Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2014 в 19:54, дипломная работа

Краткое описание

Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни олиб боришда ҳуқуқий молиявий асосларини тадқиқ қилиш ва уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш;
-республикамизда аграр ислоҳотларни ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;
- мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш тизимини аниқлаш;
-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш бўйича фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.

Содержание

Кириш 3
1-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни 8
1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни 8
1.2.
2-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили 26
2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари 26
2.2. Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими 35
3-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 46
3.1. Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар 46
3.2.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 63
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 72

Вложенные файлы: 1 файл

БМИ_Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш.doc

— 1.12 Мб (Скачать файл)

МУНДАРИЖА

 

Кириш

3

1-БОБ

Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни

8

1.1.

Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни

8

1.2.

   

2-БОБ

Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили

26

2.1.

Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари

26

2.2.

Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими

35

3-БОБ

Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари

46

3.1.

Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар

46

3.2.

   
 

Хулоса ва таклифлар

63

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ

72


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

КИРИШ

 

Мавзунинг долзарблиги. Миллий иқтисодиётни барқарорлаштиришда барча хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Бироқ мамлакатимиз иқтисодиётида аграр тармоқ, айниқса, мавсумий характердаги корхоналар салмоқли ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз иқтисодиётини ислоҳ қилишда аграр соҳада ислоҳотларни жадал ривожлантиришга устуворлик берилди. Бу борада олиб борилган чора-тадбирларнинг самараси ўлароқ ислоҳот йилларида бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда кишлок хўжалик маҳсулотлари ишлаб чикаришнинг бир маромда ўсишига эришиб келинмоқда хусусан 2009 йил якунлари бўйича мамлакат ЯИМда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг салмоғи 18,2% ни ташкил қилди.

Лекин ислоҳотлар жараёнида бир қанча муаммолар юзага келмоқда. қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган товар ишлаб чиқарувчилар молиявий ҳолатининг ёмонлашуви, тадбиркорларни молиявий маблағлар билан таъминлаш тизими уларнинг самарали фаолият юритишини ва иқтисодий ўсишга эришишини таъминлай олмаётгани шундай муаммолар сирасига киради.

Бугунги кунда бу вазифаларни амалга оширишда банк тизимини ислоҳ қилиш борасидаги энг муҳим вазифалар-банкларнинг ўз устав капиталини кўпайтириш, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва сармоя киритиш мумкин бўлган инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорларида фаол жойлаштириш каби комплекс чораларни амалга оширишдан иборат бўлмоғи лозим.

Президентимиз И.А. Каримов 2010 йилнинг якунларига бағишлаб ўтказилган йиғилишида сўзлаган нутқида ҳеч шубҳасиз, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини тубдан ошириш, сўнгги йилларда пахтачилик, қаллачилик ва мева-сабзавотчиликда мўл ҳосил етиштириш, ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишида чуқур ўйланган ва изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳатлар асосий омил бўлаётганини барчамиз яхши англаймиз. Бу борада Юртбошимиз қўйидагиларни таъкидлайди: “Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларига бириктирилган ер участкаларини оптималлаштириш, пахта ва ғалланинг харид нархларини ошириш бўйича амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида иқтисодиётимизнинг аграр секторида таркибий сифат ўзгаришлари юз бермоқда.”1

Шуни қайд этиш жоизки, мавсумий характердаги корхоналар амалда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий шаклига, уни барқарор ривожлантиришни таъминлашда етакчи ҳаракатлантирувчи кучга айланди.  Қишлоқ жойларни банклар томонидан кредитлашни кучайтиришни зарурлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов жумладан: « Натижада 2010 йили мамлакатимизнинг барча 159 та қишлоқ туманида намунавий лойиҳалар бўйича тайёр ҳолда топшириш шарти билан 6 минг 800 та уй-жой барпо этилди.

Ушбу мақсадларга қарийб 430 миллиард сўм миқдоридаги капитал қўйилмалар, жумладан, 250 миллиард сўмдан ортиқ узоқ муддатли имтиёзли кредитлар йўналтирилди. Бу маблағ 2009 йилга нисбатан 9баробар кўпдир.» деб айтиб ўтганлар2.

Бугунги кунда бу вазифаларни амалга оширишда банк тизимини ислоҳ қилиш борасидаги энг муҳим вазифалар-банкларнинг ўз устав капиталини кўпайтириш, аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва сармоя киритиш мумкин бўлган инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорларида фаол жойлаштириш каби комплекс чораларни амалга оширишдан иборат бўлмоғи лозим.

Шуни қайд этиш жоизки, фермер хўжаликлари амалда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий шаклига, уни барқарор ривожлантиришни таъминлашда етакчи ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Шу билан бирга ҳали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ва ривожланишининг ички имкониятлари тўлиқ очилмаган. Қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни жорий қилиш айнан қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган молия  кредит институтлари билан боғлиқдир.

Шу сабабли ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштиришнинг ҳозирги босқичида аграр тадбиркорлик субъектларини, айниқса, мавсумий характердаги корхоналарини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш долзарб ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Банклар томонидан кичик ва хусусий тадбиркорларни кредитлаш тизими ва уларни ривожланиши масалалари яқин йиллардан бошлаб иқтисодчи олимларнинг эътиборини торта бошлади. Республика ҳамда бошқа чет мамлакатлар олимлари ўз илмий ишларида маълум қадар тижорат банки ва банк тизими орқали амалга ошириладиган кредит операцияларини ҳамда уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалаларига тухталиб ўтганлар.

Қишлоқ хўжалиги тузилмаларида ишлаб чиқариш жараёнларини молиялаштириш ва кредит маблағлари билан таъминлаш усуллари тахлил қилиш масалалари мамлакатимиз олимлари томонидан ўрганилган. Бу олимларнинг қаторига қўйидагиларни киритиш мумкин: О. Олимжонов, О. Иминов, И. Тоймухамедов, Т. Қоралиев ва бошқалар.

Ушбу олимлар мамлакатдаги мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш фаолиятида мавжуд бўлган молиявий қийинчиликларни юмшатиш мақсадида кредит маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш зарурлигини, тижорат банклари тизимида молиялаштиришнинг бозор принципларини ривожлантириш мақсадида иқтисодиётнинг реал сектори бўлган қишлоқ хўжалигига, жумладан унинг асосий таркибий қисми бўлган мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштиришда банкларнинг янги турдаги кредитлаштиришларини жорий этиш каби масалаларнинг ечимини топиш бўйича изланишлар олиб борганлар.

Илмий изланишнинг асосий максади ва вазифалари..  Тадқиқотнинг бош мақсади бўлиб, мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштиришда банкларнинг фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ҳал қилиш юзасидан назарий-амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:

-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни  олиб боришда ҳуқуқий молиявий  асосларини тадқиқ қилиш ва  уларга хос бўлган  хусусиятларни  аниқлаш;

-республикамизда аграр ислоҳотларни  ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;

- мавсумий характердаги корхоналарни  молиялаштириш тизимини аниқлаш;

-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни  чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш  бўйича фаоллигини ошириш билан  боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни  ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.

Илмий ишимизнинг объекти булиб, мамлакатимиздаги  кредит муносабатлари ва тижорат банклар томонидан  мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш фаолияти хамда банкларнинг кредитлаштиришдаги иктисодий муносабатлари хисобланади.

Тадқиқот предмети сифатида тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалик тузилмаларида, шу жумладан мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш молиявий таъминлаш жараёнида юз берадиган молия-кредит муносабатлари.

.

 

 

Олинган хулосаларини қўллаш бўйича тавсиялар. Ишнинг асосий натижалари ТДИУ магистрантлари ва бакалавриат учун «Банк иши» ва «Пул, кредит ва банклар» фанларидан маъруза матнларини тайёрлашда фойдаланиш мумкин.

Битирув малакавий ишнинг таркибий тузилиши. Иш кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар ҳамда фойдаланилган адабиётлар руйхатидан иборат.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-БОБ. МАВСУМИЙ ХАРАКТЕРДАГИ КОРХОНАЛАРНИ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАРНИНГ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИДАГИ ЎРНИ

 

 1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни

 

Мавсумий характердаги корхоналарни асосий қисмини қишлоқ хўжалик корхоналари ташкил қилади. Қишлоқ хўжалиги дунё мамлакатларининг асосий қисмида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг устувор тармоқларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида инсоният ҳаёти учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кенг истеъмол буюмлари ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари учун хом ашё ишлаб чиқарилади. Ҳозирги пайтда аҳоли истеъмол буюмларининг тўртдан уч қисми бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ёки улардан тайёрланган озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа буюмлардан иборатдир.

Агросаноат мажмуи Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ўзининг бир қатор ижобий натижаларини берди: экинлар структураси яхшиланди, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш кафолатланди.

Мамлакат иқтисодиётида банд бўлган ишчи кучининг 29,1 фоизидан ва барча аҳолининг 81,7 фоизидан ортиғи қишлоқларда истиқомат қилади. Уларнинг моддий аҳволи, турмуш даражаси ва моддий фаровонлиги қишлоқ хўжалигидаги ишларнинг ҳолатига, уни ривожлантиришнинг даражаси ва самарадорлигига боғлиқ.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти мамлакат валюта тушумларининг сезиларли қисмини таъминлайдиган муҳим экспорт манбаларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2009 йилда пахта толасини сотишдан олинган валюта тушуми мамлакат жами валюта тушумларининг 19,0 фоиздан ортиқ қисмини ташкил қилган. Мамлакат қишлоқ хўжалигининг миллий иқтисодиётдаги ўрнини белгиловчи кўрсаткичларнинг таҳлилини 1-жадвал маълумотлари орқали амалга оширамиз.

1-Жадвал

Ўзбекистон иқтисодиётида қишлоқ хўжалигининг ўрнини белгиловчи кўрсаткичлар3

Тармоқлар

ЯИМдаги улуши, %

Валюта тушумидаги  улуши, %

Асосий капиталга қилинган инвестициялардаги улуши, %

2007

2008

2009

2007

2008

2009

2007

2008

2009

Қишлоқ хўжалиги

23,2

18,9

18,2

22,9

22,1

22,9

3,2

3,4

3,2

Саноат

21,0

23,5

23,6

24,4

29,9

24,4

29,9

28,6

29,9

Хизматлар

39,3

44,2

44,1

12,2

14,4

12,2

34,7

35,9

34,7

Бошқалар

16,0

13,4

14,1

30,5

33,6

30,5

32,2

32,1

32,2


 

Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, республикамизнинг ялпи ички маҳсулотини шакллантиришда, валюта тушумларининг барқарорлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин тутади.

Миллий иқтисодиётда саноатнинг кўплаб тармоқлари, қайта ишлаш, жумладан, пахта тозалаш, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, тайёрлов ва шу кабиларни ривожлантириш истиқболлари, уларнинг бозор муносабатларига ўтиш давридаги иқтисодий, молиявий аҳвoли бевосита қишлоқ хўжалиги тармоғининг ривожланиш натижаларига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, аграр сектор мамлакатимиздаги барқарорликнинг қудратли омили ҳамдир.

Сўнгги йилларда унинг улуши нисбатан пасайган бўлса-да, охирги йилларда яна бирмунча кўтарилиш сезилиб турибди. Ҳисобот йилида қишлоқ хўжалигининг улуши  умумий валюта тушумида 22,9 фоизга тенг бўлди.

Информация о работе Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш