Автор работы: Пользователь скрыл имя, 21 Июня 2012 в 10:10, реферат
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.
КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………………………...........…34
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….............38
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..................................49
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………............….49
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………...........…….….63
Хулоса ва таклифлар………………………………………........…70
Фойдаланилган адабиётлар
МУНДАРИЖА
КИРИШ ……………………………..........3
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари……...........………………….9
1.1. Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча……………………………………..9
1.2. Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати………………………………..17
1.3. Мамлакатни модернизация қилиш ва таркибий ўзгартиришлар даврида ташқи савдо алоқаларининг ҳуқуқий ва ташкилий асослари ….........…………..26
2-БОБ Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарнинг ташқи савдо алоқалари ҳолати тахлили………...........………..34
2.1. Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш
тенденциялари……………………………………………
2.2. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ҳўжалик фаолиятига иқтисодий тавсифнома…………………………….........
2.3. Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари……….............41
3-БОБ Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарнинг ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш йўллари………………………………………………………..
3.1. Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма
корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари,
муаммолари ва истиқболлари…………………………………………..
3.2. Мамлакатни модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари….…………………………………........
Хулоса ва таклифлар………………………………………......
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати……………………………………...….....
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
тошкент давлат иқтисодиёт университети
ШАРИПОВ РУСТАМ МУРОДИЛОВИЧ
Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарни самарадорлигини ошириш йўллари
(«Тошкент шахридаги акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналар» мисолида)
5А 340308 – «Халқаро савдо иши»
Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган диссертация
Илмий рахбар: и.ф.д., проф. Ш.Ж.Эргашходжаева
Тошкент-2012
КИРИШ
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги глобал даражада амалга оширилаётган стратегик интеграцион вазифаси
— мамлакатдаги барча ҳўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи дунё билан ўзаро хамкорлиги учун тенг ҳуқуқли ва миллий манфаатларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш асосида халқаро валюта-молия ва савдо механизмларига бевосита қўшилишидир. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун жаҳон иқтисодиётига хос бўлган глобаллашув жараёнида ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш натижасида миллий иқтисодиётда ташқи савдо стратегиясининг экспортга йўналтирилганлиги ва рақобатбардошлигини ошириш орқали жаҳон бозорида ўзининг юксак ўрнини таъминлаш хозирги куннинг асосий муаммоларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисида 2012 йил 26 мартдаги ПҚ – 1731-сонли қарорида1 таъкидланганидек: «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпайтирилишини рағбатлантириш мақсадида имтиёз
ва афзалликларнинг комплекс тизими яратилди».
Бунинг натижасида, жаҳон бозорларидаги конъюктуранинг сезиларли ўзгаришларига қарамай, охирги 5 йил ичида маҳсулотлар экспорти 1,67 баробар ўсди, унинг тузилмасини диверсификация қилиш таъминланмоқда — экспорт умумий ҳажмида тайёр маҳсулотларнинг улуши 68,5 фоиздан ортиқни ташкил этади.
Бундай корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш, ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш учун уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатьий чоралар кўрилди.
Экспорт қилувчи корхоналарга, биринчи навбатда, кичик бизнес субъектларига маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, уларни ташқи бозорларга олиб чиқиш масалаларида кўмаклашиш бўйича ихтисослашган тузилмалар ташкил этилди.
Махсулот экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида уларнинг барқарор ишлашини таъминлашга, 2011 йилда экспорт маҳсулотлари ҳажми 2010-йилга нисбатан қарийб 15,4 фоизга кўпайди ва 15 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этди. Бу 2000-йилга нисбатан 4,6 баробар зиёддир.
12012- йил Ватанимиз тараққиётини Янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. Президент Ислом Каримовнинг 20011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Узбекистонни ижгимоий-икгисодий ривожлантиришнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2012 йил.
Ташқи савдо айланмасининг ижобий салдоси 5 миллиард 500 миллион доллардан ошди. Экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар улуши 60 фоизни ташкил этди, ҳолбуки 2000 – йилда бу кўрсаткич қарийб 46 фоизни ташкил этган.
Глобаллашув жараёнларининг кенгайиши жаҳон мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг янада такомиллашувига олиб келади. Бу жараён жаҳон хўжалигининг яхлит иқтисодий тизим сифатида ривожланишида сифат босқичи ҳисобланиб, янги имкониятларни дунёга келтиради. Бироқ, глобаллашув жараёнини мутлоқлаштириш ва унга бир томонлама қараш тўғри бўлмайди.
Президентимиз ўз асарларида1 таъкидлаганларидек: «Барчамиз бир ҳақиқатни англаб етишимиз лозим — Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади».
Бунинг тасдиғини ташқи дунё билан алоқаларимиз тобора кенгайиб бораётганида, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича дастурларнинг амалга оширилаётганида, Ўзбекистоннинг халқаро савдо тизимига интеграциялашувида, маҳсулот ва товарлар импорти
ва экспортининг ўсиб боришида ва бошқа мисолларда яққол кўришимиз мумкин.
Дарҳақиқат, халқаро савдонинг ривожланиши давлатларнинг ташқи савдога бўлган муносабатларининг ўзгариши натижасида амалга ошади, яъни кўпчилик давлатлар савдода бир нечта эркин айирбошлаш асосида тамойилига амал қила бошладилар. Бироқ барча давлатлар ўз шароитларидан келиб чиққан ҳолда бу қоидага амал қилишган. Эркин савдони ёқловчи давлатларнинг барчаси ҳам бирданига бундай сиёсатга ўтишмаган, балки, ташқи савдони аста-секинлик билан эркинлаштириб боришган.
Ҳар қандай айирбошлашнинг аҳамияти, унинг самарадорлиги, шу жумладан, амалга ошириладиган ҳамкорликдан томонлар оладиган афзалликлар билан белгиланади.
Юртбошимиз таъкидлаганидек, ўтган йили мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати, кутилганидек, амалда 8,3 фоизни ташкил этди, 2000-2011 йиллар мобайнида ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,1 баробар ошди. Мазкур кўрсаткич бўйича Ўзбекистон дунёнинг иқтисодиёти жадал ривожланаётган мамлакатлари қаторидан жой олди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш жоизки, мустақил мамлакат сифатида Ўзбекистон учун ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш тенденциялари ва хорижий корхоналарда ташқи иктисодий сиёсатни амалга ошириш, ташқи савдо алоқаларини самарадорлигини ошириш масалалари айни кунда муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади.
12012- йил Каримов И.А. Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. - Тошкент, Узбекистон, 2009. -56 б.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш йўналишлари муаммоси эндигина пайдо бўлган янги муаммо эмас. Бизнинг мамлакатимизда ҳам, хорижий мамлакатларда ҳам етакчи олимлар бу муаммо билан шуғулланиб келмоқда. Хусусан, В.К.Ломакин, В.Д.Кашаев, В.И.Фомичев, К.А.Семенов, А.И.Евдокимов, К.Р.Макконнел, С.Л. Брю ва шу каби таниқли олимларнинг бир қанча илмий ишларида бу масаланинг назарий ва услубий жиҳатлари ёритиб берилган.
Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ташқи савдонинг умумий йўналишини ўрганишга бағишланган масалалар иқтисодчи олимлар академик С.С.Гуломов, А.Ш.Бекмурадов, Г.Назарова, М.Болтабоев, М.Ҳакимоваларнинг асарларида, ўқув қўлланмалари ва тадқиқотларида акс эттирилган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Магистрлик диссертация ишининг мақсади Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарни самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Юқоридаги мақсадларга эришиш учун илмий-тадқиқот ишида бир қатор вазифалар хал этилган, яъни:
• Давлатнинг ташқи савдо алоқалари сиёсати;
• Ўзбекистонда ташқи савдо алоқаларининг ривожланиш тенденциялари;
• Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари;
• Ташқи савдо фаолияти билан шуғулланаётган қўшма корхоналарда экспортни ривожлантириш босқичлари, муаммолари ва истиқболлари;
• мамлакатини модернизация қилиш даврида ташқи савдо алоқаларидан самарали фойдаланиш йўллари.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети. Илмий-тадқиқот объекти қилиб «Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Марказининг Тошкент шаҳар бошқармаси» олинган. Тадқиқот предмети эса Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарни самарадорлигини ошириш хисобланади.
Тадқиқотнинг услубиёти ва услублари. Илмий ишнинг назарий асоси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг илмий асарлари, Хукумат қарорлари ва иқтисодчи олимларнинг ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришни ўрганишга бағишланган илмий асарларидир.
Тадқиқот натижаларининг илмий жиҳатдан янгилик даражаси. Ҳимояга тақдим қилинаётган ушбу диссертациянинг илмий янгилиги қуйидагиларда намоён бўлади:
• Ўзбекистан Республикаси ташқи савдо алоқаларига хос бўлган ҳусусиятлар асослаб берилди;
• Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқалари, хусусан ривожланган давлатлар билан ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш йўллари асослаб берилди;
• Мамлакатни модернизация қилиш даврида Ўзбекистоннинг
ва Ташқи савдо алоқаларини ривожлантиришда акциядорлик жамиятлари шаклидаги қўшма корхоналарни самарадорлигини ошириш йўллари ташқи савдо алоқаларини янада ривожлантириш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ва тадбиқи. Ишда таклиф қилинган амалий тавсиялар ва таклифлар республикамизнинг ташқи савдо алоқаларини янада ривожлантириш ва хорижий ҳамкорлар билан муносабатларни кенгайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқишда қўлланилиши мумкин.
Магистрлик диссертациясининг таркибий тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Бажарилган тадқиқотнинг асосий натижалари. Магистрлик диссертациясининг асосий натижалари қуйидагилардан иборат:
• ташқи савдо алоқаларининг назарий асослари ҳамда давлатни ташқи савдо алоқалари сиёсати, ташқи савдонинг хуқуқий ва ташкилий асослари баён этилган;
• акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналарнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигининг бугунги куни ва муаммолари Ўзбекистонни хорижий давлатлар билан ташқи савдо алоқаларининг таҳлили қилинган;
• Ўзбекистонда ташқи савдонинг ривожланиш тенденциялари ёритилиб, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар, хусусан ривожланган давлатлар билан ҳамкорлиги каби масалалар ёритилган;
• жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш йўналишлари ҳамда уни такомиллаштириш йўллари ёритилган.
Хулоса ва таклифларнинг қисқача умумлаштирилган ифодаси. Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш жаҳон савдосига интеграциялашуви йўналишларини тўғри танлаш ва мукаммаллаштириш мамлакатнинг ташқи савдо сиёсатини янада ривожлантиришга муносиб хисса қўшади. Глобаллашув жараёнларининг кенгайиши жаҳон мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг янада такомиллашувига замин яратади.
1-БОБ Акциядорлик жамияти шаклидаги қўшма корхоналар фаолиятида
ташқи савдо алоқаларининг илмий назарий асослари
1.1.Ташқи савдо алоқалари ҳақида тушунча
Хозирги кунда жаҳон хўжалиги барқарор суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Ишлаб чиқаришнинг ўсиши глобаллашувнинг кучайишига, у эса ўз навбатида, халқаро савдонинг ривожланишига боғлиқ бўлди.