Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2014 в 19:54, дипломная работа
Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни олиб боришда ҳуқуқий молиявий асосларини тадқиқ қилиш ва уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш;
-республикамизда аграр ислоҳотларни ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;
- мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш тизимини аниқлаш;
-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш бўйича фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.
Кириш 3
1-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни 8
1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни 8
1.2.
2-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили 26
2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари 26
2.2. Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими 35
3-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 46
3.1. Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар 46
3.2.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 63
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 72
Молиялаштириш асосига эга бўлмаган факторинг операциялар сотувчи банк орқали сотиб олувчига тўлов ҳужжатларини жунатади.
Банкнинг мижозлари учун молиялаштириш асосига эга бу факторинг операциялари катта амалий aҳамият касб этади. Чунки, бунда товарлар учун тўлов суммасининг асосий қисмини бирдан ундириш имкони юзага келади.
Тижорат банклари ҳам, ўз навбатида, мол етказиб берувчи ва сотиб олувчи корхоналарни битта банкда бўлишидан манфаатдордирлар. Бунинг боиси шундаки, биринчидан, банк сотиб олувчининг тўловга лаёқатлилигини баҳолаш учун зарур маълумотларга эга бўлади. Агар сотиб олувчи бошқа банкда бўлса, мол етказиб берувчининг банки зарур маълумотларнинг тегишли қисмини сотиб олувчининг банкидан олишга мажбур бўлади. Лекин амалиётдан маълумки, айрим ҳолларда бошқа банкдан олинган маълумотлар реал воқеликни акс эттирмайди ёки тўлиқ бўлмайди. Иккинчидан, банк учун ҳисоб-китоб рискини камайтириш имконини беради. Бунинг боиси шундаки, банк сотиб олувчининг пул оқими тўғрисида етарли маълумотларга эга бўлган такдирдагина тўловни ўз вақтида амалга оширилишини режалаштириши мумкин. Амалиётда шундай ҳолатлар бўладики, тўловга қобил корхонада ҳам маълум даврий оралиқларда пул оқимининг заифлашуви кузатилиши мумкин. Бу эса, солиқ сиёсатининг ўзгариши, баъзи кредитларининг фоиз ставкаларининг ошиши ёки корхона сотиб олаётган товарлар ва хом-ашёлар баҳосининг кўтарилиши натижаси бўлиши мумкин. Натижада, пуллик талабларни ўз вақтида ундирилмаслик ҳолатлари юзага келиши мумкин.
3. Тижорат банклари томонидан қиш
Кредитлаш шаклларидан тўлиқ фойдаланиш банк кредитларидан қишлоқ хўжалик корхоналарининг фаолиятида фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини беради.
4. Қишлоқ хўжалик корхоналарига тижорат банклари томонидан ҳисоб-китоб хизмати кўрсатишни такомиллаштириш лозим.
Бунинг учун, аввало, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тўлов операцияларини амалга ошириш жараёнига банкларнинг ордерли чекларини жорий қилиш лозим. Банкларнинг ордерли чеклари қишоқ хўжалик корхоналарининг кредитор қарздорлигини сезиларли даражада қисқартириш, айланма маблағларни тўлдириш мақсадида жалб қилинадиган банк кредитлари миқдорини камайириш имконини беради. Шу билан бирга ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида пайдо булаётган бир катор муаммолар хам мавжудки, уларни бартараф этиш, пахтачилик хужаликларининг иктисодий бакувват хужалик юригиш субъектларига айланишига имкон яратади. Улар куйидагилардан иборат:
Кечиладиган карзлар бевосита улардан кечиш куринишида эмас, балки энг куп зарар келтирувчи махсулотлар (давлат буюртмаси доирасидаги) учун белгиланаетган бахоларга кушимчалар сифатида амалга оширилиши максадга мувофик. Бу вазият махсулот егиштирувчи дехконларни бокимандалик кайфиятидан халос этади.
Амалиёт натижалари асосида яна қўшимча қуйидаги таклифларни бериш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз:
Ушбу муаммоларнинг ҳал этилиши пахта етиштирувчи ширкат ва фермер хужаликлари молиявий ахволини яхшиланишига, хар бир дехқон моддий маифаатдорлигини таъминлаш оркали ишлаб чикариш самарадорлигини оширишга хизмат килади.
Хулоса ва таклифлар
Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишни чуқурлаштиришнинг устивор вазифалари мамлакат ҳаёти ва иқтисодиётида аграр соҳанинг тутган ўрни, республиканинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, шу билан бирга ҳалқ хўжалигининг барча тармоқларида ислоҳотни босқичма-босқич амалга ошириб бориш ва ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигидан келиб чиқади. Мамлакатимизда ялпи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг бир маромда ўсишига (йилига ўртача 4.4 фоиз) эришилди. 2010 йилда бу кўрсаткич 10.8 фоизга тенг бўлди.
Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш ва ривожланишининг ички имкониятлари тўлиқ очилмаган. Қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни жорий қилиш айнан қишлоқ хўжалигида фаолият хусусан молия кредит муносабатлари билан боғлиқ бўлган, ҳали тўлиқ ишламаётган имкониятлар киради.
Қишлоқ хўжалигининг бошқа соҳаларидан фарқли равишда ўзга хос хусусиятларга эга бўлиб, шунга мувофиқ равишда хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш инфратузилма тармоқларини ташкил этишда мавжуд шарт-шароитлар албатта ҳисобга олиниши керак. Қишлоқ хўжалигининг мавсумийлик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, яъни экин экиш, суғориш, ўғитлаш, агротехника, ҳосилни йиғиб олиш ва ерларни кейинги йил мавсумига тайёрлаш ишларининг ўз вақтида бажарилиши лозим, шунга мос равишда хизмат кўрсатувчи инфратузилма тармоқлари фаолиятида ҳам мавсумийлик хусусияти мавжуд: табиий-биологик шароитнинг таъсири натижасида, об-ҳаво иқлимининг ўзгариб туриши (қурғоқчилик ёки ёғингарчилик ва бошқа шу каби ҳолатлар) натижасида айрим ишлаб чиқариш инфратузилма хизматларига бўлган талаб турли минтақа ва даврларда турлича бўлиши ва уларнинг ўзгариб туриши; қишлоқ хўжалигида етиштириладиган маҳсулотларнинг асосий қисми йилнинг куз фаслида пишиб етилади. Лекин маҳсулотлар билан истеъмолчиларни йил давомида узлуклиз таъминлаш мақсадида уларни сақлаш учун мўлжалланган омборхона ва совутгичлар қувватларини ташкил этишда бу омил эътиборга олиниши керак ва ҳоказо.
Шу сабабли давлатимиз томонидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг биринчи босқичида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва уни бозор муносабатлари талабларига мос равишда ривожлантириш борасида қуйидаги асосий вазифалар белгилаб олинди:
- қишлоқда хўжалик юритишнинг янги шаклларини кенг кўламда ривожлантириш, деҳқонлар ўзлари ишлаётган ернинг, етиштирилаётган маҳсулотнинг тўла ҳуқуқли хўжайинлари деб аниқ хис қилишларига имкон берадиган иқтисодий муносабатларни шакллантириш;
- пахтадан ва бошқа экинлардан бўшатиб олинаётган ер майдонларини фермер (деҳқон) хўжаликлари ташкил этишга бериш, шахсий томорқа ерларини кенгайтириш, қишлоқ меҳнаткашларига ер майдонларини мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод фойдаланишга бериб қўйиш йўлини изчил олиб бориш;
- қайта ишловчи корхоналарни қишлоқ хўжалиги хом-ашёси етиштириладиган жойга мумкин қадар яқинроқ қуриш, қишлоқда ихчам саноат корхоналари ва цехлар бунёд этиш, мехнатнинг классик шаклларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатадиган фирмалар тармоғини кенг ривожлантириш;
Мамлакатимиз қишлок хўжалигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар бир қатор ижобий натижаларини бермоқда. Ислоҳотларнинг натижасида ишлаб чиқариш муносабатлари бозор тамойиллари асосида шаклланмоқда.
Қишлоқда хўжалик юритиш механизмининг янги асослари, қишлоқ хўжалигини молиявий таъминлаш ва суғурталаш, ишлаб чиқарилган маҳсулот, қишлоқ хўжалик техникаси, ёқилғи, минерал ўғитлар учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг янги тизими ишлаб чиқилди ва жорий қилинди. қишлоқ хўжалиги махсулотларини сотиб олишда шартномавий нархлар тизими қўлланила бошлади.
Аграр соҳадаги иқтисодий ислоҳотлар нафақат қишлоқ хўжалиги, шу билан бирга қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи тармоқлар, унинг маҳсулотини қайта ишловчи соҳалар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма бўғинлари ва ташқи савдо соҳаларини ислоҳ қилишни ҳам ўз ичига олади.
Бу вазифани бажаришни ҳисобга олиниб, Президентимиз томонидан «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида» Фармон қабул қилинди.
Юқорида қайд этилган ижобий жиҳатлар билан бир қаторда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнига тўсиқ бўлаётган қуйидаги асосий муаммолар мавжуд:
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлиги ва реал натижалари юқорида қайд этилган муаммоларнинг ҳал қилинишига боғлиқдир:
1. Аввало қишлоқ хўжалигида хўжалик юритишнинг янги шаклларини вужудга келтириш номигагина эмас, балки қонунларда кўзда тутилган асосида, хўжалик муносабатларини такомиллаштириш, молия-ҳисоб марказларини ташкил этиш, моддий манфаатдорликни таъминлаш ва ислоҳотлар мазмунини деҳқонлар ва барча ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериш орқали амалга оширилиши зарур.
2. Барча бўғинда тузилган хўжалик шартномаларини ҳар икки тарафдан бажарилишини алоҳида назорат қилиш ва белгиланган миқдордан ортиқча етиштирилган маҳсулотдан ишлаб чиқарувчилар манфаатдорлигини таъминлаш лозим бўлади.
3. Амалга оширилаётган ислоҳотлар ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармаслиги учун хўжалик юритишнинг янги шаклларини вужудга келтириш натижасида ишдан бўшаётган ходимларни бошқа соҳаларга жалб қилиш ва янги иш ўринларни барпо этишга тўғри келади.
4. Қишлоқ хўжалик корхоналари балансдаги мавжуд асосий воситалар ва айланма маблағл арни инвентаризациядан ўтказиш ҳамда уларни янгилаб бориш зарур бўлади. Узоқ йиллар давомида ерларни алмашлаб экиш тўғри йўлга қўйилмаганлиги боис ерларнинг таркибий бузилишига чек қўйиш ва унинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш зарур.
Ҳозирги даврда қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятини молиялаштириш учун, жалб қилинган маблағларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин:
Тижорат банклари томонидан кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит маблағлари ажратиш бўйича турли хил сан салорликлар давом этмоқда. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва кредит олиш тинкани қуритадиган даражада оғир жараёнга айланган.
Узбекистон Республикаси иктисодиётининг етакчи тармокларидан бири кишлок хужалиги хисобланади. Тижорат банкларининг кредитлари эса, кишлок хужалиги корхоналарининг фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири хисобланади. Тижорат банкларининг кредитлари хисобидан хужалик юритувчи субъектларнинг жорий ва инвестицион харажатлари молиялаштирилади. Агар киска муддатли банк кредитлари хисобидан хужалик юритувчи субъектларнинг жорий харажатлари кредитланса, банкнинг урта ва узок муддатли кредитлари хисобидан уларнинг инвестицион харажатлари молиялаштирилади.
Мамлакатимиз банк тизимида кишлок хужалиги корхоналарини кредит линияси очиш йули билан кредитлаш асосан уларнинг фаолиятини хорижий кредит линиялари хисобидан молиялаштиришда кулланилмокда. Ушбу кредит пахтачиликни ривожлантириш ва техник жихатдан кайта куроллантириш, пахтани халкаро андозалар буйича сертификатлашни жорий килиш, пахтани сугориш учун ишлатиладиган сувнинг харажатини назорат килишнинг автоматик тизимини ишлаб чикиш ва янги инвестицион лойихаларни тайёрлаш харажатларини молиялаштиришга сарфланади.
Информация о работе Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш