Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2012 в 10:10, реферат

Краткое описание

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………………………...........…34
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….............38
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..................................49
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………............….49
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………...........…….….63
Хулоса ва таклифлар………………………………………........…70
Фойдаланилган адабиётлар

Вложенные файлы: 1 файл

Мундарижа дисер.doc

— 335.50 Кб (Скачать файл)

Экспорт таркибида бир ёки бир неча товарлар улушининг сезиларли даражада ортиб кетиши бу товарлар нархи пасайган ёки уларга ташқи талаб қисқарган ҳолатларда экспортчи корхоналарни оғир ахволга солиб қўйиши мумкин. Бунинг натижасида экспорт ҳажмининг қискариши валюта тушумларининг камайиши, ташқи савдо балансининг ёмонлашуви ва корхоналар молиявий ахволининг тангликка юз тутишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, экспорт умумий ҳажмининг кам сонли давлатларга боғланиб қолиши хам қалтис холат ҳисобланади.

Кейинги вақтда жаҳон бозорида нархи кескин тушиб кетган хомашё ресурсларини экспорт қилиш амалиётидан имкон қадар тезрок қутилиб, тайёр рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтиришимиз керак.

Президентимиз томонидан маърузада илгари сурилган тайёр рақобатбардош маҳсулотлар экспортини фаол ошириш ва бу маҳсулотлар етказиб бериладиган мамлакатлар географиясини янада кенгайтириш вазифасини амалга ошириш экспорт ҳажмини барқарор ўстириш, ташқи бозордаги ўзгаришлар таъсирида унинг ҳажми кескин камайиши хавфини бартараф этиш имконини беради.

Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш, уларни импорт қилувчи мамлакатлар географиясини кенгайтириш бу мамлакатлардан бири ёки бир гурухининг иқтисодиётида муаммолар рўй берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик имконини беради.

Ўтган йиллар мобайнида экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар иқтисодиётимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, ташқи савдо таркибида ижобий силжишларга эришиш, унинг ҳажмини барқарор ўстириш имконини бермоқда.

Маълумотлардан кўринадики, республикамиз ташқи савдо айланмаси
муттасил ўсиб бормоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2009 йилда 21209,6 млн.
АҚШ долларини ташкил этиб, 2005 йилга нисбатан 2,23 марта, 2008 йилга
нисбатан 0,06 фоизга ўсди. Бу экспорт ҳажми 2,4 фоизга ўсгани ҳолда импорт
ҳажмининг 2,74 фоизга камайиши натижасида рўй берди.

Айни чоғда, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг таъсирида кўпчилик мамлакатларда экспорт ҳажмининг кескин қискариши кузатилмоқда. Жумладан, 2009 йилда экспорт хажмларининг кискариши Россия Федерациясида 44,2 фоизни, Украинада 48,7 фоизни, Крзогистонда 47,7 фоизни ташкил этди.

2000-2009 йиллар давомида экпорт ва импортни диверсификация қилиш, унинг тарқиётини такомиллаштириш борасидаги чора-тадбирлар натижасида мамлакатимиз экспортининг товар таркибида ижобий силжишлар рўй берди (3.1-жадвал).


3.1-жадвал. Ўзбекистан экспортининг товар таркиби

 

Кўрсаткичлар

 

 

 

2000 йил

2005 йил

2008 йил

2009 йил

Экспорт  жами  (млн. АҚШ долл.)

 

3267,6

4853,0

11493,3-

11771,3

Экспорт жами, фоизда

100,0

100,0

100,0

100,0

Шу жумладан (жамига нисбатан фоизда):

 

 

 

 

Пахта толаси

27,5

19,1

9,3

8,6

Кимё маҳсулотлари, пластмасса ва пластмасса маҳсулотлари

2,9

5,3

5,6

5,0

Қора ва рангли металлар

6,6

9,2

7,0

5,0

Машина ва ускуналар

3,4

8,4

7,6

2,9

Озиқ-овқат маҳсулотлари

5,4

3,8

4,5

6,0

Энергия ресурслари

10,3

11,1

24,7

34,2-

Хизматлар

13,7

12,2

10,4

8,8

Бошқалар

30,2

30,5

30,9

29,5

 

Хусусан, бошка товарлар позициялари буйича экспорт хажмининг жадал усиши пахта толасининг жами экЬпортдаги улушини 200р йилдаги 27,5 фоиздан, 2008 йилда 9,3 фоизга, 2009 йил якунларига кура эса 8,6 фоизгача пасайишйга олиб келди.

2000^2009 йилларда республикамиз импорти таркибида ижобий силжишлар руй берди. Мамлакатни модернизациялаш, техник ва технрлогик жихатдан кайта куроллантириш тадбирларининг кенг миёсда амалга оширилишини таъминлаш жами импорт хажмида машина ва ускуналар импорти улушининг жадал усишига олиб келди (3.2-жадвал).

3..2-жадвал.Узбекистон импортининг товар таркиби

 

Курсаткичлар

2000 йил

2005 йил

2008 йил

2009 йил

Импорт   жами   (млн.   АТСТТТ долл.)

2944.5

4091,3

9704,0

9438,3

Импорт жами, фоизда

100,0

100,0

100,0

100,0

Шу      жумладан      (жамига нисбатан фоизда):

 

 

 

 

Киме                махсулотлари, пластмасса     ва  пластмасса махсулотлари

13,6

13,6

11,6

11,1

Кора ва рангли металлар

8,6

10,3

7,7

6,3

Машина ва ускуналар

35,4

43,3

52,4

56,5

Озик-овкат махсулотлари

12,3

7,0

8,3

9,0

Энергия ресурслари

3,8

2,5

4,6

5,3

Хизматлар

8,5

10,4

4,4

4,4

Бошкалар

17,8

12,9

11,0

9,2

 

Ташқи савдо айланмаси, хусусан экспортнинг географик таркиби

 

МДҲ мамлакатларининг улуши 2009 йил якунларига кўра 33,9 фоизни ташкил этди (3.3-расм). 2009 йилда мамлактимиз корхоналари экспортининг 21,0 фоизи Россия Федедацияси, 7,2 фоизи Украина, 6,2 фоизи Қозоғистон хиссасига тўғри келди

Узоқ хориж давлатларига қилинган экспортнинг жами экспортдаги улуши 2008 йилда 65,8 фоизни, 2009 йилда эса 66,7 фоизни ташкил этди. Бу мамлакатлар бўйича мамлакатимиз экспортининг диферсификациялашув даражаси нисбатан чуқурроқ бўлиб, 2009 йил маълумотларига кўра фақат Хитой (9,7%), Швейцария (7,9%), Афгонистон (3,3%), Туркия (3,2%), Эрон (2,7%), Германия (2,2%), АҚШ (1,7%) нинг мамлакатимиз экспортидаги улуши
1 фоиздан юқоридир.

Юртбошимиз таъкидлаганидек, "Бу борада янги бозорлар, янги транспорт йўлакларини топиш, бир сўз билан айтганда фаол маркетинг асосланган ташқи иқтисодий сиёсат юргизиш зарур.

Республикамиз экспорти ва импортининг товар ва географик таркибини такомиллаштириш орқали рақобатбардошликни ошириш бир қатор вазифаларнинг амалга оширилишини тақозо этади (3.4-расм).

Хорижий давлатларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, ёки ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мумкин бўлган маҳсулотларга бўлган талабни ўрганиш, бундай товарлар бозорларига кириб бориш ва рақобат қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш экспорт қилинаётган товарлар сонини ва мамлакатлар географиясини кенгайтиришга ижобий таъсир кўрсатади.

Жаҳон бозорларида корхоналаримиз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини таъминлашда қуйидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши муҳим ахамият касб этади:

экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулот тайёрлаш ва сотиш ҳаражатларини камайтиришда кўмаклашиш;

-              уларни ташқи бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, истиқболли
бозорлар, рақобатчилар тўғрисида олиб борилган тадқиқотлар натижалари
билан таништириш;

- транспорт-коммуникация тизимларини ривожлантириш;

- янги транспорт йўлакларини очиш орқали транспорт  ҳаражатларини
камайтириш ва х.к.

Бу борада ҳар бир тармоқ учун ишлаб чиқилиши кўзда тутилаётган
2010-2012 йилга мўлжалланган тайёр маҳсулотни янги ташқи бозорларга чиқариш бўйича махсус дастурларда экспорт ҳажмини ошириш, экспорт қилинадиган юкларни ташиш тизимини такомиллаштириш, экспортчи корхоналарни маркетинг, молия ва ташкилий-хуқуқий қўллаб-қувватлаш масалалари ўз аксини топади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, экспорт ҳажмини ошириш, унинг таркибини такомиллаштириш, умуман ташқи савдо айланмасини дивесификация қилиш иқтисодиётимиз таркибий тузилишида сифат ўзгаришларига эришиш, унинг рақобатбардошлигини ошириш орқали иқтисодий юксалиш ва ахоли турмуш фаровонлигини янада кўтариш мақсадларига хизмат қилади

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР

Магистрлик диссертация иши муаллифи Ўзбекистан Республикасининг ривожланган давлатлар билан ташқи савдо алоқаларини таҳлил қилиш масалалари бўйича қуйидаги хулосаларга келди:

1. Савдо муносабатлари ва инвестициялар ихтиёрий давлат учун иқтисодиёт ривожи манбаи бўлиб келган. Хозирги пайтда ташқи савдода турли тўсиқ
ва чекланишлар олиб ташланиши ҳисобига кенгайиб бормоқда. Бу жараёнда фаол иштирок этаётган хорижий мамлакатлар ривожланаётган мамлакатлар билан ўз муносабатларини янгидан кўриб чиқмоқда ва кенгайтирмоқда.

        2. Ўзбекистан Республикаси ва хорижий мамлакатлар томонидан
битилган ҳамкорлик ва шерикчилик шартномаси томонларнинг сиёсий
соҳада, маданият, қонунчилик, демократия ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
хамкорлигини ўз ичига олган. Бу ишда урғу кўпроқ иқтисодий ва савдо
сохасидаги хамкорликка ажратилган. Шартномада кўрсатиб ўтилган
товарлар сохасидаги хамкорлик Ўзбекистон Республикаси ва хорижий
мамлакатлар ўртасидаги халқаро савдо муносабатларидаги тўсиқларни
бартараф этиш ва савдо шароитларини енгиллаштиришга қаратилган.

3. Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларнинг иқтисодий
хамкорлик доирасида товарлар ва хизматлар савдоси, саноат хамкорлиги,
инвестицияларни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш, давлат буюртмалари,
стандартлаш, хомашё ва тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалик ва агросаноат
комплекси, энергетика, транспорт, атроф-муҳит химояси, телекоммуникация,
хусусийлаштириш, ижтимоий сохада, туризм, кичик корхоналар, истемолчи
ҳуқуқини ҳимоя қилиш, божхона иши каби сохалар ўз аксини топган.

Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар саноат соҳасидаги ҳамкорлиги иккала томоннинг фаолият юритувчи хўжалик агентларининг хамкорлигини кенгайтиришнинг Ўзбекистон саноати ислоҳотида иштирок этиш; бошқарув самарадорлигини ошириш,  ҳомашёни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигини ошириш; маркетингни ўз ичига олган тижорат
амалиётини ривожлантириш; атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва бошқа
сохаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Информация о работе Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари