Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2012 в 10:10, реферат

Краткое описание

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.

Содержание

КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………………………...........…34
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….............38
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..................................49
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………............….49
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………...........…….….63
Хулоса ва таклифлар………………………………………........…70
Фойдаланилган адабиётлар

Вложенные файлы: 1 файл

Мундарижа дисер.doc

— 335.50 Кб (Скачать файл)

4. Ўзбекистан Республикаси муносиб келажак қуришга интилар экан, бунда мамлакатнинг тараққиёти ривожланган давлатлар билан бўлган иқтисодий, сиёсий, маданий муносабатлари қай тарзда амалга оширилиши катта аҳамиятга эгадир. Келажакда деярли бутун қитьани эгаллаши кутилаётган жаҳон интеграция гурухи билан хамкорлик Ўзбекистон Республикаси учун ниҳоятда истиқболли бўлиб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар кўп жиҳатдан ушбу хамкорлик қанчалик самарали амалга оширилишига боғлиқ. Шундай экан, Ўзбекистонда бу ҳамкорликнинг имкониятлари тўлиқ амалга оширилиши учун керакли шарт-шароитлар яратилиши мақсадга мувофиқдир.

5. Бугунги кунда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар (Дания, Австрия, Греция каби) билан ўрнатган хамкорлиги, савдо - иқтисодий муносабатлари имконият даражасидан паст амалга оширилмоқда. Асосий савдо хамкорлари ҳисобланмиш мамлакатлар (-АҚШ, Япония, Германия, Буюк Британия, Франция, Нидерландлар, Италия) билан хам иқтисодий хамкорликни кенгайтириш имкониятлари жуда кенгдир. Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон - ҳорижий мамлакатлар хамкорлиги ахамияти йилдан-йилга ортиб бормоқда. Келажакда жаҳон ва Ўзбекистон ўртасида нафақат савдо муносабатлари, балки капиталлар оқими, ишчи кучи миграцияси кенг авж олиш имкониятлари мавжуд.

6. Ўзбекистон учун хорижий мамлакатлар ҳамкорлиги жуда муҳим, улар билан муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг жаҳон хамжамиятидаги ўрнини белгилаши мумкин. Шуни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистонда ушбу муносабатларни чуқурлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиб берилиши лозим. Бу, аввало, Ўзбекистон қонунчилиги уйғунлашуви, ўзбек мутахассислари ва тадбиркорлари малакаси ошиши, уларда замонавий бозор кўникмалари хосил қилинишига тегишлидир. Шу билан бир қаторда, дунё компаниялари Ўзбекистонда фаолият юритишлари учун мақбул қонунчилик яратиш, мақбул валюта сиёсати олиб бориш, бу компаниялар фаолиятига қонун доирасидаги кафолатлар яратиш лозимки, компаниялар ўзлари эркин бозор рақобати қонун-қоидалари асосида фойда оладилар ва Ўзбекистон иқтисодиётини юксалтирадилар.

7. Хорижий мамлакатлар Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги стратегик
хамкор сифатида тан олади ва Республика қиска вақтда УСТга аъзо бўлиши
тарафдоридир. Бу, ўз навбатида, ҳудудлар ўртасидаги муносабатлар
кенгайишида янги босқич бўлиб хизмат қилади.

8. Бугунги кунда савдо муносабатлари Ўзбекистоннинг хорижий
мамлакатлар билан савдо муносабатларининг 1/3 қисмини ташкил этади. Бу
кўрсаткич йил сайин ошиб бормоқда. Тараққий этган давлатлар билан савдо
муносабатлари кенгайиши Ўзбекистон учун муҳим ахамиятга эга экан,
Ўзбекистон, юқорида таъкидланганидек, аввало ўзининг экспорт
имкониятларини кенгайтириш устида иш олиб бориши лозим. Мазкур ишда
бу масала юзасидан айрим таклифлар ўртага ташланди.

9. Ўзбекистон билан хорижий давлатларнинг иқтисодий
муносабатлари ўз ривожланишида ҳуқуқий нормалар ва томонлар ўртасида
имзоланган шартномалари билан кафотланган ва ўзаро манфаатдорлик
тамойилларига асосланган бўлиши лозим. Шу билан бир қаторда,
муносабатлар истиқболлари белгиланишида иккала томон учун иқтисодий
ва ижтимоий сохада мақбул натижаларга эришишга қаратилганлигини
таъминланиши муҳим ахамиятга эга.

10. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг глобал тус олиши талаб
ва халқаро савдо ҳажмининг камайиши ҳамда жаҳоннинг кўплаб
мамлакатларига таъсир кўрсатади.

11. Глобал молиявий-иқтисодий инқирозининг салбий оқибатлари
олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларда иқтисодиётни давлат
томонидан тартибга солиш усулларидан кенг фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир.

 

 

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

 



Информация о работе Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг самарадорлигини ошириш йўллари