Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2014 в 19:54, дипломная работа

Краткое описание

Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни олиб боришда ҳуқуқий молиявий асосларини тадқиқ қилиш ва уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш;
-республикамизда аграр ислоҳотларни ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;
- мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш тизимини аниқлаш;
-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш бўйича фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.

Содержание

Кириш 3
1-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни 8
1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни 8
1.2.
2-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили 26
2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари 26
2.2. Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими 35
3-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 46
3.1. Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар 46
3.2.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 63
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 72

Вложенные файлы: 1 файл

БМИ_Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш.doc

— 1.12 Мб (Скачать файл)

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган аграр тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли дастури қуйидаги энг муҳим йўналишларни ўз ичига олади:

  1. Аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мулкий муносабатлар ва хўжалик юритиш шаклларини такомиллаштириш борасида барча субъектлар ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни бозор тамойиллари асосида амалга ошириш, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилишида томонлар маъсулиятини ошириш.
  2. Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш йўналиши бўйича тупроқ унумдорлигини ошириш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида барча ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ерлари унумдорлигини ошириш, унумдорлиги паст ер майдонлари салмоғини камайтириш. Ушбу мақсадда ўз маблағлари ҳисобидан ирригация-мелиорация тадбирларини амалга оширган фермерларни иқтисодий рағбатлантириш механизмини жорий этиш.
  3. Сув хўжалиги тизимини такомиллаштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш мақсадида сув хўжалиги тизимида моддий ва маънавий эскирган ирригация-мелиорация тизимини янгилаш, унинг самарадорлигини ошириш, янги суғориш технологиялари ва сувдан фойдаланиш механизмларини жорий этиш, ер майдонлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш, дренаж тармоқларини қуриш ва таъмирлаш тадбирларини амалга ошириш.
  4. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини вилоятлар ва туманларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, маҳсулотлар сифати ва экинлар ҳосилдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиш.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг юқори ҳосилли, тезпишар, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, янги ва истиқболли, маҳсулот сифати бозор талабларига жавоб берувчи навларни жойлаштириш.

  1. Чорвачилик тармоғини комплекс ривожлантириш асосан чорва молларининг наслини яхшилаш ҳисобига маҳсулдорлигини ошириш. Бунинг учун:

- чорвачилик тармоғининг моддий-техник  базасини  мустаҳкамлаш;

- наслчиликни тубдан яхшилаш;

- тармоқда сервис, жумладан, зооветеринария  хизматлари кўрсатиш сифати ва  ассортиментини ошириш;

- паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик  ва пиллачилик соҳаларини ривожлантириш;

- чорва молларини юқумли касалликларга  қарши кураш тизимини янада  такомиллаштириш;

- озуқа экинларини жойлаштиришнинг  мақбул даражаларига эришиш, бунда  лалми ерлардан чорва озуқаси  етиштириш учун фойдаланишни  кенгайтириш.

  1. Ўрмон хўжалигини комплекс ривожлантириш борасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳит муҳофазаси нуқтаи назаридан:

- қўриқланадиган ҳудудлар давлат  кадастрини жорий этиш;

- ўрмон хўжалигида мевали, манзарали дарахт кўчатларини етиштиришни янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;

- ҳудудларнинг экологик ҳолати  географик-ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

  1. Қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш тармоғини ривожлантириш, аграр соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш.

Қишлоқ хўжалиги, хусусан чорва ва мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган кичик хусусий корхоналарни замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш, хомашёни қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни модернизация қилиш, ҳўл мева-сабзавот ва тайёр маҳсулот экспорт қиладиган субъектлар учун имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш.

  1. Қишлоқ жойларда сервис хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш аграр тармоқда сервис хизматлари кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бозорга тез мослашувчи субъектлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
  2. Қишлоқ хўжалигида молия-кредит, солиқ ва суғурта тизимини такомиллаштириш:

- давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш асосан имтиёзли кредитлаш орқали молиялаштириб бориш тизими такомиллаштириш;

- пахта ва ғалладан ташқари  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  етиштирувчиларни кредитлаш механизмини  такомиллаштириш;

- қишлоқ хўжалиги учун техника, эхтиёт қисмлар, наслли чорва моллари, уруғлик ва кўчатлар, замонавий технологиялар ва ускуналар, дори-дармон, кимёвий препаратлар импорт қилишда солиқ ва божхона имтиёзлари тизимини яна кенгайтириш;

- қишлоқ жойларига кичик саноатни  жалб қилишда солиқ имтиёзлари ва молиявий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш;

- маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни  иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида  протекционизм сиёсатини доимий  равишда амалга ошириш;

- унумдорлиги паст бўлган, шунингдек, насослар билан суғориладиган майдонларда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштирувчи мавсумий характердаги корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириб бориш.

  1. Аграр фанини ривожлантириш ва илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш. Бу соҳада:

- атроф-муҳитга экологик зарар  келтирмайдиган техника ва технология  ҳамда хом ашё ресурсларини  қайта ишлашда янги услублар  ишлаб чиқиш ва мавжудларини  такомиллаштириш;

- пахтачилик ва бошқа қишлоқ  хўжалиги экинларининг истиқболли  навлари бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш тизимини такомиллаштириш;

- қишлоқ хўжалигининг амалий  муаммоларини ҳал этишда инновацион  лойиҳалардан кенг фойдаланиш  ва бунда инновацион лойиҳаларни  молиялаштиришнинг банк орқали  кредитлаш тизимини жорий этиш;

- қишлоқ хўжалигида ген инженерияси борасида тўпланган жаҳон тажрибаларидан кенг фойдаланган ҳолда миллий тизимни яратиш;

- экологик тоза қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари яратиш устида кенг  қамровли ишлар олиб бориш;

- хориждан келтирилган наслли  уруғлар асосида юқори маҳсулдор маҳаллий чорва моллари, паррандалар, пилла қурти зотларини яратиш.

  1. Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва аҳоли даромадларини ошириш.

 

 

 

 

 

 

3-БОБ. МАВСУМИЙ ХАРАКТЕРДАГИ КОРХОНАЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

    1. Мавсумий характердаги корхоналарни қиска муддатли кредитлашда мавжуд муаммолар

 

Ўзбекистон Республикаси иктисодиётининг етакчи тармокларидан бири кишлок хужалиги хисобланади. Миллий иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси хукумати иқтисодий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатимиз хукумати ва Марказий банки томонидан реал сектор корхоналарининг фаолиятини молиялаштириш ва молиявий рагбатлантиришга катта эътибор берилмокда. Хусусан, инфляциянинг сезиларли даражада пасайиши тижорат банклари кредитлари фоиз ставкаларининг пасайишига ва шунинг асосида иктисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитлар хажмининг юкори даражада ошишига олиб келди. Тижорат банкларининг кредитлари эса, кишлок хужалиги корхоналарининг фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири хисобланади. Тижорат банкларининг кредитлари хисобидан хужалик юритувчи субъектларнинг жорий ва инвестицион харажатлари молиялаштирилади. Агар киска муддатли банк кредитлари хисобидан хужалик юритувчи субъектларнинг жорий харажатлари кредитланса, банкнинг урта ва узок муддатли кредитлари хисобидан уларнинг инвестицион харажатлари молиялаштирилади. Шу боисдан ҳам, тижорат банкларининг етарли даражада ресурс манбаларига эга булиши хужалик субъектларининг молиявий маблагларга булган эхтиёжларини кондиришда мухим рол уйнайди.

Республикамизнинг тижорат банклари томонидан иктисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитларнинг 81,1 фоизини узок муддатли кредитлар ташкил этмокда9. Бу эса, банк кредитларини асосан реал сектордаги устувор инвестицион лойихаларни молиялаштиришга йуналтирилганлигидан далолат беради.

Айни вактда, муддати утган кредитларнинг 2005-2009 йиллар мобайнида мутлок микдорда юкори даражада ўсиши кузатилди. Бу эса, тижорат банкларининг кредитлаш амалиётида сезиларли муаммоларнинг мавжуд эканлигидан далолат беради.

Тахлил натижалари шуни курсатдики, мамлакатимизнинг тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг асосий кисмини бевосита хужалик юритувчи субъектларга, яъни корхона ва ташкилотларга берилган кредитлар ташкил этади. 2010 йилнинг 1 январ холатига берилган жами банк кредитларининг 97,3 фоизи юридик шахсларга берилган кредитларга тугри келди.

Шуниси характерлики, республикамиз банкларининг кредит куйилмалари таркибида узок муддатли кредитлар юкори салмокни эгаллайди. Бу эса, инвестицион харажатларни молиялаштиришга катта эътибор каратилаётганлигидан далолат беради.

Мамлакатимиз банк тизими ривожланишининг хозирги боскичида тижорат банклари томонидан кишлок хужалик корхоналарига кредитлар беришда асосан кредитлашнинг алохида ссуда хисобраками очиш йули билан бир маротабалик кредитлаш шаклидан фойдаланилмокда.

Кредитлашнинг бир маротабалик шаклига хос булган асосий камчиликлар куйидагилардан иборат:

-кредитлашнинг ушбу шаклида  банкнинг кредитни мижоз томонидан  максадли ва самарали ишлатилиши  устидан назорат килиш имкони  жуда паст булади;

-мижоз, яъни кишлок хужалик корхонаси  мол етказиб берувчиларнинг айби  билан товарлар уз вактида  етказилмай колган холларда кредитдан тулик фойдалана олмай колиши мумкин;

-бир маротабалик кредитлар корхоналарга  тижорат банкларининг кредитларидан  доимий ва узлуксиз тарзда  фойдаланиш имконини бермайди;

-кредитлашнинг ушбу шакли кишлок  хужалик корхоналарининг фаолиятида юзага келадиган вактинчалик пул маблаглари етишмаслигини оператив тарзда коплаш имконини бермайди.

Мамлакатимиз банк тизимида кишлок хужалиги корхоналарини кредит линияси очиш йули билан кредитлаш асосан уларнинг фаолиятини хорижий кредит линиялари хисобидан молиялаштиришда кулланилмокда.

Жахон тиклаш ва тараккиёт банки томонидан ажратилган ушбу кредит буйича асосий карз микдорини кайтариш даври 2000-2015 йилларни уз ичига олади.

Шуниси характерлики, кредит линияси очиш йули билан корхоналарни кредитлаш шакли куйидаги мухим афзалликларга эга:

-кредитлашнинг ушбу шакли корхоналарни, шу жумладан, кишлок хужалик корхоналарини  тижорат банкига хар сафар  кредит сураб мурожаат килиш  заруриятидан халос килади, чунки  бунда корхонага банк томонидан  кредитлаш лимити белгилаб куйилади ва корхона мазкур лимит доирасида бир неча маротаба кредит олиш хукукига эга булади;

-кишлок хужалиги корхоналари  кредит линияси очиш йули билан  кредитланганда улар кредитнинг  факат ишлатилган кисми учун  фоиз тулайди. Бу эса, уларнинг фоизли харажатларини камайтириш имконини беради;

-тижорат банклари мазкур кредитлаш  шаклида берилган кредитларни  ишлатилиши устидан самарали  назорат олиб бориш имкониятига  эга булади, яъни корхона томонидан  кредит шартномасида кузда тутилган  шартларни бузилишига йул куйилган холларда кредит линияси вактинчалик ёпиб куйилиши мумкин. 

Мамлакат иктисодий сиёсатининг устувор йуналишларидан бири кичик ва хусусий бизнесни хамда дехкон ва фермер хужаликларини ривожлантириш хисобланади. Шу сабабли, мамлакатимизнинг кишлок хужалигида дехкон ва фермер хужаликларини банк кредитлари ёрдамида ривожлантириш масалаларига эътибор кучайтирилмокда. Хусусан, Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 19 майдаги 195-сонли «Тижорат банкларининг кичик ва урта тадбиркорликни ривожлантиришда катнашишини рагбатлантиришга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги карорига асосан тижорат банклари томонидан кичик ва урта тадбиркорлик субъектларига, дехкон ва фермер хужаликларига имтиёзли кредит бериш махсус жамгармасини ташкил килиш ва унинг хисобидан кредит беришни рагбатлантирилиши бу борадаги мухим ютук хисобланади.

Тижорат банклари имтиёзли кредит бериш жамгармасини ишлаб чикариш микрофирмалари, кичик ва урта корхоналарга, дехкон ва фермер хужаликларига, шунингдек, юкори технологиялик ишлаб чикариш дасгохлари ва инновация лойихаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит бериш учун ташкил этадилар. Бу жамгарма маблаглари банклар фойдасининг 25 фоизгача микдорини ажратиш хисобга шакллантирилади.

Инновация лойихаларини маблаг билан таъминлаш учун кредитлар кичик ва урта тадбиркорликнинг барча субъектларига, шу жумладан, аграр соханинг асосини ташкил килувчи фермер ва дехкон хужаликларига тулов муддатини кечиктириш хукукисиз 5 йилгача муддатга берилиши мумкин.

Тижорат банклари инвестиция максадлари учун берилган кредитлар буйича фоизлар ундиришда имтиёзли даврни белгилашлари мумкин.

Информация о работе Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш