Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 08 Июня 2014 в 19:54, дипломная работа

Краткое описание

Ушбу мақсадга эришиш учун битирув малакавий ишда қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
-мамлакатимизда аграр ислоҳотларни олиб боришда ҳуқуқий молиявий асосларини тадқиқ қилиш ва уларга хос бўлган хусусиятларни аниқлаш;
-республикамизда аграр ислоҳотларни ўтказишда банкларнинг амалдаги ролини ва уларнинг кредитлаш фаолиятини таҳлил қилиш;
- мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш тизимини аниқлаш;
-қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришда банкларнинг кредитлаштириш бўйича фаоллигини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг моҳиятини очиб бериш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича тавсиялар беришдан иборатдир.

Содержание

Кириш 3
1-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни хусусиятлари ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги ўрни 8
1.1. Мавсумий характердаги корхоналарни мамлакат иқтисодиётидаги ўрни 8
1.2.
2-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарнизамонавий холатини таҳлили 26
2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари 26
2.2. Деҳкон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қуватлаш тизими 35
3-БОБ Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш муаммолари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари 46
3.1. Мавсумий характердаги корхоналарниқисқа муддатли кредитлашжа мавжуд муаммолар 46
3.2.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 63
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ 72

Вложенные файлы: 1 файл

БМИ_Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш.doc

— 1.12 Мб (Скачать файл)

Микрокредитлар нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклда берилиши мумкин.

Микрокредитлар товар-моддий бойликлар, хизматлар ва ишлар учун тўлов топшириқномаларини нақд пулсиз шаклда тўлаган ҳолда алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ёки банк кассаси орқали харажат далолатномаси бўйича нақд маблағ бериш йўли билан берилади.

Банк кредит суммасидан ва фоиз ставкасидан келиб чиқиб асосий қарз ва фоизларнинг бўлажак тўловлари суммасини кредитнинг бутун муддатига тенг тўловларда ҳисоблаб чиқади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур кредитлар имтиёзли бўлиб, уларнинг фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланган ва бу банклараро кредит бозорида бугунги кунда шаклланган фоиз ставкаларидан 6 марта камдир. Фермер ва ширкат хўжаликларининг ғалла ва пахта етиштириш харажатларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар бериш тартиби ниҳоятда соддалаштирилган. қишлоқ хўжалиги корхоналари мазкур кредитларни олиш учун уларнинг қайтарилиш таъминотини тақдим этишдан ҳам озод этилганлар. Эндиликда 6ерилаётган кредитларнинг таъминоти сифатида уларни қайтарилмаслик хатарини суғурталашни тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширадиган бўлдилар. Бунинг учун тижорат банклари "Ўзагросуғурта" компанияси билан тегишли суғурта шарт-номаси тузадилар. Бу эса ҳисоб-китобларга қараганда биргина 2005 йилда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг тахминан 3 млрд. сўм маблағлари тежалишига олиб келади.

Ўтказилган тажриба натижалари хукуматимиз ва республика Марказий банки томонидан чуқур таҳлил этилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилди, кредитлаш қоидалари такомиллаштирилди. Умуман 2008-2010 йилларда мавсумий характердаги корхоналарини ғалла ва пахта етиштириш билан боғлиқ харажатларини марказлаштирилган траншлар орқали бўнаклашдан кўра, банк кредитлари орқали молиялаштиришнинг ўзига хос афзалликлари намоён бўлди.

Умуман олганда, қишлоқ жойларида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари ички имкониятларни тўла ишга солган ҳолда, ташқи муҳит омилларига ҳам эътибор беришлари керак. қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ва уларни қайта ишлаб чиқаришда кичик бизнес корхоналарини кўпайтириш ва бу корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳисобига кўпроқ фойда олишга эришиш чораларини амалда жиддий қўллаш зарур. Энг муҳими, қишлоқ жойларига бошқа тармоқларни жалб этиш, саноат инвесторларини қизиқтириш, қишлсқ хўжалигининг иқтисодий самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

 

 

 

 

 

 

2- БОБ. мавсумий характердаги корхоналарни замонавий холатини таҳлили8

 

2.1. Мавсумий характердаги корхоналарни ислоҳ қилиш шарт-шароитлари

 

Мавсумий характердаги корхоналарни асосий қисмини қишлоқ хўжалик корхоналари ташкил этади. Шу сабабли ҳам қишлоқ хўжалиги – Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Бу тармоқ мамлакат аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, қайта ишлаш саноати тармоқларини эса хомашёга бўлган талабини қондиради. Озиқ-овқат маҳсулотларининг 90 фоизига яқини аграр сектор тармоқларида тайёрланади. Қишлоқ хўжалиги истеъмол бозорига барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда пахтани кайта ишлаш, ёғ-мой саноатига хомашё етказиб бериши билан бирга, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё саноати ва бошқа саноат тармоқлари маҳсулотлари учун кафолатли бозор бўлиб ҳам ҳисобланади.

2010 йилда мамлакат ялпи ички  маҳсулотининг 17,5 фоизи, иқтисодиёт тармоқларида банд бўлган аҳолининг 25,5 фоизи қишлоқ хўжалиги ҳиссасига тўғри келди. Шу жиҳатдан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш республикамизни ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.

Мустақиллик йилларида Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳномолигида қишлоқ  хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича жуда катта ва арзигулик ишлар амалга оширилди. Ишлаб чиқаришга фан-техника ютуқларини, янги техникаларни ва илғор технологияларни жорий этиш ишлари йилдан-йилга жадаллашиб бормоқда. Чекланган ер ва сув ресурсларидан, капиталдан ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги юксалмоқда. Қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар ўз натижасини бермоқда.

Республикамиз аграр тармоғида амалга оширилаётган туб иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар натижасида қишлоқ хўжалигининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари барқарор ўсиб бормоқда. Ўтган 2000-2010 йиллар оралиғида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати амалдаги нархларда ўсиб бориш суръатига эга бўлган. Хусусан, бу кўрсаткич амалдаги нархларда 2000 йилдаги 1 387,2 млрд. сўмдан 2010 йилда 15 810,7 млрд. сўмга етган ёки қарийб 11,4 мартага ўсган. Ўтган ўн йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўсиш суръатлари ҳар йили ўртача 5 фоиздан юқори бўлди.

Қишлоқ хўжалигида асосий капиталга киритилаётган инвестициялар қиймати ҳам муттасил ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда. Агар 2000 йилда бу мақсадлар учун амалдаги нархларда 42,6 млрд. сўм сарфланган бўлса, 2009 йилда бу кўрсаткич 385,6 млрд. сўмни ташкил этди ёки 9,05 мартага ошди. Бундай натижаларга халқимизнинг фидокорона меҳнати ҳамда табиий ва иқтисодий омиллардан, айниқса суғориладиган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига эришилмоқда. 

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий таянчи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, экин майдонлари таркибини оптималлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқаришга янги ва илғор технологияларни жорий этиш, юқори унумли ва самарали техникалар паркини кенгайтириш, экин навлари ва чорва моллари зотини яхшилаш, уруғчилик-селекция ишларини тубдан яхшилаш борасида кенг қамровли, шу билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ошиши фақат экин майдонларини кенгайтириш ёки чорва моллари бош сонини кўпайтириш эвазига эмас, балки асосан интенсив ривожланиш, яъни экинлар ҳосилдорлиги ва чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш эвазига таъминланмоқда.

 

 

2-расм. Қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари, (% ҳисобида)

 

Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, 2000-2010 йиллар оралиғида деярли барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада оширишга эришилди. Жумладан, шу йиллар оралиғида дон ишлаб чиқариш ҳажми 3 929,4 минг тоннадан 6 897,3 минг тоннага ёки 175,5 фоизга, сабзавотлар 2 644,7 минг тоннадан 6 218,2  минг тоннага ёки 235,1 фоизга, полиз маҳсулотлари 451,1 минг тоннадан 1 246,8 минг тоннага ёки 276,4 фоизга, мева 790,9 минг тоннадан 1 696,4 минг тоннага ёки 214,5 фоизга, чорвачилик маҳсулотларидан гўшт ишлаб чиқариш 501,8 минг тоннадан 1 461,4 ёки 291,2 фоизга, сут  3 632,5 минг тоннадан 6 169,0 минг тоннага ёки 169,8 фоизга ва тухум 1 254,4 млн. донадан 3058,8 млн. донага ёки 243,8 фоизга ошган. 

Республикамиз қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг боришини таҳлил этиш асосида уларнинг қуйидаги йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • ердан фойдаланиш муносабатларидаги ислоҳотлар;
  • сув ва сувдан фойдаланиш муносабатларидаги ислоҳотлар;
  • мулкий ва таркибий муносабатлардаги ислоҳотлар;
  • молия-кредит, солиқ ва суғурта тизимларидаги ислоҳотлар;
  • нарх-наво ва уни эркинлаштириш тизимидаги ислоҳотлар.

Республикамиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ер ва сув ислоҳотлари ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва тупроқ унумдорлигини ошириш, ер ижараси ва ер солиғи муносабатларини такомиллаштиришга йўналтирилган.

Агар 1998 йилда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ “фуқароларга мавсумий характердаги корхоналарини юритиш учун ер участкалари 50 йилгача бўлган, лекин 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилиши” кўзда тутилган бўлса, 2004 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ “фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари танлов асосида ижарага 50 йилгача бўлган, лекин 30 йилдан кам бўлмаган муддатга бириктирилиши” белгилаб берилди.

Ўтказилган  ер ислоҳотлари натижасида:

  • 2004 йилдан бошлаб барча қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ер участкаларидан фойдаланишнинг ижара шакли жорий қилинди;
  • хўжалик юритувчи субъектларга ер участкалари фақат туман ҳокими томонидан ижарага берилиши белгилаб қўйилди;
  • ўз маблағи ҳисобидан ер  майдонларини ўзлаштиришни рағбатлантириш тизими белгилаб берилди;
  • ер ижараси ҳуқуқини мерос қилиб қолдириш тизими жорий этилди.

Ер-сув  ислоҳотлари доирасида амалга оширилаётган устувор йўналишлардан бири - ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурини амалга оширишдир. Қишлоқ хўжалигида экинлар ҳосилдорлигини муттасил юксалтириш вазифаси биринчи навбатда суғориладиган ерларнинг унумдорлиги ва ирригацион-мелиоратив ҳолатига боғлиқ. Илмий тадқиқот ишларининг натижаларига кўра ўртача шўрланган ерларда экинларнинг ҳосилдорлиги шўрланмаган ерларга нисбатан   50-60 % га, ўта шўрланган ерларда эса 90-100 % га паст бўлиши аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига қараганда 2001 йилда республика бўйича жами 4 252,6 минг гектар суғориладиган ерларнинг 2 324,6 минг гектари ёки 54,7 % ини у ёки бу даражада шўрланган ерлар ташкил этган.  Жумладан, унинг 1212,9 гектарини ёки 28,5 фоизини кам шўрланган ерлар, 893,3 минг гектарини ёки 21,0 фоизини ўртача шўрланган ерлар ва 218,4 минг гектарини ёки 5,1 фоизини кучли шўрланган ерлар ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 29 октябрдаги “Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, уларнинг унумдорлигини ошириш, мелиорация ишларини ташкил қилиш ва молиялаштириш механизмини такомиллаштириш асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор суръатлар билан ривожлантириш борасида бир қатор вазифалар белгиланди.

Мазкур Фармонга мувофиқ суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган ирригация-мелиорация тадбирларини молиялаштиришга давлат бюджетидан маблағлар ажратилмоқда. Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини молиялаштириш тизимини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси” ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эгадир. “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 2010 йилга мўлжалланган марказлашган капитал қўйилмалар лимитида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадлари учун жами   92 976, млн. сўм ажратилиши кўзда тутилган.

2010 йилда йирик инвестиция лойиҳаларини  амалга ошириш, ишлаб чиқариш  ва коммуникация обектлари, қишлоқ  хўжалиги ҳамда мелиоратив қурилишни  ривожлантириш билан бир қаторда  ижтимоий соҳани янги босқичга  кўтариш масалалари ҳукуматимизнинг  диққат марказида бўлди.

Суғориладиган ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича 2003-2009 йиллар давомида жами 801,5 млн. АҚШ доллари қийматидаги 21 та лойиҳа амалга оширилиб, шундан чет эл инвестициялари ҳисобидан киритилган маблағ 560,4 млн. АҚШ долларини ташкил қилди. Жумладан, 2009 йилда жами 36,9 млн. АҚШ доллари қийматидаги 12 та, 2010 йилда эса жами қиймати 62,25 млн. АҚШ доллари бўлган 9 та инвестицион лойиҳа асосида ерларнинг сув таъминоти ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилди.

2010 йилда суғориладиган ерларнинг  сув таъминоти ва мелиоратив  ҳолатини яхшилашга 150 млрд. сўм маблағ  сарфланди ва уларнинг қайтарилиши  бюджет томонидан кафолатланди.

Давлатимиз томонидан сув хўжалиги тизимларини эксплуатация қилиш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги иншиотларини қуриш ва реконструкция қилиш, ерларнинг сув таъминотини ошириш ҳамда сув билан кафотли таъминлаш ишларига катта эътибор қаратилиб, 2004-2010 йилларда давомида давомида сув хўжалиги тизимларини эксплуатация қилиш, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга, ерларнинг сув таъминотини яхшилаш ҳамда сув билан кафолатли таъминлаш ишларига катта эътибор қаратилиб, ушбу тадбирларга қарийб 5 трлн. сўм маблағ йўналтирилди.

Бу тадбирлар, шубҳасиз, мавсумий характердаги корхоналарининг ҳар томонлама барқарор ривожланишида муҳим омил бўлди. Пировард натижада, ерларнинг унумдорлигини, пахта, ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини ҳосилдорлигини сезиларли даражада ошишига олиб келди. Жумладан, пахта ҳосилдорлиги 2003 йилга нисбатан 4,9 ц/га, ғалла ҳосилдорлиги эса 9,5 ц/га кўпайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 5 ноябрдаги ПҚ-725-сонли “Ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштираётган мавсумий характердаги корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида мавсумий характердаги корхоналарини барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга самарали ва амалий давлат мададини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида ҳосилдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи мавсумий характердаги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун мақсадли маблағлар ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳар йили Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда мазкур мақсадларга ер солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан маблағлар ажратиш вазифаси белгилаб берилган эди. Мазкур қарорга мувофиқ балл-бонитети паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хомашёси етиштириш билан шуғулланаётган мавсумий характердаги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 2009 йилда 180 млрд. сўм, 2010 йилда эса 130 млрд сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағлар фермерларнинг хизмат кўрсатувчи ва таъминотчи ташкилотлар олдидаги қарзларини қисқартиришда салмоқли манба бўлди.

Ер-сув ислоҳотлари доирасида аграр тармоқда сувдан самарали фойдаланиш борасида ҳам диққатга сазовор ишлар амалга оширилди. Жумладан:

  • ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий тамойилидан ҳавза тамойилига ўтказилди;
  • республика бўйича 10 та ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ва 1 та Фарғона водийси бўйича бирлаштирилган диспетчерлик марказига эга бўлган магистрал каналлари тизими бошқармаси ташкил этилди;
  • фермер хўжаликларига сувдан фойдаланишни самарали йўлга қўйиш ва бу борада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ташкил этилди.

Информация о работе Мавсумий характердаги корхоналарни молиялаштириш