Kredit portfelini boshqarish

Автор работы: Пользователь скрыл имя, 31 Января 2013 в 11:48, диссертация

Краткое описание

Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда.

Содержание

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9

I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.

1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33

1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.

2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74

Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85

III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.

Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111

ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124

ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Вложенные файлы: 1 файл

Uzoqova_magistr_uz.doc

— 3.49 Мб (Скачать файл)

Кредит портфелини диверсификациялаш  қарзни тўламаслик рискини энг оддий  ва осон усул билан хеджирлашга ёрдам  беради ва банкнинг ссуда ва депозитлари кенг мижозлар кўламига бўлиб чиқишни англатади.

Кредитларни диверсификация қилишда кредитларни кам миқдорда кўпроқ мижозларга беришга алоҳида  эътибор қилиш лозим.

Ривожланган хорижий  давлатлар тажрибасини ўрганиш  натижалари шуни кўрсатадики, умуман олганда тижорат банклари кредит портфелининг сифатли бошқаруви бевосита банк томонидан кредит сиёсатини амалга ошириш амалиётининг асосий йўналишларини белгилаб олинганлиги билан баҳоланади. Кредит сиёсатини амалга ошириш амалиётининг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

1. Банк томонидан  берилган кредитларнинг иқтисодиётнинг  тармоқлари ўртасида жойлаштирилганлик  ҳолати.

Ушбу  йўналишнинг  аҳамияти шундаки, тижорат банклари кредит портфелини диверсификация қилишнинг  асосий мезонларидан бири кредитларни мижозларнинг тармоқ хусусиятига кўра жойлаштирилганлиги ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда, ушбу йўналиш кредит сиёсатининг самарадорлигини белгилашда ҳисобга олинадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Республикамизнинг  йирик тижорат банкларида кредитларнинг сезиларли қисмини маълум тармоқ корхоналарида тўпланиб қолиш ҳоллари  кузатилмоқда. Масалан, ОАТБ“Агробанк” ва “Микрокредитбанк” кредитларининг асосий қисми мамлакатнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги тизимидаги корхоналарда тўпланган.

2. Тижорат  банки томонидан берилаётган  қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг  ўзаро нисбати.

Кўпчилик ривожланаётган давлатларда инфляция даражасининг нисбатан юқори ва нобарқарор эканлиги тижорат банкларининг кредит портфелида қисқа муддатли кредитлар ҳажмини ошириш тижорат банки даромад базасини мустаҳкамлашнинг синалган усулларидан бири ҳисобланади.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, республикамизнинг йирик  тижорат банкларининг кредит портфелида узоқ муддатли кредитларнинг салмоғи  юқори миқдорни ташкил этади. Масалан, 2009 йилда бу кўрсаткич “Агробанк”да 65,0 фоизни, «Микрокредитбанк»да эса 67,2 фоизни ташкил қилди38. Бу ҳолат банкларнинг мижозларнинг инвестицион харажатларини молиялаштиришдаги ролини юқори эканлигидан далолат беради.

3. Кредитлардан олинган фоизли даромадларнинг жами  фоизли даромадлар ҳажмидаги салмоғининг барқарорлигини таъминлаш.

Тижорат банкининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг бирламчи омилларидан бири кредитлардан олинган  фоизли даромадларнинг жами фоизли даромадлар ҳажмидаги юқори ва барқарор даражасини таъминлаш ҳисобланади. Бунинг боиси шундаки, кредитлаш тижорат банклари фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади. Шунинг учун банклар ялпи даромадининг асосий қисмини кредитлаш фаолиятидан олишлари лозим.

4. Кредитлаш шаклларидан фойдаланиш даражаси.

Кредитлаш шаклларидан  тўлақонли тарзда фойдаланиш кредит сиёсатининг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи асосий омиллардан. Кредитлаш шакллари банкнинг кредитлаш  имкониятини  оширишга бевосита таъсир қилади.

5. Банкларнинг кредитлаш фаолиятида гаров объектларидан фойдаланиш самарадорлиги.

Республикамизнинг тижорат  банкларнинг фаолиятида кредитларни  гаров асосида бериш кредит сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли,  гаров объектларидан унумли фойдаланиш масаласини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.

6. Тижорат  банкларининг етарли даражада  барқарор ресурс манбаларига  эга эканлиги.

7. Тижорат  банклари томонидан берилган  жами кредитлар ҳажмида муддати  ўтган кредитлар салмоғининг  ўзгариши.

Тижорат банклари томонидан берилган жами кредитлар ҳажмида муддати ўтган кредитлар салмоғининг ўзгариши кредит сиёсатининг самарадорлигини тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Ривожланган хорижий  давлатлар банк амалиётида, хусусан  Ғарбий Европа давлатларининг банк амалиётида муддати ўтган кредитларнинг жами кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғини 3 фоиздан ошмаслиги нормал ҳолат ҳисобланади. Бу кўрсаткичнинг йўл қўйилиши мумкин бўган  чегаравий миқдори 5 фоизни ташкил қилади.

Муаммоли кредитлар  молиявий инқироз натижасидир. Лекин шунга қарамасдан, кўпгина мамлакатларда шундай қарз олувчилар синфи мавжудки, улар кредитни тўламайдиган ёмон қарз олувчилар деб аталади, чунки бундай қарз олувчилар  кредитни сўндира олиш имкониятига эга бўлсада, уни сўндиришни хоҳламайдилар. Пул маблағлари билан бўладиган инқирозлар кутилмаганда юзага келади, лекин мунтазам ривожланиб боради. Кредит бўлими ходимлари эҳтимолий йўқотишларга қарши турадиган биринчи линия ҳисобланадилар. Улар юзага келаётган инқирознинг биринчи белгиларини сезишлари ва таҳлил қила олишлари  ҳамда унга қарши тура олишлари лозим.

  Муаммоли кредитларнинг юзага келишига йўл қўймаслик учун кредит инспектори қуйидаги омилларга эътибор қаратиши лозим:

  1. Мижоз аризасини диққат билан ўрганиб чиқиш,

          2.          Мижоз тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш ва таҳлил этиш, кредит аризасига илова қилинган зарурий ҳужжатлар ва мажбурий ҳужжатлар(қарз олувчининг молиявий ҳисоботи, кредит шартномаси,гаров шартномаси, кафиллик ва кафолат шартномалари) рўйхати.

  1. Мижоз тақдим қилган ҳужжатлар асосида мижознинг молиявий ҳолатини ўрганиш ва баҳолай олиш,
  2. Мижоз томонидан тақдим этилган гаров объектини тўғри баҳолаш,
  3. Кредит ҳужжатларини тўғри юритиш.
  4. Кредит иши учун ким масъул эканлигини белгилаш ва ҳарбир инспекторнинг ўз иши учун жавобгар бўлиши.
  5. Кредит устидан доимий назоратни олиб бориб, эҳтимолий йўқотишлар хавфини олдини олиш.

Муаммоли кредитлар билан ишлаш  тизими жуда ҳам мураккаб тизим бўлиб, унинг амал қилишига энг жиддий таъсир қиладиган омиллардан бири инсон омили ҳисобланади. Чунки бундай кредит учун масъул бўлган кредит ходими айнан у шуғулланаётган  ссуда билан муаммолар юзага келганида банкни қийин аҳволга солиб қўйганидан қўрқиб,  “ваҳима(хавотир) сигналлари” ҳақида  эълон қилмайди. Тажриба шуни кўрсатадики,кўпинча ходимлар яшираётган муаммоли ссудалар  ҳатто, улар ўйлаганларидан ҳам ёмонроқ ҳалатни келтириб чиқаради. Лекин банк раҳбарияти ўз кредит портфели муаммоларидан хабардор бўла туриб уларни яширса ва шу билан бир пайтда ундан келадиган зарарни рискли кредитлар бериш ва спекулятив операциялар эвазига қоплашга уринса, аҳвол бундан-да баттар ёмонлашиши мумкин.

Бундай вазиятлардан қочиш мақсадида банклар кредит бўлими ходимлари яширишга уринаётган ёки эътиборсиз қолдириб кетган муаммоли кредитларнинг белгиларини аниқлаш учун кредитларни даврий, мустақил ва объектив текширадиган ички аудит текширувларини ташкил этадилар. Тартибга солиш ва назорат қилиш органлари томонидан олиб борилган текширувлари ҳам кўпинча аҳамиятсиз қолдирилган муаммоли ссудаларни аниқлашга ёрдам беради. Кредит  рискларини самарали бошқариш жараёнида банкнинг ички назорат тизими муаммоли кредитларни энг биринчи аниқловчи тизим сифатида амал қилади.

“Хавотир  сигналлари”

Агарда мижоздан молиявий ҳисобот маълумотларининг олиниши  асоссиз равишда кечиктирилса, айниқса, кредит шартномасида талаб қилинган маълумотларни олиш даври белгиланган муддатларда олиниши шарти кўрсатилган ёки назарда тутилган бўлса номолиявий хавотир сигналлари юзага келади ва хавотир сигналлари шундай вазиятларни англатади. Мижозлар томонидан маълумотларни кечиктириш сабабларини тушунтиришга уринишнинг ўзи муаммоли кредит белгиларининг намоён бўлганини англатади.

Бошқа номолиявий белгилар мижоз фаолиятида режаларнинг бирдан ўзгариши, компания раҳбарияти таркибида кутилган радикал ўзгаришларнинг содир бўлиши ёки қарз олувчи бозорида ноқулай тенденцияларнинг ривожланишидан иборат бўлиши мумкин.  Юқоридаги каби  у ёки бу салбий оқибатлар натижасида мижознинг молиявий ҳисоботларининг кечикиш сабабларини бирма-бир банкка тушунтириб ўтириш мижознинг хоҳиши эмас албатта ва бу эса, банк ва мижознинг ўзаро алоқаларида бўлиши лозим бўлган ишонч ва ҳамкорликнинг рад этилишига сабаб сифатида баҳоланиши мумкин. Энг ёмони, мижознинг бу сабабларни очиқ ойдин тушунтиришни хохламаслиги қандайдир кўнгилсиз маълумотнинг яширишга ҳаракат қилаётганлигига  хизмат қилиши мумкин.  Ва аксинча, баъзан мижоз ўзининг у ёки бу маълумотларини беришни рад этиш сабабларини рақобатчилардан ҳимояланиш мақсадида қилганлигини важ қилиб ўзини оқлаши ҳам мумкин.

Муаммоли кредитнинг молиявий белгилари молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш натижасида намоён бўлиб  қолиши мумкин. Фақат бундай ҳолларда кўнгилсиз воқеалардан қочиб  бўлмайди. Муаммоли кредитларнинг молиявий белгилари қарз олувчига берилган кредитларни модификация қилиш орқали намоён бўлиши мумкин. мижозларнинг кредит муддатларини узайтириш ёки овердрафт кредитларига қўйилган лимитларни ўстириш тўғрисидаги илтимослари пул маблағлари ҳаракатининг меъёрда эмаслигига далолат бўлади. Кредитнинг шартлари кредитнинг мақсадига мувофиқ келиши керак.

Яширин  муаммоли кредитлардан дастлабки таъсирланиш.

Муаммоли кредитларнинг  молиявий ёки номолиявий белгилари  мавжуд ёки мавжуд эмаслигига боғлиқ равишда бундай белгилар банк кредит бўлими ходимини бунга тайёр туришга ундаши лозим. Уларнинг эрта пайдо бўлиши зарурий маълумотларни тўплашга ва стратегияни ишлаб чиқишга имкон беради. Кредит бўлими ходими кредит  аҳволи ёмонлашаётганини сезган заҳотиёқ, қуйидаги чораларни ва меъёрларни қўллаши:

  • қарз олувчининг муаммоларини таҳлил қилиш;
  • муаммоли кредитлар билан шуғулланувчи бўлим ходими ёки раҳбариятдан маслаҳат олиш;
  • кредитга энг паст тавсифни беришни маслаҳат бериб, ундан банк фойдасига келадиган фоизни акс эттиришни;
  • банк ушбу мижоз билан ишлаганда яна қаерда риск билан тўқнаш келиши мумкинлиги тўғрисида маълумот тўплаши лозим;
  • мижоз ҳисобрақамини доимий текшириб бориш;
  • барча кредит ҳужжатларини, гаров, векселлар, таъминланганлик, ипотекани кўриб чиқиш;
  • кредит таъминланмаган бўлса, таъминотни қўлга киритиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.;
  • хатолдарни тузатиш меъёрларини ишлаб чиқиш.

Режани ишлаб чиқишнинг  дастлабки босқичида уни ким  бошқаришини аниқлаб олиш зарур. Айрим банклар ушбу жараённи кредит бўлимининг айнан шу кредит билан  ишлаётган ходими бошқариб бориши керак деб ҳисоблайди. Чунки бу ходим ўзи ишлаётган мижозини бошқаларга қараганда жуда яхши билади ёки у ишни шундайвазиятга олиб келиб қўйган экан, демак, банкни бу вазиятдан унинг ўзи олиб чиқиши лозим.

Бошқа банклар эса, бундай вазиятлар учун алоҳида мустақил бўлимлар ташкил этадилар ва бу бўлимлар мижоз билан ўзаро алоқаларга халал бермайдиган объектив усулларни ишлаб чиқади. Иккала йўналиш ҳам устунликдан  кўра кўпроқ камчиликларга эга. Муаммоли кредитлар билан ишлаш кўп вақтни ва йўқотишларни талаб қилади. Бир томондан, бозорни яхши биладиган банк ходими томонидан муаммоли кредитни тиклашга  сарфланадиган вақт янги кредитларни беришга сарфланиши мумкин бўларди. Бундан ташқари, банк ходимининг мижоз билан ортиқча ўзаро алқаси унинг услибиётини нқатъий ва объёктив бўлишига йўл қўймайди. Бошқа томондан, банкнинг махсус бўлими ходимлари ўзларининг қимматли вақтларини мижоз ишлайдиган компания ва тармоқни ўрганишга сарфлашларига тўғри келади. 

Кредитни  “қутқариш” стратегияси.

 Бу ерда қандайдир универсал қоида мавжуд эмас, ҳар бир муаммоли кредит қанчалик ўзининг  ноёб хусусиятига эга бўлмасин, у билан ишлашнинг шунчалик кенгайган қуйидаги йўллари мавжуд:

  • қарздорлик структурасининг ўзгариш дастурини ишлаб чиқиш;
  • қўшимча гаров ва ҳужжатларни олиш;
  • қўшимча таъминотни ушлаб туриш;
  • қўшимча маблағлар қўйилмаси;
  • бошқа активларни сотиш;
  • кафилга мурожаат қилиш;
  • харажатларни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш ва.ҳ.казо.

Катта миқдордаги реал мавжуд муаммоли ссудалар активларни таснифлаш, кредитлар бўйича заҳиралар ташкил қилиш, муаммоли кредитлар ҳисобини юритиш ва кредитларни ҳисобдан чиқариш каби чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.

Муаммоли кредитлар  масаласи нафақат бизнинг Республикамизда , балки барча Ғарб мамлакатлари ва    МДҲнинг бошқа мамлакатларида ҳам долзарб масалалардан бирини ташкил этади. Россияда  “Кредит ташкилотларини реструтуризация қилиш ташкилоти”(АРКО) томонидан ўтказилган  Форум ҳам айнан шу масалага бағишланиб, “Муаммоли активлар”Форуми деб номланди ва унда 40дан ортиқ мамлакатларнинг 250дан ортиқ банкирлари, бошқарув органи вакиллари аудиторлари ва маслаҳатчилари иштирок этиб, қайтмаётган муаммоли кредитларни ҳал қилиш усуллари, уни бартараф этишнинг янги технологиясини ишлаб чиқиш ҳақида музокара олиб бордилар. Ушбу Форумда АҚШ, Жанубий Корея, Хитой, Чехия ва бошқа мамлакатларнинг активларни бошқариш корпорациясидан вакиллар  ҳам иштирок этишди.  

   Шунингдек, муаммоли  кредитлар билан ишлашнинг хориж  технологияси катта аҳамиятга  эга бўлиб, ушбу технологяни  қўллаш билан яхшигина ютуқларга  эришиш мумкин. PricewaterhouseCoopersнинг бош маслаҳатчиси Эдмондс Осиё ва Европа мамлакатларида муаммоли кредитлар билан ишлаш услубини кўриб чиқиб, уларни бошқа мамлакатлар билан солиштириб кўрди ва у бундан хулоса қилиб, ўзининг банкротлик жараёнини ислоҳ қилиш технологиясини, битимларни тизимлаш технологиясини ва даромадларни тақсимлаш ва ҳисоб рисклари технологиясини таклиф этди. Айниқса, бир қанча мамлакатларда ноқобил компаниялар капиталини реструктуризация қилишда фойдаланиладиган қўшма корхоналарни яратиш технологияси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотади. Бундай корхоналар шунингдек, манфаатдор томонлар учун фойдали бўлган ишламайдиган активлар билан қарзларнинг очиқ бозордаги савдоси орқали ёки компанияни ўз кучи билан реструктуризация қилиш орқали маблағларни банкка қайтариш даражаси ўртасидаги муносабатни шакллантиради.

Информация о работе Kredit portfelini boshqarish