Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2014 в 19:54, дипломная работа
Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни олиб боришда ҳуқуқий молиявий асосларини тадқиқ қилиш ва уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш;
-республикамизда аграр ислоҳотларни ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;
- мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш тизимини аниқлаш;
-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш бўйича фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.
Кириш 3
1-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни 8
1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни 8
1.2.
2-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили 26
2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари 26
2.2. Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими 35
3-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 46
3.1. Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар 46
3.2.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 63
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 72
Иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида қишлоқ хўжалигида салмоқли ўринни эгаллаган давлат мулкидан жамоа (ширкат) мулкига ўтиш амалга оширилган бўлса, кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида мулкчилик муносабатлари тубдан ислоҳ қилиниб, хусусий секторнинг аҳамияти кескин ошиши муносабати билан хусусий, жамоа, ҳиссадорлик ёки хориж сармояси билан шаклланадиган мулклар юзага келди. Жамоа мулки бўлган боғ ва токзорлар, чорва фермалари ва моллари, техникалар ҳамда бошқа мол-мулклар хусусийлаштирилди. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотида нодавлат секторнинг улуши 99 фоизни ташкил этмоқда.
1999-2007 йилларда зарар келтириб
ишлаётган ширкат
Бугунги кунда фeрмeр xўжaликлaри аграр соҳанинг етaкчи бўғинигa – қишлoқ xўжaлик мaҳсулoтлaрини ишлaб чиқaрувчи aсoсий кучгa aйлaнмоқда. 2009 йил якунига келиб фермер хўжаликлари пахта хом ашёсининг 99,1 фоизини, доннинг 79,2 фоизини, сабзавотларнинг 32,9 фоизини ва полиз маҳсулотларининг 47,1 фоизини етиштириб бердилар.
Аграр соҳада амалга оширилаётган мулкий-таркибий ислоҳотларда энг аввало мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, турли мулк шаклларига, энг аввало хусусий мулкчиликка асосланган хўжалик юритиш шаклларини жорий этишга асосий эътибор қаратилди.
3-расм. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг хўжалик шакллари бўйича тақсимланиши, %да.
Аграр соҳада амалга оширилаётган нарх ислоҳоти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нарх белгилашда эркин бозор муносабатларини босқичма-босқич жорий этишга йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 20 августдаги «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида»ги ПФ-3114-сонли фармонига асосан давлат томонидан сотиб олинаётган пахта хом ашёсининг нархини жаҳон бозоридаги нархлар даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш тизими жорий этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сонли қарорига мувофиқ 2009 йилда давлат бюджети параметрларида экспортга сотиладиган пахта толаси бўйича 20 фоизли қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўлашдан пахта тозалаш корхоналари озод этилди, натижада шу миқдорда фермерларга пахта учун тўланадиган ҳарид нархлари кўтарилди. Шу орқали давлатимиз томонидан пахта етиштирувчи мавсумий характердаги корхоналарини ва тайёрлов корхоналарини рағбатлантириш кўзда тутилган бўлиб, пахта толасининг ички нархларини жаҳон бозоридаги нархларга тенглаштириш чоралари кўрилмоқда.
Шу билан биргаликда бугунги кунда жаҳон бозорида пахта толаси нархларининг бир мунча юқори эканлигини инобатга олган ҳолда нарх бўйича юзага келган ижобий фарқнинг 25 фоизини фермер хўжаликларига тўлаб бериш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Давлат томонидан сотиб олинаётган ғалла нархларини эса минтақавий бозорлардаги нархлардан келиб чиққан ҳолда белгилаш тизими жорий этилган. Бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нархлари бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида белгиланади.
Мавсусмй характердаги корхоналари эришаётган натижалар уларнинг аграр соҳада ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг самарали шаклларидан бири эканини тасдиқламоқда. Аммо, ўтган давр мобайнида орттирган тажрибамиз мавсумий характердаги корхоналарини жадал ривожлантириш учун бир қатор муҳим вазифаларни, жумладан, уларнинг молиявий барқарорлигини, рақобатбардошлигини ва иқтисодий самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишни талаб этди.
Мавсусмй характердаги корхоналарни шакллантиришнинг дастлабки босқичида аксарият фермер хўжаликларида ер майдони ҳажмининг кичиклиги маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллигининг ўсишига ва барқарор фойда олишга тўсқинлик қилди. Иқтисодий аҳволи ночор бўлган бундай фермер хўжаликлари ўзларини зарур техника воситалари ва айланма маблағ билан таъминлашга, банкдан кредит олиш учун гаров таъминоти қўйишга имконияти етмади, олинган қарз мажбуриятларини қоплаш учун тўловга қобиллик (ликвидлик) даражасига эга бўлмади. Энг муҳими, улар ўз харажатларини ўзи қоплаш ва фойда кўриб ишлаш, даромадларини муттасил ошириб бориш сингари бозор иқтисодиёти тамойилларига мос бўлиб тушмади.
Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳукуматимиз томонидан мавсумий характердаги корхоналарининг ер майдонларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва улар фаолиятини танқидий баҳолаш асосида фермерларга бириктирилган ер майдонларини мақбуллаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга, пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. Мақбуллаштириш жараёнида мавсумий характердаги корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ўстиришга имкон яратувчи қуйидаги омиллар эътиборга олинди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги Ф-3077-сонли “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши юзасидан амалга оширилган мақбуллаштириш жараёнида 2009 йилда республикамиздаги мавсумий характердаги корхоналарининг сони 215 776 тадан 105 200 тагача ёки 52 % га камайтирилди, бунда бир фермер хўжалигига тўғри келувчи ўртача ер майдони ҳажмини 27,4 гектардан 56,5 гектаргача кўпайтиришга эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига қараганда, 2009 йилдаги мақбуллаштириш жараёни натижалари мавсумий характердаги корхоналарининг айланма маблағлари ошганлигини, ер участкалари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик техникалари ва бошқа моддий ресурслардан самарали фойдаланишга олиб келганлигини кўрсатди. 2009 йил деҳқончилик соҳаси учун мураккаб бўлишига қарамасдан, фермерлар томонидан мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ғаллачиликда ҳосилдорлик 5,2 центнерга, пахтачиликда 1,9 центнерга ошганлигини катта ютуқ деб ҳисоблаш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 октябрдаги “Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-3287-сонли фармойиши асосида мавсумий характердаги корхоналарининг ер майдонларини мақбуллаштириш ишлари янада изчиллик билан давом эттирилди. Бунинг учун ўтган йилдагидан фарқли ўлароқ, ҳукуматимиз раҳномолигида бу ишга алоқадор барча вазирликлар, идоралар, банклар иштирокида мақбуллаштиришнинг барча жиҳатларини қамраб олган чора-тадбирлар дастурлари, услубий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Пухта ўйланган дастур асосида ўтказилган мақбуллаштириш жараёни натижаларига кўра мавсумий характердаги корхоналарининг ер майдонлари ҳажми янада мақбуллаштирилди. Натижада 2010 йил бошига келиб фермер хўжаликлари сони 80 628 тага, уларга бириктирилган ўртача ер майдони ҳажми 60,7 гектарга етди.
Ўтган 2010 йилда фермер хўжаликларининг ер майдонларини оптималлаштириш ишлари янада изчиллик билан давом эттирилди. Бугунги кунда республикамизда жами 66134 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.
Мавсумий характердаги корхоналарининг ер майдонларини оптималлаштириш ишлари янада изчиллик билан давом эттирилди. Бугунги кунда республикамизда жами 66134 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда.
Республикамизда мавсусмй характердаги корхоналарининг самарали фаолият юритиши ва ривожланиб бориши кўп жиҳатдан улар учун яратилган шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Бу шарт-шароитлар ичида қулай молия-кредит ва солиқ механизмларини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Ислоҳотлар давомида мавсумий характердаги корхоналарини молия-кредит ва солиқ механизмлари орқали қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимига асос солинди:
- давлат эҳтиёжи учун харид
қилинадиган қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштирувчи мав
- фермер хўжаликлари учун
- фермерларга техника
- фермер хўжаликлари учун имтиёзли кредитлаш тизими яратилди;
5-расм. Мавсумий характердаги корхоналарини қўллаб-қувватлаш йўналишлари.
Кейинги йилларда мавсумий характердаги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга эътибор берилмоқда. Хусусан, 2009 йилда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етказиб берувчи фермер хўжаликларига бериладиган имтиёзли (йиллик 3 фоизли) кредитлар миқдори янада оширилди. Бу мақсад учун ажратилган имтиёзли кредитлар қиймати пахта бўйича 2007-2010 йиллар оралиғида 701,98 млрд. сўмдан 1 006,0
млрд. сўмга, ғалла бўйича 136,87 млрд. сўмдан 332,8 млрд. сўмга ошган.
Республикамизда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали фаолият юритиши ва ривожланиб бориши кўп жиҳатдан улар учун яратилган шарт-шароитларга боғлиқ бўлади. Бу шарт-шароитлар ичида қулай молия-кредит ва солиқ механизмларини шакллантириш муҳим ўрин тутади
Тижорат банклари ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит сиёсатида деҳқон (юридик шахс мақомидаги) ва фермер хўжаликлари учун бир қатор имтиёзлар белгиланган бўлиб, уларни қуйидагиларда кўриш мумкин:
Солиққа тортиш ва солиқ тўлаш механизмини соддалаштириш мақсадида Республика Президентининг Фармони билан, фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган тўққизта солиқ тури ўрнига 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ягона ер солиғи жорий қилинган бўлиб, у ҳар томонлама қулайликка эга. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари қўлланилади:
Фермер хўжаликлари техника воситаларини имтиёзли шартларда лизинг асосида ҳарид қилиши учун техника бошланғич нархининг 15 фоизини тўлаб, қолган 85 фоизини 10 йил муддат ичида тўлаш имкониятига эга бўлдилар. Бунда лизингдан фойдаланганлик учун йиллик фоиз тўловлари Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган қилиб белгиланган.
Кейинги йилларда мавсумий характердаги корхоналарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва сервис хизматларини кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра фермер хўжаликларига самарали хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш бўйича амалга оширилган тадбирлар натижасида бугунги кунда 1720 та муқобил МТПлар, 1711 та сувдан фойдаланувчилар уюшмаслари (СФУлар), 1377 та ёнилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) ва 917 та минерал ўғит сотиш шохобчалари, 1179 та минибанклар, 424 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, 2540 та зотли чорва моллари сотиш ва зооветеринария хизматлари кўрсатувчи, 301 та ахборот таъминоти ва консалтинг шохобчалари, 82 та транспорт хизмати кўрсатиш, 78 та тара идишлари тайёрлаш ва қадоқлаш бўйича шохобчалар фаолият кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини янада тараққий эттиришда асосий эътибор аграр соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқариш ва бошқариш жараёнларида бозор тамойилларини тўла қарор топтириш асосида қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини кескин оширишга қаратилмоқда.
Информация о работе Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш