг қиймат нисбати аниқланганда валюта муносабати пайдо бўлади. Давлатлараро ҳисоб - китоб ягона валютада юритилиши учун аниқ белгиланган валюта курси талаб қилинади. Валюта курси оздир - кўпдир барқарор бўлиши зарур. Шу боисдан халқаро алоқаларда тебранувчи валюта курси маъқул топилган.

Бу маълум чегара доирасидагина ўзгариб турадиган валюта курси бўлиб, уни меъёрий деб аташ мумкин. Мазкур курс унинг қуйи ва юқори чегараси доирасида ўзгариб туради. У кескин ўзгармаганидан хисоб - китоб ишларини ўтказишга хизмат қилади. Барча валюталар курси АҚШ доллари орқали белгиланади. АҚШ доллари ягона тўлов воситаси бўлганидан ҳамма валюталарнинг курси долларда ифодаланади. Уларнинг ўзаро курси ҳам доллар орқали аниқланади. Ғарбий Европа мамлакатларида умумий ҳисоб - китоб бирлиги сифатида ЭКЮ пул бирлиги қабул қилинган. ЭКЮ доллардан фарқлироқ аниқ ҳамма муомалада юрадиган пул эмас, балки ўзаро ҳисоб - китоб учун қўлланадиган пул бирлигидир. Аммо у доллар каби жаҳон мамлакатлари учун умумий ҳисоб - китоб воситаси бўлганидан бу ердаги миллий валюталар курсини белгилашга хизмат қилади.

Информация о работе Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари