Автор работы: Пользователь скрыл имя, 15 Июня 2013 в 20:34, курсовая работа
Шуни қайд қилиш зарурки, турли тадқиқотчиларнинг ушбу муаммога қизиқишининг кўп жиҳатлилиги ва теранлигига қарамасдан, бизнес-жараёнларни ташкил этиш позицияси юзасидан саноат корхоналарини бошқариш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор жиддий масалалар ҳали ҳам кўриб чиқилмасдан келаяпти. Шу муносабат билан, қайд қилиш мумкинки, миллий иқтисодиётнинг глобаллашуви жараёнида корхоналарнинг фаолият юритиши шарт-шароитлари, уларни бошқариш услублари ва ёндашувларни тадқиқ қилишда янги йўналишларни ривожлантириш тенденцияси юзага келмоқда.
Кириш
Курс ишида фойдаланилган фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар таҳлили
Менежмент мохияти, мазмуни вазифалари ва унинг назариялари, эволюцион ривожланиши.
Менежментнинг қонун қоидалари ва тамоиллари.
Менежмент самарадорлиги.
“Ўзкимёсаноат” компаниялари корхоналарида барқарор самарадорликни таъминлаш стратегияси
Хулоса ва таклифлар.
Курс ишини ёзишда фойдаланилган ва қўлланилган адабиётлар рўйхати.
Шундай килиб, Тейлор ва унинг издошлари буржуа бошқарув назарияси ривожланишининг бошқарув концепцияси вужудга келган ХIХ-XX асрлар чегарасиданасримизнинг 20-йилларигача давом этган даврни камраб олган биринчи босқичи намоёндаларидир.
ХХ асрнинг 20-йилларидан менежмент
ривожланишининг йирик
Давлат ва иктисодиётни бошкариш назариясининг айрим жихатлари шаркнинг иктисодий гоя ривжланишига хисса кушган йирик аллома ва давлат арбоблари - Фаробий, Ибн Сино (IX-X аср), Хос Хожиб (XI-XII аср), Амитр Темур. Ибн Холдун (XIII-XIY аср), Бобур, Алишер Навоий асарларида ёритилгандир.
1 - жадвал
Бошкарув мактабларидаги илмий билимларни тизимга тушириш.
Мактаблар номи |
Асосий намоендалар |
Фаннинг ютуги |
Ташки мухит |
1 |
2 |
3 |
4 |
1.Илмий бош-карув (1885-1920) |
Ф.Тейлор. Ф.Гилберт. Г.Гант. Х.Эмерсон. |
Илмий менежмент иштиекни тараккиет этиши вазифалар ва такдирлаш тиими Самарали иншиниринг |
Оммавий ишлаб чикариш Стандарт махсулот Тармоклар чегараланган Ташкилотлар усаетган Товарлар бозори кенгаетган |
2. Маъмурий (1920-1950) |
А.Файол, Л.Урвик. М.Вебер |
Менежментнинг бирлиги назарияси, Функционал, Принциплар, Социал психология |
Менежерлар таъсири юксалиши, уларнинг касбий махоратини тан олиниши |
3.Инсоний му-носабатлар (1930-1950) |
Э.Мейо, А.Маслоу, У.Бернард |
Гурухлар социологияси Ташкил этиш назарияси Менежментнинг социологик томонлари |
Эхтиетнинг туйиниши Дифференцияланган такомиллашган махсулот Тайёр менежерларга эхтиеж |
4. Хулкий (хатти харакат) (1950-хозиргача) |
Д. Мак Грегор, Ф.Герсберг, Ф.Абрамс |
“Х” ва “У” назарияси менежерлар фикрлашларида бошкарув санъати |
Бозорга йуналтирилган |
5. Бошкарув фани (1950-хозиргача) |
Н.Винер, И.Эшби, В. Леонтьев И.Ансофф |
Тизимли тахлил менежментга ахборот назарияси Баланс модели стратегик режалаштириш |
Корпорациялар хажми йуналиши, конгломератлар Харбий саноат мажмуаси ривожланиши Бозорга йуналтирилган ривожланиши Инфляция |
6. Холатий мактаб (хозиргача) |
Д. Томсон, П.Лоренс, В.Оучи, Г.Минцберг М.Портер. Т.Дил, А.Кениеди |
Холатий куриниши “Z” назарияси Ташкилий структуралар Ракобат стратегияси Корпоратив маданият |
Иктисодий фаровонлик юксак Коинотдаги ракобат Халкаро савдо Техник тараккиет юкори технологик муносабатлар Ходимларнинг юкори малакаси |
Менежментнинг турли хорижий мактаблари классификацияси
Бошкариш назарияси асосини ташкил этган конун-коидалар хусусиятига боғлиқ равишда хорижий бошқарув мактаблари турлича гурухларга булинади. Улар жумласига:
Классик мактаб намоёндалари америкалик мухандис ва тадкикотчи Ф. Тейлор, францўз олими А.Файоль, инглиз Л.Урвин, немис иктисодчилари М.Вебер, Г. Форд, Г.Эмерсонлардир.
Бошқарувнинг классик мактаби турт мухим унсур - мехнат таксимоти, бошқарув табакалануви ва кўп бўғинлилиги, ташкил этиш таркиби, бошқарувнинг мумкин бўлган чегараларини урганади.
Гарвард университети профессори Э.Мэйо «инсон муносабатлари» назариясини илгари сурди. Унинг гояларининг мохияти шундаки, мехнат жараёнида психологик ва ижтимоий омиллар етакчи ахамиятга эга. Шу сабабли, Мэйо фикрига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарувнинг барча муаммоларига инсон муносабатлари нуктаи назаридан караш лозим. Бу назария инсоннинг маълум ижтимоий ва психологик эхтиёжларини кондириш йули билан уни янада унумли мехнат қилиши мумкин деган гояга асосланган.
Бу мактабнинг яна бир намоёндаси Д.Мак Грегор бошқарувни ташкил этишга 2 хил ёндошув мавжуд:
Лекин бу назариянинг асосий жихати шундаки, «инсон муносабатлари» мактаби вакиллари ижтимоий муаммоларни бутун жаият микёсида эмас, балки алохида корхона микёсида хал этадилар. Мехнаткашлар ижтимоий ахволига комплекс равишда хал этилиш лозим бўлган ижтимоий-иктисодий муаммо сифатида эмас, балки кишиларнинг гурухий муносабатлари сифатида каралган.
«Эмперик» (прагматик) мактаб менежмент зарурлигини умуман инкор этиб, очик эмперзмни таргибот килади. У бошқарувнинг максади - рахбарлик қилиш буйича ижобий тажриба ва анк хатоларни урганишдан иборат, деб таъкидлайди. Бу мактаб вакиллари камрок назарий маслахатлар бериб, кўпрок аник вазиятларни тахлил этиш билан шугулланиш керак дейдилар, албатта, тажриба урганиш жуда мухим. Лекин факат амалиётга асосланиб менежментни шакллантириш мумкин эмас «Эмперик» мактабнинг энг ёркин намоёндалари - Т.Дракер, Р.Дэвис, Л.Ньюман, Д.Миллер ва бошкалардир.
Юкорида санаб утган хорижий бошқарув мактабларининг энг асосий камчилиги хар томонлама чукур урганилмаганлигидир. Бу янги йунилиш «Ижтимоий тизимлар» мактаби вужудга келишига туртки булди. Унинг энг таникли намоёндалари Д.Марч, Г.Саймон, А.Этциони ва бошкалардир. «Ижтимоий тизимлар»мактаби «инсон муносабатлари» мактаби хулосаларига асосланиб, корхонага ўзаро боғлиқ ва ўзаро таъсир курсатувчи омиллар мажмуидан иборат комплекс тизим сифатида караб, инсон бу омилларни бири деб хисоблайди. Социологларнинг катта гурухи саноат социологияси сохасида тадкикот олиб борадилар. «ижтмоий тизим» мактаби ўзидан аввалги мактабларга нисбатан кенг куламдаги муаммоларни хал этишга, бошқарув назариясини яхлит холга келтиришга интилади. Лекин бошқарув назариясини тўзишга интилиш уни хозирги капиталистик дунё шароитидан ўзоклашиб кетишга ва натижада унинг унчалик кенг ёйилмаслигига олиб келди.
50-йилларнинг бошида
«Янги» мактаб - бу «ижтимоий тизимлар» мактабининг мантикий давомидир.
Россияда менежмент назария ва амалиётининг ривожланиши.
Россияда бошқарув фани ХХ асрнинг 20-йилларидан бошлаб шакллана бошлади. Бу даврда мехнат ва бошқарув муаммоларига багишланган унлаб журналлар, жумладан «бошқарувни ташкил этиш», «Мехнатни ташкил этиш», «Бошқарув техникаси», «Хужалик ва бошқарув» каби ойномалар нашр килинди, хорижий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқарув буйича мутахассилар асарлари рус тилига таржима килинди. 1921 йилда Марказий мехнат институти ташкил этилди.
Бошқарув назария ва амалиётига
катта хисса кушган таникли олим
- Алексей Капитанович Гастев (1882-1941)
эди. Унинг «Кандай ишламок керак?»,
«Мехнат меъёрлаш ва ташкил этиш», «Мехнат
кулланмалари», «Маданият кўзголони»,
«Ишлаб чиқаришни ММИ усуллари билан
тартибга солиш» китоблари нашр этилди.
А.К.Гастев рахбарлиги остида ММИ да
мехнатни ташкил этишнинг янги усулларини
урганиш, лойихалаш ва жорий қилиш,
турли мутахассисликка эга
Мехнатни ташкил этиш ва бошкариш назариясига бу муаммо буйича тадкикот олиб борган П.А.Попов, О.А.Ерманский ва бошкалар хам салмокли хисса кушганлар.
Менежмент ривожланишида янги босқич.
1985 йилдан бошлаб менежмент
Ўзбекистон Республикаси иктисодиётини бошқаришни ислоҳ қилиш ҳозирги давргача мавжуд бўлган тажриба, жамият хаётининг иктисодий, ижтимоий, сиёсий сохаларини бошкаришнинг бозор назариясига, қабул килинган конун ва ҳуқуқий хужжатларга асосланган холда амалга оширилади. Менежмент сохасида жахон тажрибаси, ривожланган мамлакатлар ва ўзимизда тупланган тажрибадан фойдаланилади.
Менежмент олдига куйилган кўпчилик вазифалар муваффақиятли ҳал этилмокда. Ҳозирда иқтисодий ташкилотлар вазифалари ўзгартирилди, бошқарувнинг бозор муносабатларига утиши амалга оширилмокда, бошқарувнинг ихтисослашув чукурлашуви ва кооперация буйича алокалар барқарор булишини таъминловчи янги ташкилий тизимлари вуудга келмокда.
2. Менежмент конун қоидалари ва тамойиллари.
Менежмент жамият қонунлари тизимига асосланади. Назарий жихатдан тушунмай ва асосланмаган холда бирорта йирик амалий масала хал этилиши мумкин эмас. Назария янгиланишнинг мухим усулидир. Фан эса вокелик хакида объектив билимларни урганиш ва тартибга солишга каратилгандир. Билимларни тартибга солиниши конунларда ифодаланади.
Конун - фалсафий категория булиб, борлик вокеаларнинг барқарор, такрорланувчан алокаси ва муносабатини, ходисалар юз беришининг аник тартибда булишига олиб келувчи томонларини акс эттиради. Конунларни билиш ривожланишнинг объектив йуналишларини аниклаш, амалий вазифаларни хал этиш имконини беради. Шу сабабли иктисодиётни бошкариш конунларни билаш, уларни амалда усталик билан куллай олишга асосланиши керак.
Умумий фалсафий конунлар материя, харакат, макон, замон, микдор, сифат, сабаб, окибат, шакл, мазмун каби категориялар воситасида ифодаланади. Иктисодий назария конунлари иктисодий категориялар воситасида (мулк, ишлаб чиқариш, талаб, таклиф, таксимт, айирбошлаш, киймат, нарх, фойда, товар, пул, мувозанатланиш) фиодаланади.
Иктисодиётни бошкаришда конунлардан канчалик тулик ва изчил фойдаланилса, мехнат сарфи шунчалик самарали булади. Ва, аксинча, бошкариш жараёнида иктисодий конунларни хисобга олмаслик жамият учун кутилмаган, салбий окибатларга олиб келади. Шу сабабли бошқарув конунларини урганишда факат амал қилишни эмас, балки бошқарув жараёнида онгли равишда кулланилишни хам кўзда тутиш лозим. Бошқарув конунларидан онгли равишда фойдаланишнинг кўп жихатдан уларни урганиш билан боғлиқ. Конунлар канчалик чукур урганилса, улардан амалда тўғри фойдаланиш имкониятлари ортади.
Лекин бошқарув конунларини билиш уларни аник амалиётда муваффакиятли куллаш учун кафолат булолмайди. Конунларни билишда назария амалиётдан ажралиб колиши фойдасиздир. Демак, конунлардан фойдаланиш уларни билиш, тушуниш, амалда ўз вактида ва тўғри куллай олишга боғлиқ экан. Бу бошқарув самарадорлигини оширишда хал килувчи омилдир.
Иктисодий конунлар тизимидан фойдаланишнинг асосий унсурлари ва босқичлри куйидаги схемада акс эттирилган:
Иктисо-дий конун-лар тизими
Иктисо-дий конун-ларни билиш
Максадларни белгилаш ва уларга эришиш йулларини аниклаш
Қарор қабул қилиш
Хужалик фаолия-тини ташкил этиш
Умумий фалсафий ва иктисодий конунлар.
Умумий фалсафий ва иктсодий конунлардан тўғри фойдаланилган холдагина иктисодиётни муваффакиятли бошкариш мумкин. Умумий фалсафий конунлар таъсири ижтисоий амалиётда иктисодий ривожланиши конуниятлари ва йуналишларини аниклаш шаклида намоён булади. Ишлаб чиқаришни бошкаришдаги турли-туман ижтимоий муносабатлар фани умумий фалсафий, хам иктисодий назария умумий конунларга буйсунади.
Умумий фалсафий конунлар бу аввало куйидаги материалистик диалектика конунларидир:
Информация о работе Менежмент тушунчаси ва унинг таъмоиллари