Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2012 в 10:10, реферат

Краткое описание

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………………………...........…34
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….............38
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..................................49
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………............….49
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………...........…….….63
Хулоса ва таклифлар………………………………………........…70
Фойдаланилган адабиётлар

Вложенные файлы: 1 файл

Мундарижа дисер.doc

— 335.50 Кб (Скачать файл)

Экспортнинг ривожланишга салбий таъсир кўрсатадиган бошқа омилардан яна бири бу экспорт номенклатураси таркибининг торлиги ва деярли ўзгармаслиги шароитида айрим экспорт ҳомашё маҳсулотларининг ҳажмини ошира боришдир. Бунинг оқибатида, яъни маълум бир товарга экспорт таклифининг оширилиши натижасида нархларнинг тушиши ва экспорт самарадорлигининг камайиши кузатилади ва бу, ўз навбатида, республика валюта тушумлари ҳажмига путур етказади.

Шу билан бир қаторда экспорт номенклатураси ҳам етарлича кенг қамровли эмас. Ўзбекистоннинг экспорт номенклатураси атиги 300 турдаги товарларни ўз ичига олади. Агар ушбу кўрсаткични солиштирадиган бўлсак, Хитой
50000-турдаги товарларни экспорт қилади.

Бу маълумотлар Ўзбекистоннинг экспорт товарлари таркибининг ниҳоятда торлигини ҳамда миллий иқтисодиётимиз ҳамон хомашё бозорларига сезиларли даражада боғлиқлигини кўрсатади.

Ушбу масалада, фақат ҳомашё экспортигагина таяниш мумкинми, деган савол туғилади. Албатта, мамлакатнинг ҳомашё ресурсларига бойлиги, унинг жаҳон бозорларида нисбатан осон сотилиши нуқтаи назаридан афзалликка эгалигини тан олиш керак. Лекин, мамлакатнинг ҳомашё ресурсларига бойлиги бир қатор сабабларга кўра иқтисодиётнинг, жумладан ташқи савдонинг ижобий ривожланишига етарли асос бўла олмайди:

-биринчидан, ҳомашё экспорт қилувчи мамлакат жаҳон ҳомашё бозорлари конъюнктураси ва нархлар динамикасига боғлиқ бўлади;

-иккинчидан, хомашё экспорти нисбатан юқори бўлмаган қўшимча; (устама) яратилган қиймат билан боғлиқ бўлиб, хомашёнинг бахоси унинг табиий танқислигига (чекланганлигига) асосланган бўлади;

-учинчидан, Ўзбекистоннинг ҳомашёга бойлиги руҳий жиҳатдан юқори

кийматли ракобатбардош махсулотларни ишлаб чикаришни ташкил этишга булган харакатга путур етказиши мумкин.

Юқоридаги фикрларни умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, мамлакат экспорти асосан айрим турдаги товарлар ёки ҳомашёга боғлиқ бўлса, уларга бўлган жаҳон бозори конъюнктурасининг салгина ўзгариши (пасайиши) ҳам мамлакат экспорт тушумларининг кескин қискаришига олиб келади. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун, бир томондан, экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва умумий экспортда ҳар бир турдаги хомашё маҳсулоти улушини қисқартиришга эришиш муҳим бўлса, бошқа томондан, халқаро хомашё экспортидаги Ўзбекистоннинг хиссаси салмоқли эканидан фойдаланиб, экспортимизнинг асосини ташкил этувчи хомашё жаҳон бозорлари конъюнктурасига таъсир эта олишни, уни бошқаришни ўрганишимиз ва бунга эришишимиз керак.

Ўзбекистан экспортида узоқ хорижий давлатлар улушининг ўсишига олиб келаётган сабаблардан яна бири бу жаҳон нархлари даражаси ва МДҲ бозорларидаги нархлар ўртасидаги фарқларнинг мавжудлигидир. МДҲ бозорларида нархлар жаҳон нархларидан паст бўлган товарлар экспорти узоқ хорижий давлатлар бозорларига фаол суръатларда кўчиб бормоқда.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида экспортни, унинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ривожлантиришга, яъни ҳажмини кўпайтириш, географиясини ва таркибини бирмунча кенгайтиришга эришилганлигини намоён этмоқда. Лекин шу билан бирга экспорт ҳажмининг 1997 йилдан бошланган пасайиш тенденцияси, таркибида хали ҳам хомашё улушининг катталиги бу соҳада муаммолар ҳам мавжудлигидан далолат беради. Экспортни ривожлантиришни секинлаштираётган муаммолар, маълумки, қуйидаги асосий омиллар билан белгиланади:

                  ташқи бозорга ишлайдиган корхоналарни молиявий қўллаб-
қувватловчи молия кредит секторнинг етарли ривожланмаганлиги;

                  нархлар эркин бўлган бир шароитда кўпгина маҳсулотлар ишлаб
чиқариш монополиясининг сақланиб қолиши корхоналарга истаганча нарх қўйиш имконини бермоқда. Улар бундай шароитда ўз маҳсулотларини ички бозорда сотишдан кўпроқ манфаатдордирлар;

                    хусусий секторнинг суст ривожланганлиги ва унинг экспортдаги
улушининг сезиларли эмаслиги;

                    экспорт қилинадиган маҳсулотлар нархининг қимматлашишига
сабаб бўлаётган ҳамда уни иқтисодий жиҳатдан фойдасиз қилиб қўяётган
аксарият қисми тарифлар жуда юқори бўлган мавжуд юк ташиш тизими;

                    кўпгина корхоналарнинг фаол ташқи иқтисодий сиёсатга эга
эмаслиги: бу маркетинг тадқиқотлари ва реклама ишларини жуда заиф
равишда ташкил этилганлигида кўзга ташланмоқда;

                    экспорт маҳсулотларини кўпайтириш учун яхши имкониятга эга
бўлган айрим корхоналарда зарур айланма маблағлар ва сармояларнинг
йўқлиги;

                    экспортдан тушадиган валюта тушумининг давлатга  мажбурий
сотиш ставкасининг юқорилиги, миллий валюта расмий курсининг юқори
қилиб белгиланганлиги;

                    кўпгина тайёр маҳсулот турларини ишлаб чиқаришнинг алмисоқдан
қолган технологияларидир. Улар  ишлаб  чиқарилаётган маҳсулотларнинг
серхаражатлилиги, кўп материал ва энергия талаб қилиши билан ажралиб
туради. Натижада кўпгина маҳсулот турлари таннархининг жаҳондаги
шундай маҳсулотлар таннархидан анча юқорилиги уларни рақобатга
бардошсиз қилиб кўймоқда;

                    экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва
экспортга кўмаклашиш тизимининг етарли эмаслиги.

Ушбу санаб ўтилган, экспортнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатаёттан омилларни тартибга солишда ва бартараф этишда, шубхасиз, давлатнинг асосий роли иқтисодиётни эркинлаштириши жаддаллаштириш ҳамда экспортни тартибга солувчи, рағбатлантирувчи ягона давлат тизимини ва экспортга кўмаклашиш аниқ чора-тадбирлари механизмини барпо этишда намоён бўлиши керак.

учинчидан, инсон омилини ривожлантириш экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу эса турли буғинлардаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш вазифасини ўз зиммасига олиши лозимлигини билдиради. Бунинг учун ишчиларнинг билимлари ва касб малакаларини такомиллаштириш, ишчиларни тайёрлаш замонавий техника ва технологияларда амалга оширилиши керак;

тўртинчидан, экспорт салоҳиятини рағбатлантириш мақсадида турли муруватлардан фойдаланиш зарур. Биринчи навбатда, унча узоқ бўлмаган муддатга экспорт субсидиялари киритиш лозим. Аммо бундай субсидиялар уларни амалга ошириш учун қилинадиган бюджет ҳаражатларини кўпайтирмаслиги керак. Экспортни рағбатлантиришнинг энг қулай шакли эркин иқктисодий зоналар ҳисобланади,

бешинчидан, қулай мухит шароитлари ва ахолининг анъанавий малакаларидан мамлакат экспорт салохиятини ривожлантиришда кенг фойдаланиш зарур. Бунда аҳолининг мева ва сабзавот етиштирши бўйича малакалари назарда тутилмоқда. Бизнингча, Ўзбекистон Европа Иттифоқи учун сабзавотларни етказиб берувчи асосий мамлакат бўлган Португалиянинг тажрибасини ўрганиши керак. Бу тажрибани қўллаш Ўзбекистонда ҳам экспортга йил давомида сабзавот етказиб берувчи бутун бир соҳани яратиш имконини беради. Етиштирилган маҳсулот Ўзбекистон мева
ва сабзавотларининг анъанавий истеъмолчилари бўлган Қозоғистон, Россиянинг Сибирь, Урал ва бошқа минтақаларига етказиб берилиши керак. Мева
ва сабзавот ишлаб чиқариш мамлакат экспорт салоҳиятини олдинга тортувчи локомотивга айланиши керак. Шунинг учун ишлаб чиқаришнинг бу турига жуда катта эътибор бериш ва давлат ёрдамини кўрсатиш зарур.

Экспортга йўналтирилган иқтисодиётни яратиш стратегиясини амалга оширишнинг 2-босқичида экспорт салоҳиятини, айниқса, саноатнинг қайта ишлаш соҳаларида, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон иқтисодиётини технологик жиҳатдан модернизация қилиш бўйича ўтказиладиган тузилмавий ўзгаришларнинг энг муҳим элементига айланиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини ошириш ва ўзбек корхоналари маҳсулотларининг дунё бозорига муваффақиятли кириб боришини таъминлаш учун ташқи савдо сохасини эркинлаштиришдан ташқари, бу фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилиши керак. Бизнингча, бу тадбирлар сирасига қуйидагилар киради:

•                        корхоналарни тузилмавий қайта қуриш ва техник модернизациялаш
учун зарур ҳажмда молиявий воситалар ажратиш;

•                        экспортни кафолатлаш ва суғурта қилиш жамғармалари ташкил
қилиш учун маблағ ажратиш;

•                        ҳар бир вилоят ва йирик шахарда маркетинг тадқиқотлари
марказлари очиб уларнинг фаолиятини дунё бозорига рақобатбардош
товарлар ишлаб чиқариш ва реклама хизмати кўрсатишга йўналтириш;

•                        биринчи навбатда, харидорлари ҳали ўзбек маҳсулотларини унутиб
улгурмаган МДҲ мамлакатларида дилерлар, савдо уйлари ва консигнация
омборларнинг кенг тармоғини яратиш.

Экспорт қилинаётган товарларнинг энг катта улуши "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзкимёсаноат" ассоциациялари маҳсулотига тўғри келишини, бу ички ва дунё бозори талаблари билан белгиланганини назарда тутиб, келажакда ҳам шу соҳаларга чет эл инвестицияларини жалб қилишни давом эттириш мақсадга мувофиқдир. Экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг ҳаражат таркибини тахлил қилиш экспортнинг энг маъқул номенклатурасига қайта ишловчи соҳалар
ва енгил саноат маҳсулотларини киритиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришда импорт қилинаётган бутловчи қисмлар ҳажми экспорт нархининг тўртдан бир қисмидан ортмайди ва бу маҳсулотни экспорт қилиш самарадорлигини таъминлайди. Шу сабабли мана шу сохалар, айниқса, енгил саноат маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтиришнинг янги имкониятларини топиш мақсадга мувофиқ. Енгил саноат маҳсулотларини экспорт қилишнинг янги шаклларидан бири ахолининг асрлар давомида тўплаган тажрибаси борлигини ҳисобга олиб, кийим ва пойафзал тикадиган корхоналар ташкил қилиш бўлиши мумкин.

Ёкилғи-энергетика мажмуининг мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш бўйича бундан кейинги фаолияти энергия ташувчилар, айниқса, газ қазиб олиш ва қайта ишлашни кўпайтиришга йўналтирилган инвестицион лойихаларни якунлаш ва янги конларни ўзлаштиришдан иборат бўлиши керак. Ёқилғи-энергетика мажмуи экспорт салоҳиятини 2005 йилда 0,5 млрд, 2010 йилда эса 1,0 млрд. АҚШ долларига етказиш кўзда тутилмоқда.

Яқин келажакда машинасозлик корхоналари экспорт салоҳиятини замонавий музлаткичлар, қишлоқ хўжалиги учун машиналар, янги енгил автомобилар, қўрғошинли аккумуляторлар, автомобил двигателлари ва бошқа махсулотлар ҳисобига ошириш кўзда тутилмоқда.

Машинасозлик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 2010 йилда эса 4 млрд АҚШ долларини ташкил қилиш мўлжалланган.

Ўзбекистон экспорт салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат кўрсатиш соҳаси, аввало, Тошкент аэропорти базасида халқаро юк ташиш марказини ташкил қилиш орқали ўз хиссасини қўшиши керак. Туризмни ривожлантириш ҳам валюта тушумларини кўпайтиришнинг муҳим йўналишидир.

Ўзбекистоннинг рақобат қилишдаги устунликлари экспортга йўналтирилганликни муваффақиятли ривожлантириш учун асос бўлиши керак. Шу нуқтаи назардан қараганда, маҳаллий хомашёдан фойдаланадиган соҳалар каттароқ имкониятга эга. Улар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:

• ички хомашё ва меҳнат ресурсларини қамраб олиши мумкин бўлган кўп меҳнат ва кўп ресурс талаб қилувчи соҳалар. Тўқимачилик, химия, озиқ-овқат саноатининг баъзи турларини ҳам шуларга қўшиш мумкин;

• баъзи техника ва илмни кўп талаб қилувчи сохалар. Улар ўзлари билан бошқа инвестицион лойихаларни чуқур ишлаб охирига етказишни тақазо қилади. Шулар жумласига биокимёвий ишлаб чиқариш (аввало, махаллий хомашёдан дорилар ишлаб чиқариш), электрониканинг баъзи элементларини ишлаб чиқариш, ядро физикасининг тижорат йўналишлари, машинасозликнинг қатор йўналишларини киритиш мумкин.

Бирламчи соҳалар (қишлоқ хўжалиги, энергетика ва қазиб олиш саноати)нинг барқарор ривожланиши иқтисодий ўсишнинг муттасил давом этиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистонда ЯИМ таркибида бошқа соҳаларга нисбатан катта улушга эга бўлган ва энг кўп одамни банд қилган қишлок ҳўжалик соҳаси алоҳида эътиборга лойиқ. Нархларни эркинлаштириш ва фермер ҳўжаликларини ривожлантиришга қаратилган аграр ислоҳатлар мамлакат иқтисодининг тез ва барқарор ривожланиши учун пойдевор бўлиши керак.

Шундай қилиб, яқин йиллар ичида Ўзбекистон Республикаси дунёда
энг динамик ривожланаёттан мамлакатлардан бирига айланиши керак. Агар иқтисодиёт ва ташқи савдони эркинлаштиришга қаратилган кечиктириб бўлмас чоралар мажмуи ишлаб чиқилса ва амалга оширса, бу мақсадга эришишимиз мумкин. Иқтисодиётни эркинлаштириш на бу жараёнга миллионлаб оддий меҳнаткашларни жалб этиш йўли билангина экспорт салоҳиятини ошириш мумкин. Шу сабабли ҳам давлат асосий эътиборни чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш йўли билан экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратиши лозим. Экспортга йўналтирилган иқтисодни ривожлантиришда муваффақиятларга эришган мамлакатларнинг тажрибаси кўрсатишича, мамлакат захиралар хисобига эмас, балки инсон салоҳиятидан оқилона ва самарали фойдаланган тақдирдагина бойиб кетиши ва гуллаб-яшнаши мумкин. Бунинг учун эса бозор иқтисодиёти шароитида инсонга кўпроқ эркинликлар бериш кера

 

 

 

3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари.

Экспорт диверсификацияси, яъни ҳорижга сотилаётган товарлар ва хизматлар номенклатурасининг кенгайиши, жами экспортда алоҳида товар ёки хизмат тури (айниқса, хомашё) улушининг катта бўлишига бархам берилиши, маҳсулотларимиз экспорт қилинаётган мамлакатлар географиясини кенгайтириш экспорт ҳажмининг барқарор бўлишини таъминлайди, миллий иқтисодиётнинг ташқи бозордаги салбий ўзаришларга таъсирчанлиги даражасини пасайтиради.

Информация о работе Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари