Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2014 в 19:54, дипломная работа

Краткое описание

Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни олиб боришда ҳуқуқий молиявий асосларини тадқиқ қилиш ва уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш;
-республикамизда аграр ислоҳотларни ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;
- мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш тизимини аниқлаш;
-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш бўйича фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.

Содержание

Кириш 3
1-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни 8
1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни 8
1.2.
2-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили 26
2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари 26
2.2. Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими 35
3-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 46
3.1. Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар 46
3.2.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 63
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 72

Вложенные файлы: 1 файл

БМИ_Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш.doc

— 1.12 Мб (Скачать файл)

- қайта ишловчи корхоналарни  қишлоқ хўжалиги хом-ашёси етиштириладиган  жойга мумкин қадар яқинроқ  қуриш, қишлоқда ихчам саноат  корхоналари ва цехлар бунёд  этиш, мехнатнинг классик шаклларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатадиган фирмалар тармоғини кенг ривожлантириш.

Аграр ислоҳотларнинг бу йўналиши қишлоқ хўжалигида туб бурилишларнинг ҳуқуқий асосларини яратадиган қонунларни қабул қилиш билан бошланди. Жумладан, «Ер тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида», «Ижара тўғрисида», «Деҳқон хўжалиги тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисидаги», «Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Ер солиғи тўғрисида», «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида», «Микромолиялаш тўғрисида», «Микрокредит ташкилотлар» тўғрисидаги қонунлар ҳамда ҳукумат қарорлари қишлоқ хўжалигида кўп укладли иқтисодиёт пойдеворини яратишга кенг йўл очди. Ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини - қишлоқ хўжалик ширкатлари, фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва иқтисодий мустақиллигини кенгайтириш бу йўналишда аграр ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий вазифаларидир.

Амалга оширилаётган аграр ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичидаги асосий вазифа ислоҳотларнинг боришини секинлаштираётган сабабларни тезроқ бартараф этишдан, қишлоқда аграр муносабатларни, энг аввало, мулкчилик муносабатларини янгилашни тугаллашдан иборат бўлмоғи керак.

Қишлоқ хўжалиги ходимларининг ўз меҳнати ва бутун қишлоқ хўжалик корхонаси фаолиятининг пировард натижаларидан манфаатдорлигини ошириш ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим вазифасидир. Бунга ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор шаклларини, ички хўжалик юритиш тизимини жорий этиш, шартнома интизомига риоя қилиш, ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш, мулкий пайлар бўйича дивидендларни ўз муддатида тўлаб бориш йўллари ҳисобига эришилади.

Шу боис Республика қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини шакллантириш, мулкчиликнинг нодавлат шаклига ўтиш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, дехқон ва фермер хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйиш кабилар аграр ислоҳотларнинг муҳим йўналишидир. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш инфратузилмаси кўп қиррали ва мураккаб тармоқларни ўз ичига олади. Унинг таркибига қуйидагилар киради: электр қувватини узатиш тармоқлари, алоқа тармоқлари, илмий ва ахборот таъминоти, техник хизмат кўрсатиш, мелиорация хизмати, агрокимё хизмати, маҳсулотларни сақлаш, саралаш ва тайёрлаш хизмати ҳамда ветеринария хизмати. Бироқ, ушбу ишлаб чиқариш инфратузилмаси тармоқларининг айрим турлари (йўл, транспорт, савдо, электр ва алоқа тармоқлари) халқ хўжалигининг барча жабҳалари учун хизмат қилади.

 

1.2. Қишлоқ хўжалик корхоналарни банк кредити оркали молиялаштириш тартиби

 

Шу йил бошида фаолият кўрсатиб турган 66134 ва мазкур йилда янгидан ташкил этиладиган минглаб мавсумий характердаги корхоналарини энг истиқболли ва самарали соҳа сифагида қишлоқда етакчи ўрин эгаллашида шубҳасиз, банк тизимининг ҳам ўрни беқиёсдир. Маълумки, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг пировард натижалари кўп жиҳатдан мавжуд табиий шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Кишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида иқтисодий қонунлар ҳаракати доимий равишда табиат қонунлари ҳаракатига тўқнаш келади. қишлоқ хўжалигида айланма маблағларнинг айланиш муддати бошқа тармокларга нисбатан узоқ муддатли эканлиги билан ажралиб туради.

Республика Марказий банки томонидан мавсумий характердаги корхоналарини имтиёзли кредитлаш тартибини жойларда тушунтириш юзасидан ўтказилган семинарларда фермерларга кредитнинг қайтармаслигини тижорат банклари томонидан суғурталаш таклифлари берилганлигини инобатга олиб Марказий банк Молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалдаги йўриқномаларга ўзгартириш киритди.

Янги тартибга биноан, 2008 йилдан бошлаб, кредитларнинг қайтармаслик хатарини тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган бўлдилар. Натижада, мавсумий характердаги корхоналарининг ушбу кредитлардан фойдаланганлиги учун тўланадиган ҳақлари амалда 7,5 фоиздан 5 фоизгача камайди. Фермер-хўжалигини имтиёзли кредитлаш тизимининг икки йиллик тажрибаси жараённи жадаллаштириш, кам-харж бўлиш, тўлов интизомини муқобиллаштириш ва бошқа бирқатор ижобий натижаларни кўрсатди. Кредитнинг қишлоқ хўжалиги молиялаштирилишидаги асосий манба эканлигини ҳаётни ўзи яна бир бор тасдиклади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги билан биргаликда "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом"ни ишлаб чиқиб, амалга киритди.

Мазкур Низом асосида 2005 хўжалик йилидан бошлаб, давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта етиштирувчи барча фермер хўжаликлари ҳамда пахта етиштирувчи ширкат хўжаликларининг экинларни етиштириш билан боғлиқ харажатлари банк кредитлари ҳисобига молиялаштириладиган бўлди.

Умумий ҳисоб-китобларга қараганда жорий йилда шу соҳага жами бўлиб 300 млрд. сўмдан ортиқ микдорда кредит берилиши мўлжалланиб, бугунги кунда шундан 17 млрд. сўми ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига берилди. Давлат эҳгиёжлари учун ғалла етиштирувчи ширкат хўжаликларида ушбу тартибга 2006 йилдан бошлаб ўтилди.

Белгиланган тартибга кўра, кредитлар давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги корхонаси ва "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ҳамда "Ўздонмаҳсулот" АК корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларида белгиланган давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қийматидан келиб чиқиб, пахта хом ашёси ва ғалланинг 50 фоизигача микдорида берилади. 

Қишлоқ хўжалик корхоналарининг пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлаш тартибининг муҳим хусусияти, экинларнинг ҳар бир турини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг муддатлари ва микдорлари жорий йилга тасдиқланадиган агротехкарталар асосида белгиланиши деб ҳисобланади. Бундан келиб чиқиб ҳисоблаш мумкинки, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги ширкатларининг агротехник тадбирлар асосида экинларни етиштиришлари узлуксиз ва доимий асосда маблағ билан таъминлангандир.

Кредитларнинг қайтарилиши учун белгиланган муддатлар Марказий банк ва Молия вазирлиги мутахассисларининг охирги йилларда ғалла ва пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб-китобларни амалга оширилиш тажрибасини пухта ўрганиб чиқиш асосида тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича хўжаликлар билан якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилгунча, ғалла етиштирувчи фермерларга 12 ойга ва пахта хом ашёси етиштирувчи хўжаликларга 18 ойга деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 6 майдаги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган «Микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом» тижорат банклари томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига, деҳқон ва фермер хўжаликларига микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

Тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнесни ва касаначиликни ривожлантириш йўли билан янги иш ўринлари яратиш, аҳоли кенг қатламларининг, шу жумладан қишлоқ жойларда, молиявий ресурслардан фойдалана олишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Фойдаланиш йўналишларига кўра микрокредитлар:

  • бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун;
  • бизнесни ривожлантиришга (кенгайтиришга) ва айланма маблағларни тўлдиришга берилади.

Бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун микрокредит йилига 5 фоиз ставка бўйича 18 ой муддатгача:

    • энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача миқдорда  юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари учун;
    • энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда  микрофирмалар ва деҳқон хўжаликлари учун (юридик шахс мақомига эга бўлган);
    • энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда  фермер хўжаликлари учун берилади.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектларига микрокредит бошланғич (старт) сармоясини шакллантириш учун улар кредит олиш учун давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида буюртма тақдим этилганда берилади.

Микрокредитлар бизнесни ривожлантириш (кенгайтириш) ва айланма маблағларни тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига (микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларига) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси бўйича, 24 ой муддатгача, энг кам ойлик иш ҳақининг 500 бараваригача миқдорда берилади.

Имтиёзли микролизинг бўйича хизматлар кичик бизнес субъектларига 3 йилгача муддатгача, Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан юқори бўлмаган ставка бўйича, энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 бараваригача миқдорда кўрсатилади.

Микрокредитлар ва микролизинг:

  • илгари олинган кредитларни ёки бошқа ҳар қандай қарзларни тўлашга;
  • тамакичиликни ва алкоголли ичимликларни ишлаб чиқаришни ташкил этишга;
  • лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этишга берилмайди.

 «Микрокредитбанк"ка мурожаат қилган тадбиркорлар кредит олгунгача "Микрокредитбанк" томонидан бепул ташкил этиладиган семинарларга юборилади. Бериладиган микрокредитлар ва кўрсатиладиган лизинг хизматлари турлари ва механизмлари, шунингдек бизнес-режа тузиш бўйича иккита базавий семинарда қатнашиш мажбурий ҳисобланади.

Қарз олувчилар микрокредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  • микрокредит олиш учун буюртманома;
  • бизнес-режа, пул оқимлари прогнозини албатта кўрсатган ҳолда;
  • микрокредитнинг қайтарилиши таъминланиши билан боғлиқ ҳужжатлар, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлдирилган бухгалтерия ва молиявий ҳисоботлар маълумотлари.

Тақдим этиладиган бизнес-режа микрокредит олиш учун буюртманома берилган санадан кўпи билан 60 кун олдин тузилган бўлиши керак.

Кредит тарихини баҳолаш банк томонидан Марказий банкнинг Кредит ахбороти миллий институтидаги қарз олувчи тўғрисидаги мавжуд маълумотлар асосида амалга оширилади.

Микрокредит бериш тўғрисидаги қарор кредит қўмитаси томонидан банкка зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда кредит буюртманомаси тушган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида қабул қилинади.

Мулк гарови микрокредитни таъминлашнинг асосий шакли бўлиб хизмат қилади. Ҳар қандай мулк, шу жумладан буюмлар ва "Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров предмети бўлиши мумкин.

Қарз олувчининг ўзи, шунингдек учинчи шахс ҳам гаров қўювчи бўлиши мумкин. Кўчмас мулк гарови тўғрисидаги шартнома "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг тегишли туман (шаҳар) хўжалик ҳисобидаги кадастр ва кўчмас мулк хизматида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак.

Бериладиган микрокредит суммаси гаровга қўйилган мол-мулк қийматининг 80 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Гаров буюмлари - транспорт воситалари ва кўчмас мулк объектлари - йўқотиш ва зиён етказилиши ҳодисаларидан қарз олувчи ҳисобига суғурта қилиниши керак.

Юқори ликвидликка эга бўлган қимматли қоғозлар ҳам гаров буюми бўлиши мумкин. Гаровга қўйилган қимматли қоғозлар тегишли шартнома билан расмийлаштирилади ва қарз тўлиқ қайтарилгунга қадар сақлаш учун банкка ўтказилиши керак.

Микрокредитни таъминлаш учун ликвидли товарлар, хорижий валюта ва гаров шаклида расмийлаштириладиган валюта бойликларининг бошқа турлари қабул қилиниши мумкин.

Банк фойдасига расмийлаштирилган учинчи шахсларнинг кафиллигидан қўшилган фоизлар ҳисобга олинган ҳолда қарз суммаси миқдорида микрокредитни таъминлаш сифатида фойдаланилиши мумкин. Фақат бенуқсон тўлов қобилиятли субъект обрўсига эга бўлган юридик шахслар кафолат берувчи бўлиши мумкин.

Бюджет ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкин эмас.

Кафиллик шартномасига қуйидагилар илова қилиниши керак:

  • кафолат берувчининг банк ҳисоб рақами ҳолати тўғрисидаги маълумотнома;
  • кафолат берувчининг бошқа банклардаги барча ҳисоб рақамлари тўғрисида улардаги қолдиқ кўрсатилган маълумотнома;
  • кафолат берувчининг хизмат кўрсатувчи банкдан ссуда қарзи ва бошқа қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома.
  • қарз олувчи ссуда қарздорлиги бўйича ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган тақдирда банк маблағларни кафолат берувчининг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамидан акцептсиз тартибда ундириб олишга ҳақлидир.

Микрокредитлар фақат қониқарли кредит тарихига эга бўлган ва олдин олинган учта кредитни ўз вақтида тўлаган қарз олувчиларга ишонч асосида берилиши мумкин.

Кредит ишонч асосида берилганда бўлажак тўловлар бўйича таъминлаш сифатида қарз олувчилар томонидан кредит қийматининг 20 фоизигача миқдордаги суммада мажбурий жамғариладиган депозит жойлаштирилади, унга банк томонидан фоиз тўловлари қўшилади.

Информация о работе Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш