Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2014 в 19:54, дипломная работа
Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни олиб боришда ҳуқуқий молиявий асосларини тадқиқ қилиш ва уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш;
-республикамизда аграр ислоҳотларни ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;
- мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш тизимини аниқлаш;
-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш бўйича фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.
Кириш 3
1-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни 8
1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни 8
1.2.
2-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили 26
2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари 26
2.2. Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими 35
3-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 46
3.1. Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар 46
3.2.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 63
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 72
Айни вақтда, асосий капиталга қилинган инвестицияларнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалигига қилинган инвестициялар нисбатан кичик салмоқни (3,2%) эгаллайди. Бу эса, қишлоқ хўжалигидаги асосий фондларни янгилаш жараёнларининг суст бораётганлигидан далолат беради.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, айниқса, пахта ва пахта толасини экспорт қилишдан келган валюта даромади ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, техника ва технология ускуналарини импорт бўйича сотиб олишни таъминлаётган асосий манбалардан биридир.
Бироқ, қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда қатор муаммолар мавжуд. Пахта ва ғаллани алмашлаб экиш тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келмоқда. Тупроқдан олинаётган озуқа моддаларининг ўрни қопланмаяпти. Натижада, кейинги 10 йил ичида республика бўйича тупроқ унумдорлиги 3 баллга пасайди. Бу кўрсаткич Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида 7 баллни, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида эса 10 баллни ташкил этади. Бундай ҳолат экинлар ҳосилдорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда, жумладан, пахта ҳосилдорлиги 5,0 центнерга пасайиб кетди. Бу ўз навбатида, қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига ҳалал бермоқда. Хўжаликларнинг молиявий аҳволи мураккаблашмоқда.
Қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг ошиб бориши барқарорлик дегани эмас. Бу энг аввало, молиявий ҳолатнинг барқарор бўлиши билан боғлиқ. Чунки, молиявий барқарорлик биринчидан, деҳқон ижтимоий ҳаётининг яхшиланишини, иккинчидан, ерга, асосий воситаларга маблағ йўналтирилишини (инвестиция қилиниши) таъминлайди. Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ёхуд ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш, сарф-харажатни камайтириш ва пировардида барқарор ривожлантиришни таъминлаш имконияти яратилади.
Айни вақтда, пахта етиштириш ҳажмининг сезиларли даражада қисқариши юз берди. Бу эса, асосан, экин майдонлари қисқариши билан изоҳланади. Бундан ташқари, таҳлил қилинган давр мобайнида шоли етиштириш ҳажмининг ҳам сезиларли даражада қисқарганлиги кузатилди. Бу ҳолат сув танқислиги муносабати билан шоли эқиладиган майдонларни камайтирилганликнинг оқибати ҳисобланади.
Республика қишлоқ хўжалиги ривожининг кўлами ва ҳозирги кундаги даражаси, унинг истиқболдаги тараққиёти учун ҳали фойдаланилмаган катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. Бутун иқтисодий ўзгаришлар халқ фаровонлиги, аграр ислоҳотларни чуқурлаштириш ва унинг натижалари шу потенциал имкониятлардан фойдаланиш даражасига боғлиқ.
Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистонда амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг ҳозирги босқичида устувор йўналишлардан бири бўлиб ҳисобланали. Президентимиз таъкидлаганидек, "2010 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2009йилга нисбатан 6,8 фоизга, 2000 йилга нисбатан эса 1,8 баробар ошгани ҳам шундан далолат беради"4 дан иборат.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда кичик тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳозирги ҳолатини умумий баҳолаш, бир томондан, умумий иқтисодий вазиятда қийинчиликларнинг мавжудлигига қарамай, иқтисодиётнинг ушбу сектори катта имкониятларга ва ҳаётий қобилиятга эгалигидан ҳамда мамлакат хўжалиги тизимида объектив ролининг ошиб бораётганлигидан дарак беради, иккинчи томондан эса, бу соҳада тадбиркорликнинг ривожланишида бирмунча орқада қолиш тамойиллари мавжудлигини кўрсатади.
2009 йилда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини мавсумий характердаги корхоналари турлари бўйича тақсимланиши қўйидаги расмда келтирилган.
1-Расм. Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотини мавсумий характердаги корхоналари турлари бўйича тақсимланиши5 (% -да)
Расмдаги маълумотларга кўра 2009 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 65,3% дехкон хўжаликларида, 32,5% эса фермер хўжаликларида ва 2,2% бошқа турдаги мавсумий характердаги корхоналарида яратилган.
Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигидаги муайян ишни бажаришга бошқа шахслар меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилиши мумкин. +онунга мувофиқ товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш учун деҳқон хўжалигида сарфланган иш вақти Ўзбекистон Республикаси Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бадаллари тўлаб борилган тақдирда меҳнат стажига киритилади. Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.
2- Жадвал
Деҳқон хўжалигининг хусусиятлари6
1. |
Ижтимоий-психологик жиҳатдан |
Жамиятнинг бошлағич бў\ини - оила ва унга хос бўлган қадриятларга ҳамда шахсий манфаатдорлик, хусусий ташаббускорлик ва тадбиркорлик эркинлигига таянувчи аҳолининг ижтимоий қатлами |
2. |
Ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан |
Аъзоларнинг истагига кўра:
фаолият юритувчи |
3. |
Меҳнат муносабатлари жишатидан |
Оиланинг шахсий меҳнатига таянади, ёлланма меҳнатдан доимий фойдаланиш мумкин эмас. |
4. |
Ишлаб чиқариш йўналиши жиҳатидан |
Оиланинг ички истеъмоли ва қисман бозорга мўлжалланган оилавий майда товар хўжалиги |
5. |
Мулкий муносабатлар жиҳатидан |
умрбод эгалик қилишга |
6. |
Хўжалик юритиш учун ажратиладиган ер майдони ҳажми жиҳатидан |
Ер майдонининг юқори чегараси: - суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача; - суғорилмайдиган (лалми) ерларда 0,5 гектаргача; - чўл ва саҳро минтақасида су\орилмайдиган ерларда 1 гектаргача |
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган такдирда, қонун хужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Деҳқон хўжаликларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ўзининг ижобий натижаларини бермокда, буни 3-жадвал маълумотларида кўришимиз мумкин.
3-Жадвал
Дехкон хўжаликлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари
№ |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
2008 йил |
2009йил |
1. |
Дехкон хўжаликлари сони |
минг дона |
4482,0 |
4544,0 |
2. |
Уларга бириктирилган ер майдони |
минг га |
676,2 |
988,5 |
3. |
Бир дехкон хўжалигига тўгри келадиган ер майдони |
га |
0,15 |
0,22 |
4. |
Кишлок хўжалиги ялпи махсулотида дехкон хўжаликларининг улуши |
% |
62,1 |
60,2 |
-ўсимликчиликда |
% |
35,4 |
35,5 | |
-чорвачиликда |
% |
91,8 |
92,5 | |
5. |
Дехкон хўжаликларида махсулот ишлаб чикаришнинг ўсиш суръатлари |
% |
109,4 |
106,5 |
-ўсимликчиликда |
% |
114,2 |
109,9 | |
-чорвачиликда |
% |
107,3 |
105,0 |
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитаси
Деҳқон хўжалиги ўзи етиштираётган маҳсулотни реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан ихтиёрийлик асосида хўжалик шартномалари тузиш ҳуқуқига эга. Тарафлар шартнома мажбуриятлари бузилган такдирда, қонун хужжатларида ёки шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Фермер хўжалигининг вужудга келиши ва шаклланишида унинг ташкилий-иқтисодий асослари муҳим аҳамият касб этади. Амалдаги қонунчиликка кўра фемер хўжалиги ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан:
Юқорида келтирилган фермер хўжаликларига хос бу хусусият- республикамизнинг аграр соҳасида уларнинг хўжалик юритишнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида мустаҳкам ўрин эгаллаётганлигини кўрсатади.
4-Жадвал
Фермер хўжаликлари фаолиятининг асосий кўрсаткичлари
№ |
Кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
2008йил |
2009 йил |
1. |
Фермер хўжаликлари сони |
Дона |
103921 |
66134 |
2. |
Уларга бириктирилган ер майдони |
Минг га |
2935,4 |
3775,3 |
3. |
Бир фермер хўжалигига тўгри келадиган ер майдони |
Га |
28,2 |
30,0 |
4. |
Фермер хўжаликларида банд бўлганлар сони |
Минг киши |
765,3 |
954,2 |
5. |
Бир фермер хўжалигига тўгри келадиган ишчилар сони |
Нафар |
7,4 |
7,6 |
6. |
Кишлок хўжалиги ялпи махсулотида фермер хўжаликларининг улуши |
% |
18,6 |
24,5 |
-ўсимликчиликда |
% |
32,9 |
41,4 | |
-чорвачиликда |
% |
2,6 |
2,5 | |
7. |
Фермер хўжаликларида махсулот ишлаб чикаришнинг ўсиш суръатлари |
% |
141,2 |
131,7 |
-ўсимликчиликда |
% |
142,9 |
133,6 | |
-чорвачиликда |
% |
118,0 |
103,0 |
Манба: Ўзбекистон
Республикаси Давлат
Ҳар қандай хўжалик юритиш шакли муайян бир ижтимоий -иктисодий тизимда вужудга келиш ва ривожланиш жараёнида ташкилий иктисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва психологик характердаги бир қатор омиллар таъсирида шаклланиб, ўзига йўл очиб боради.
Қишлоқ хўжалиги экинлари бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бозор шароитида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг концептуал асослари, соҳа иқтисодиётига экологиянинг таъсири ва аҳолини экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда саноатни хом ашё билан таъминлаш, микро ва макроиқтисодий муаммолар, деҳқончилик ва чорвачиликни юритишнинг илмий асосланган тизимларини жорий этиш ва такомиллаштириш, ресурсларни тежовчи технологиялар асосида барқарор ҳосил олишга эришишнинг илмий асослари, ирригация-мелиорациядаги техника тараққиёти аграр ишлаб чиқариш соҳаси барқарор ўсишининг омили экани, соҳанинг ривожланишига кўп укладли ишлаб чиқаришнинг таъсири, барқарор аграр ишлаб чиқариш тизимида агросаноат мажмуи ва агросаноат интеграциясини чуқурлаштиришнинг асосий омилларидан биридир.
Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, Президентимиз ўзининг 2011 йил 21 январда Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида сўзлаган «Барча режа ва дастурларимиз ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади» номли маърузасида “Ҳозирги вақтда юртимизда жами суғориладиган ерларнинг қарийб 49 фоизи турли даражада шўрланган бўлиб, бунинг қарийб 18 фоизи кучли ва ўрта даражада шўрланган ерлардир, 23 фоиздан ортиғи эса бонитети паст ерлар тоифасига киради. Мелиоратив ҳолати қониқарсиз ерларнинг катта қисми Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Фарғона вилоятларига тўғри келади”7- деб таъкидлаб ўтдилар.
Шу сабабли давлатимиз томонидан бозор иқтисодиётининг ҳозирги босқичида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва уни бозор муносабатлари талабларига мос равишда ривожлантириш борасида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:
- қишлоқда хўжалик юритишнинг
янги шаклларини кенг кўламда
ривожлантириш, деҳқонлар ўзлари
ишлаётган ернинг, етиштирилаётган
маҳсулотнинг тўла ҳуқуқли
- пахтадан ва бошқа экинлардан
бўшатиб олинаётган ер
- аграр саноат мажмуида экин
майдонларининг оқилона
Информация о работе Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш